Нигора Алимова
1.36K subscribers
7.13K photos
3.72K videos
1 file
8.43K links
Адолат, адолат ва яна адолат!
Инсон_жамият_давлат

Мурожаат учун +998909009024
Download Telegram
#Ёлғиз #Аёл #ишсиз #қолмасин🇺🇿

Мен Сурхандарё вилояти Сариосиё тумани Шаргун шахри богишамол махалласида тураман Шаргун кумир АЖ да ишлайман икки нафар фарзандим бор ёлгиз аёлман аёллар дафтарига тураман хозирги кунда менга огохлантириш хати берилган мен Билан тузилган шартномани бекор еилишмоечи

Хозирги кунда масквада укийман иккинчи курс талабасиман кантрак тулайман

Хамдамова Зухра Файзиевна

Сурхандарё вилояти Сариосиё тумани Шаргун шахри богишамол махалласида тураман

+998994210883

Илтимос опажон ёрдам беринг

АО "Узбекистон темир йуллари", Пресс-служба Федерации профсоюзов Узбекистана, Зулайхо Махкамова, Феруза Эшматова, Муродбек Давлатов, Ruslanbek Davletov, O'zbekiston Respublikasi Oliy Majlisi Senati, O'zbekiston Respublikasi Prezidenti Administratsiyasi ва бошқа фаоллар имкон қадар Ёлғиз Аёлга амалий кўмак беринглар🇺🇿

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Ёлғиз Аёлнинг ишлари яхши бўлади Худо хоҳласа 🙏🇺🇿

Бефарқ бўлмаган юртдошларимизга чексиз раҳмат 🙏🇺🇿

Сенат, олий суд, оила хотин қизлар давлат қўмитаси, республика Халқ банкининг фаол Аёли Гулзода Рашидовалар сизлардан илтимос имкон қадар Самарқандлик тадбиркор Аёлнинг муаммосини ижобий ҳал қилишда оҳиригача ёрдам беринглар🙏

Муаммони ижобий ҳал қилиш мумкин экан, айниқса Самарқанд вилояти ҳокимлиги томонидан.

Афсуски Самарқанд вилояти ҳокими ҳам ҳокимлиги ҳам бефарқ...

Ҳурматли Erkinjon Turdimov имкон қадар ёлғиз Аёлга ёрдам беринг.

Бу Аёл ҳақида вилоят хотин қизлар бўйича масъул Зебунисо опа яхши биладилар, керакли маълумотларни олишингиз мумкин 🇺🇿

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Самарқандга бориб хурсанд бўлдим👍🇺🇿
#Самарқанд Халқига раҳмат🙏🇺🇿
#Самарқанд ҳар доимгидек мафтункор👌🇺🇿
#Самарқанд шаҳри файзли🇺🇿
#Самарқанд ҳайр🖐🇺🇿
#Ёлғиз Аёлни иши ўта мушкул..., ечими бору сунъий ечими йўқдек, йўллар очиқу йўллар сунъий ёпиқдек, имкон бору инмконсизлик кучлидек..., Ҳурматли Erkinjon Turdimov..., бу Ёлғиз Аёлнинг ички кечинмалари ман учун оғир, ман қайсидир маънода бу Аёлнинг мушкулини осон қилолмадим Ҳурматли Зулайхо Махкамова, Tanzila Narbaeva...

Аёлга ивестор керак, лекин инвесторлар қидирганда йўқ...

Баъзан банда бандани қўллай олмас экан.

Ҳар бир бандани Оллоҳ ўзи қўлласин🤲

Азиз Юртдошларимиз банклардан асло кредит олманг илтимос🙏🙏🙏

Ўзбекистон банклари инсонларни ҳор хўр зор қиладиган, оҳири касодга учратадиган, керак бўлса инсонлар ўз жонига қасд қилиб ўлиб қутиладиган БАНКЛАРдир👎👎👎

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
#Ҳожатхонам #йўқ #эди... #Сен #Аёлсан, #Мен #ҳам #Аёлман! #Мансаб #учун #эмас #фарзандлар #учун!, деб, оддий бир маҳалла хотин қизлар фаоли, бир сўм давлатдан олмаган ҳолда #Ёлғиз #Онага, #Аёлга ҳомийлар, саҳоватли инсонлар ёрдами билан уй жойни инсон яшайдиган шароитда қуриб берган Малика Рахимжоновага РАҲМАТ айтаман Ҳурматли Зойир Мирзаев, Zulayxo Maxkamova, Озода Парпибоева, Saodat Boymirzayeva!

