Нигора Алимова
1.36K subscribers
7.13K photos
3.72K videos
1 file
8.43K links
Адолат, адолат ва яна адолат!
Инсон_жамият_давлат

Мурожаат учун +998909009024
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Жавоб ва умид бор Республика хотин қизлар фаоллари томонидан Самарқандлик ёлғиз Аёлнинг иши бўйича.

Эртага пайшанба куни соат 15.00-17.00 гача Turizm va Madaniy Meros vazirligi/Ministry of Tourism and Cultural Heritage вазири Озодбек Ахадович Назарбеков билан кўришиб суҳбатлашамиз🇺🇿👍

Ҳамма бефарқ бўлмаган Азиз Юртдошларимизга чексиз раҳмат🙏🙏🙏🇺🇿

Бош вазир ўринбосари Ҳурматли Зулайхо Махкамова сиздан илтимос назоратингиз остида турсин токи ёлғиз Аёл ўз бизнесини йўлга қўйгунга қадар🇺🇿

https://m.facebook.com/story.php?story_fbid=1230743474523412&id=100027633137805&mibextid=Nif5oz

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
#Хотин қизлар сояда қолиб хотин қизларни ерга уриш урчиб кетди Ҳурматли Президент, Tanzila Narbaeva, Зулайхо Махкамова 👎

Малакали кадрлар кетиб малакасиз кадрлар ишлаши кучайди.

Хотин қизлар тизимига ўзгартириш киритганлар катта хатога йўл қўйди афсусеи, хвтога йўл қўйилди Ҳурматли Президент 👎

Хотин қизлар тизимини йўқотди пиарчи хонимлар.

Пиарчи хонимлар энди ўзингиз ишлашингизга тўғри келади

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
#Хожа Дониёр ва Самарқанддаги мақбараси ҳамда Мурод Авлиё мақбараларини зиёрат қилдим🤲ўзимни енгил ҳис қилдим...

Рўйи замин сайқали Самарқандда жуда кўп тарихий масканлар бўлиб улар орасида Хожа Дониёр мақбараси ўз хусусияти билан ажралиб туради. Бу тарихий маскан уч дин вакиллари учун ҳам муқаддас зиёратгоҳ саналади. Бундай табаррук бўлган масканлар дунёда кам учрайди.

Самарқанддаги бу меъморий ёдгорлик, Афросиёб қўрғонининг кунчиқар томонида, Сиёб ариғи ёқасида қурилган. Бу масканда дунёнинг турли ҳудудларидан мусулмон, христиан, яҳудий саҳоятчилар доимий келиб кетадилар. Муқаддас Хожа Дониёр мақбараси бир вақтнинг ўзида учта жаҳон динларида: яҳудийликда, исломда ва насронийликда ҳурматга сазовор бўлган авлиёнинг дафн этилган жойидир. Мусулмонлар уни Хўжа Дониёр пайғамбар (Қуръонда зикр этилмаган, лекин 124 минг пайғамбарлардан бири, яҳудийлар Даниел пайғамбар, христианликда Даниил пайғамбар) деб аташади. Рус манбаларида “Святой Даниил” деб ҳам аталади.

Хожа Дониёр шахсияти ҳақида турли фикрлар ва қарашлар мавжуд. Масалан, уларнинг бирига кўра бу зот миллоддан аввалги 603 йилда Қуддусда дунёга келган. Довуд ва Сулаймон пайғамбар авлодидан бўлиб, 2600 йил олдинроқ яшаб ўтган. Исо алайҳиссаломдан 600 йил, Муҳаммад S.A.V. дан 1200 йил олдин яшаб, яккахудоликни тарғиб қилган. Инжилда талқин этилишича, Даниил яҳудий тилидан таржимаси „Оллоҳ ҳакам“ маъносини билдиради.

