Нигора Алимова
1.38K subscribers
7.14K photos
3.75K videos
1 file
8.47K links
Адолат, адолат ва яна адолат!
Инсон_жамият_давлат

Мурожаат учун +998909009024
Download Telegram
#Ривожланишдан #орқада #қолган #худудларга #жўнатинг #ёшларни!!! #Таклиф!, Ҳурматли Қаҳрамон Қуронбоев - Kahramon Kuranbaev кечаги постингизда бу ёшлар билан мағрурланганингизни билдим, гап йўқ, офарин.

Аммо сизга бир таклифим бор.

Имкон бўлса шу ёшларни пойтахтда ушлаб ўтирмай, уларни республика бўйича оғир худудларга ҳоким қилиб сайласак нима дейсиз?

Пойтахтда етарли яхши кадрлар кўп.

Қани бу ёшлар ривожланиши оғир худудларни ҳар томонлама ривожлантира олармикан, деб, ўйлайман танкасиз фақат.

Бу ёшлар тинмай твларда жавлон уриб сайрашади.

Сенатларда, олий мажлисларда чиройли кийиниб савлат тўкиб ўтиришлари тўғриси жонга тегди😅

Карера учун у аъло жойларда ишни бошлаш қанчалар адолатли, ана борсин ривожланмаган худудларда ўз ишини давом эттирсин жим жимадор жойларга амал учун ўтирмай, ёпишмай!

Билими, илми, тажрибаси аъло бўлса, шу билим, илм, тажрибаларни ривожланишдан орқада қолаётган худудларда бир ишлатишсин исботи билан, кейин биз ҳақиқатдан зўр ёшлар экан, деб, пиарига қўшилиб мақтайлик🤗

Буларни кўпини танимайман.

Демак танийдиган бир иш қилганини билмаган, кўрмаган эканман...

Шуни аниқ айта оламанки бу ёшларнинг кўпида ТАНКАси бор.

Сенатга бир ёшни волонтёр бўлсин, деб, жойлагандик афсуски у ёш ҳеч қанча ишламади, сенатдаги волонтёрларнинг кўпи олий насаб инсонларнинг фарзандлари экан, оддий инсонлар фарзандлари деярли топилмас...

Бу ёшларнинг кўпи чет элларга бордилар, қани ўша чет элларга бориб келганларнинг Ўзбекистон республикаси равнақи учун бир янгиликлар олиб киргани, биз кўрмадик, лекин мазза қилиб чет элларга бориб, минбарларда сайраб ақл ўргатиб юрибдилар.

Энди уларни ривожланишдан орқада қолган худудларга ҳоким қилиб олган билимлари орқали пассив худудларни актив худудларга айланатира олишларини исботлаб бериш вақти келди.

Қуруқ гап қулоққа ёқмас!

https://t.iss.one/Nigora_Alimova