Нигора Алимова
1.38K subscribers
7.14K photos
3.74K videos
1 file
8.46K links
Адолат, адолат ва яна адолат!
Инсон_жамият_давлат

Мурожаат учун +998909009024
Download Telegram
#Халқни_эшитмаган раҳбарларнинг бири Президент ёнида иккинчиси орқада оқ сочли ёши улуғ инсонлар расмда акс этган.

Ҳар иккиси ва бошқалари ҳеч қачон Халқни овозини эшитмади!

Улар фақат ўз мансабига маҳкам ёпишиб олган!

Президент админстрацияси раҳбарининг ваколатлари нималардан иборат, тўғриси оддий Халқ олдин ҳам билмаган бундан кейин ҳам сал пал билмоқда, кўпи билмай яшашда давом этмоқда!

Президент админстрациясининг раҳбари бошқа ишга ўтганда ҳайрон қолдим, аслида буткул ишдан четлатиш керак эди, афсуски бу сафар ҳам Президент сийлайи раҳимга қўл урди.

Президент админстрациясининг раҳбари касаба уюшмаси ўринбосари бўлди, манимча энди бир тийинга қиммат ташкилот инсонлар дарди билан қандай яшаб яшамаслигини ўз кўзи билан кўради.

Касаба уюшмаси ташкилоти жуда камдан кам ҳолда меҳнаткашлар, оддий инсонлар дардини аааарааанг эшитадиган, зўўўўрғғғааааа ёрдам берадиган ташкилот!

Ҳурматли собиқ Президенти админстрациясининг раҳбари (кимлигингиз, ваколатингизни ман ҳам билмаган эканман😅) энди бироз пастга тушдингиз, Халқ ёнига боринг, ўрганинг, камбағал қашшоқ кўплигини сабабларини билинг, анализ синтез қилинг, тафаккурланг, қайсидир маънода камбағал қашшоқ инсонлар кўплигига сабабларида ўзингизни айблайсиз, деган умиддаман!

Ўтказган йилларингизни Халқ учун қилган ишларингизни сарҳисоб қилинг, агар Халқ учун бир қадам олдинга ташлаган бўлсангиз.

Ишончим комилки, Сиз ва сиздек олий насаб раҳбарлар Халқ учун яшамади, аксинча ўзи учун яшаб келди ва бундан кейин ҳам шундай ишлаш принципларидан воз кечиш азоб бўлгани каби яшашда давом этади!!!

Сиздек раҳбарлар илоҳим Ўзбекистонда бўлмасин, йўқ бўлсин, буткул ишдан четлатилсин!

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
#Халқни сарсон қилиб, пора олиб, инсонларни алдаб, куттириб сунъий норозилик келтириб роҳатда яшаётган ишлаётган раҳбарларни исми фамилиясини очиқ ойдин ёза бошлайман!

Тангани иккинчи томонини ҳукумат вакиллар, куч ишлатар тизимларини ўзлари ўргансин!

Ланди ланди валломат раҳбарларни исми фамилиясини ошкор қилиш ишлари бошланди!!!

Зора шу йўлим билан Ҳурматли Президентнинг ислоҳотларини жойларда тез амалга ошишига бироз бўлсада ёрдам берсам...

Сиз жим турсангиз, бошқалар жим турса, ҳукумат жим турса, ман жим турсам биз ҳеч қачон олдинга янги хаёт қуришга ета олмаймиз!

Муҳими қўрқиш керак эмас!

Қўрқиш ва қўрқитиш даври ўтиб кетган!

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
#Халқни ҳаққи тешиб чиқсин#Камбағал қашшоғи кўп жойларда газ тугул светни соатлаб йўқ бўлиши, бу миллатни жарлик ёқасига бориб, жарга қулаб бўлганидан дарак Ҳурматли камбағал қашшоққа вазир бўлган вазир Жамшид Қўчқоров!!!

Ҳисоботлар аъло кетяпти ҳар соҳада.

Ўзбекистон ТВ нинг ахборотларида порлоқ Ўзбекистон, Янги Ўзбекистон, Янги Давр, Янги Халқ, э йўқеее эски Халқнинг хаёти қоралигича қолиб кундан кунга қашшоқлик кўпайиб бормоқда.

Мани фикримча 36 миллионли Ўзбекистон Халқининг 32 миллиони қашшоқликда кун кўриб яшайдиган Халқмиз, дейманда.

36 миллион Халқнинг агар ярми чет давлатларга чиқиб кетмаган бўлса, лекин 10 миллиондан ортиқ Юртдошларимиз ўзга юртларда меҳнат қилиб оиласини боқиши Ўзбекистон ҳукуматига сир эмас.

Ҳукумат эса атиги неча юз минг инсонлар чет давлатларда ишламоқда, деб, миллион миллион рақамларни яшириб ҳисоботлар бериш билан оввора.

