Нигора Алимова
1.38K subscribers
7.14K photos
3.74K videos
1 file
8.46K links
Адолат, адолат ва яна адолат!
Инсон_жамият_давлат

Мурожаат учун +998909009024
Download Telegram
#Бефарқликнинг #оҳири #вой #бўлди Қўқон шаҳар ёшлар иши бўйича Ҳурматли Президент, ўзингиз ҳам адолатли тан олиб Алишер Саълуллаев, Қаҳрамон Қуронбоев - Kahramon Kuranbaev ларни тик турғазиб керакли тавсияларни бердингиз.

Ман бир неча йиллардан бери Қўқон шаҳрида яшаб келаман.

Бир неча маротаба Қўқон шаҳар ёшларини кўпи жар ёқасидалигини кўриб билиб ижтимоий тармоқлар орқали бонг урдим, лекин бари бонг урганларим бесамар бўлди.

Раҳбарлар эшитиб туриб эшитмасликка олиб Ҳурматли Президентга жим жимадор ҳисоботларни тинмай ёзиб беравердилар.

Касалини яширишганди жиноятлар урчиб кетгани билан истимаси ошкор қилди, шарманда.

Ҳар уч жиноятнинг биттаси ёшлар эканлиги бу миллат фожеаси.

Алишер Саъдуллаевга бир неча маротаба айтдим, ёздим, баъзан ҳамкорликда чиройли ишларни амалга оширдик.

Алишер Саъдуллаев ҳам доим бир фикрни айтиб келди, у ҳам бўлса, фарзандлар таълим тарбиясида ота оналар масъулиятни ҳис қилинмаса, қилаётган ислоҳотларни кўпи ўз натижасини бермайди, деган, эди.

Алишерни фикрига қўшилган ҳолда ман ҳам қачонки фарзандларни дунёга келтирган ота оналар ўз фарзандларини тақдирига кучли бефарқ бўлмаган ҳолда масъулиятни бўйниларига олсагина ёшларда ўзгариш бўлиши мумкин, дедим.

Аммо кўплаб оилаларнинг ички сиёсати Ўзбекистоннинг шаффоф сиёсатига умуман тўғри келмайди.

Ота оналарнинг кўпи маънавий маърифий мафкураларга муҳтож.

Шаҳарда эса маънавий маърифий ишлар нолга тенглигича қолаверди!

Ота оналар кўпида фарзандларига нисбатан ҳақоратли ҳатти ҳаракатлар мавжуд, афсуски бу ота оналар ўзгармайди, шу ота оналар қўлида катта бўлган болалар эса келажакда қўрқоқ, илмсиз, орзу ҳавассиз, ўзи билиб бир ишни қила олмайдиган инсон бўлиб етишади.

Ота оналар мактаби чет эллардек Ўзбекистонда йўқ.

Оилаларда болалар ҳуқуқлар фожеали кўринишда.

Маҳалла эса ҳали ҳануз бефарқ ишлаб келмоқда.

Ўз оиласида ҳузур топмаган кўплаб ёшлар, таблетка, наша, алкоголь ичимликлар, ўғрилик, фирибгарликка қўл урмоқдалар, осон пул топиш ва ўз хаётини заҳарлаш бўйича катта хатоларга йўл қўймоқдалар.

Жиноятчилик кундан кунга ошиб борди.

Ёшлар билан ишлаш тўғри йўлга қўйилмади.

Бир болани фожеали тақдирида оила муҳитлари аслида қандайлиги ҳар томонлама ўрганилмади.

Мактабларнинг ички носоғлом муҳитларига бефарқлик давомий.

Жиноят устида қўлга тушдими қамаш билан оввора бўлишди.

Агар ёш жиноятчиликка йўл қўйдими нега ота онаси, оиласининг ички муҳити ўрганилмади, нега ота оналар жавобгарликка фарзандлари қатори тортилмади, балки энди фарзандлари жиноят қилса фарзандларига қўшиб ота оналарини ҳам жавобгарликка тортишса балки шундагина яхши ўзгариш бўлса керак...

Ўтган йили Қўқон шаҳар ёшлари учун Ҳурматли Президент 50 миллиард сўм ёрдам бердилар.

Афсуски ўтган йили Қаҳрамон Қуранбоевни, Алишер Саъдуллаевни ўз жойида топа олмадим.

Аслида бу раҳбарлар Қўқон шаҳрига келмаган эди, бориб сўраганимда, бири йўлда, деди, иккинчиси меҳмонхонада, деди, ишқилиб улар Қўқонга келмадилар.

Келган бўлсалар ман кўрмадимам, эшитмадим ҳам.

Президент берган ишончни ҳар қандай ҳолатда ҳам Президентга садоқат билан оқлашлари шарт эди.

Айтмоқчиманки ҳар бир ишга қўл учида қаралса бу ишлар чиройли якун топмайди.

