#Сирдарё_вилояти
#Ўрганиш
Очиқлик, адолат ва халқ манфаати — устувор мезон
Бугунги Ўзбекистонда миллий тараққиётнинг янги босқичи давлат бошқаруви ва ижтимоий ҳаётда инсон манфаатларини кафолатлаш, адолат тамойилларини ҳаётга татбиқ этиш, жамиятда очиқлик, самарадорлик ва жавобгарлик муҳитини қарор топтиришга йўналтирилмоқда.
Айни пайтда халқ билан юзма-юз мулоқот қилиш, уларни ўйлантираётган муаммоларни тинглаш ва уларга самарали ечим таклиф этиш орқали давлат ва жамият ўртасидаги ишончни янада мустаҳкамлаш долзарб аҳамият касб этмоқда.
Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram

Бу борада жорий йилнинг 16 июнь куни Президентимиз раислигида ўтказилган ислоҳотлар натижадорлиги, ҳудудларда ишларнинг бориши ва аҳолини қийнаётган масалалар таҳлили бўйича видеоселектор йиғилишида белгиланган устувор вазифалар ижросини таъминлаш, уларнинг моҳиятини аҳолига етказиш чора-тадбирлар самарадорлигини таъминлашда муҳим омилдир.
Айни пайтда халқ билан юзма-юз мулоқот қилиш, уларни ўйлантираётган муаммоларни тинглаш ва уларга самарали ечим таклиф этиш орқали давлат ва жамият ўртасидаги ишончни янада мустаҳкамлаш долзарб аҳамият касб этмоқда.
🔴 Шундан келиб чиқиб, ислоҳотлар моҳиятини фуқароларимизга етказиш, жойларда адолат мезонларига таянилган ижтимоий сиёсатнинг қай даражада амалга оширилаётганини ўрганиш, юртдошларимиз кундалик ҳаётидаги долзарб муаммоларни аниқлаш ва уларни ҳал этиш механизмларини ишлаб чиқиш мақсадида “Адолат” социал-демократик партияси Сиёсий Кенгаши раиси, Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги партия фракцияси раҳбари Робахон Махмудова бошчилигидаги ишчи гуруҳ 25 июнь куни Сирдарё вилоятида ўрганиш ишларини бошлади.
Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍52❤3💯1
#Сирдарё_вилоят_Кенгаши
#Ўрганиш
Соғлом авлод — барқарор жамият таянчи
Партия етакчиси бошчилигидаги ишчи гуруҳ вилоятдаги ўрганишлари доирасида дастлаб Гулистон шаҳридаги 19-сонли мактабгача таълим муассасасида болалар соғлиғига оид долзарб йўналиш — яссиоёқлик ва сколиоз каби патологияларни эрта аниқлаш ва уларга кўмак бериш мақсадида ташкил этилган тиббий кўрикда иштирок этди.
Тиббий текширув жараёнини яқиндан кузатган партия етакчиси муассасадаги санитар-гигиеник шароитлар, тиббий ходимлар фаолияти, болаларнинг умумий ҳолати ҳамда профилактик хизматларнинг сифатини ҳам ўрганди.
Маълумотга кўра, айни пайтда 190 ўринга мўлжалланган боғчада 104 нафар тарбияланувчи бор. Тиббий кўрикда уларнинг 1 нафарида яссиоёқлик, кўкрак қафаси деформацияси бўйича 7 та, қомат бузилиши бўйича 3 та ҳолат аниқланди. Кўрик якунида ишчи гуруҳ раҳбари бундай ҳолатлар ўзаро боғлиқ омиллар – нотўғри юриш ва ўтириш, носоғлом турмуш тарзи, етарли жисмоний фаолликнинг йўқлиги туфайли юзага келаётгани сабабли мактабгача таълим муассасаларида жисмоний фаоллик, физиотерапия ва профилактика ишларига янада жиддий эътибор қаратиш зарурлигини қайд этди.
Маълум бўлишича, ушбу касалликларни 7 ёшгача аниқлаб, даволаш имконияти мавжуд. Ортопедик касалликларнинг катта қисми енгил даражада кўзга ташланмайди, аста-секин ривожланади. Шу боис, партия раҳбари мутахассислар билан суҳбат чоғида болаларнинг жисмоний фаоллигини ошириш билан бирга соғлом ва витаминларга бой овқатланишини таъминлаш зарурлиги, бунда мева ва сабзавотлар улушини кўпайтириш муҳимлиги бўйича ўз фикрларини билдирди.
Маълумот учун, мазкур муассасада 180 нафар бола тарбияланади. Кўрик давомида 2 нафар болада сколиоз аломатлари кузатилди. Уларга профилактик чоралар ва кейинги тиббий кузатувлар бўйича тавсиялар берилди.

— Ҳар бир давлатнинг асосий ижтимоий ресурси инсон капитали эканини инобатга олган ҳолда, болалар соғлиғида умумий аҳволни чуқурроқ аниқлаш ва муаммоларни бартараф этишда тизимли ёндашувни йўлга қўйиш ишларини жадаллаштиришимиз зарур. Чунки болаларимизда соғлиқ билан боғлиқ муаммоларнинг олди барвақт олинмаса ёки ўз вақтида аниқланмаса, келгусида уларнинг жисмоний ва руҳий ҳолати, таълимдаги фаоллиги ва имкониятларини чеклаб қўйишимиз ҳеч гап эмас, — деди Робахон Махмудова.
Маълумотга кўра, айни пайтда 190 ўринга мўлжалланган боғчада 104 нафар тарбияланувчи бор. Тиббий кўрикда уларнинг 1 нафарида яссиоёқлик, кўкрак қафаси деформацияси бўйича 7 та, қомат бузилиши бўйича 3 та ҳолат аниқланди. Кўрик якунида ишчи гуруҳ раҳбари бундай ҳолатлар ўзаро боғлиқ омиллар – нотўғри юриш ва ўтириш, носоғлом турмуш тарзи, етарли жисмоний фаолликнинг йўқлиги туфайли юзага келаётгани сабабли мактабгача таълим муассасаларида жисмоний фаоллик, физиотерапия ва профилактика ишларига янада жиддий эътибор қаратиш зарурлигини қайд этди.
— Соғлом авлод — барқарор жамият таянчи. Биз буни амалда исботлашимиз учун ҳаракатларимизни кенгайтирмоқдамиз. Шу туфайли партиямиз ҳар бир мактабгача таълим муассасасидаги тиббий муҳит, ортопедик касалликларни эрта аниқлаш ва бартараф этиш бўйича ишларни қонунчилик ва жамоатчилик даражасида қўллаб-қувватлайди. Яссиоёқлик ва сколиоз эса келажак авлоднинг ҳаракат, ўзини эркин ифода этиш, таълимга қизиқиши ва ҳатто ҳаётий фаолиятига таъсир қилувчи жиддий омил. Бундай ҳолатларда кечикаётган ҳар бир кун — боланинг имконияти камайиши билан тенглигини унутмайлик, — дея таъкидлади фракция раҳбари.Навбатдаги манзил — Гулистон шаҳридаги “Intellekt” хусусий мактабгача таълим муассасасида ўтказилган тиббий кўрикда ҳам айни шу жиҳатларга урғу берилди. “Адолат” СДП раҳбари Робахон Махмудова боғчадаги тарбияланувчи болаларни сколиоз ва яссиоёқлик ҳолатлари бўйича ихтисослашган тиббий мутахассислар томонидан 9 босқичли махсус ортопедик йўлакдан ўтказиш жараёнида қатнашди. Шунингдек, санитария-гигиена шароитлари, муассасада болаларнинг жисмоний фаоллиги ва профилактика ишлари қай тарзда йўлга қўйилганини таҳлил қилди.
Маълум бўлишича, ушбу касалликларни 7 ёшгача аниқлаб, даволаш имконияти мавжуд. Ортопедик касалликларнинг катта қисми енгил даражада кўзга ташланмайди, аста-секин ривожланади. Шу боис, партия раҳбари мутахассислар билан суҳбат чоғида болаларнинг жисмоний фаоллигини ошириш билан бирга соғлом ва витаминларга бой овқатланишини таъминлаш зарурлиги, бунда мева ва сабзавотлар улушини кўпайтириш муҳимлиги бўйича ўз фикрларини билдирди.
— Соғлом авлод — барқарор тараққиёт кафолати. Болаликда аниқланган ҳар бир ҳолат — эртанги ҳаётда бир асоратнинг олдини олишдир. Биз “Адолат” партияси сифатида ҳар бир боланинг жисмоний, маънавий ва руҳий ривожланишига ёрдам беришни жамият олдидаги юксак масъулиятимиз, деб биламиз. Сабаби соғлиқни асраш — адолатни таъминлашнинг энг олий кўринишидир, — деди партия етакчиси.
Маълумот учун, мазкур муассасада 180 нафар бола тарбияланади. Кўрик давомида 2 нафар болада сколиоз аломатлари кузатилди. Уларга профилактик чоралар ва кейинги тиббий кузатувлар бўйича тавсиялар берилди.
Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram
👍38❤4💯2
#Сирдарё_вилояти
#Ўрганиш
Ёшлар технопарки — интеллектуал салоҳият ва инновацион ғоялар маркази
Сирдарё вилоятидаги ўрганишлар доирасида Робахон Махмудова бошчилигидаги ишчи гуруҳ Инновацион ривожланиш агентлиги ҳузуридаги “Ёшлар технопарки” давлат муассасаси фаолияти билан яқиндан танишди.
Албатта, бугун дунёдаги рақобат интеллектуал имкониятлар, инновацион ечимлар ва замонавий технологиялар асосида юритилаётган бир пайтда бундай марказларнинг ҳар бир ҳудудда ташкил этилиши нафақат ёшлар имкониятларини кенгайтиради, балки мамлакатнинг келгусидаги иқтисодий хавфсизлиги ва стратегик ривожланишини ҳам таъминлайди.
2022 йилда 8,7 миллиард сўмлик давлат маблағи ҳисобидан фаолиятини бошлаган мазкур технопарк қисқа вақт ичида ёшларнинг ижодий тафаккури, стартап ғоялари ва IT соҳасидаги салоҳиятини қўллаб-қувватлашда илғор тажриба мактабига айланди. Бугунги кунда технопарк бир вақтнинг ўзида 600 нафаргача ёшни қамраб олиш имкониятига эга бўлиб, “Fablab”, “coworking zona”, “Innox” бизнес-инкубатори каби инновацион платформалар орқали ёшларнинг билим ва кўникмаларини амалиётга татбиқ этишга хизмат қилмоқда.
Ажабланарлиси шундаки, технопарк томонидан амалга оширилган лойиҳалар орқали 4 минг 300 нафардан ортиқ ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, уларда бизнес ва технологияга оид кўникмаларни шакллантириш таъминланди. Шу жумладан, уларнинг 1 645 нафари хотин-қизлар эканлиги — гендер тенглигини таъминлаш, аёллар салоҳиятини рўёбга чиқаришда технопаркнинг алоҳида ўрни борлигини кўрсатади.
Технопарк фаолияти нафақат маҳаллий, балки халқаро ҳамкорликлар орқали ҳам юксак натижаларга эришмоқда. Жумладан, Германия, Ҳиндистон, Туркия ва Хитой давлатлари билан йўлга қўйилган истиқболли ҳамкорлик натижасида умумий қиймати 49 миллиард сўмлик маҳсулот ва ечимлар хорижга экспорт қилинган. Бу, шубҳасиз, “ўзбек инновацион модели”нинг халқаро бозордаги рақобатбардошлигидан далолат.
Айниқса, “Gold Pure Food” стартап лойиҳаси доирасида янтоқ ўсимлигидан ем-озуқа, узум уруғидан махсус мой, тиббиётда кенг қўлланиладиган эластик бандаж ва бинт маҳсулотларини ишлаб чиқариш амалиёти йўлга қўйилгани авваллари ғоя бўлган бўлса, бугунга келиб тайёр инновацион маҳсулотгача етиб борди ва вилоятнинг экспорт салоҳиятини оширишга муносиб ҳисса қўшмоқда.
Бир сўз билан айтганда, технопаркдаги амалий ишланмалар, ёшларнинг ўзига ишончи, соҳаларга инновация киритиш бўйича ташаббуслари ва технологик саводхонлиги мамлакатда ёшлар сиёсати қандай реал самара бераётганини амалда намоён этмоқда.

