Нигора Алимова
1.39K subscribers
7.14K photos
3.76K videos
1 file
8.48K links
Адолат, адолат ва яна адолат!
Инсон_жамият_давлат

Мурожаат учун +998909009024
Download Telegram
#Болалар #таълим #олиши #шарт, #Ота #Оналар #фарзандлар #тақдирига #бефарқ #бўлманг!

Қулупнайни яхши кўраман.

Йўлимда кўплаб Аёллар йўл четида идишларга тўлдирилган қулупнайларни туридан сотишмоқда.

Тўҳтамай томоша қилиб кетавердим.

Бир пайт бурилишимда автобус бекатида чамаси 5 синфлар атрофида болакайга кўзим тушиб тўҳтадим.

Бола қуёшнинг иссиқ нурида қорайиб кетган, устидаги кийимлари ҳам яхши эмас эди.

Нима бўлганда ҳам пулни шу болакай меҳнати савдоси учун олсин, дедим.

Мани туҳтаганимни кўриб ёнимга хурсанд бўлиб югуриб келди.

Опа қулупнай ўзимизники, деб, мақтади.

Муомаласи яхши.

Болакайга савол бердим, нега мактабга бормадинг, деб.

Бола эса, опа 5 опам бор, оиламиз оғир шароитда, ота онамга ёрдам берай, деб, савдодаман, деди.

Ҳа..., деб, лекин нима бўлганда ҳам таълим олиш керак, дедим.

Болага бу сўзим ёқмади, мани бир текширувчидек қабул қилиб, бироз нарига кетди.

Акаси ёнимга келиб, болани хаётини тушинтириб айтди.

Акасига, тўғри тушинаман, лекин таълим олиши шарт, дедим.

Мактабдан кейин ота онасига, оиласига ёрдам берса яхши, ёшлар ўзини ўзи меҳнат билан банд қилиши ёмон йўлларга кирмай таҳсинга лойиқ, дедим.

Болани қулупнайини кўпини сотиб олдим, уйига бироз бўлсада ёрдам бўлсин, деб.

Ва йўлимда Қўқонга боргунга қадар меҳнаткаш болани, оиласи учун қуёшнинг иссиқ нуридан қочмай савдо қилганини ўйлаб қайсидир маънода раҳмат шундай меҳнаткаш ёшларга, деб, ҳотиржам бўлдим.

Таълим олинг, нима бўлганда ҳам.

Таълим нажотдир.

Оддий савдогар бўлсангиз ҳам, деҳқон бўлсангиз ҳам таълим ҳар ишингизга аз қотади.

Меҳнаткаш ёшларга ҳар томонлама омад тилайман 👍🇺🇿

Худо хоҳласа деҳқон бола ўз оиласини меҳнати билан ҳар томонлама боқа олади👍👍👍

https://t.iss.one/Nigora_Alimova