Нигора Алимова
1.38K subscribers
7.14K photos
3.75K videos
1 file
8.47K links
Адолат, адолат ва яна адолат!
Инсон_жамият_давлат

Мурожаат учун +998909009024
Download Telegram
#таклиф
Амалдаги Конституцияда шахсларнинг фикрлаш, сўз ва эътиқод эркинлиги бўйича ҳуқуқлари назарда тутилган. Шу билан биргаликда, ушбу ҳуқуқларни чеклаш асослари бошқа қонун ҳужжатларида назарда тутилган.
Бугунги кунда ушбу масалаларнинг долзарблигини ҳисобга олган ҳолда Бош Қомусимизда ушбу ҳолатларни тўлиқ баён этиш мақсадга мувофиқ.
Хорижий давлатлардан Грузия Конституциясида фикрлаш, сўз ва эътиқод эркинлигини чеклаш асослари баён этилган.

Манбаа ижтимоий тармоқлардан олинди
#Таклиф Ҳурматли Хуршиджон Ахмедов, ўзга вилоятлардан кўплаб блогер журналистлар, туризм бўйича биз билан ўзга қардош республикаларга бориш истагини билдирдилар.

Имкон бўлса таклиф қилайлик.

Улар ҳам Қирғизистон, Тожикистон республикаларидаги туризм бўйича олиб борилаётган ишларни кўришсин.

Қирғизистон, Тожикистонга фақат Фарғона вилояти бормайди, республика бўйича кўплаб юртдошларимиз, чет элдаги ватандошларимиз борадилар.

Яна бир таклиф имкон бўлса Turizm va Madaniy Meros vazirligi/Ministry of Tourism and Cultural Heritage вазирлиги вазиридан илтимос қилардимки, ҳар томонлама қулайликка эга микро автобус билан Фарғона вилояти туризм бошқармасига берилишини таъминлашни.

Қирғизистон республикаси бизга ҳар томонлама қулайликка эга бўлган микро автобусни кўриб ҳавас қилдим👍

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
#Таклиф қилинмаган жойга бормайди ўзини ҳурмат қилган инсон.

Ҳурмат талаб ҳам эмасман, иззат талаб ҳам эмасман.

Ортиқча қоғозбозлик.

ШҲТ форуми яхши ўтганидан хурсанд бўлдим, шуни ўзи етади🇺🇿

Эътибор учун раааааҳҳҳмммааааатт!

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
#Таклиф...

#Гендер тенглик бўйича ишларни Oila va xotin-qizlar davlat qo'mitasi га бириктирилса яхши бўлмайдими Ҳурматли Tanzila Narbaeva, Malika Qodirxonova?

#Гендер сенат қошида бўлса, гендер зўравонликка учраганларни Малика Қодирхонова ҳар доим қабул қила олмайди ва бу воқеаларни сенат қошидаги мурожаатчиларда кўрмадим..., тўғриси.

Оила ва хотин қизлар давлат қўмитасида кўплаб мурожаатчи Аёлларни кўрдим исботи билан.

Гендер тенгликда ҳам кўпроқ Аёллар ҳуқуқи ҳимоя қилиниб келинмоқда...

Шундай экан, рак, лебед, шука бўлгандан кўра Аёллар бўйича ишни умумлаштириб битта хотин қизларни ҳар томонлама ҳуқуқларини ҳимоя қилиш давлат қўмитасини янада ислоҳ қилиб мукаммаллаштиришни маслаҳат бераман.

Мажлисбозлик, брифинглар, ҳар хил курслар ташкил қилингани билан, эшикма эшик юриб ҳар бир оилани психологик ҳолатини билмасдан юзаки ишларни эл кўзига спектакль қилиб кўрсатишларни, ҳисоботлар беришни кераги йўқ.

Олдин зўравонлик ҳақида камдан кам маълумотлар бўлган эди.

Ҳозир эса кунига ҳар жойларда ҳар хил кўринишдаги зўравонликда қурбонларнинг кўпи Аёллар бўлмоқда.

Гендер зўравонлик нима, Гендер тенглик нима, Хотин қизлар ҳуқуқларини ҳар томонлама ҳимоя қилиш нималигини ҳали кўплаб оми инсонлар тугул олий маълумотли мутахассислар ҳам тушинмай тор доирада фикр юритиб келмоқдалар.

Шунинг учун Ўзбекистон ТВларида гендер зўравонлик, гендер тенглик, хотин қизлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича ҳуқуқий тарғибот видео роликларни қўйишни тўғри йўлга қўйиш керак.

Мажлисбозликка, ҳар хил курсларга кетадиган пуллар эвазига ҳуқуқий тарғибот асосидаги видео роликларни кўпайтириш лозим.

Мажлислардаги олий насабли раҳбарлар ҳеч бири Ўзбекистондаги ҳар бир оилага кирмайди!

Исботи кўп.

Маслаҳатим, ҳар хил қўмита, жамоатчилик, гендер, реабилитация, ва бошқа вазирликларни умумлаштириб битта умумлашган Аёллар ҳуқуқини ҳар томонлама ҳимоя қилиш давлат қўмитасини мукаммаллаштириш энг тўғри йўналишдир.