— Ёшларимизнинг инновацион салоҳияти ва технологик интилишлари бугунги ислоҳотларимизга чинакам маънода жўшқин энергия бахш этмоқда. Улар — ғоя, изланиш ва натижага интилиш намунаси, — деди Робахон Махмудова технопарк фаолиятини кўздан кечирар экан. — Шу боис, биз ёшларнинг инновацион ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, уларни миллий иқтисодиётнинг муҳим бўғинига айлантиришни устувор вазифа, деб биламиз.
Бир сўз билан айтганда, технопаркдаги амалий ишланмалар, ёшларнинг ўзига ишончи, соҳаларга инновация киритиш бўйича ташаббуслари ва технологик саводхонлиги мамлакатда ёшлар сиёсати қандай реал самара бераётганини амалда намоён этмоқда.
Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram
👍30❤4💯2
#Сирдарё_вилояти
#Ўрганиш
“Намуна” — номига муносиб маҳалла: ўзгаришлар сезиларли, натижалар қувонарли
Шундан сўнг Робахон Махмудова Гулистон шаҳри марказида жойлашган “Намуна” маҳалласидаги “маҳалла еттилиги” фаолиятини таҳлил қилиб, ижтимоий-сиёсий ислоҳотлар жараёнида қай даражада иштирок этаётганини ўрганди.
Дарҳақиқат, маҳалла институти бугун юртимизда халқ давлатга эмас, давлат халққа хизмат қилиши керак деган тамойилнинг ҳаётдаги амалий кўриниши сифатида намоён бўляпти. Одамлар ўз муаммоси, дарди, қувончини айтаман, деб борадиган илк бўғин ҳамдир. Шу маънода, маҳалладаги ижтимоий муҳит, аҳолининг турмуш даражаси, ўзаро ҳамжиҳатлик ҳамда институционал ечимлар бугунги ислоҳотлар самарадорлигининг энг муҳим кўрсаткичларидан биридир.
Солиқ соҳасида 40 йиллик тажрибага эга Тўйчивай Хонназаров раислик қилиб келаётган маҳалла айни пайтда “яшил тоифа”да. Бу — аҳолининг давлат органлари билан фаол мулоқоти, профилактика, тарғибот ва ижтимоий ҳимоя механизмларининг тўғри йўлга қўйилганидан далолат беради.
“Маҳалла еттилиги” эса аҳоли билан ҳамиша ҳамфикр. Телеграм гуруҳи орқали доимий мулоқотда бўлиб, мурожаатлар имкони борича 1 кунда ҳал этилишига ҳаракат қилинади. Раиснинг замонавий воситалар орқали аҳоли билан алоқани йўлга қўйиши давлат ва жамият ўртасидаги масофани қисқартирувчи ўта муҳим омил сифатида эътироф этилди.
Ҳоким ёрдамчиси Низомжон Эгамов, хотин-қизлар фаоли Башорат Абдувоҳидова, профилактика инспектори Абдумалик Унербоев, ижтимоий ходим Ойгул Бойжигитовалардан иборат еттилик аниқ вазифалар асосида маҳалланинг барча қатламлари билан тизимли иш олиб бормоқда.
Маҳалладаги ижтимоий муҳит таҳлили жараёнида Робахон Махмудова томонидан ажримлар динамикаси алоҳида ўрганилди. Сўнгги 5 йилда 13 та ажрим қайд этилган бўлса, бугунги кунда бу кўрсаткич 0 га тушган. 3 та оила мутахассислар ва маҳалла еттилиги саъй-ҳаракати билан яраштирилган.
8 мингга яқин аҳоли истиқомат қиладиган “Намуна” маҳалласида 1 минг 749 та хонадон мавжуд бўлиб, 500 нафарга яқин фуқаро ижтимоий ҳимояга муҳтож қатлам вакили сифатида рўйхатга олинган. 270 нафари ногиронлиги бор шахслар.
Уларни 12 та ижтимоий тоифага ажратиш асосида манзилли чоралар кўрилмоқда. Болаларга ёрдам олувчи оилалар сони 150 тадан 118 нафаргача қисқаргани — ижобий ижтимоий динамикани кўрсатади. Бу эса эҳтиёжмандларни рўйхатдан чиқариш эмас, балки уларнинг турмуш даражаси ва имкониятларининг оширилаётганидан далолатдир.
920 нафар ёш истиқомат қилувчи мазкур ҳудудда 49 нафар ёш ўтган йили мактабда ўқишни якунлаган, улардан 33 нафари олий таълимга ўқишга кирган. Ёшлар репетиторлик курслари ва “Алпомиш” спорт мактаби, сузиш ҳавзасидаги тўгаракларга жалб этилган.
Бу орқали ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, саломатлик ва тарбияни уйғунлаштиришга катта эътибор қаратилмоқда.
Маҳаллада 150 та оилага оилавий кредитлар ажратилган, бу иқтисодий мустақилликни таъминлашга хизмат қилмоқда. 5 нафар шахс пробацияда бўлиб, улар бошқа ҳудудлардан кўчиб келган, профилактика ишлари мунтазам йўлга қўйилган. Маҳалла ҳудуди тўлиқ камералаштирилган, бу жиноятчиликни олдини олишда муҳим омил, албатта.
Бир сўз билан айтганда, “Намуна” маҳалласи ҳақиқатан ҳам номига мос. Бу ерда “маҳалла еттилиги”нинг тизимли ва яқиндан ҳамкорликдаги фаолияти, масъулиятли ёндашуви натижасида давлат ва жамият ўртасидаги ишонч, очиқлик ва фаол мулоқот муҳити қарор топган.
Жараённи биз билан бирга кузатинг.

— Оила — жамиятнинг асосий бўғини. Ҳар бир бузилган оила — бир неча инсон тақдирининг издан чиқиши, дегани. Маҳаллада ажримлар сонини камайтириш, қариндошлик никоҳлари, ижтимоий боқимандалик каби ҳолатлар бўйича хусусан, хотин-қизлар фаоли, ҳоким ёрдамчиси ва профилактика инспектори биргаликда тизимли ёндашувни кучайтириши даркор, — дея таъкидлади партия етакчиси.
8 мингга яқин аҳоли истиқомат қиладиган “Намуна” маҳалласида 1 минг 749 та хонадон мавжуд бўлиб, 500 нафарга яқин фуқаро ижтимоий ҳимояга муҳтож қатлам вакили сифатида рўйхатга олинган. 270 нафари ногиронлиги бор шахслар.
Уларни 12 та ижтимоий тоифага ажратиш асосида манзилли чоралар кўрилмоқда. Болаларга ёрдам олувчи оилалар сони 150 тадан 118 нафаргача қисқаргани — ижобий ижтимоий динамикани кўрсатади. Бу эса эҳтиёжмандларни рўйхатдан чиқариш эмас, балки уларнинг турмуш даражаси ва имкониятларининг оширилаётганидан далолатдир.
920 нафар ёш истиқомат қилувчи мазкур ҳудудда 49 нафар ёш ўтган йили мактабда ўқишни якунлаган, улардан 33 нафари олий таълимга ўқишга кирган. Ёшлар репетиторлик курслари ва “Алпомиш” спорт мактаби, сузиш ҳавзасидаги тўгаракларга жалб этилган.
Бу орқали ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, саломатлик ва тарбияни уйғунлаштиришга катта эътибор қаратилмоқда.
Маҳаллада 150 та оилага оилавий кредитлар ажратилган, бу иқтисодий мустақилликни таъминлашга хизмат қилмоқда. 5 нафар шахс пробацияда бўлиб, улар бошқа ҳудудлардан кўчиб келган, профилактика ишлари мунтазам йўлга қўйилган. Маҳалла ҳудуди тўлиқ камералаштирилган, бу жиноятчиликни олдини олишда муҳим омил, албатта.
Бир сўз билан айтганда, “Намуна” маҳалласи ҳақиқатан ҳам номига мос. Бу ерда “маҳалла еттилиги”нинг тизимли ва яқиндан ҳамкорликдаги фаолияти, масъулиятли ёндашуви натижасида давлат ва жамият ўртасидаги ишонч, очиқлик ва фаол мулоқот муҳити қарор топган.
Жараённи биз билан бирга кузатинг.
Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram
1👍29❤3
#Сирдарё_вилояти
#Ўрганиш
Сирдарёлик журналист ва ОАВ вакиллари билан ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқиш бўйича фикр алмашилди
Партия етакчиси Робахон Махмудова 27 июнь — Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан “Сирдарё вилояти телерадиокомпанияси” давлат муассасасида соҳа вакиллари, журналист ва блогерлар билан учрашув ўтказди.
Унда Сиёсий Кенгаш раиси ўринбосари Озода Парпибоева, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Нодира Жанибекова, “Сирдарё вилояти телерадиокомпанияси” давлат муассасаси директори Зафар Дархонов, “Адолат” СДП Сирдарё вилоят Кенгаши раиси Жамол Комилов, партия билан яқин ҳамкорликни йўлга қўйган ижодкорлар, блогерлар ва ОАВ фаоллари қатнашди.
Қайд этиш керакки, сўнгги йилларда мазкур телемуассасада амалга оширилаётган туб ислоҳотлар соҳада янги имкониятлар эшигини очмоқда. Студиялар, монтаж хоналари, ахборот узатиш тизими ва техника парки тўлиқ замонавийлаштирилиб, ходимлар учун қулай меҳнат шароити яратилмоқда. Бу эса, ўз навбатида, аҳолига холис ва тезкор ахборот етказиш сифатини сезиларли даражада оширди.
Учрашувда сўз олганлар мамлакатимизда оммавий ахборот воситалари соҳасида кузатилаётган ижобий ўзгаришлар, жумладан, сўз эркинлиги, журналистлар меҳнатини, ҳақ-ҳуқуқларини қонуний ҳимоя қилиш, уларнинг касбий салоҳиятини ошириш борасида амалга оширилаётган ишларни алоҳида эътироф этишди.
Робахон Махмудова холис ОАВ партиямиз учун фақат ахборот тарқатувчи восита эмас, балки халқ ва ҳокимият ўртасида кўприк вазифасини ўтаётган ва жамиятни ислоҳ қилишда ҳамфикр, ҳамкор эканини эътироф этиб, фаолиятимизни кенг жамоатчиликка етказишда юксак касбий маҳоратга эга, фуқароларнинг ахборот соҳасидаги конституциявий ҳуқуқларини таъминлашга муносиб ҳисса қўшаётган журналистлар ва блогерлар ўрни юқори эканини таъкидлади.
Тадбир давомида Робахон Махмудова самарали ҳамкорлик учун “Сирдарё вилояти телерадиокомпанияси” давлат муассасаси директори Зафар Дархонов, “Янги Сирдарё” ва “Новая Сырдарья” газеталари бош муҳаррири Баҳром Боймуродов, “Сирдарё вилояти телерадиокомпанияси” давлат муассасаси биринчи тоифали муҳаррири Азиз Ишаханов, “Адолат” СДП Сирдарё вилоят Кенгаши матбуот котиби Шерзод Умаров ва журналист Тоҳир Самиевларга партиянинг “Адолат” кўкрак нишони ва эсдалик совғаларини тантанали тарзда топширди. Шунингдек, вилоятнинг бир гуруҳ фаол журналистлари ҳам тақдирланди.