Ривоятларга кўра, Авлиё зот Дониёр Бобил аскарларига асирликка тушиб қолади. Уни Қуддусдан Бобилга олиб кетадилар. Подшо Навихудонасорнинг саройига туш таъбирчи бўлиб хизматда бўлади. Кейинчалик тахтни форслар подшоси Доро И эгаллайди ва Хўжа Дониёрни Бош вазир қилишни ўйлаб қолади. Лекин подшоҳнинг бу ниятини бошқа вазирлар эшитиб, Дониёрни йўқ қилиш пайида режа тузадилар. Хожа Дониёрга туҳмат қилиб кишанлаб, занжирбанд қилиб подшоҳнинг ҳузурига олиб киришади. Дониёр пайғамбарни шерлар қафасига ташлайди. Подшоҳ кечаси билан ухлолмай, эрта тонгда у бошқа вазирларни ушлаб, менинг энг яхши кўрган вазирим ўлди, энди сенларга ҳам омонлик йўқ, деб, шерларга ем қилиш учун ўша чуқурга олиб келади. Шерлар ётган чуқурни очиб қарашса, Дониёр пайғамбар ҳайвонлар билан суҳбатлашиб ўтирибди. У омон чиқиб, яна узоқ йиллар одамларни якка худога сиғинишга даъват қилиб, турли қарашлардан қайтариб яшаб ўтганлар. Кексайгач, Сузага кўчиб, иззат-ҳурмат билан Суза шаҳрига дафн этилган.

Ислом динига кўра Хожа Дониёр пайғамбар Муҳаммад пайғамбарнинг амакиваччаси сифатида танилган Қусам ибн Аббоснинг сафдошлари бўлган. Бу ҳақда Самарқандлик тарихчи Абу Тоҳирхўжа „Самария“ китобида шундай ёзади:

“Хожа Дониёрнинг қабри Самарқанд шаҳрининг четида, Афросиёб қўрғонининг шимолий девори пастида жойлашган. Мақбаранинг яқинидан Сиёб дарёси оқади. Авом бу қабрни Дониёр пайғамбарнинг қабри деб билади, лекин унинг қабри Мосул вилоятидадир. Айтишларича, бу қабр Қусам ибн Аббос сафдошларидан бирининг қабридир. Оллоҳ раҳмат қилсин! Қабр Зарафшоннинг тошлари билан қопланган. Айтишларича, Хожа Дониёр жуда тақводор, художўй бўлган. Қабрнинг бош томонида, Сиёб ариғи яқинидан Хожа Дониёр булоқ-чашмаси ҳам бор. Халқ уни табаррук билиб ичадилар ва чўмиладилар. Уни кўп касаллар шифосига сабаб деб биладилар. У кишига тангрининг раҳмати бўлсин!.”

Бу ҳақида Абул Ҳаким Самарқандийнинг «Қандия» китобида қуйидагиларни ёзади: - “Самарқандда бир чашма борким, жаннат чашмаларидандур ва Оби Раҳмат ариғи яқинидадур. Тарихчиларнинг айтишларига қараганда, ушбу сув Дониёр Пайғамбар қабрлари бош тарафидан оқади ва мазкур чашма шифо саломатлик сабабчисидир ва бу сувнинг бир қисми Боғи Майдон томон оқар ва Оби Раҳматга қўшилур. Юқорида Дониёр Пайғамбарнинг қабри бўлиб, ул зот барака келтирувчи Пайғамбар ҳисобланганлар”.

Олимлар орасида ҳалигача, қачон ва қай тарзда Самарқандда Дониёр пайғамбарнинг мақбараси пайдо бўлганлиги тўғрисида ягона фикр мавжуд эмас. Афсонага кўра, буюк саркарда Амир Темур ўзининг Кичик Осиёга (1397-1404) етти йиллик юриши вақтида, буюк саркарда бўлишига қарамай, Сузани забт эта олмаган. Соҳибқирон художўйлардан, шаҳарни авлиё Даниилнинг табаррук хоки асраб келади деб эшитади.
Шунда Амир Темур қамал қилинганлар билан аҳдлашиб, уларнинг мол-мулкига тегмасликка ва асирларни қулликка олиб кетмасликка ваъда бериб, бунинг эвазига авлиёнинг бир қисм хокини, яъни ўнг қўлини Самарқандга олиб кетишни, токи салтанатини ҳар хил офатлардан сақласин деб таклиф этади. Уйга қайтаётганда Самарқанд шаҳар яқинида туя карвони бирдан тўхтаб қолди. Бу юқоридан ишора эди ва у ерда мақбара қуришга қарор қилдилар. Мақбара қурилганидан сўнг, йиллар ўтиб, ривоятларга кўра, қабр ўсиб, узунлиги тахминан 18 метрга чўзилган. Авлиё Самарқандга кўмилганидан сўнг қабрнинг бош тарафидан булоқ отилиб чиқади ва шаҳар аҳолиси, унинг атрофидагилар бу сувни табаррук деб биладилар ва ундан фойдаланадилар. Лекин бу афсона ислом дини удум ва қоидаларига зид бўлиб чиқади, яъни ўтганларни безовта қилиш мумкин эмасдир. Ҳақиқатга яқини балки, буюк саркарда Самарқандга Сузадан бир қисм хокларини олиб келган бўлса керак ва унинг буйруғи билан мақбара ҳарбий юришнинг муваффақиятли ғалабаси нишонаси сифатида қурилгандир.

