Нигора Алимова
1.38K subscribers
7.14K photos
3.74K videos
1 file
8.46K links
Адолат, адолат ва яна адолат!
Инсон_жамият_давлат

Мурожаат учун +998909009024
Download Telegram
#Бефарқликнинг #оҳири #вой #бўлди Қўқон шаҳар ёшлар иши бўйича Ҳурматли Президент, ўзингиз ҳам адолатли тан олиб Алишер Саълуллаев, Қаҳрамон Қуронбоев - Kahramon Kuranbaev ларни тик турғазиб керакли тавсияларни бердингиз.

Ман бир неча йиллардан бери Қўқон шаҳрида яшаб келаман.

Бир неча маротаба Қўқон шаҳар ёшларини кўпи жар ёқасидалигини кўриб билиб ижтимоий тармоқлар орқали бонг урдим, лекин бари бонг урганларим бесамар бўлди.

Раҳбарлар эшитиб туриб эшитмасликка олиб Ҳурматли Президентга жим жимадор ҳисоботларни тинмай ёзиб беравердилар.

Касалини яширишганди жиноятлар урчиб кетгани билан истимаси ошкор қилди, шарманда.

Ҳар уч жиноятнинг биттаси ёшлар эканлиги бу миллат фожеаси.

Алишер Саъдуллаевга бир неча маротаба айтдим, ёздим, баъзан ҳамкорликда чиройли ишларни амалга оширдик.

Алишер Саъдуллаев ҳам доим бир фикрни айтиб келди, у ҳам бўлса, фарзандлар таълим тарбиясида ота оналар масъулиятни ҳис қилинмаса, қилаётган ислоҳотларни кўпи ўз натижасини бермайди, деган, эди.

Алишерни фикрига қўшилган ҳолда ман ҳам қачонки фарзандларни дунёга келтирган ота оналар ўз фарзандларини тақдирига кучли бефарқ бўлмаган ҳолда масъулиятни бўйниларига олсагина ёшларда ўзгариш бўлиши мумкин, дедим.

Аммо кўплаб оилаларнинг ички сиёсати Ўзбекистоннинг шаффоф сиёсатига умуман тўғри келмайди.

Ота оналарнинг кўпи маънавий маърифий мафкураларга муҳтож.

Шаҳарда эса маънавий маърифий ишлар нолга тенглигича қолаверди!

Ота оналар кўпида фарзандларига нисбатан ҳақоратли ҳатти ҳаракатлар мавжуд, афсуски бу ота оналар ўзгармайди, шу ота оналар қўлида катта бўлган болалар эса келажакда қўрқоқ, илмсиз, орзу ҳавассиз, ўзи билиб бир ишни қила олмайдиган инсон бўлиб етишади.

Ота оналар мактаби чет эллардек Ўзбекистонда йўқ.

Оилаларда болалар ҳуқуқлар фожеали кўринишда.

Маҳалла эса ҳали ҳануз бефарқ ишлаб келмоқда.

Ўз оиласида ҳузур топмаган кўплаб ёшлар, таблетка, наша, алкоголь ичимликлар, ўғрилик, фирибгарликка қўл урмоқдалар, осон пул топиш ва ўз хаётини заҳарлаш бўйича катта хатоларга йўл қўймоқдалар.

Жиноятчилик кундан кунга ошиб борди.

Ёшлар билан ишлаш тўғри йўлга қўйилмади.

Бир болани фожеали тақдирида оила муҳитлари аслида қандайлиги ҳар томонлама ўрганилмади.

Мактабларнинг ички носоғлом муҳитларига бефарқлик давомий.

Жиноят устида қўлга тушдими қамаш билан оввора бўлишди.

Агар ёш жиноятчиликка йўл қўйдими нега ота онаси, оиласининг ички муҳити ўрганилмади, нега ота оналар жавобгарликка фарзандлари қатори тортилмади, балки энди фарзандлари жиноят қилса фарзандларига қўшиб ота оналарини ҳам жавобгарликка тортишса балки шундагина яхши ўзгариш бўлса керак...

Ўтган йили Қўқон шаҳар ёшлари учун Ҳурматли Президент 50 миллиард сўм ёрдам бердилар.

Афсуски ўтган йили Қаҳрамон Қуранбоевни, Алишер Саъдуллаевни ўз жойида топа олмадим.

Аслида бу раҳбарлар Қўқон шаҳрига келмаган эди, бориб сўраганимда, бири йўлда, деди, иккинчиси меҳмонхонада, деди, ишқилиб улар Қўқонга келмадилар.

Келган бўлсалар ман кўрмадимам, эшитмадим ҳам.

Президент берган ишончни ҳар қандай ҳолатда ҳам Президентга садоқат билан оқлашлари шарт эди.

Айтмоқчиманки ҳар бир ишга қўл учида қаралса бу ишлар чиройли якун топмайди.

Бир ёшга барча жамият масъулдир!

Бир ёшнинг жинояти миллат жиноятидир!

Бир ёшнинг фожеаси миллат фожеасидир!

Бир ёшнинг ютуқлари миллатнинг шони шарафидир.

Миллатнинг шони шарафи бўлган ёшларимиз кўпайсин.

Давоми бор...

Давоми, жамиятда ўз ўрнини топишда қийналган ёшларнинг хаётларини олиб чиқаман, улар афсуски кўп...

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
#Назарга #тушмаганларни #ҳолига #вой #экан, агар бу Аёл ҳам сенат раисининг назарига тушганида эди, бунчалар ҳар томонлама босимлар асосида яшамас эди, ишдан бўшатилмаган бўлар эди, кошона саройларда умрини тинч ўтказиб яшарди, афсуски бундай иқтидорли Аёллар сенат раисига керак эмас Ҳурматли Президент!

Яқин бир ой давомида Аёлни топталган ҳуқуқларини ҳар томонлама ўрганиб ёрдам беринглар, деб, чиқдим.

Аммо сенатдаги хонимлар Малика Қодирхонова, Нодира Шотурсуновалар, Танзила Норбоевалар ёрдам тугул эътибор ҳам қаратмадилар, нақадар ачинарли ишлаймиза ишлаймиз...

Агар шу Аёл сенатдаги "жавлон" уриб мазза қилиб ишлаётган хонимлардек сенат раисини назарига тушганида эди, бу Аёлни ҳақ ҳуқуқларини топтаганларга қақшатқич зарба берар эди.

Афсуски сенат раиси боғдан биз эса тоғдан келишимиз кўпайиб кетди.

Нақадар аянчли ишлар давомий...

https://m.facebook.com/story.php?story_fbid=1323572881907137&id=100027633137805&mibextid=Nif5oz

https://t.iss.one/Nigora_Alimova