— “Адолат” СДП сўз эркинлигини амалдаги ҳақиқий демократик қадрият, фуқаролик жамиятининг негизи сифатида баҳолайди. Шундан келиб чиқиб, журналистнинг овозини давлат ва жамоатчилик ўртасидаги адолат мезонини ифода этувчи муҳим ижтимоий механизм сифатида қадрлайди, — деди Сиёсий Кенгаш раиси.
Тадбир давомида Робахон Махмудова самарали ҳамкорлик учун “Сирдарё вилояти телерадиокомпанияси” давлат муассасаси директори Зафар Дархонов, “Янги Сирдарё” ва “Новая Сырдарья” газеталари бош муҳаррири Баҳром Боймуродов, “Сирдарё вилояти телерадиокомпанияси” давлат муассасаси биринчи тоифали муҳаррири Азиз Ишаханов, “Адолат” СДП Сирдарё вилоят Кенгаши матбуот котиби Шерзод Умаров ва журналист Тоҳир Самиевларга партиянинг “Адолат” кўкрак нишони ва эсдалик совғаларини тантанали тарзда топширди. Шунингдек, вилоятнинг бир гуруҳ фаол журналистлари ҳам тақдирланди.
— Бугунги кунда ҳақиқатни очиқ айтиш, муаммоларни яширмай, балки ечим топиш учун муҳокама қилиш барқарор ва очиқ жамиятнинг талабидир. Шу боис, ўз позициямизда ҳар доим журналистлар билан очиқ мулоқот, танқидга очиқлик ва манбаа сифатидаги масъулиятни бош мезон қилиб келяпмиз, — деди Робахон Махмудова.Учрашув давомида ижод аҳлининг муаммолари, таклиф ва ташаббуслари тингланди. Соҳада кадрлар тайёрлаш, контент сифатини ошириш, медиа саводхонликни тарғиб қилиш, журналистлар учун малака ошириш курслари ташкил этиш каби таклифлар партия вакиллари томонидан қўллаб-қувватланди.
Жараённи биз билан бирга кузатинг.
Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram
👍36💯4❤2
#Жиззах_вилояти
#Ўрганиш
Суд мустақиллиги — адолат мезони, ҳуқуқий давлат пойдевори
Аслида, “адолат” деган сўз ҳар бир фуқаронинг онгида, аввало, одил ва холис судлов жараёнини гавдалантиради. Ҳақиқат излаган одам сўнгги умидни судга боғлайди. Зеро, суд — энг олий, ҳал қилувчи ва адолатни қарор топтирадиган маскандир. Шу боис, суд тизимининг самарадорлиги ва холислиги жамиятдаги умумий адолат ва қонун устуворлигининг асосий кўрсаткичига айланган.
Шу нуқтаи назардан, партия ишчи гуруҳи билан ўрганишларимиз Жиззах вилоят судидан бошланди. Унда суд-ҳуқуқ тизимининг жойлардаги реал аҳволи, судьялар фаолияти, уларнинг мустақил қарор қабул қилиш имкониятлари, ҳуқуқий муҳит ва фуқароларнинг ишончига таъсир этувчи омиллар атрофлича таҳлил этилди. Суд раҳбарияти ва ходимлари билан бўлган очиқ мулоқотимизда қатор масалалар – жумладан, мураккаб фуқаролик ва жиноят ишлари ечимида учраётган тўсиқлар, суд-тергов жараёнларидаги ҳуқуқий механизмларни муҳокама қилдик.
Вилоят суди раиси Акрам Шукуров ҳудудда амалга оширилаётган суд-ҳуқуқ ислоҳотлари мамлакат раҳбарининг сиёсий иродаси ҳамда қонунчилик ташаббуслари билан уйғунликда олиб борилаётганини алоҳида таъкидлади. Хусусан, “Адолат” социал-демократик партияси ташаббуси билан илгари сурилаётган “Судьялар мақоми тўғрисида”ги қонунни қабул қилиш, фуқаролик ишлари бўйича ҳар бир туманда алоҳида судларни ташкил этиш, судлар ихтисослашувини кенгайтириш масалалари келгусида суд ҳокимиятини янада мустақил ва таъсирчан тузилмага айлантиришга хизмат қилишини қайд этди.
Мулоқот чоғида соҳага боғлиқ тармоқлардаги ислоҳотлар ҳам эътибор марказида бўлди. Хусусан, тиббиёт ва фармацевтика соҳалари ўртасида ҳуқуқий ҳамкорлик механизмларини такомиллаштириш, аҳоли манфаатларига хизмат қилувчи тизимни яратиш, шу орқали саломатликни таъминлашда ҳуқуқий кафолатларни мустаҳкамлаш масалалари бўйича партиямиз олиб бораётган ишлар ҳақида йиғилганларга маълумот бердик.
Судья Азамат Абдусатторов ўз нутқида кредит сиёсати доирасида ундирув ишларининг жиноят судларидаги улуши 20-30 фоизгача етиб қолганини, натижада судлар банклар манфаатини ҳимоя қилувчи восита сифатида кўрилаётгани хавфини билдирди. У бундай ишлар иқтисодий судда соддалаштирилган тартибда кўрилиши, халқаро имтиҳон тизимига мувофиқ ҳолда холисликни таъминлаш бўйича қонунчилик асосларини кучайтириш зарурлигини таъкидлади. Шунингдек, снос бўйича эски турдаги уйларга нисбатан адолатли компенсация миқдорини белгилаш, иш ҳақи ўз вақтида тўланмаганда компенсацияни ҳисоблашдаги аниқ чегараларни белгилаш таклифини берди.
Судьялар билан мулоқотимизда киберҳуқуқ ва рақамли хавфсизлик масалалари ҳам эътибордан четда қолмади. Таъкидлаш жоиз, Жиззах вилоятида киберхужумлар ортидан келиб чиқаётган молиявий йўқотишлар ҳолатлари 60 фоизгача етиб, жиддий хавотир уйғотмоқда. Мазкур ҳолатлар ахборот хавфсизлиги соҳасидаги ҳуқуқий механизмларни қайта кўриб чиқиш, айниқса, шахсий маълумотларни муҳофаза қилиш, киберхужумларга қарши жавобгарликни қатъийлаштириш заруратини кўрсатиб берди.
Биз юқоридаги ҳолатларни алоҳида ўрганиб, ҳуқуқий механизмларни чуқур таҳлил қилиб, тегишли қонунчиликка таклифлар киритиш устида иш олиб борамиз.