Мақбара уламолар томонидан вақти-вақти билан қуриб битказилди, узайтирилди ва ХХ асрнинг бошида пайғамбар қабри устида бешта паст гумбазли занжирли тўртбурчак узун мақбара биноси қурилди. Дунё бўйича Дониёр пайғамбарнинг 5 та қабри бор. Энг узуни Самарқанддаги ҳисобланади. Афсонага кўра қабр ўсиб борган ва ёки пайғамбар ҳоки айнан қаерда эканини билдирмаслик учун узун қилиб қуришган.

Зиёратгоҳга ташриф буюрувчи уч дин вакиллари ҳар бири ўз одатига кўра мақбарани тавоф этадилар. Яҳудий раввинлар қабр бошида Торани ўқисалар, христиан поплар Инжилни ўқийдилар, мусулмонлар бир калима Қуръон оятларини ўқиб, дуога қўл очадилар.

1996 йилда Москва ва бутун Россиянинг 15-патриархи Алексий ИИ Ўзбекистонга ташрифи чоғида Самарқандга, хусусан, Хўжа Дониёр мақбарасига ташриф буюрди. Мақбаранинг ёнида 600 йиллик писта дарахти бор эди, у қурий бошлаган бўлиб, патриарх дарахтни муқаддас қилишга қарор қилиб, илоҳий сув сепиб кетади ва бир мунча вақт ўтгач, дарахт яна жонланади. Дарахт кўкаришига бошқа сабаб ҳам бор. Патриарх Алексий келишига тайёргарлик кўрилиб, одамлар писта дарахти шоҳларига ширк қилиб боғлаб ташлаган латта-путта, иплар олиб ташланади, шоҳ-шаббаларга ишлов берилиб, кўпроқ суғорилади.

Зиёратгоҳда тупроқ деворлар орасида ғаройиб ёғоч эшик ҳам бор. Бу кичиккина эшик чиллахона эшигидир. Бу ерга кириб, зикр билан банд бўлишган. Ҳозирда киришга рухсат йўқ. Чунки, тупроқ босиб қолиши хавфи бор.

2001 йилда Самарқанд шаҳри ва унинг тарихий меъморчилик ва археологик ёдгорликлари, жумладан мақбара ва Хўжа Дониёр мажмуаси “Самарқанд – маданиятлар чорраҳаси” номи билан ЮНEСКОнинг Бутунжаҳон мероси рўйхатига киритилди.

Мақбара чўзиқ 15 метрга яқин тўртбурчак тарҳли, пештоқ, беш гумбазли хонадан иборат. Пештоғи шимолий томонда ва унинг икки ёнидаги қуббали, кўзасимон курсили гулдасталари ганч ўймакорлиги билан безатилган, ён томонларига ҳам равоқлар ишланган. Мақбара ичида чўзинчоқ дахма бор. Мақбара ичида дунёдаги энг узун қабр 18 метр узунликка эга. Қабрнинг баландлиги жануб томонида 90 см., шимол томонида 160 см., шимол тарафи бирмунча кенгроқ 2 метр чунки, бу томондан тўртбурчак сағона ўрнатилган. Сағона пишиқ ғишт билан терилиб, қумшувоқ қилинган ва қуръоний ёзувларга эга бўлган мармар панеллар билан безатилган. Сағонанинг қарама-қарши томонида, мақбаранинг шимолга қаратилган деразасининг токчасида, ҳажми унча катта бўлмаган, маҳаллий аҳоли „ният-тоши“ деб аталган, арабий ёзувларга эга бўлган тош бор. Зиёратчилар Ҳазрати Дониёр қабрини бир ёки уч марта ният қилиб айланадилар ва бу тошни кўтаришга ёки ҳеч бўлмаса қимирлатишга ҳаракат қиладилар.