Хотин қизлар ҳуқуқларини ҳимоя қилишда жойларда волонтёрликни ташкил қилиш керак.

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
#Таклиф учун раҳмат 🤝🇺🇿 #Икки кун дам оламан, яъни икки кун ўқишда бўламан 😊

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
#Таклиф #учун #раҳмат🇺🇿

Манга ёшларни ҳимоя қилишда ТАНКАМ бўлган Фарғона вилояти ҳокими Ҳурматли Хайрулло Бозаров га ҳамда Ўзбекистон республикаси Ҳурматли Президентнинг энг фаол кадри, вилоят ҳокимининг ўринбосари, меҳрибон, самимий, дўстлар ичидаги энг аълоси Ҳурматли Хуршиджон Ахмедов ларга, мани мустақиллик байрамига таклиф этганларидан миннатдор бўлдим🤝🇺🇿

Ўзбекистон Мустақиллик куни байрами билан барча Азиз Юртдошларимизни чин дилдан табриклайман 🇺🇿

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
#Ривожланишдан #орқада #қолган #худудларга #жўнатинг #ёшларни!!! #Таклиф!, Ҳурматли Қаҳрамон Қуронбоев - Kahramon Kuranbaev кечаги постингизда бу ёшлар билан мағрурланганингизни билдим, гап йўқ, офарин.

Аммо сизга бир таклифим бор.

Имкон бўлса шу ёшларни пойтахтда ушлаб ўтирмай, уларни республика бўйича оғир худудларга ҳоким қилиб сайласак нима дейсиз?

Пойтахтда етарли яхши кадрлар кўп.

Қани бу ёшлар ривожланиши оғир худудларни ҳар томонлама ривожлантира олармикан, деб, ўйлайман танкасиз фақат.

Бу ёшлар тинмай твларда жавлон уриб сайрашади.

Сенатларда, олий мажлисларда чиройли кийиниб савлат тўкиб ўтиришлари тўғриси жонга тегди😅

Карера учун у аъло жойларда ишни бошлаш қанчалар адолатли, ана борсин ривожланмаган худудларда ўз ишини давом эттирсин жим жимадор жойларга амал учун ўтирмай, ёпишмай!

Билими, илми, тажрибаси аъло бўлса, шу билим, илм, тажрибаларни ривожланишдан орқада қолаётган худудларда бир ишлатишсин исботи билан, кейин биз ҳақиқатдан зўр ёшлар экан, деб, пиарига қўшилиб мақтайлик🤗

Буларни кўпини танимайман.

Демак танийдиган бир иш қилганини билмаган, кўрмаган эканман...

Шуни аниқ айта оламанки бу ёшларнинг кўпида ТАНКАси бор.

Сенатга бир ёшни волонтёр бўлсин, деб, жойлагандик афсуски у ёш ҳеч қанча ишламади, сенатдаги волонтёрларнинг кўпи олий насаб инсонларнинг фарзандлари экан, оддий инсонлар фарзандлари деярли топилмас...

Бу ёшларнинг кўпи чет элларга бордилар, қани ўша чет элларга бориб келганларнинг Ўзбекистон республикаси равнақи учун бир янгиликлар олиб киргани, биз кўрмадик, лекин мазза қилиб чет элларга бориб, минбарларда сайраб ақл ўргатиб юрибдилар.

Энди уларни ривожланишдан орқада қолган худудларга ҳоким қилиб олган билимлари орқали пассив худудларни актив худудларга айланатира олишларини исботлаб бериш вақти келди.

Қуруқ гап қулоққа ёқмас!

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
#Таклиф, #ҳурмат #эҳтиром #учун #раҳмат Ҳурматли Зойир Мирзаев 🤝🇺🇿

Мустақиллик куни билан Сизни самимий табриклайман 🇺🇿

Доимо соғ саломат бўлинг 🇺🇿

Ўзбекистон республикасининг ҳар томонлама равнақи учун ОМАДЛАР тилайман.

Сиздек Ҳурматли Президентга тиргак мард ўғлонлар бор экан кўнглим ҳотиржам👍

Яна бир бор таклиф учун раҳмат Зойир ака.

Зойир АКА имкон бўлса ОНА шаҳрим ҚЎҚОНГА меҳмон бўлиб келинг🙏🇺🇿

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
#Таклиф #учун #раҳмат🇺🇿

Байрамга албатта бораман Қўқон шаҳрининг Азиз Ўқитувчилари.

Дўстим Шоирахон Комилжоновага таклиф учун раҳмат 👇

Ҳурматли Нигора Алимова Сизларни 2023 йил 29 сентябр соат 10.00да 1-октябр -"Устоз ва мураббийлар куни" муносабати билан мустақил блогер Акмал Саиджонов ва "Veko" фирмаси ҳомийлигида ҳамда Қўқон шаҳар мактабгача ва мактаб таълими бўлими ҳамкорлигида ўтказиладиган устоз ва мураббийларни тақдирлаш тадбирига таклиф қиламиз.

Манзил: Қўқон шаҳар, 1-мактаб

https://t.iss.one/Nigora_Alimova