Нигора Алимова
1.38K subscribers
7.14K photos
3.74K videos
1 file
8.46K links
Адолат, адолат ва яна адолат!
Инсон_жамият_давлат

Мурожаат учун +998909009024
Download Telegram
#Халқни_эшитмаган раҳбарларнинг бири Президент ёнида иккинчиси орқада оқ сочли ёши улуғ инсонлар расмда акс этган.

Ҳар иккиси ва бошқалари ҳеч қачон Халқни овозини эшитмади!

Улар фақат ўз мансабига маҳкам ёпишиб олган!

Президент админстрацияси раҳбарининг ваколатлари нималардан иборат, тўғриси оддий Халқ олдин ҳам билмаган бундан кейин ҳам сал пал билмоқда, кўпи билмай яшашда давом этмоқда!

Президент админстрациясининг раҳбари бошқа ишга ўтганда ҳайрон қолдим, аслида буткул ишдан четлатиш керак эди, афсуски бу сафар ҳам Президент сийлайи раҳимга қўл урди.

Президент админстрациясининг раҳбари касаба уюшмаси ўринбосари бўлди, манимча энди бир тийинга қиммат ташкилот инсонлар дарди билан қандай яшаб яшамаслигини ўз кўзи билан кўради.

Касаба уюшмаси ташкилоти жуда камдан кам ҳолда меҳнаткашлар, оддий инсонлар дардини аааарааанг эшитадиган, зўўўўрғғғааааа ёрдам берадиган ташкилот!

Ҳурматли собиқ Президенти админстрациясининг раҳбари (кимлигингиз, ваколатингизни ман ҳам билмаган эканман😅) энди бироз пастга тушдингиз, Халқ ёнига боринг, ўрганинг, камбағал қашшоқ кўплигини сабабларини билинг, анализ синтез қилинг, тафаккурланг, қайсидир маънода камбағал қашшоқ инсонлар кўплигига сабабларида ўзингизни айблайсиз, деган умиддаман!

Ўтказган йилларингизни Халқ учун қилган ишларингизни сарҳисоб қилинг, агар Халқ учун бир қадам олдинга ташлаган бўлсангиз.

Ишончим комилки, Сиз ва сиздек олий насаб раҳбарлар Халқ учун яшамади, аксинча ўзи учун яшаб келди ва бундан кейин ҳам шундай ишлаш принципларидан воз кечиш азоб бўлгани каби яшашда давом этади!!!

Сиздек раҳбарлар илоҳим Ўзбекистонда бўлмасин, йўқ бўлсин, буткул ишдан четлатилсин!

https://t.iss.one/Nigora_Alimova