Нигора Алимова
1.36K subscribers
7.13K photos
3.72K videos
1 file
8.43K links
Адолат, адолат ва яна адолат!
Инсон_жамият_давлат

Мурожаат учун +998909009024
Download Telegram
#Хожа Дониёр ва Самарқанддаги мақбараси ҳамда Мурод Авлиё мақбараларини зиёрат қилдим🤲ўзимни енгил ҳис қилдим...

Рўйи замин сайқали Самарқандда жуда кўп тарихий масканлар бўлиб улар орасида Хожа Дониёр мақбараси ўз хусусияти билан ажралиб туради. Бу тарихий маскан уч дин вакиллари учун ҳам муқаддас зиёратгоҳ саналади. Бундай табаррук бўлган масканлар дунёда кам учрайди.

Самарқанддаги бу меъморий ёдгорлик, Афросиёб қўрғонининг кунчиқар томонида, Сиёб ариғи ёқасида қурилган. Бу масканда дунёнинг турли ҳудудларидан мусулмон, христиан, яҳудий саҳоятчилар доимий келиб кетадилар. Муқаддас Хожа Дониёр мақбараси бир вақтнинг ўзида учта жаҳон динларида: яҳудийликда, исломда ва насронийликда ҳурматга сазовор бўлган авлиёнинг дафн этилган жойидир. Мусулмонлар уни Хўжа Дониёр пайғамбар (Қуръонда зикр этилмаган, лекин 124 минг пайғамбарлардан бири, яҳудийлар Даниел пайғамбар, христианликда Даниил пайғамбар) деб аташади. Рус манбаларида “Святой Даниил” деб ҳам аталади.

Хожа Дониёр шахсияти ҳақида турли фикрлар ва қарашлар мавжуд. Масалан, уларнинг бирига кўра бу зот миллоддан аввалги 603 йилда Қуддусда дунёга келган. Довуд ва Сулаймон пайғамбар авлодидан бўлиб, 2600 йил олдинроқ яшаб ўтган. Исо алайҳиссаломдан 600 йил, Муҳаммад S.A.V. дан 1200 йил олдин яшаб, яккахудоликни тарғиб қилган. Инжилда талқин этилишича, Даниил яҳудий тилидан таржимаси „Оллоҳ ҳакам“ маъносини билдиради.

Ривоятларга кўра, Авлиё зот Дониёр Бобил аскарларига асирликка тушиб қолади. Уни Қуддусдан Бобилга олиб кетадилар. Подшо Навихудонасорнинг саройига туш таъбирчи бўлиб хизматда бўлади. Кейинчалик тахтни форслар подшоси Доро И эгаллайди ва Хўжа Дониёрни Бош вазир қилишни ўйлаб қолади. Лекин подшоҳнинг бу ниятини бошқа вазирлар эшитиб, Дониёрни йўқ қилиш пайида режа тузадилар. Хожа Дониёрга туҳмат қилиб кишанлаб, занжирбанд қилиб подшоҳнинг ҳузурига олиб киришади. Дониёр пайғамбарни шерлар қафасига ташлайди. Подшоҳ кечаси билан ухлолмай, эрта тонгда у бошқа вазирларни ушлаб, менинг энг яхши кўрган вазирим ўлди, энди сенларга ҳам омонлик йўқ, деб, шерларга ем қилиш учун ўша чуқурга олиб келади. Шерлар ётган чуқурни очиб қарашса, Дониёр пайғамбар ҳайвонлар билан суҳбатлашиб ўтирибди. У омон чиқиб, яна узоқ йиллар одамларни якка худога сиғинишга даъват қилиб, турли қарашлардан қайтариб яшаб ўтганлар. Кексайгач, Сузага кўчиб, иззат-ҳурмат билан Суза шаҳрига дафн этилган.

Ислом динига кўра Хожа Дониёр пайғамбар Муҳаммад пайғамбарнинг амакиваччаси сифатида танилган Қусам ибн Аббоснинг сафдошлари бўлган. Бу ҳақда Самарқандлик тарихчи Абу Тоҳирхўжа „Самария“ китобида шундай ёзади:

Хожа Дониёрнинг қабри Самарқанд шаҳрининг четида, Афросиёб қўрғонининг шимолий девори пастида жойлашган. Мақбаранинг яқинидан Сиёб дарёси оқади. Авом бу қабрни Дониёр пайғамбарнинг қабри деб билади, лекин унинг қабри Мосул вилоятидадир. Айтишларича, бу қабр Қусам ибн Аббос сафдошларидан бирининг қабридир. Оллоҳ раҳмат қилсин! Қабр Зарафшоннинг тошлари билан қопланган. Айтишларича, Хожа Дониёр жуда тақводор, художўй бўлган. Қабрнинг бош томонида, Сиёб ариғи яқинидан Хожа Дониёр булоқ-чашмаси ҳам бор. Халқ уни табаррук билиб ичадилар ва чўмиладилар. Уни кўп касаллар шифосига сабаб деб биладилар. У кишига тангрининг раҳмати бўлсин!.”

Бу ҳақида Абул Ҳаким Самарқандийнинг «Қандия» китобида қуйидагиларни ёзади: - “Самарқандда бир чашма борким, жаннат чашмаларидандур ва Оби Раҳмат ариғи яқинидадур. Тарихчиларнинг айтишларига қараганда, ушбу сув Дониёр Пайғамбар қабрлари бош тарафидан оқади ва мазкур чашма шифо саломатлик сабабчисидир ва бу сувнинг бир қисми Боғи Майдон томон оқар ва Оби Раҳматга қўшилур. Юқорида Дониёр Пайғамбарнинг қабри бўлиб, ул зот барака келтирувчи Пайғамбар ҳисобланганлар”.

Олимлар орасида ҳалигача, қачон ва қай тарзда Самарқандда Дониёр пайғамбарнинг мақбараси пайдо бўлганлиги тўғрисида ягона фикр мавжуд эмас. Афсонага кўра, буюк саркарда Амир Темур ўзининг Кичик Осиёга (1397-1404) етти йиллик юриши вақтида, буюк саркарда бўлишига қарамай, Сузани забт эта олмаган. Соҳибқирон художўйлардан, шаҳарни авлиё Даниилнинг табаррук хоки асраб келади деб эшитади.