Бир ёшга барча жамият масъулдир!

Бир ёшнинг жинояти миллат жиноятидир!

Бир ёшнинг фожеаси миллат фожеасидир!

Бир ёшнинг ютуқлари миллатнинг шони шарафидир.

Миллатнинг шони шарафи бўлган ёшларимиз кўпайсин.

Давоми бор...

Давоми, жамиятда ўз ўрнини топишда қийналган ёшларнинг хаётларини олиб чиқаман, улар афсуски кўп...

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
#Оила #барбод #бўлди!
Тергов якун топди, олди берди қилганлар судгача ўзаро келишиб олинглар, деб, терговчи томонидан дело ёпилди.

Аёлнинг тинмай иибга югуриши, терговчини тинмай Аёлга босим қилиши натижасида эр ўз Аёлига талоқ берди!

Бефарқликнинг оқибати, терговчини ўз ишига совуққонлиги натижасида эр ўз Аёли билан ажрашди Камила Кавланова, Озода Парпибоева, Saodat Boymirzayeva, Farg'ona viloyati IIB, Фарғона Вилояти Халқ Қабулхонаси...

Суд ҳам ўтади.

Қамаламанми, деган, қўрқувлар судда бўлмайди.

Бандалар афсуски томошабин экан...

Ҳозир Аёл билан телефон орқали суҳбатлашдим, Аёл тинмай йиғлади, йиғламанг, ёмон куннинг орқасида яхши кунлар бор, эрингиз сизни яхши кўрса вақт келиб албатта сизни тушуниб кечиради, болаларингизни ҳам қўлингизга оласиз, ишингизни давом эттиринг, дедим.

Бир ножўя ҳаракатни деб бир оила пароканда бўлди...

Терговчи оилани буздингиз, молодец👎

https://m.facebook.com/story.php?story_fbid=1332265381037887&id=100027633137805&mibextid=Nif5oz

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
#Муаммо #ижобий #ҳал #бўлди Аёлга кредит олиш бўйича ҳоким ёрдамчиси томонидан.

Учкўприк тумани ҳоким ёрдамчисига раҳмат, ханна 5 миллион бўлсада Аёл рози ва раҳмат айтди телефон орқали

https://m.facebook.com/story.php?story_fbid=1327063878224704&id=100027633137805&mibextid=Nif5oz

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Тўйга #келса #бўлди..., ийманибгина бечора Аёл... Зойир Мирзаев бор экан кўнглим тўқ..., Ҳурматли Президент 🙏🇺🇿

Аёлларни, қарияларни, ёшларни, ногирон бемор инсонларни доимо асраб авайлайдиган Оллоҳ томонидан ерга юборилган фаришта...

Тошкент вилояти Халқи бахтли Халқ🇺🇿

Зойир ака доимо соғ саломат бўлинг.

Шу бечора Аёл сизни тўй қилсам келса бўлди, дебди, кўзида ёш билан.

Имкон бўлса тўй бўлса мани ҳам чақиринг Зойир ака, ман ҳам шу тўйни сиз билан кўрай, Аёлни қувончига қувонч қўшай🇺🇿

Сўзим якунида хотин қизларга айтар сўзим, хотин қизлар асло ёлғиз эмас, уларга тиргак саноқли Оллоҳ томонидан жўнатилган Халқчил инсонлар бор🇺🇿

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
#Мени #кимлигимни #Эл #билса #бўлди...

Кўплаб Юртдошларимизга тиргак бўлиб ҳар ишда фаол Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмоновнинг таваллуд айёми билан табриклайман 🇺🇿

Маруфжон Усмонов катта йўллардан, қийинчилик ҳукмрон сурган даврлардан юрган билган инсон.

Йиллар машаққатли бўлишига қарамай ўз илми, билими, тажрибаси билан ҳар ишни уддалаган.

Китоб ўқишга, спортга, мусиқага, сиёсатга, таълимга, иқтисодий ижтимоий соҳаларга қизиқади.

Йўқдан бор қилади.

Ўз қўли билан кўплаб ночор юртдошларимизга уй қуришга ёрдам берди.

Кўплаб беморларни чет эл мутахассислари ёрдами билан даволатди.

Ногирон юртдошларимизга ҳозирда ҳам ўта меҳрибон.

Аёлларни зулмдан, кўчаларда сарсон бўлишидан асраган инсон.

Ёшларни фақат ва фақат яхши ишларга даъват этади.

Қарияларимиз эъзозда.

Уйқуси ўта кам...

Яхши ишларини санайман десам оҳири йўқ.

Ҳурматли Маруфжон Усмонов сизга соғ саломатлик ва омадлар тилайман.

Қўқон шаҳри бунданда обод, Халқи бой бўлишига тилакдошман.

https://t.iss.one/Nigora_Alimova