Тан олишимиз лозим, амалдаги ислоҳотлар натижасида суд ишлари соҳалар кесимида ихтисослашмоқда. Фуқаролик, жиноят ва маъмурий ишлар алоҳида суд органларида кўриб чиқилаётгани судлов тизимини самарали, шаффоф ва мутахассислашган ҳолга келтирмоқда.
Мулоқот чоғида соҳага боғлиқ тармоқлардаги ислоҳотлар ҳам эътибор марказида бўлди. Хусусан, тиббиёт ва фармацевтика соҳалари ўртасида ҳуқуқий ҳамкорлик механизмларини такомиллаштириш, аҳоли манфаатларига хизмат қилувчи тизимни яратиш, шу орқали саломатликни таъминлашда ҳуқуқий кафолатларни мустаҳкамлаш масалалари бўйича партиямиз олиб бораётган ишлар ҳақида йиғилганларга маълумот бердик.
Савол-жавоблар жараёнида, амалиётда кўп учрайдиган ҳолатлар — айниқса оилавий низоларда мулк бўйича келишмовчиликлар, никоҳ шартномаларининг ҳуқуқий кучини қайта кўриб чиқиш, маъмурий судлар орқали келишув механизмларини янада самарали қилиш борасида таклифлар билдирилди.
Судья Азамат Абдусатторов ўз нутқида кредит сиёсати доирасида ундирув ишларининг жиноят судларидаги улуши 20-30 фоизгача етиб қолганини, натижада судлар банклар манфаатини ҳимоя қилувчи восита сифатида кўрилаётгани хавфини билдирди. У бундай ишлар иқтисодий судда соддалаштирилган тартибда кўрилиши, халқаро имтиҳон тизимига мувофиқ ҳолда холисликни таъминлаш бўйича қонунчилик асосларини кучайтириш зарурлигини таъкидлади. Шунингдек, снос бўйича эски турдаги уйларга нисбатан адолатли компенсация миқдорини белгилаш, иш ҳақи ўз вақтида тўланмаганда компенсацияни ҳисоблашдаги аниқ чегараларни белгилаш таклифини берди.
Судьялар билан мулоқотимизда киберҳуқуқ ва рақамли хавфсизлик масалалари ҳам эътибордан четда қолмади. Таъкидлаш жоиз, Жиззах вилоятида киберхужумлар ортидан келиб чиқаётган молиявий йўқотишлар ҳолатлари 60 фоизгача етиб, жиддий хавотир уйғотмоқда. Мазкур ҳолатлар ахборот хавфсизлиги соҳасидаги ҳуқуқий механизмларни қайта кўриб чиқиш, айниқса, шахсий маълумотларни муҳофаза қилиш, киберхужумларга қарши жавобгарликни қатъийлаштириш заруратини кўрсатиб берди.
Биз юқоридаги ҳолатларни алоҳида ўрганиб, ҳуқуқий механизмларни чуқур таҳлил қилиб, тегишли қонунчиликка таклифлар киритиш устида иш олиб борамиз.
Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram
👍49💯5❤4
#Жиззах_вилояти
#Ўрганиш
Ёшлар таътили “бўш вақт” эмас, “фойдали вақт” бўлиши керак
Жорий йил 15 май куни бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида давлатимиз раҳбари томонидан ёшлар таътилини мазмунли ташкил этиш, уларнинг бўш вақтини самарали йўналтириш юзасидан аниқ вазифалар белгилаб берилган эди. Ушбу стратегик ташаббус – “Долзарб 90 кун” дастури доирасида амалга оширилаётган ишлар билан танишиш мақсадида ишчи гуруҳимизнинг галдаги манзили — Зарбдор тумани “Лалмикор” маҳалласида жойлашган 12-умумтаълим мактаби бўлди.
Суҳбатда “Заковат” интеллектуал ўйини, “Қизлар академияси”, “Ибрат фарзандлари”, “Мутолаа” ва “Рақамли авлод” онлайн лойиҳалари ёшлар ўртасида катта қизиқиш уйғотгани, уларнинг салоҳиятини рўёбга чиқаришда катта самара бераётгани алоҳида қайд этилди.
Атхам Аҳмедов раҳбарлигида таълим сифати, тарбия ва таътилдаги фаолият ўртасидаги мутаносиблик самарали йўлга қўйилганини алоҳида эътироф этиш жоиз. Мазкур даргоҳда 306 нафар ўқувчи таҳсил олади. Ўтган ўқув йилида 16 нафар битирувчидан 12 нафари олий таълим муассасаларига кирган, қолган 4 нафари эса маҳаллий ишлаб чиқариш корхоналарига жалб этилган ҳолда 100 фоизлик бандлик таъминланган. Бу — таълим ва меҳнат бозори интеграциясининг маҳаллий даражада самарали ечим топаётганини кўрсатади.
Шу билан бирга, мактабнинг спорт соҳасидаги ютуқлари ҳам диққатга сазовор. Ўқувчилар республика миқёсидаги турли мусобақаларда юқори ўринларни эгаллаб келмоқда. Жисмоний тарбия ва спортни кенг оммалаштириш борасидаги саъй-ҳаракатлар натижаси сифатида мактаб яқинда “Ташаббусли бюджет” лойиҳаси орқали 1 миллиард 200 миллион сўм маблағ ютиб олди ва мазкур маблағ асосида замонавий мини-футбол майдончаси қуриб, ишга туширди.
Дарҳақиқат, ёзги таътил ёшлар ҳаётида муҳим давр ҳисобланади. Яъни, уларни бу вақтда салбий муҳит таъсиридан асраш — жамият олдидаги муҳим вазифадир. Шунинг учун Президентимиз таълим муассасалари, маҳаллий ҳокимликлар ва мутасадди ташкилотларга ёшлар учун таътилни нафақат дам олиш, балки ривожланиш, қизиқишга йўналиш, қобилиятни рўёбга чиқариш имконияти сифатида ташкил этиш бўйича аниқ кўрсатмалар берган.
Шу нуқтаи назардан, партия таълим муассасалари, маҳаллий ижро органлари ва маданият муассасалари билан ҳамкорликда ёшлар учун яратилган шароитларни ўрганишга алоҳида эътибор қаратмоқда. Танишув мобайнида ушбу ташаббуснинг амалий ижроси доимий мониторинг қилиниши, натижаларга кўра қонунчилик даражасида таклифлар тайёрланиши маълум қилинди.

Таъкидлаш жоизки, баҳаво табиат бағрида жойлашган мазкур мактабга кириб борарканмиз, бу ердаги саришталик, мактаб раҳбарияти, ўқитувчи ва ўқувчилар ўртасидаги дўстона муҳит, фаолиятдаги юқори натижадорлик эътиборимизни тортди. Ўқувчи-ёшлар ўз уйига яқин, дарахтлар салқинида устозлари бағрида интеллектуал ўйинлар, ижодий ва жисмоний фаолият турлари билан мунтазам шуғулланмоқда.
Суҳбатда “Заковат” интеллектуал ўйини, “Қизлар академияси”, “Ибрат фарзандлари”, “Мутолаа” ва “Рақамли авлод” онлайн лойиҳалари ёшлар ўртасида катта қизиқиш уйғотгани, уларнинг салоҳиятини рўёбга чиқаришда катта самара бераётгани алоҳида қайд этилди.
Атхам Аҳмедов раҳбарлигида таълим сифати, тарбия ва таътилдаги фаолият ўртасидаги мутаносиблик самарали йўлга қўйилганини алоҳида эътироф этиш жоиз. Мазкур даргоҳда 306 нафар ўқувчи таҳсил олади. Ўтган ўқув йилида 16 нафар битирувчидан 12 нафари олий таълим муассасаларига кирган, қолган 4 нафари эса маҳаллий ишлаб чиқариш корхоналарига жалб этилган ҳолда 100 фоизлик бандлик таъминланган. Бу — таълим ва меҳнат бозори интеграциясининг маҳаллий даражада самарали ечим топаётганини кўрсатади.
Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, 7 нафар битирувчининг 4 нафарида халқаро ва миллий даражадаги сертификатлар мавжуд. Бу уларнинг нафақат билим, балки замонавий рақобатбардош кўникмаларни пухта ўзлаштираётганини англатади. Демак, мактаб нафақат мактабгача ва умумий таълим вазифасини бажараяпти, балки ёш авлодни мустақил ҳаётга тайёрлаш, уларнинг салоҳиятини юзага чиқариш бўйича амалий натижаларга ҳам эришмоқда.
Мактабда жами 31 нафар ўқитувчи фаолият юритмоқда. Уларнинг 5 нафари олий тоифали, 7 нафари биринчи, 2 нафари иккинчи тоифали бўлиб, қолган 17 нафар педагог — мутахассис тоифасида. Бу эса ўқитувчилар салоҳиятининг сифатли ва барқарор шаклланганидан дарак беради. Шунингдек, “Долзарб 90 кун” дастурида 270 нафар ёш, яъни умумий ўқувчилар сонининг 80 фоизи ҳамда 24 нафар ўқитувчи иштирок этмоқда. Бу рақамлар таътилни фойдали ва мазмунли ташкил этишда мактабнинг ташкилий салоҳияти юқори эканини кўрсатади.
Шу билан бирга, мактабнинг спорт соҳасидаги ютуқлари ҳам диққатга сазовор. Ўқувчилар республика миқёсидаги турли мусобақаларда юқори ўринларни эгаллаб келмоқда. Жисмоний тарбия ва спортни кенг оммалаштириш борасидаги саъй-ҳаракатлар натижаси сифатида мактаб яқинда “Ташаббусли бюджет” лойиҳаси орқали 1 миллиард 200 миллион сўм маблағ ютиб олди ва мазкур маблағ асосида замонавий мини-футбол майдончаси қуриб, ишга туширди.
Дарҳақиқат, ёзги таътил ёшлар ҳаётида муҳим давр ҳисобланади. Яъни, уларни бу вақтда салбий муҳит таъсиридан асраш — жамият олдидаги муҳим вазифадир. Шунинг учун Президентимиз таълим муассасалари, маҳаллий ҳокимликлар ва мутасадди ташкилотларга ёшлар учун таътилни нафақат дам олиш, балки ривожланиш, қизиқишга йўналиш, қобилиятни рўёбга чиқариш имконияти сифатида ташкил этиш бўйича аниқ кўрсатмалар берган.
Шу нуқтаи назардан, партия таълим муассасалари, маҳаллий ижро органлари ва маданият муассасалари билан ҳамкорликда ёшлар учун яратилган шароитларни ўрганишга алоҳида эътибор қаратмоқда. Танишув мобайнида ушбу ташаббуснинг амалий ижроси доимий мониторинг қилиниши, натижаларга кўра қонунчилик даражасида таклифлар тайёрланиши маълум қилинди.
Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram
👍41❤5💯5
#Жиззах_вилояти
#Ўрганиш
“Лалмикор” — ҳамжиҳатлик қарор топган маҳалла: адолат, ижтимоий ҳимоя ва фаоллик маскани
Дарҳақиқат, маҳалла — бугунги Ўзбекистонда инсон манфаатлари марказга қўйилган янги бошқарув моделидаги энг муҳим ижтимоий тузилма. У давлат билан халқ ўртасидаги амалий кўприк, ишонч муҳити ва одамларнинг ҳаёт сифатини белгилаб берадиган дастлабки боғланиш нуқтасидир. Жорий ўрганишлар доирасида Зарбдор туманидаги “Лалмикор” маҳалласида бўлиб, “маҳалла еттилиги”нинг аҳоли билан ҳамкорлиги, ижтимоий-иқтисодий масалаларни ҳал қилишдаги иштироки билан танишдик.
Маҳалладаги ташландиқ жойлар бугун ҳосилдор ерларга, сўлим боғларга айланган. Аҳоли асосан деҳқончилик ва чорвачилик билан шуғулланади. Ҳар бир хонадоннинг ўз томорқаси бор. Қолаверса, аҳоли учун 126 гектар ер ажратилиб, бозорбоп резавор мевалар — хўжағат, маймунжон, голубика каби маҳсулотлар етиштириш лойиҳаси амалга оширилмоқда. Бу мевалар ҳосилга киргандан сўнг экспортчилар томонидан харид қилинади — бу эса маҳалла аҳолисининг даромад манбаи ошишига хизмат қилмоқда. Президентимиз ўшанда сифатли маҳсулот етиштириш учун аҳолига агротехник билимлар бериш, банклар билан манфаатли ҳамкорликни йўлга қўйиш бугунги куннинг долзарб вазифаси ҳисобланишини қайд этганди.
"Бувижонлар гуруҳи" ва маҳалла нуронийларининг профилактика ишларидаги иштирокини кучайтириш, аҳолида ҳуқуқий онг ва фуқаролик масъулиятини оширишга қаратилган тадбирларни мунтазам йўлга қўйиш зарурлиги таъкидланди.
Учрашув якунида фаолияти ва ижтимоий масъулияти билан бошқаларга ўрнак бўлаётган “маҳалла еттилиги” аъзоларини “Адолат” СДП сафига қабул қилдик. Уларга партия гувоҳномаларини тантанали тарзда топширдик. “Бувижонлар гуруҳи” аъзоларига ҳам партиянинг эсдалик совғаларини тақдим этдик.