Мана шундай фаол, фидойи хотин қизлар фаоллари борлигини исботи билан кўрдим, эшитдим, билдим.

Қўлини баланд минбарларда БИГИЗ қилиб хотин қизлар ундоқ хотин қизлар бундоқ, деб, тинмай ер билан битта қилган, қилаётган раҳбарлар кўриб қўйинглар, хотин қизлар қанчалар кучга, матонатга эга эканлигини!

Ўзбекистонда кўплаб хотин қизлар фаоллари яхши ишларни олиб боришмоқда, лекин уларнинг меҳнати СОЯ остида!

Кимлардир ўз мансабини кетига маҳкам ёпиштириб бўшатмайман ва шу яхши ишлаган инсонларни юзага чиқармайман, деб, беюзларча кўплаб раҳбарлар ишлаб келмоқдалар.

Хотин қизлар катта куч Ҳурматли Президент!

Гуруч курмаксиз бўлмайди, деганларидек хотин қизлар фаоллари ичида куним ўтсин, дейдиганлар ҳам топилади!

Шундай бўлсада хотин қизлар фаолларини маошларини ошириб, устамаларини тўлаб, чет элларга хотин қизлар иши бўйича малакасини оширишга албатта жўнатишни йўлга қўйиш керак!

Ҳурматли Малика Рахимжонова сиздек хотин қизлар фаоллари бор экан ҳеч бир қийналган Аёл, Ман Бахтсизман, демайди!

Чунки БАХТСИЗМАН, деган Аёлларга тиргакли куч бор ва бу тиргак эркак эмас Аёллардир👇

#Чиноз_тумани
#Эътибор_эҳтиром

⚡️Яхши кўриш ҳам ризқ... Хурсандчилик ҳам ризқ... Дўстингиз ҳам ризқ... Яна қанча ризқлар бор...Ризқни хайрлисини сўранг...

⚡️Яхши кўрганларингиз сизга меҳрли бўлсин! Хурсандчилигингиз сизни яхшилар ичида яшнатсин! Хайрли дўстлар ато этсин! Агар хайрли ризқлар сўраган бўлсангиз ачинманг...

⚡️Хайрлиси сизга насиб этади...

⚡️ Тошкент вилояти Чиноз тумани Сутчилар мфй хотин қизлар фаоли Малика Раҳимжонованинг эзгу саъй ҳаракатлари самараси ўлароқ бугун яна бир аёл ўзлигини англади, яшашга завқи ортди.

⚡️ Яхшилик барибир яхшида, азизларим!!!

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
#Фожеада #тўрт #кишини #бир #кечада #йўқотган #ўзи #ҳам #қотил #томонидан #пичоқланган #Ёлғиз #Онага #ким #ёрдам #бера #олади Ҳурматли Zulayxo Maxkamova, Озода Парпибоева, Nadira Ataboyevna, Saodat Boymirzayeva?!

Бундан 10 йиллар олдин Қўқон шаҳар Химикда бир ховлида бир кечада Аёлнинг эри, қайнона, қайнота, қайноғаси қотил томонидан пичоқланиб ваҳшийларча ўлдирилган.

Уйдаги келин фожеани кўриб икки норасида ўғил гўдакларини қотил қўлидан асраш учун гўдаклар ётган хонани қулфлаб калитни шкаф орқасига отиб юборади.

Қотил оила аъзоларни ваҳшийларча сўйиб ўлдирганидан сўнг уйдаги қўрқувда қолган келинга кўзи тушиб келинни сўйишга чопади ва келинни ушлаб бир неча жойига ваҳшиёна пичоқни уриб уйдан чиқиб кетади.

Бир кечада тўрт инсон қотил томонидан сўйилиб ўлдирилган бир пайтда Оллоҳим икки гўдакни Онасини хаётда яшашда қолдириши бу мўжиза эди.

Бир кечада уни севган турмуш ўртоғи йўқ, болаларнинг меҳрибон отаси йўқ эди.

Аёл фарёд тўкади, дод дейди, бошини қўллари билан қисиб унсиз йиғлаб ўлимдан тирик қолган гўдакларини бағрига босиб унсиз йиғлайди.

Фожеа бўлган ҳовлида сўйилиб ўлганлар қони оқишда тўҳтамайди.

Ҳаттоки тобутда ҳам...