Қабрнинг узунлиги тўғрисида бир неча ривоятлар бор. Уларнинг бирида айтилишича, олиб келинган турбат-муқаддас ҳисобланганлиги учун, ёмон ниятли кишилар қолдиқларни ковлаб олиб кетишлари мумкин эди. Шунинг учун узун қабр ковланиб, Пайғамбарнинг қолдиқлари унинг қаеригадир кўмилган. Бошқа мулоҳазаларга қараганда дунёда ўсадиган қабрлар бор ва Дониёр Пайғамбарнинг қабри шу қабрлар сирасига киради.
Бу фикрга кўра, ҳар 100 йилда пайғамбарнинг суяклари бир газга (72 см) ўсар экан, шунинг учун қабр шундай узунликка эга экан. Агар қабрнинг икки томони айлана шаклида бирлашиб, ер шарини қамраса, ер юзида жаннат бўлар экан.

Дониёр пайғамбар мақбараси турли даврларда ҳар-хил кўринишга эга бўлган. Россия империяси даврида нашр этилган китобда Дониёр Пайғамбарнинг 1870-1980 йиллардаги гравюра сурати акс эттирилган. Унга кўра, ўша даврларда Дониёр Пайғамбар қабри усти дарё тошлари билан терилган ва унинг атрофида кичик айвон ва хона (масжид) мавжуд бўлиб, қабр атрофида руҳоний ва авлиёларнинг белгиси бўлган олтита туғ ўрнатилган. Туғлар махсус тошларга ўрнатилган бўлиб, ҳозирда ҳам ушбу туғларни ушлаб турган тошлар бор, лекин туғлар сақланмаган.

ХIХ аср охирларида ушбу қабр устида мақбара қурилди. Унга борадиган асосий йўл қадимий Афросиёб шаҳарчасидан бўлиб, мақбарадан сал баландроқда кириш дарвозахона-айвони қурилган. Унинг қолдиқлари ҳанузгача сақланиб келинмоқда ва у ҳам мақбара қурилган пайтда бино этилган. Ҳазрати Дониёр қабри устидаги мавжуд бўлган мақбара ХХ асрнинг бошида Самарқанд совунпазларининг устози Маҳмуд оқсоқол томонидан бунёд этилган, чунки Ҳазрати Дониёр совунпазларнинг пири ҳисобланади. Баъзи маълумотларга кўра, мақбаранинг қурилишида Мирошниченко исмли рус тадбиркор-савдогар ҳам ўз ҳиссасини қўшган.

Мақбарада бир неча бор таъмирлаш ишлари амалга оширилган. Зиёратгоҳ атрофи девор билан ўралиб, зиёратгоҳга чиқиш учун 3 қисмли зинапоя қурилди. Шу билан биргаликда қабр атрофи оникс ва қора мармар билан қопланди. ХХ асрнинг бошларида олинган бир фотосуратда мақбара олти гумбазли бўлган, ҳозирги вақтда эса гумбазларининг сони бешта бўлиб, улар кейинчалик бузилиб, қайтатдан тикланган бўлиши мумкин. Мақбаранинг шимол томонида иморатнинг юқори қисмини икки бурчагидан пишиқ ғиштдан терилган қуббалар безатади. Улар европача услубда қурилган. Ички қисмида ўша даврда қўлланиладиган, қалқонсимон лангарлар ҳамда гумбазларни кўтариб турган равоқлар ишлатилган.

2001 йилда мажмуа атрофида археологик қазишмалар олиб борилди. ХИВ асрга тегишли масжид қолдиқлари топилди. Масжиднинг меҳроб токчаси Макка томонига қаратилган. Қарияларнинг айтишларича, масжид иккинчи жаҳон уруши даврида номаълум сабабларга кўра бузилган. Иморатнинг деворлари чўпкори услубида қурилган бўлиб, тагсинч болори пишиқ ғиштли асосга ётқизилган эди. Масжиднинг шимолий қисмида майдони 25 kv.metrli айвони ва масжидга кириш эшиги шу ердан бўлган. Айвоннинг шимоли-ғарбий бурчагида узунлиги 80 см., эни 40 см., қалинлиги 20 см. катталикдаги иккита тўғри бурчакли тош плитаси топилди. Улар қабр тошлар ясаш учун хомашё эди. Масжид жанубий деворининг таг қисми синчиклаб ўрганилганда у ерда ХВИИ асрга оид ғиштлар топилди. Меҳробли девор эса, анча қадимги девор ўрнида, жарликнинг ёнбағрини ушлаб туриш учун қурилган экан. Бу ердаги ва жанубий девор тагидаги ғиштлар ХИВ аср охири ва ХВ аср бошларига оиддир.