Таъкидлаш керак, 2017 йилда янгича номда қайтадан ташкил топган “Лалмикор”да бугун 668 та хонадонда 3 741 нафардан зиёд аҳоли истиқомат қилмоқда. Маҳалла аҳолисининг 70 фоизини ёш оилалар ташкил этади. Бу ердаги янгиланиш ва юксалишга бўлган интилиш Президентимизнинг ўтган йил 9 апрель куни ушбу маҳаллага ташрифидан сўнг янги босқичга кўтарилди. Давлатимиз раҳбари ўз ташрифи давомида маҳалладаги йўллар, инфратузилмалар, “Яшил макон” доирасидаги ободонлаштириш ишлари ҳамда аҳолининг томорқачилик салоҳияти билан танишган эди.
Маҳалладаги ташландиқ жойлар бугун ҳосилдор ерларга, сўлим боғларга айланган. Аҳоли асосан деҳқончилик ва чорвачилик билан шуғулланади. Ҳар бир хонадоннинг ўз томорқаси бор. Қолаверса, аҳоли учун 126 гектар ер ажратилиб, бозорбоп резавор мевалар — хўжағат, маймунжон, голубика каби маҳсулотлар етиштириш лойиҳаси амалга оширилмоқда. Бу мевалар ҳосилга киргандан сўнг экспортчилар томонидан харид қилинади — бу эса маҳалла аҳолисининг даромад манбаи ошишига хизмат қилмоқда. Президентимиз ўшанда сифатли маҳсулот етиштириш учун аҳолига агротехник билимлар бериш, банклар билан манфаатли ҳамкорликни йўлга қўйиш бугунги куннинг долзарб вазифаси ҳисобланишини қайд этганди.
Суҳбат чоғида Президентимиз раислигида жорий йил 9 июль куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида белгиланган устувор вазифалар ижросини ҳам алоҳида муҳокама қилдик. Жумладан, йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш, инфратузилмани яхшилаш, тирбандликларни камайтириш, ёш ҳайдовчиларнинг масъулиятини ошириш борасида маҳаллада амалга оширилаётган ишларни кўриб чиқдик.
"Бувижонлар гуруҳи" ва маҳалла нуронийларининг профилактика ишларидаги иштирокини кучайтириш, аҳолида ҳуқуқий онг ва фуқаролик масъулиятини оширишга қаратилган тадбирларни мунтазам йўлга қўйиш зарурлиги таъкидланди.
Учрашув якунида фаолияти ва ижтимоий масъулияти билан бошқаларга ўрнак бўлаётган “маҳалла еттилиги” аъзоларини “Адолат” СДП сафига қабул қилдик. Уларга партия гувоҳномаларини тантанали тарзда топширдик. “Бувижонлар гуруҳи” аъзоларига ҳам партиянинг эсдалик совғаларини тақдим этдик.
Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram
👍44❤3💯3
#Жиззах_вилояти
#Ўрганиш
Томорқа — хонадон фаровонлиги манбаи
Бугунги кунда аҳолининг турмуш даражасини яхшилаш, инфляция ва бозордаги нарх мувозанатини барқарор сақлаш, ижтимоий кайфиятни барқарорлаштириш ва боқимандаликка қарши тизимли ёндашувни шакллантиришда томорқачилик — самарали ечимлардан бири сифатида эътироф этилаётир. Очиғи, айни пайтда бу масала ҳар жиҳатдан долзарб — энди уй атрофидаги 5–10 сотих ер шунчаки ўт ўсиб ётадиган бўш майдон бўлмаслиги, аксинча илм, меҳнат ва ташаббус орқали даромадли бизнес, озиқ-овқат манбаи, ҳатто ижтимоий фаровонлик манбаи бўлиб хизмат қилиши зарур.
Албатта, мазкур натижа, ўз ўрнида, кичик меҳнат орқали иқтисодий барқарорликка эришиш мумкинлигини кўрсатади. Эътиборлиси, “устоз-шогирд” анъанаси асосида қизлари билан бирга меҳнат қилади. Бу йил қизи олий таълим муассасасига кириш арафасида. Ўрозгул опа фарзандлари учун фақатгина иқтисодий шароит яратиб бермаяпти, балки уларга меҳнатсеварликни, ташаббускорликни ва мустақил ҳаёт учун керакли кўникмаларни ҳам ўргатмоқда.
Бизни қувонтиргани — Ўрозгул Аҳмедованинг ташаббускорлиги маҳаллада бошқа аёллар учун ҳам илҳом манбаига айланган. Уларнинг кўпчилиги ундан маслаҳат сўраб, ўз томорқаларини қайта жонлантирди, гуллар, қулупнай, ҳатто голубика (қора қорағат) етиштиришни бошлади. Маҳаллада ҳозирда 30 сотих ерда тажриба сифатида голубика парваришланган бўлса, ҳозир лалмикорлик кўплаб аёллар бунинг пандини олишган.
Илгари тувакда ўстириладиган ушбу мевалар энди иқлимга мослаштирилиб, очиқ майдонда етиштирилмоқда. Бу эса маҳалладаги илм, тажриба ва янгиликка очиқлик даражасини англатади. Аҳолининг бундай фаоллиги ҳудуддаги ижтимоий кайфият, иқтисодий мустақиллик ва ўзаро ўрнак олиш маданиятини кучайтирмоқда. Фуқаролар бир-биридан илҳомланиб, бир-бирига кўмаклашмоқда. Бу эса маҳаллада барқарорликни мустаҳкамловчи омилдир.
Маҳалланинг ёшлари ҳам ташаббусдан четда эмас. Мактаб тўгараклари, спорт ва маданият лойиҳалари орқали уларнинг бўш вақти мазмунли ташкил этиляпти. 2023 йилда мактабни битирган 32 нафар ёшдан 20 нафари олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилингани шундан далолат.
Айни пайтда “драйвер соҳа” сифатида аёллар орасида сут маҳсулотлари ишлаб чиқариш ва сотиш кенг оммалашмоқда. 50 нафар аёл мазкур йўналишда касбий билим ва кўникмаларга эга бўлиб, туман бозорларини сут, қатиқ, қаймоқ каби маҳсулотлар билан таъминлашга ҳисса қўшмоқда.
Айни пайтда 144 нафар аёл “Аёллар дафтари”да рўйхатда турса, улардан 28 нафарига моддий ёрдам кўрсатилган, 38 нафари эса туман тиббиёт муассасаларида чуқурлаштирилган кўрикдан ўтказилган. Хотин-қизлар фаолининг ташаббуси билан оғир ижтимоий аҳволда бўлган 6 нафар боланинг шароити яхшиланган, 4 нафар аёл касаначиликка йўналтирилган. Қолаверса, икки нафар моҳир тикувчи маҳалладаги 25 нафар қизга чеварлик асосларини ўргатаётгани, ушбу устоз-шогирд анъанаси қайта тикланаётганининг ўзиёқ намуна бўлишга арзийди.