Ҳурматли Президент айтганидек, Ўзбекистон Халқи тан олганидек Ўзбекистон табиий ресурсларга бой мамлакат, Араб мамлакатларидан ҳам анча устунмиз, Европадан ҳам, Америкадан ҳам..., аммо, лекин, бироқ, Ўзбекистон Халқининг ер ости ер усти бойликлари қайси еб тўймасларни қўлидалиги, Халққа конпенсация қилиб товон тўламаслиги безбетларча, хом ашёни сақлаб туриб сунъий тақчилликни келтириб чиқариб сунъий равишда нарҳ наволарни ошириб, миллатни хорликда, зорликда яшашга маҳкум қилишини ўзи Дунё ҳамжамиятини олдидаги ҲУКУМАТНИНГ катта жиноятидир!

Ҳукумат бир сўз билан айтганда Халқ душмани, деб, айта оламан!!!

Халқни оми, деб, айбладинг.

Халқни ҳар томонлама лабораторияда синагандек синадинг.

Халқни ҳар йилги қиш мавсумидаги қора совуққа бурканиб музлашига маҳкум қилдинг, хаттоки шу музлашига сабабчи қилиб Халқни ўзини айбладинг, уйни нотўғри қурган, у қилган бу қилган, деб.

Ҳукумат аъзолари яшаётгандек, қураётгандек қиммат қурилиш материалларини Халқ қайси пулига олиб деворига ёпиштирсин?!

Уйни бузиб бошқа қура олмайдику бу Қора Халқ!

Газга ақлли ҳисоблагичлар ўрнатилса газ келади, дединг, ақлли ҳисоблагичларни мажбуран ўрнатдинг номард, қани ГАЗ?!

Светга ақлли ҳисоблагичларни мажбуран ўрнатдинг, бир сўм қарз бўлсак узишни биласану ўзингни айбингни билмайсан, қани СВЕТ?!

Солиқни турини жорий қилиб Халқни юляпсан, солиқ тўласа хаёти яхши бўлади, деб, қани ЯХШИ ХАЁТ НОМАРД ҲУКУМАТ!

Ривожланган мамлакатлар тажрибаси деб тинмай чет эл тажрибасини жорий қилдинг, қани амалдаги исботи КАЛЛАСИ ЙЎҚ МУТАХАССИСЛАР!!!

Гўшт емай қўйганларга чет эл тажрибасини жорий қилиб сунъий гўшт едир ҲУКУМАТ, семиз молларни сўйиб ҲУКУМАТ ОИЛАСИ ЕСИН БЎКИБ!

Сунъий нон ярат Халққа, бўғдойни олий навидан бўлган нонни ҲУКУМАТ ОИЛАСИ ЕСИН ТИҚИЛИБ!

Озиқ овқатлар сифатсиз Қора Халққа бўлаверади!!!

Тиббиёт хизмати нолга тенг Қора Халққа бўлаверади!!!

Ҳавомиз чанг Қора Халққа бўлаверади!!!

Нарҳ наволар баланд Қора Халққа бўлаверади, чидайди, чидамаса ана катта кўча кетаверсин қаёққа кетса!!!

Умуман ман Ўзбекистон Ҳукумати аъзоларини ўз ишига Халқчил қарамаслигида АЙБЛАЙМАН!

Бундай ҳукуматни боридан йўқи яхши!

Ҳар йили шу муаммо газ свет!

Халқни оҳири кўниктириб этини ўлдириб роҳатланиб яшанглар Ўзбекистон олигарҳлари.

Халқни ҳаққи ҳар томонлама ТЕШИБ ЧИҚСИН

Тешиб чиқмаса РОЗИ ЭМАСМАН!!!

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Халқни рози қилиш керак, дейди, Ҳурматли Президентимиз🇺🇿

#Халқни рози қилмай амал учун кибрда ўтирган айрим раҳбарларга инсоф бермаган, бермайди ҳам, ундан кўра ишдан кетгани яхши.

#Халқни рози қилиб меҳнат қилаётган раҳбарларнинг эса ишига омад тилайман 🙏🇺🇿

#Халқ бор экан иш бор.

#Халқ бор экан раҳбарлар бор.

#Халқ бор экан Ўзбекистон деб аталмиш жаннатмакон юртимиз бор🇺🇿

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Халқни рози қилиш керак, дейди, Ҳурматли Президентимиз🇺🇿

#Халқни рози қилмай амал учун кибрда ўтирган айрим раҳбарларга инсоф бермаган, бермайди ҳам, ундан кўра ишдан кетгани яхши.

#Халқни рози қилиб меҳнат қилаётган раҳбарларнинг эса ишига омад тилайман 🙏🇺🇿

#Халқ бор экан иш бор.

#Халқ бор экан раҳбарлар бор.

#Халқ бор экан Ўзбекистон деб аталмиш жаннатмакон юртимиз бор🇺🇿

Ҳурматли Хайрулло Бозаров қаранг Халқ Президенти Шавкат Мирзиёевнинг самимий, камтарона, Халқчил табассум ила инсонлар қалбига кира олаётганини!

Қовоқ солиб, жиддий сўзламайди Бизнинг Президент!!!

https://t.iss.one/Nigora_Alimova