Хулоса қилиб айтганда, бу мақбара мамлакатимиз сарҳадларидаги энг ноёб мақбаралардан бири саналади. Асосийси шуки бу мақбара халқимизга хос диний бағрикенглик намунаси саналади. Айниқса ҳозирги таҳликли замонда қайси дин эътиқод бўлмасин тинч-тотув яшаш муҳимдир. Ўзбекистонда эса яҳудий синагогаси ҳам, христиан черкови ҳам сақланиб қолгани ва фаолият юритаётгани мамлакатимиз ва халқимизнинг ўзига хос бағрикенглигини ифодаловчи бош омилдир.

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
#Аёл зўрланган, #Аёл хўрланган! #Хотин қизлар фаоллари вазирликдан сояда қолмай, олға қадам ташлаб чиқинглар

Қамбағалиям, меҳнатга бандлигиям ўзига🙄

Хотин қизлар борган сари жабрланиши кўпайиб кетди.

#Аёллар зўрланмоқда
#Аёллар калтакланмоқда
#Аёллар ҳақоратланмоқда
#Аёллар ер билан битта бўлмоқда
#Аёллар қўрқитилмоқда
#Аёллар уй ичида зўравон эри томонидан овози чиқмай яшамоқда
#Аёллар қорага бурканиб йўқ бўлиб кетмоқда.
#Аёллар Ўзбекистонда камайиб бормоқда

#Хотин қизлар фаоллари уйма уй юриб хаётини ҳавф остига қўйиб хатлов қилиб юрибди👎

Хатлов чоғида уйдан эркак чиқиб, уйга киринг Аёлимни чақираман, деса, уйда Аёли бўлмай хотин қизлар фаоллари зўравон қўлида қурбон бўлса ким жавоб беради Ҳурматли Президент, Tanzila Narbaeva, Зулайхо Махкамова?!

Зўравонлар кўпайиб қутириб кетмоқда.

#Зўравонни қўлида болта, чопяпти аёвсиз Аёлни
#Зўравонни қўлида пичоқ, сўйяпти аёвсиз Аёлни
#Зўравонни қўлида Аёл бўғилиб ўлмоқда
#Зўравон педофиллар қўлида ёш қизлар зўрланиб фожеали ўлмоқда
#Зўравон Аёлларни буралаб ҳақоратламоқда
#Зўравон Аёлларни қул қилмоқда
#Зўравон Аёлларни туғдириш билан оввора

Гапираман, десам гап кўп...

Яна қанча Аёлларимиз уй ичидаги, уйдан ташқарида, ишхоналарда ҳар томонлама зўрланмоқда, ҳўрланмоқда афсуски биз буни билмаймиз...

#Хотин қизлар фаолларини ёнида на бандликни ходими, на камбағаллик ходими, на ииб йўқ!

Бу бедодлик!!!

#Хотин қизлар ишламоқда, ҳаммаси яхши ишламаса ҳам тизим ишлаб келганди.

#Хотин қизлар фаолларининг ҳар томонлама билим, илм, тажрибага эга бўлган ходимлари ишдан кетди, кетмоқда.

#Хотин қизлар фаолларини оёқ учида кўрсатиш бошланди!

Ўрнига эса бефарқ ходимлар ишга жойлашмоқда, бу фожеанинг давомийлигига томошабинлар ўқувсизликларнинг куни туғди дегани.

Ҳурматли Президент #Хотин қизлар тизимини алоҳида мустаҳкам ҳуқуқий ташкилот асосида ташкил этилсин.

#Хотин қизлар тизимини йўқ қилганларни жабрланаётган Аёлларнинг кўз ёшлари тинч қўймайди

Ўйлаб гапирмай ўйнаб гапирган пиарчилар қанисизлар?!

Тошкент вилояти Бўстонлиқдаги фожеани ўқиб эшитиб шокка тушдим.

Аёлнинг ҳолатини кўринг...

Ҳар доимгидек тавқи лаънат жабрланган Аёлнинг пешонасига босилмаса бўлди.

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
#Буз #бузасан #тинчимиз #бузилган #Ўн бир Аёлни тақдирига ким бефарқ бўлмай ёрдам бера олади Ҳурматли Tanzila Narbaeva, Зулайхо Махкамова, Озода Парпибоева, Nadira Ataboyevna, Феруза Эшматова, O'zbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasi, Олий суд раиси Бахтиёр Исломов, O'zbekiston Respublikasi Prezidenti Administratsiyasi, Erkinjon Turdimov, O‘zbekiston Respublikasi Bandlik va mehnat munosabatlari vazirligi, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Матбуот хизмати, O‘zbekiston Respublikasi Adliya vazirligi, Ruslanbek Davletov, Kadastr agentligi basqarmasi ва бошқа масъуллар.