Мазкур ёндашувнинг амалий тасдиғини биз лалмикорлик “Энг яхши томорқачи” кўкрак нишони соҳиби, моҳир чевар ва меҳнатсевар боғбон Ўрозгул Аҳмедова хонадонида кузатдик. Унинг томорқасида қишлоқ меҳнатининг шарафи акс этган, нафақат уйда, балки маҳалласини ҳам обод қилишга ўз ҳиссасини қўшмоқда. Хонадонда 15 сотихли иссиқхона мавжуд бўлиб, унда мавсумга қараб қулупнай, саримсоқпиёз, резавор мевалар ва гуллар етиштирилади. Жорий йилдан бошлаб гул кўчати парваришлаш йўлга қўйилган. Ҳосили бозорбоп, талаби юқори, ойига 7–8 миллион сўмлик даромад келтирмоқда.
Албатта, мазкур натижа, ўз ўрнида, кичик меҳнат орқали иқтисодий барқарорликка эришиш мумкинлигини кўрсатади. Эътиборлиси, “устоз-шогирд” анъанаси асосида қизлари билан бирга меҳнат қилади. Бу йил қизи олий таълим муассасасига кириш арафасида. Ўрозгул опа фарзандлари учун фақатгина иқтисодий шароит яратиб бермаяпти, балки уларга меҳнатсеварликни, ташаббускорликни ва мустақил ҳаёт учун керакли кўникмаларни ҳам ўргатмоқда.
Бизни қувонтиргани — Ўрозгул Аҳмедованинг ташаббускорлиги маҳаллада бошқа аёллар учун ҳам илҳом манбаига айланган. Уларнинг кўпчилиги ундан маслаҳат сўраб, ўз томорқаларини қайта жонлантирди, гуллар, қулупнай, ҳатто голубика (қора қорағат) етиштиришни бошлади. Маҳаллада ҳозирда 30 сотих ерда тажриба сифатида голубика парваришланган бўлса, ҳозир лалмикорлик кўплаб аёллар бунинг пандини олишган.
Илгари тувакда ўстириладиган ушбу мевалар энди иқлимга мослаштирилиб, очиқ майдонда етиштирилмоқда. Бу эса маҳалладаги илм, тажриба ва янгиликка очиқлик даражасини англатади. Аҳолининг бундай фаоллиги ҳудуддаги ижтимоий кайфият, иқтисодий мустақиллик ва ўзаро ўрнак олиш маданиятини кучайтирмоқда. Фуқаролар бир-биридан илҳомланиб, бир-бирига кўмаклашмоқда. Бу эса маҳаллада барқарорликни мустаҳкамловчи омилдир.
Ўрозгул опанинг ҳаёт тарзи ва меҳнатга муносабати уни нафақат маҳалланинг фаоли, балки жамоатчиликдаги етук фуқаро сифатида ҳам танитди. Шу боис, қаҳрамонимизни “Адолат” партиямиз сафига қабул қилдик. Шунингдек, бу ердаги суҳбат давомида эҳтиёжманд аёлларнинг таклиф ва фикрларини ҳам тингладик. Маҳалла кўчаларини тунги ёритиш тизими билан таъминлаш ишларини бошлаш, бу жараённи партия ва жамоатчилик назоратида олиб бориш лозимлигини таъкидладик.
Маҳалланинг ёшлари ҳам ташаббусдан четда эмас. Мактаб тўгараклари, спорт ва маданият лойиҳалари орқали уларнинг бўш вақти мазмунли ташкил этиляпти. 2023 йилда мактабни битирган 32 нафар ёшдан 20 нафари олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилингани шундан далолат.
Айни пайтда “драйвер соҳа” сифатида аёллар орасида сут маҳсулотлари ишлаб чиқариш ва сотиш кенг оммалашмоқда. 50 нафар аёл мазкур йўналишда касбий билим ва кўникмаларга эга бўлиб, туман бозорларини сут, қатиқ, қаймоқ каби маҳсулотлар билан таъминлашга ҳисса қўшмоқда.
Айни пайтда 144 нафар аёл “Аёллар дафтари”да рўйхатда турса, улардан 28 нафарига моддий ёрдам кўрсатилган, 38 нафари эса туман тиббиёт муассасаларида чуқурлаштирилган кўрикдан ўтказилган. Хотин-қизлар фаолининг ташаббуси билан оғир ижтимоий аҳволда бўлган 6 нафар боланинг шароити яхшиланган, 4 нафар аёл касаначиликка йўналтирилган. Қолаверса, икки нафар моҳир тикувчи маҳалладаги 25 нафар қизга чеварлик асосларини ўргатаётгани, ушбу устоз-шогирд анъанаси қайта тикланаётганининг ўзиёқ намуна бўлишга арзийди.
Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram
👍39❤4💯3
#Жиззах_вилояти
#Ўрганиш
Ёшлар ва ислоҳот
Мамлакатимизда ёшлар имкониятларини кенгайтириш, уларни давлат ва жамият бошқарувига жалб этиш, маънавий, интеллектуал, иқтисодий жиҳатдан ўсишини рағбатлантириш бугунги ислоҳотлар марказидаги вазифалар биридир. Шу нуқтаи назардан, ўрганишларимиз доирасида Ёшлар ишлари агентлиги Жиззах шаҳар бўлимидаги партиямиз бошланғич ташкилоти фаолияти билан танишиб, ҳудуддаги ёшлар етакчилари билан очиқ мулоқот ўтказдик.
Вилоят марказида яшовчи 40 мингдан ортиқ жиззахлик ёшларни давлатимиз раҳбарининг ёшларга кўрсатаётган ғамхўрлиги ва эътиборидан баҳраманд қилишдек масъулиятли вазифа — партиямизнинг изланувчан ва тиришқоқ ёшларидан бири, Ёшлар парламенти аъзоси Фарзона Адиловага топширилган. Фарзона фаоллиги, ташаббускорлиги билан нафақат шаҳар ёшлари, балки республика миқёсида ҳам муносиб эътирофларга сазовор бўлиб келмоқда.
Шаҳар бўлимида партиямизнинг бошланғич ташкилоти фаолияти йўлга қўйилган бўлиб, 35 нафар маҳалла ёшлар етакчиларини ўз сафида бирлаштирган. Бу сиёсий камолот, уларнинг ўз жамоаларида фаолликни ошириш, манзилли ишлашни такомиллаштиришда асосий роль ўйнайди.
Масалан, 423 нафар ёш "оталиқ" тизимига асосан ҳуқуқ-тартибот органлари масъулларига бириктирилган. Бунда жамиятда ўз ўрнини топа олмаётган, ноқулай ижтимоий вазиятдаги ёшлар билан бевосита ишлаш механизмлари шаклланган. Шунингдек, йил бошида ўтказилган таҳлилда 258 нафар "оғир тоифа"даги ёшлар аниқланган ва улар 17 та идора раҳбарларига бириктирилган. Ушбу манзилли ёндашув натижасида уларнинг 81 фоизи — 220 нафар ёш доимий иш билан таъминланган. Бу ишонч ва институционал тизим натижасидир.
Айни пайтда ёшлар таътилда эканини инобатга олсак, уларнинг фаоллиги бўш вақтини қандай ўтказиши билан ҳам чамбарчас боғлиқлиги ҳеч кимга сир эмас. Жиззах шаҳрида бу йўналишда иқтидорли ёшларнинг бўш вақтини самарали ўтказиш ва спорт орқали тарбиялаш воситасига айланган “Беш ташаббус олимпиадаси” тадбирлари, футбол ва волейбол мусобақалари орқали жамоавий руҳни мустаҳкамлашга хизмат қилаётган спорт машғулотлари ташкил этилмоқда.
Учрашувда шаҳар етакчилари “Антикоррупция волонтёрлари” лойиҳаси ҳақида маълумот берганида, унинг коррупцияга қарши жамоатчилик назоратини кучайтириш, ҳуқуқий маданиятни юксалтиришда бир қанча ўзига хосликларга эга экани эътиборимизни тортди.
Биз, партиямиз ҳамиша ёшларнинг таклифларига очиқлиги ва уларга амалий қўллаб-қувватлаш тамойили асосида ёндашишини маълум қилдик. Шунингдек, жорий йил давомида амалга оширилаётган “Бор меҳримиз сенга, болажон!”, "Коррупцияга қарши курашиш ойлиги", "Одам савдосига қарши курашиш ойлиги" ҳақида маълумот бердик.

Фикримни Ёшлар куни муносабати билан эълон қилинган Президент Фармонига мувофиқ, Адилова Фарзона Алишер қизининг “Келажак бунёдкори” медалига сазовор бўлгани ҳам тасдиқлайди. Бу нафақат шахсий ютуқ, балки Жиззахда ёшлар сиёсати қандай асосга қурилгани, умидли, ташаббускор кадрлар шаклланаётганининг амалий тасдиғидир.
Шаҳар бўлимида партиямизнинг бошланғич ташкилоти фаолияти йўлга қўйилган бўлиб, 35 нафар маҳалла ёшлар етакчиларини ўз сафида бирлаштирган. Бу сиёсий камолот, уларнинг ўз жамоаларида фаолликни ошириш, манзилли ишлашни такомиллаштиришда асосий роль ўйнайди.
Масалан, 423 нафар ёш "оталиқ" тизимига асосан ҳуқуқ-тартибот органлари масъулларига бириктирилган. Бунда жамиятда ўз ўрнини топа олмаётган, ноқулай ижтимоий вазиятдаги ёшлар билан бевосита ишлаш механизмлари шаклланган. Шунингдек, йил бошида ўтказилган таҳлилда 258 нафар "оғир тоифа"даги ёшлар аниқланган ва улар 17 та идора раҳбарларига бириктирилган. Ушбу манзилли ёндашув натижасида уларнинг 81 фоизи — 220 нафар ёш доимий иш билан таъминланган. Бу ишонч ва институционал тизим натижасидир.
Айни пайтда ёшлар таътилда эканини инобатга олсак, уларнинг фаоллиги бўш вақтини қандай ўтказиши билан ҳам чамбарчас боғлиқлиги ҳеч кимга сир эмас. Жиззах шаҳрида бу йўналишда иқтидорли ёшларнинг бўш вақтини самарали ўтказиш ва спорт орқали тарбиялаш воситасига айланган “Беш ташаббус олимпиадаси” тадбирлари, футбол ва волейбол мусобақалари орқали жамоавий руҳни мустаҳкамлашга хизмат қилаётган спорт машғулотлари ташкил этилмоқда.
Учрашувда шаҳар етакчилари “Антикоррупция волонтёрлари” лойиҳаси ҳақида маълумот берганида, унинг коррупцияга қарши жамоатчилик назоратини кучайтириш, ҳуқуқий маданиятни юксалтиришда бир қанча ўзига хосликларга эга экани эътиборимизни тортди.
Биз, партиямиз ҳамиша ёшларнинг таклифларига очиқлиги ва уларга амалий қўллаб-қувватлаш тамойили асосида ёндашишини маълум қилдик. Шунингдек, жорий йил давомида амалга оширилаётган “Бор меҳримиз сенга, болажон!”, "Коррупцияга қарши курашиш ойлиги", "Одам савдосига қарши курашиш ойлиги" ҳақида маълумот бердик.
Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram
👍35❤6💯2
#Жиззах_вилояти
#Ўрганиш
БИРГА ЯШАЙМИЗ, БИРГА МЕҲНАТ ҚИЛАМИЗ!
“Ezgu niyat” — кўнгилларга нур, ҳаётга мазмун бағишлаётган маскан
Ҳар бир инсон жамиятда ўзининг муносиб ўрнини эгаллаш учун фаол меҳнат қилиш, турмушини яхшилаш ва ижтимоий кафолатлардан унумли фойдаланиш ҳуқуқига эга. Лекин тақдир бу борада ҳаммага ҳам бир хил имконият тақдим этмаган. Кимгадир бу ёруғ оламнинг гўзаллигини рўйи-рост кўрсатса, бундай неъмат яна кимнингдир кўзида эмас, қалбида жилваланади. Шундай бўлса-да, Ватан тақдирига дахлдор ҳамюртларимиз, шукрки, салмоқли. Уларнинг жасорати, сабри ва ҳаётга бўлган муҳаббати баъзи соғлом инсонларга қараганда анча кучли ва равшанроқ. Жиззах шаҳрида жойлашган Ўзбекистон кўзи ожизлар жамияти тизимидаги “Ezgu niyat ўқув ишлаб чиқариш корхонасига борганимизда кўнглимдан шу фикрлар ўтди.
Корхона раҳбари Наргиза Тўйчиеванинг бизга маълум қилишича, айни пайтда масканда 27 нафар ходим меҳнат қилаётган бўлса, уларнинг 6 нафарини биринчи гуруҳ, 2 нафарини 2-гуруҳ, 13 нафарини бошқа турдаги ногиронлиги бўлган шахслар ҳамда 6 нафарини соғлом фуқаролар ташкил этади.
Улар электромонтаж воситалари, спорт инвентарлари қисмларини йиғиш ва ишлаб чиқариш билан шуғулланмоқда. Бу жараён нафақат иш ўрни, балки ўзини тўлақонли фуқаро сифатида ҳис этиш, даромад топиш, мустақил турмуш кечириш имкониятини яратади. Корхонада ходимлар учун иш шароитлари, ойлик маош ва ижтимоий ҳимоя чоралари белгиланган.

