Нигора Алимова
1.38K subscribers
7.14K photos
3.76K videos
1 file
8.48K links
Адолат, адолат ва яна адолат!
Инсон_жамият_давлат

Мурожаат учун +998909009024
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Ота_Онангизни_жойлари_жаннатда_бўлсин🙏

Ўзбек Қизи, ўз юртининг тақдирига бефарқ бўлмаган, ўтюрак, темир иродали, маҳоратли журналист, инсон ҳуқуқлари бўйича мутахассис, бир неча юртдошларимизга ҳозиргача амалий ёрдам, эътибор бериб келаётган Ҳурматли Мўтабар Тожибоева.

Бугун 19.08.2021 йил Фарғона вилояти Марғилон шаҳрига, Ота Онангиз ором топган инсонларга дуо қилишга қабристонга келдик.

Қабристон ишчилари Сизнинг оилангиз ҳақида маълумотга эга ва ҳурмат билан сўзлаб бердилар.

Эмине Караманова билан биргаликда Қуръон тиловат қилиб ўтганларни ҳақларига дуо қилдик.

Мўтабар Опа ўзоқда бўлсангиз ҳам Ўзбекистонда Сизни ҳурмат қиладиган инсонларингиз бор🇺🇿

Сиз Ўзбекистон учун, Дунё учун сиёсий, иқтисодий, ижтимоий, ҳуқуқий аҳамиятга эга инсонсиз!

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
#Ота оналарга ЭСЛАТМА, айниқса туғиб ва туғдирганлар кейинчалик ўз фарзандларини тақдирига бефарқ бўлган ота оналарга #ибрат👇

Бир масжид пештахтасидаги ёзув:

"Фарзандларингизга ибодат қилишдан аввал одоб ва аҳлоқли бўлишни ўргатинг. Акс холда…
• намоз ўқийдиган бир ўғри;
• рўза тутадиган бир бузуқ;
• ҳажга борадиган ёлғончи;
• қурбонлик қиладиган бир судхўр;
• шаҳодат келтирадиган бир терорчи бўлиб етишиши мумкин…"

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
#Болалар #таълим #олиши #шарт, #Ота #Оналар #фарзандлар #тақдирига #бефарқ #бўлманг!

Қулупнайни яхши кўраман.

Йўлимда кўплаб Аёллар йўл четида идишларга тўлдирилган қулупнайларни туридан сотишмоқда.

Тўҳтамай томоша қилиб кетавердим.

Бир пайт бурилишимда автобус бекатида чамаси 5 синфлар атрофида болакайга кўзим тушиб тўҳтадим.

Бола қуёшнинг иссиқ нурида қорайиб кетган, устидаги кийимлари ҳам яхши эмас эди.

Нима бўлганда ҳам пулни шу болакай меҳнати савдоси учун олсин, дедим.

Мани туҳтаганимни кўриб ёнимга хурсанд бўлиб югуриб келди.

Опа қулупнай ўзимизники, деб, мақтади.

Муомаласи яхши.

Болакайга савол бердим, нега мактабга бормадинг, деб.

Бола эса, опа 5 опам бор, оиламиз оғир шароитда, ота онамга ёрдам берай, деб, савдодаман, деди.

Ҳа..., деб, лекин нима бўлганда ҳам таълим олиш керак, дедим.

Болага бу сўзим ёқмади, мани бир текширувчидек қабул қилиб, бироз нарига кетди.

Акаси ёнимга келиб, болани хаётини тушинтириб айтди.

Акасига, тўғри тушинаман, лекин таълим олиши шарт, дедим.

Мактабдан кейин ота онасига, оиласига ёрдам берса яхши, ёшлар ўзини ўзи меҳнат билан банд қилиши ёмон йўлларга кирмай таҳсинга лойиқ, дедим.

Болани қулупнайини кўпини сотиб олдим, уйига бироз бўлсада ёрдам бўлсин, деб.

Ва йўлимда Қўқонга боргунга қадар меҳнаткаш болани, оиласи учун қуёшнинг иссиқ нуридан қочмай савдо қилганини ўйлаб қайсидир маънода раҳмат шундай меҳнаткаш ёшларга, деб, ҳотиржам бўлдим.

Таълим олинг, нима бўлганда ҳам.

Таълим нажотдир.

Оддий савдогар бўлсангиз ҳам, деҳқон бўлсангиз ҳам таълим ҳар ишингизга аз қотади.

Меҳнаткаш ёшларга ҳар томонлама омад тилайман 👍🇺🇿

Худо хоҳласа деҳқон бола ўз оиласини меҳнати билан ҳар томонлама боқа олади👍👍👍

https://t.iss.one/Nigora_Alimova