Нарпай тумани ҳокими, прокурори бу Аёлларни қўллаб қувватлаган, аммо амакини қўли баланд бўлиб судда ютмоқда.

Аёллар ҳам бир неча маротаба судда ютишган, лекин амаки нотинч.

Самарқанд вилояти ҳокимини қабулига бир неча марта қатнагани билан иш ижобий ҳал бўлмаган.

Бу Аёлларнинг қўлида АДОЛАТ бўла туриб бир неча йиллардан буён САРСОН!

Бу 11 Аёл ўзини ўзи иш билан таъминлаб оиласини боқиб келмоқда боқиманда бўлмаган ҳолда.

Самарқанд вилояти Нарпай тумани Оқтош шаҳри Оқтош деҳқон бозори худудида жойлашган 11 та дўкон бузилиш арафасида.

2014 йилда эски дўконлар бузилиб 11 тадбиркор Аёлга кадастр томонидан проект асосида берилган бўлиб ҳозирда кадастр орқали берилган ерларга 2017 йилда соядек ЕРНИ ЭГАСИ пайдо бўлиб 11 та тадбиркор Аёлнинг тинчлиги бузилган.

Аёллар 6 йилдан буён судма суд сарсон.

Ҳаттоки Тошкент шаҳар республика Олий судига ҳам 2 марта мурожаат қилганлар.

Афсуски АДОЛАТ излаган ҳаракатлар нолга тенг.

11 та тадбиркор Аёлларнинг ичида 85 ёшлик Онахон, 75 ёшлик Отахон ва бир нечтаси ёлғиз Аёллар, шароити оғирлари бор.

+998941868318
+998948291068
+998977079747
+998944738260
+998979123759
+998990316029
+998930695660
+998933574850
+998975757172
+998931536613

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ЯШАНГ Тошкент шаҳар ЙПҲнинг қишин ёзин пойтахт кўчаларида ҳайдовчилар учун ёрдамчи бўлаётганларига🙏🇺🇿👮‍♀️👮‍♂️

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Самарқандга бориб хурсанд бўлдим👍🇺🇿
#Самарқанд Халқига раҳмат🙏🇺🇿
#Самарқанд ҳар доимгидек мафтункор👌🇺🇿
#Самарқанд шаҳри файзли🇺🇿
#Самарқанд ҳайр🖐🇺🇿
#Ёлғиз Аёлни иши ўта мушкул..., ечими бору сунъий ечими йўқдек, йўллар очиқу йўллар сунъий ёпиқдек, имкон бору инмконсизлик кучлидек..., Ҳурматли Erkinjon Turdimov..., бу Ёлғиз Аёлнинг ички кечинмалари ман учун оғир, ман қайсидир маънода бу Аёлнинг мушкулини осон қилолмадим Ҳурматли Зулайхо Махкамова, Tanzila Narbaeva...

Аёлга ивестор керак, лекин инвесторлар қидирганда йўқ...

Баъзан банда бандани қўллай олмас экан.

Ҳар бир бандани Оллоҳ ўзи қўлласин🤲

Азиз Юртдошларимиз банклардан асло кредит олманг илтимос🙏🙏🙏

Ўзбекистон банклари инсонларни ҳор хўр зор қиладиган, оҳири касодга учратадиган, керак бўлса инсонлар ўз жонига қасд қилиб ўлиб қутиладиган БАНКЛАРдир👎👎👎

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Хайрия концерти Турк қардошларимиз томонидан ижро этилди🇺🇿🇹🇷

Концертдан тушган пуллар Туркия зилзиласида қурбон бўлган шаҳарлар учун🇹🇷🇺🇿🙏

#hayır konseri türk kardeşlerimiz tarafından seslendirildi🇺🇿🇹🇷

Konserin parası Türkiye'de deprem mağduru şehirlere gidiyor🇹🇷🇺🇿🙏

#Charity concert was performed by our Turkish brothers🇺🇿🇹🇷

The money from the concert goes to the cities that were victims of the Turkish earthquake🇹🇷🇺🇿🙏

#Танец легенд Мустафa Эрдоган
#ОГНИ АНАТОЛИИ
#Fire of Anatolia

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ҳаммага аъло кайфият тилайман 🎼🎤🎹🎻

https://t.iss.one/Nigora_Alimova