Бу жой нафақат ижтимоий муассаса, балки имконияти чекланган бўлса-да, ҳалол меҳнати орқали юрт тараққиётига ўзларининг муносиб ҳиссасини қўшаётган фуқароларни жамлаган нурли маскан эканига амин бўлдик. Сўнгги йилларда юртимизда имконияти чекланган фуқароларни жамият ҳаётига фаол жалб этиш, уларни моддий, маънавий ва ҳуқуқий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш бўйича тизимли ислоҳотлар амалга оширилмоқда.
Корхона раҳбари Наргиза Тўйчиеванинг бизга маълум қилишича, айни пайтда масканда 27 нафар ходим меҳнат қилаётган бўлса, уларнинг 6 нафарини биринчи гуруҳ, 2 нафарини 2-гуруҳ, 13 нафарини бошқа турдаги ногиронлиги бўлган шахслар ҳамда 6 нафарини соғлом фуқаролар ташкил этади.
Улар электромонтаж воситалари, спорт инвентарлари қисмларини йиғиш ва ишлаб чиқариш билан шуғулланмоқда. Бу жараён нафақат иш ўрни, балки ўзини тўлақонли фуқаро сифатида ҳис этиш, даромад топиш, мустақил турмуш кечириш имкониятини яратади. Корхонада ходимлар учун иш шароитлари, ойлик маош ва ижтимоий ҳимоя чоралари белгиланган.
Ишчилар билан суҳбатда “Адолат” социал-демократик партияси имконияти чекланган шахсларни қўллаб-қувватлашни ўзининг устувор йўналишларидан бири сифатида белгилаганини, шу мақсадда илк бор янги таҳрирдаги Конституциямизнинг аудиокитоби ва Брайл алифбосидаги варианти тайёрланиб, имконияти чекланган фуқароларга тақдим этилаётганини маълум қилдик.Бирга яшаш – ҳамжиҳатлик. Бирга меҳнат қилиш – қадр. Бирга ривожланиш – тараққиёт! Ана шу тамойил асосида ташкил этилган “Ezgu niyat” каби масканлар нафақат ижтимоий ечим, балки миллий тараққиётимизнинг юзи, инсон қадрини юксалтиришга хизмат қилувчи инсонпарвар механизм ҳисобланади. Мулоқот жараёнида уларни қўллаб-қувватлаш, иш шароитларини яхшилаш, фаол ҳаётга кенгроқ жалб этиш юзасидан аниқ таклиф ва ташаббусларни илгари сурдик.
Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram
👍34💯9❤7
#Жиззах_вилояти
#Ўрганиш
Жиззахлик “адолатчилар” билан одам савдосига қарши курашиш ойлигини вилоятда юқори савияда ташкил этиш масалаларини муҳокама қилдик
Яхши биласиз, давлат ва жамият тараққиётига ғов бўладиган асосий иллатлардан бири, ҳар биримиз учун инсонийлик мезонлари ва ҳуқуқий жиҳатдан долзарб бўлган муаммолардан бири — одам савдоси ҳисобланади. Ижтимоий тармоқларда бу борада ҳозир ҳам оғриқли мисоллар, жиноятлар ҳақидаги хабарлар тез-тез учрамоқда.
Таҳлилларга кўра, сўнгги йилларда ушбу жиноятнинг турлари ва шакллари анчагина ўзгарган, тўғрироғи “замонавийлашган”. Жумладан, ижтимоий тармоқлар орқали сохта агентликлар, хориждаги юқори маошли иш таклифлари, “ўқишга ёрдам берамиз” деган ваъдалар ортидан ёшларимиз, айниқса, қизларимизнинг ҳаёти хавф остида қоляпти.
Дунё миқёсида эса одам савдоси замонавий қулликнинг энг шафқатсиз кўриниши сифатида тан олинган. БМТ маълумотларига кўра, ҳар йили камида 2 миллионга яқин инсон одам савдосининг қурбонига айланмоқда ва уларнинг 70 фоиздан зиёди — аёллар ва қизлардир. Улар меҳнат эксплуатацияси, жинсий зўравонлик, мажбурий никоҳ ёки ҳатто ноқонуний тана аъзолари савдосига жалб этилаётгани — ҳар бир давлат, жамият учун хатарли сигнал ва унга қарши курашишни доимий эътибор марказидаги вазифа сифатида қарашни тақозо этади.
Жиззах вилоят ва туман-шаҳар кенгашлари раислари, депутатлар, партия фаоллари билан Халқ депутатлари вилоят котибиятида ўтказган учрашувимизда мазкур жиҳатларга алоҳида тўхталдик. Бунда ойлик доирасидаги ишларимизни янада кенгайтириш, олдимизда турган вазифаларни муҳокама қилиб, самарали иш ташкил этиш нафақат ҳуқуқий ёки сиёсий масала, балки миллий онг, ижтимоий масъулият ва инсоний қадр-қимматни ҳимоя қилиш билан бевосита боғлиқ эканига урғу бердик.
Таъкидлаш жоиз, ўтган 10 кунлик даврда республика бўйича 987 та тадбир ўтказиб, уларга 15 минг нафардан ортиқ фуқарони қамраб олишга эришдик. Жараёнларимиз тафсилоти ҳамкор ташкилотлар сайтида 385 маротаба, телевидение орқали 23 маротаба, партия расмий ва ҳудудий Телеграм каналлари орқали 1 минг 46 маротаба, ҳамкор ташкилотларнинг Телеграм каналлари орқали 903 маротаба, Фейcбук ва Инстаграм ижтимоий тармоқлари орқали 1 минг 587 маротаба, партиянинг марказий ва ҳудудий ташкилот газеталарида 30 маротаба, жами 4 минг 974 маротаба ёритилди.
Йиғилишда мактаб, коллеж ва ОТМлардаги ёшлар орасида хавфли таклифларни таниш, хатарли аломатларни англаш бўйича аниқ механизмларни жорий этиш, аёллар ва ёшлар билан ишлайдиган маҳаллий идоралар фаолиятини таҳлил қилиш, сўнгги йилларда қайси туман ёки шаҳарда ушбу жиноят билан боғлиқ ҳолатлар кўп кузатилган бўлса, ўша ҳудудларда мақсадли, статистикага асосланган профилактик ишлар олиб бориш бўйича “йўл харитаси” ишлаб чиқишга келишиб олдик.

👍49❤5💯4
#Жиззах_вилояти
#Ўрганиш
Конституцион билимлар — фаол фуқаролик пойдевори: Жиззахда “Конституция майдончаси” барпо этилмоқда
Фуқаролик жамиятини юксалтириш, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш, ҳар бир шахснинг қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш — бугунги давлатимиз сиёсатида устувор вазифалардан бирига айланди. Бу йўлда қонун устуворлиги ва Конституция билимларини аҳоли орасида кенг тарғиб қилиш муҳим аҳамият касб этади. Чунки инсон қадри, қонун устуворлиги ва адолат тамойиллари юксак бўлса, фуқароларнинг ҳуқуқий билими ошади, қонунларга ҳурмати ва ижтимоий фаоллиги кучаяди. Бу ўз навбатида, жамият тараққиётида асосий мезон бўлиб хизмат қилади.
Эътиборга молик жиҳат шундаки, ушбу лойиҳа партиямизнинг Сайловолди дастурида белгиланган муҳим йўналишлардан бири – аҳолининг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш ва қонун устуворлиги тамойилларини жамиятда қарор топтириш мақсадида илгари сурилган муҳим ташаббуслардан бири ҳисобланади. Хусусан, дастурда аҳолининг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, тизимли ва кенг қамровли ҳуқуқий тарғибот тадбирларини ташкил этиш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри, туман (шаҳар) марказларида Конституциянинг рамзий монументи ўрнатилган "Конституция хиёбонлари"ни барпо этиш” таклиф қилинган.
Жиззах вилояти ушбу ғояни ҳаётга татбиқ этишда биринчи бўлиб амалий қадам ташлаган ҳудуд сифатида ўрнак бўлмоқда. Мазкур лойиҳа партия вилоят Кенгаши, “Тараққиёт” нодавлат нотижорат ташкилоти ҳамда Олий Мажлис ҳузуридаги Фуқаролик жамиятини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди ҳамкорлигида “Конституция — инсон ҳуқуқлари кафолати” деб номланган ташаббус доирасида амалга оширилмоқда.
Дарҳақиқат, бу каби лойиҳалар нафақат ҳуқуқий маданиятни оширади, балки жамиятда ижтимоий шерикчилик, маънавий муҳитнинг соғломлашуви, маҳаллалардаги фуқаролик фаоллиги, айниқса, ёшлар ўртасида фуқаролик жавобгарлигининг шаклланишига хизмат қилади. Ўрганиш давомида қурилиш ишларининг сифатли ва ўз вақтида якунланиши, ахборот технологиялари билан бойитиш, таълим муассасалари билан тизимли ҳамкорликда фойдаланиш бўйича ўз фикрларимизни билдирдик. Шунингдек, сентябрь ойида майдонча расман фойдаланишга топшириладиган очилиш маросимида иштирок этиб, бунёд бўлган ҳуқуқий баркамолликни кенг ёритишни мақсад қилдик.