Фожеа бўлган жойга Аёл икки нафар фарзанди билан қайтиб бормайди.

Қотиллар қўлга тушиб суд қилинади ва қамалади.

Аёл кучли қўрқув ҳолда икки фарзанди билан паноҳ топишда Тошкент шаҳрига келиб, ўзига иш топиб, ижорада 13 йилдан буён ишлаб яшаб келмоқда.

Фарзандлар аста катта бўлмоқдалар.

Лекин Аёл ҳотиржам эмас.

Чунки уни бошпанаси ўзиники йўқ.

Аёл 2019 йилда Шайхонтоҳур тумани ҳокимлигига уй бўйича ҳамма айтилган ҳужжатларни топширади.

Ҳурматли Президент таъкидлаб ўтган шаблонга Аёл юз фоиз тушсада Аёлга уй берилмайди.

Ана сизга бефарқлик Шайхонтоҳур тумани ҳокимлигию ҳокимини аҳволи!!!

Ўзбекистон фуқароси, Шайхонтоҳур туманида қонуний рўйҳати бор, аммо ҳоким бу Аёл тақдири билан умуман шунча йиллар давомида қизиқмай келганлиги фожеа, десам, адашмайман Ҳурматли Президент!

Яқинда бу Аёлни тасодифан учратиб хаёт дафтарини эшитиб, бош вазир ўринбосари Ҳурматли Зулайхо Махкамова, Озода Парпиева, Нодира Атабаева, Саодат Боймирзаеваларга смс ёзиб, телефон орқали суҳбатлашиб билдирдим.

Ҳар бир масъул Аёл раҳбарлар ёрдам берамиз албатта, дейишди.

Ҳотиржам бўлдим, чунки хотин қизлар қўмитасида озгина бўлсада эътибор кучайган Аёлларга нисбатан..., имкониятлар эшиги очилган, ҳар бир ташкилотга ўз таъсирини ўтказа олади Ҳурматли Президент ёрдами билан.

Ёлғиз Аёлга қўмитадан телефон бўлди, улар Шайхонтоҳур тумани ҳокимлиги биносида яна қайта кўришдилар, ёрдам берилади, дейилди.

Ҳурматли юртдошларимиз ёрдам берилади, деб, Шайхонтоҳур тумани ҳокимлиги худудида кўплаб чиройли уйлар қурилишига қарамай Аёлга Сергели туманини энг чеккасидан тўққизинчи қаватидан абгор бир хонали уйни тавсия қилишган, шарманда Шайхонтоҳур тумани ҳокимлиги, шарманда!

Ўз фуқаросини осонгина бошқа туманга кидат қилиш қанчалар адолатли?!

Аёл энг муҳими боқиманда эмас, у ишлайди азондан тунги соат 12 гача!

Субсидияга ҳам кредитга ҳам уй оламан, имконият яратиб беришсин, дейдию Аёл боши билан, креслоларда савлат тўкиб ўтириб бир ишни виждонан қойиллатмай Асл муаммосини ижобий ҳал қилмай ўтирганларга ачинасиз...

Текинга уй олмайди қўрқманглар!

Субсидияга ёки кредитга олади!

Яна қайтариб айтаман Аёл боқиманда эмас!!!

Тошкент шаҳрида яқиндан таниган инсонларга телефон қилдим смс ёздим Аёлга ёрдам бериш бўйича!

Бир мард инсонни топдим..., у ҳам бўлса Аёл қисматини ўз қисмати деб билиб ўз қабулига келишини айтган Тошкент шаҳар Яшнаобод туман ҳокими Бахтиер Рахманкулов дир.

Бахтиёр Рахманқулов сизга раҳмат🤝

Ўзга туман ҳокими бўла туриб ўзга туман ҳокимлигига қараган инсонга бефарқ бўлмади Ҳурматли Президент.

Қанийди ҳамма ҳокимлар Бахтиёр Рахманқуловдек бўлсалар қанийди.
#Ёлғиз #Аёл #хурсанд ва ҳотиржам.

Ман ҳам Аёлдаги ижобий ўзгаришларни эшитиб хурсанд бўлдим👇

Хакикат топиб берганларинга шунака хурсанд булиб йигладим хакикат борлигига ишондим сизлар туфайли. Охирги пайт хамма нарсадан умидими узгардим Борларинга шукур хакикат парвар Блогерларим

https://t.iss.one/Nigora_Alimova