Айни шу мақсадда Жиззах шаҳридаги марказий ҳудуд — шаҳар ҳокимлиги яқинида “Адолат” социал-демократик партияси вилоят Кенгаши ташаббуси билан фуқаролар ҳуқуқий онгини юксалтириш, Конституция ва қонунлар мазмун-моҳиятини содда, интерактив тарзда етказишга қаратилган ҳамда инновацион ғояга асосланган илғор фуқаролик платформаси — “Конституция майдончаси” барпо этилмоқда. Ишчи гуруҳимиз билан ўрганишларимиз доирасида лойиҳанинг дастлабки қурилиш жараёнлари билан яқиндан танишдик.
Эътиборга молик жиҳат шундаки, ушбу лойиҳа партиямизнинг Сайловолди дастурида белгиланган муҳим йўналишлардан бири – аҳолининг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш ва қонун устуворлиги тамойилларини жамиятда қарор топтириш мақсадида илгари сурилган муҳим ташаббуслардан бири ҳисобланади. Хусусан, дастурда аҳолининг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, тизимли ва кенг қамровли ҳуқуқий тарғибот тадбирларини ташкил этиш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри, туман (шаҳар) марказларида Конституциянинг рамзий монументи ўрнатилган "Конституция хиёбонлари"ни барпо этиш” таклиф қилинган.
Жиззах вилояти ушбу ғояни ҳаётга татбиқ этишда биринчи бўлиб амалий қадам ташлаган ҳудуд сифатида ўрнак бўлмоқда. Мазкур лойиҳа партия вилоят Кенгаши, “Тараққиёт” нодавлат нотижорат ташкилоти ҳамда Олий Мажлис ҳузуридаги Фуқаролик жамиятини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди ҳамкорлигида “Конституция — инсон ҳуқуқлари кафолати” деб номланган ташаббус доирасида амалга оширилмоқда.
Қурилаётган майдон дунёқараши, ижтимоий ҳолати, ёши, касбидан қатъи назар, барча тоифа фуқаролар учун бирдек очиқ бўлади. Айниқса, яқин атрофда фаолият юритувчи шаҳар ҳокимлиги аппарати ходимлари, умумтаълим мактабларининг ўқувчилари ва устозлари, атрофдаги маҳаллаларда яшаётган ёки қурилаётган кўп қаватли уйлардан кўчиб келаётган аҳоли бу ерга маданий ҳордиқ олиш, шу билан бирга ҳуқуқий билим олиш учун мунтазам ташриф буюради. Майдонда декоратив дарахтлар, фавворалар, бетакрор композициялар, турли ҳажмдаги ҳуқуқий кўргазма паннолари билан бирга, QR-кодлар орқали Конституциянинг моддалари, аудиокитоб бандлари билан танишиш имкони яратилади.
Дарҳақиқат, бу каби лойиҳалар нафақат ҳуқуқий маданиятни оширади, балки жамиятда ижтимоий шерикчилик, маънавий муҳитнинг соғломлашуви, маҳаллалардаги фуқаролик фаоллиги, айниқса, ёшлар ўртасида фуқаролик жавобгарлигининг шаклланишига хизмат қилади. Ўрганиш давомида қурилиш ишларининг сифатли ва ўз вақтида якунланиши, ахборот технологиялари билан бойитиш, таълим муассасалари билан тизимли ҳамкорликда фойдаланиш бўйича ўз фикрларимизни билдирдик. Шунингдек, сентябрь ойида майдонча расман фойдаланишга топшириладиган очилиш маросимида иштирок этиб, бунёд бўлган ҳуқуқий баркамолликни кенг ёритишни мақсад қилдик.
Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram
👍49❤5💯4
#Жиззах_вилояти
#Ўрганиш
ЙЎЛ ТАРТИБНИ ЁҚТИРАДИ
Ёш ҳайдовчилар билан касб этикаси ва масъулият масалалари ҳақида фикр алмашдик
Бугунги ҳаёт шиддати ҳар қачонгидан ҳам юқори. Кун сайин аҳоли сонининг ўсиши, автотранспорт воситаларининг кўпайиши йўллардаги ҳаракатни ҳар жиҳатдан тартибга солиш заруратини юзага келтирмоқда. Айни шу шароитда йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш масаласи энди фақат ҳуқуқий эмас — ижтимоий, маданий ва ахлоқий масъулият даражасига кўтарилди. Бу нафақат давлат органларининг вазифаси, балки фуқароларнинг онги, тарбияси ва касб маданияти билан чамбарчас боғлиқ масалага айланди.
Боиси давлатимиз раҳбари ҳам мазкур долзарб масалага алоҳида эътибор қаратиб, жорий йилнинг 9 июль куни йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш, инфратузилмани такомиллаштириш ва тирбандликларни камайтириш юзасидан видеоселектор йиғилишини ўтказди. Унда билдирилган танқидий фикрлар ва белгиланган вазифалар соҳага бўлган давлат эътиборининг жиддий эканини яна бир бор тасдиқлади. Маълум қилинишича, ўтган йил давомида ҳайдовчилар томонидан 24 миллионта ҳуқуқбузарлик содир этилган, шундан 81 фоизи қўпол қоидабузарликлардир.
Самарқанд, Қашқадарё, Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳрида бу муаммо янада долзарб. Ижтимоий тармоқларда “жаримани тўладим — демак, хоҳлаганимдек ҳаракатланишим мумкин” деган хато қарашлар кенг тарқалгани алоҳида таъкидланди. Шу сабаб, Президентимиз “Сурункали қоидабузарлар”га қарши алоҳида дастур жорий этилишини ва жазо муқаррарлиги қатъий таъминланишини билдирди. Айтиш жоиз, бу жараёнда автомактаблар зиммасига ҳам улкан масъулият юкланмоқда. Ҳайдовчиларни шунчаки техник жиҳатдан эмас, балки инсон ҳаёти учун жавобгарликни англайдиган етук шахслар сифатида тайёрлаш замон талабидир.
Шу сабаб ҳар бир ҳайдовчи машина ҳайдашни нуфуз масаласи деб ўрганмаслиги, балки инсон ҳаёти учун масъул шахс сифатида шаклланиши кераклигини таъкидладик. Марказ раҳбари Мадаминжон Исломовнинг бизга билдиришича, бу борада мактабда тизимли ишлар йўлга қўйилган. Жорий йилнинг 12 февралида расмий лицензия билан иш бошланиб, қисқа фурсатда мустаҳкам моддий-техника базаси, самарали ўқув тизими ҳамда ишбилармон раҳбарият саъй-ҳаракатлари туфайли юқори натижаларга эришмоқда.
Ўрганиш доирасида таълим жараёни, техник жиҳозлар, симуляторлар, автодром ҳолати, ўқув машиналар паркини кўздан кечирдик. Ёшлар ўртасида ҳайдовчиликка қизиқиш ортиб бораётганини инобатга олган ҳолда бу каби автомактаблар фаолиятини қўллаб-қувватлаш, партия лойиҳалари билан интеграция қилиш соҳада масъулиятли фуқаролик позициясини мустаҳкамлашга хизмат қилишини таъкидладик.

Кўпинча йўлларда содир бўлаётган нохуш ҳолатлар — ҳайдовчиларнинг қонун-қоидаларга нисбатан беэътиборлиги, пиёдаларнинг эҳтиёткорликни унутиши, ҳаракатдаги масъулиятсизлик каби омиллар жамиятда ҳуқуқий онг ва касб ахлоқини янада мустаҳкамлаш зарурлигини кўрсатмоқда.
Шу жиҳатдан келиб чиқиб, “Jizzakh Auto School” масъулияти чекланган жамияти фаолияти билан танишув давомида ўқиётган ёш ҳайдовчилар билан очиқ мулоқот ташкил этдик. Мулоқотда нафақат ҳайдовчилик малакаси, балки касб этикаси, фуқаролик бурчи ва юксак жавобгарлик ҳисси ҳақида фикр алмашдик.
Боиси давлатимиз раҳбари ҳам мазкур долзарб масалага алоҳида эътибор қаратиб, жорий йилнинг 9 июль куни йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш, инфратузилмани такомиллаштириш ва тирбандликларни камайтириш юзасидан видеоселектор йиғилишини ўтказди. Унда билдирилган танқидий фикрлар ва белгиланган вазифалар соҳага бўлган давлат эътиборининг жиддий эканини яна бир бор тасдиқлади. Маълум қилинишича, ўтган йил давомида ҳайдовчилар томонидан 24 миллионта ҳуқуқбузарлик содир этилган, шундан 81 фоизи қўпол қоидабузарликлардир.
Самарқанд, Қашқадарё, Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳрида бу муаммо янада долзарб. Ижтимоий тармоқларда “жаримани тўладим — демак, хоҳлаганимдек ҳаракатланишим мумкин” деган хато қарашлар кенг тарқалгани алоҳида таъкидланди. Шу сабаб, Президентимиз “Сурункали қоидабузарлар”га қарши алоҳида дастур жорий этилишини ва жазо муқаррарлиги қатъий таъминланишини билдирди. Айтиш жоиз, бу жараёнда автомактаблар зиммасига ҳам улкан масъулият юкланмоқда. Ҳайдовчиларни шунчаки техник жиҳатдан эмас, балки инсон ҳаёти учун жавобгарликни англайдиган етук шахслар сифатида тайёрлаш замон талабидир.
Шу сабаб ҳар бир ҳайдовчи машина ҳайдашни нуфуз масаласи деб ўрганмаслиги, балки инсон ҳаёти учун масъул шахс сифатида шаклланиши кераклигини таъкидладик. Марказ раҳбари Мадаминжон Исломовнинг бизга билдиришича, бу борада мактабда тизимли ишлар йўлга қўйилган. Жорий йилнинг 12 февралида расмий лицензия билан иш бошланиб, қисқа фурсатда мустаҳкам моддий-техника базаси, самарали ўқув тизими ҳамда ишбилармон раҳбарият саъй-ҳаракатлари туфайли юқори натижаларга эришмоқда.
“А” тоифада мототранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш, “В” ва “ВС” тоифаларида енгил ва юк ташувчи транспорт ҳайдовчилари учун комплекс ўқув дастурлари, “С” ва “Е” тоифаларида катта оғирликдаги автотранспорт воситалари ҳайдовчиларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш бўйича муассаса вилоятда таниқли бўлиб улгурган. Айни пайтда ўқув марказида 3 нафар малакали ўқитувчи назарий билим бериш, 12 нафар инструктор ҳайдаш амалиёти бўйича тингловчиларга амалий дарслар ўтиш, 4 нафар раҳбарият вакили персонал таълим жараёнининг юқори сифатини таъминлашга хизмат қилмоқда.

👍64❤8💯6