Robaxon Maxmudova
16.5K subscribers
1.96K photos
226 videos
819 links
Махмудова Робахон Анваровна

Ўзбекистон "Адолат" СДП Сиёсий Кенгаши раиси, Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги "Адолат" СДП фракцияси раҳбари
🌎 adolat.uz
instagram.com/robaxon_maxmudova
fb.com/61555879323215
Download Telegram
#Жиззах_вилояти
#Ўрганиш

Жиззахлик “адолатчилар” билан одам савдосига қарши курашиш ойлигини вилоятда юқори савияда ташкил этиш масалаларини муҳокама қилдик

Яхши биласиз, давлат ва жамият тараққиётига ғов бўладиган асосий иллатлардан бири, ҳар биримиз учун инсонийлик мезонлари ва ҳуқуқий жиҳатдан долзарб бўлган муаммолардан бири — одам савдоси ҳисобланади. Ижтимоий тармоқларда бу борада ҳозир ҳам оғриқли мисоллар, жиноятлар ҳақидаги хабарлар тез-тез учрамоқда.

Таҳлилларга кўра, сўнгги йилларда ушбу жиноятнинг турлари ва шакллари анчагина ўзгарган, тўғрироғи “замонавийлашган”. Жумладан, ижтимоий тармоқлар орқали сохта агентликлар, хориждаги юқори маошли иш таклифлари, “ўқишга ёрдам берамиз” деган ваъдалар ортидан ёшларимиз, айниқса, қизларимизнинг ҳаёти хавф остида қоляпти.

Дунё миқёсида эса одам савдоси замонавий қулликнинг энг шафқатсиз кўриниши сифатида тан олинган. БМТ маълумотларига кўра, ҳар йили камида 2 миллионга яқин инсон одам савдосининг қурбонига айланмоқда ва уларнинг 70 фоиздан зиёди — аёллар ва қизлардир. Улар меҳнат эксплуатацияси, жинсий зўравонлик, мажбурий никоҳ ёки ҳатто ноқонуний тана аъзолари савдосига жалб этилаётгани — ҳар бир давлат, жамият учун хатарли сигнал ва унга қарши курашишни доимий эътибор марказидаги вазифа сифатида қарашни тақозо этади.

Жиззах вилоят ва туман-шаҳар кенгашлари раислари, депутатлар, партия фаоллари билан Халқ депутатлари вилоят котибиятида ўтказган учрашувимизда мазкур жиҳатларга алоҳида тўхталдик. Бунда ойлик доирасидаги ишларимизни янада кенгайтириш, олдимизда турган вазифаларни муҳокама қилиб, самарали иш ташкил этиш нафақат ҳуқуқий ёки сиёсий масала, балки миллий онг, ижтимоий масъулият ва инсоний қадр-қимматни ҳимоя қилиш билан бевосита боғлиқ эканига урғу бердик.

Таъкидлаш жоиз, ўтган 10 кунлик даврда республика бўйича 987 та тадбир ўтказиб, уларга 15 минг нафардан ортиқ фуқарони қамраб олишга эришдик. Жараёнларимиз тафсилоти ҳамкор ташкилотлар сайтида 385 маротаба, телевидение орқали 23 маротаба, партия расмий ва ҳудудий Телеграм каналлари орқали 1 минг 46 маротаба, ҳамкор ташкилотларнинг Телеграм каналлари орқали 903 маротаба, Фейcбук ва Инстаграм ижтимоий тармоқлари орқали 1 минг 587 маротаба, партиянинг марказий ва ҳудудий ташкилот газеталарида 30 маротаба, жами 4 минг 974 маротаба ёритилди.

Йиғилишда мактаб, коллеж ва ОТМлардаги ёшлар орасида хавфли таклифларни таниш, хатарли аломатларни англаш бўйича аниқ механизмларни жорий этиш, аёллар ва ёшлар билан ишлайдиган маҳаллий идоралар фаолиятини таҳлил қилиш, сўнгги йилларда қайси туман ёки шаҳарда ушбу жиноят билан боғлиқ ҳолатлар кўп кузатилган бўлса, ўша ҳудудларда мақсадли, статистикага асосланган профилактик ишлар олиб бориш бўйича “йўл харитаси” ишлаб чиқишга келишиб олдик.

Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram
👍485💯4
#Жиззах_вилояти
#Ўрганиш

Конституцион билимлар — фаол фуқаролик пойдевори: Жиззахда “Конституция майдончаси” барпо этилмоқда

Фуқаролик жамиятини юксалтириш, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш, ҳар бир шахснинг қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш — бугунги давлатимиз сиёсатида устувор вазифалардан бирига айланди. Бу йўлда қонун устуворлиги ва Конституция билимларини аҳоли орасида кенг тарғиб қилиш муҳим аҳамият касб этади. Чунки инсон қадри, қонун устуворлиги ва адолат тамойиллари юксак бўлса, фуқароларнинг ҳуқуқий билими ошади, қонунларга ҳурмати ва ижтимоий фаоллиги кучаяди. Бу ўз навбатида, жамият тараққиётида асосий мезон бўлиб хизмат қилади.

Айни шу мақсадда Жиззах шаҳридаги марказий ҳудуд — шаҳар ҳокимлиги яқинида “Адолат” социал-демократик партияси вилоят Кенгаши ташаббуси билан фуқаролар ҳуқуқий онгини юксалтириш, Конституция ва қонунлар мазмун-моҳиятини содда, интерактив тарзда етказишга қаратилган ҳамда инновацион ғояга асосланган илғор фуқаролик платформаси —  “Конституция майдончаси” барпо этилмоқда. Ишчи гуруҳимиз билан ўрганишларимиз доирасида лойиҳанинг дастлабки қурилиш жараёнлари билан яқиндан танишдик.


Эътиборга молик жиҳат шундаки, ушбу лойиҳа партиямизнинг Сайловолди дастурида белгиланган муҳим йўналишлардан бири – аҳолининг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш ва қонун устуворлиги тамойилларини жамиятда қарор топтириш мақсадида илгари сурилган муҳим ташаббуслардан бири ҳисобланади. Хусусан, дастурда аҳолининг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, тизимли ва кенг қамровли ҳуқуқий тарғибот тадбирларини ташкил этиш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри, туман (шаҳар) марказларида Конституциянинг рамзий монументи ўрнатилган "Конституция хиёбонлари"ни барпо этиш” таклиф қилинган.

Жиззах вилояти ушбу ғояни ҳаётга татбиқ этишда биринчи бўлиб амалий қадам ташлаган ҳудуд сифатида ўрнак бўлмоқда. Мазкур лойиҳа партия вилоят Кенгаши, “Тараққиёт” нодавлат нотижорат ташкилоти ҳамда Олий Мажлис ҳузуридаги Фуқаролик жамиятини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди ҳамкорлигида “Конституция — инсон ҳуқуқлари кафолати” деб номланган ташаббус доирасида амалга оширилмоқда.

Қурилаётган майдон дунёқараши, ижтимоий ҳолати, ёши, касбидан қатъи назар, барча тоифа фуқаролар учун бирдек очиқ бўлади. Айниқса, яқин атрофда фаолият юритувчи шаҳар ҳокимлиги аппарати ходимлари, умумтаълим мактабларининг ўқувчилари ва устозлари, атрофдаги маҳаллаларда яшаётган ёки қурилаётган кўп қаватли уйлардан кўчиб келаётган аҳоли бу ерга маданий ҳордиқ олиш, шу билан бирга ҳуқуқий билим олиш учун мунтазам ташриф буюради. Майдонда декоратив дарахтлар, фавворалар, бетакрор композициялар, турли ҳажмдаги ҳуқуқий кўргазма паннолари билан бирга, QR-кодлар орқали Конституциянинг моддалари, аудиокитоб бандлари билан танишиш имкони яратилади.


Дарҳақиқат, бу каби лойиҳалар нафақат ҳуқуқий маданиятни оширади, балки жамиятда ижтимоий шерикчилик, маънавий муҳитнинг соғломлашуви, маҳаллалардаги фуқаролик фаоллиги, айниқса, ёшлар ўртасида фуқаролик жавобгарлигининг шаклланишига хизмат қилади. Ўрганиш давомида қурилиш ишларининг сифатли ва ўз вақтида якунланиши, ахборот технологиялари билан бойитиш, таълим муассасалари билан тизимли ҳамкорликда фойдаланиш бўйича ўз фикрларимизни билдирдик. Шунингдек, сентябрь ойида майдонча расман фойдаланишга топшириладиган очилиш маросимида иштирок этиб, бунёд бўлган ҳуқуқий баркамолликни кенг ёритишни мақсад қилдик.

Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram
👍485💯4
#Жиззах_вилояти
#Ўрганиш

ЙЎЛ ТАРТИБНИ ЁҚТИРАДИ
Ёш ҳайдовчилар билан касб этикаси ва масъулият масалалари ҳақида фикр алмашдик


Бугунги ҳаёт шиддати ҳар қачонгидан ҳам юқори. Кун сайин аҳоли сонининг ўсиши, автотранспорт воситаларининг кўпайиши йўллардаги ҳаракатни ҳар жиҳатдан тартибга солиш заруратини юзага келтирмоқда. Айни шу шароитда йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш масаласи энди фақат ҳуқуқий эмас — ижтимоий, маданий ва ахлоқий масъулият даражасига кўтарилди. Бу нафақат давлат органларининг вазифаси, балки фуқароларнинг онги, тарбияси ва касб маданияти билан чамбарчас боғлиқ масалага айланди.

Кўпинча йўлларда содир бўлаётган нохуш ҳолатлар — ҳайдовчиларнинг қонун-қоидаларга нисбатан беэътиборлиги, пиёдаларнинг эҳтиёткорликни унутиши, ҳаракатдаги масъулиятсизлик каби омиллар жамиятда ҳуқуқий онг ва касб ахлоқини янада мустаҳкамлаш зарурлигини кўрсатмоқда.

Шу жиҳатдан келиб чиқиб, “Jizzakh Auto School” масъулияти чекланган жамияти фаолияти билан танишув давомида ўқиётган ёш ҳайдовчилар билан очиқ мулоқот ташкил этдик. Мулоқотда нафақат ҳайдовчилик малакаси, балки касб этикаси, фуқаролик бурчи ва юксак жавобгарлик ҳисси ҳақида фикр алмашдик.


Боиси давлатимиз раҳбари ҳам мазкур долзарб масалага алоҳида эътибор қаратиб, жорий йилнинг 9 июль куни йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш, инфратузилмани такомиллаштириш ва тирбандликларни камайтириш юзасидан видеоселектор йиғилишини ўтказди. Унда билдирилган танқидий фикрлар ва белгиланган вазифалар соҳага бўлган давлат эътиборининг жиддий эканини яна бир бор тасдиқлади. Маълум қилинишича, ўтган йил давомида ҳайдовчилар томонидан 24 миллионта ҳуқуқбузарлик содир этилган, шундан 81 фоизи қўпол қоидабузарликлардир.

Самарқанд, Қашқадарё, Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳрида бу муаммо янада долзарб. Ижтимоий тармоқларда “жаримани тўладим — демак, хоҳлаганимдек ҳаракатланишим мумкин” деган хато қарашлар кенг тарқалгани алоҳида таъкидланди. Шу сабаб, Президентимиз “Сурункали қоидабузарлар”га қарши алоҳида дастур жорий этилишини ва жазо муқаррарлиги қатъий таъминланишини билдирди. Айтиш жоиз, бу жараёнда автомактаблар зиммасига ҳам улкан масъулият юкланмоқда. Ҳайдовчиларни шунчаки техник жиҳатдан эмас, балки инсон ҳаёти учун жавобгарликни англайдиган етук шахслар сифатида тайёрлаш замон талабидир.

Шу сабаб ҳар бир ҳайдовчи машина ҳайдашни нуфуз масаласи деб ўрганмаслиги, балки инсон ҳаёти учун масъул шахс сифатида шаклланиши кераклигини таъкидладик. Марказ раҳбари Мадаминжон Исломовнинг бизга билдиришича, бу борада мактабда тизимли ишлар йўлга қўйилган. Жорий йилнинг 12 февралида расмий лицензия билан иш бошланиб, қисқа фурсатда мустаҳкам моддий-техника базаси, самарали ўқув тизими ҳамда ишбилармон раҳбарият саъй-ҳаракатлари туфайли юқори натижаларга эришмоқда.

“А” тоифада мототранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш, “В” ва “ВС” тоифаларида енгил ва юк ташувчи транспорт ҳайдовчилари учун комплекс ўқув дастурлари, “С” ва “Е” тоифаларида катта оғирликдаги автотранспорт воситалари ҳайдовчиларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш бўйича муассаса вилоятда таниқли бўлиб улгурган. Айни пайтда ўқув марказида 3 нафар малакали ўқитувчи назарий билим бериш, 12 нафар инструктор ҳайдаш амалиёти бўйича тингловчиларга амалий дарслар ўтиш, 4 нафар раҳбарият вакили персонал таълим жараёнининг юқори сифатини таъминлашга хизмат қилмоқда.

Ўрганиш доирасида таълим жараёни, техник жиҳозлар, симуляторлар, автодром ҳолати, ўқув машиналар паркини кўздан кечирдик. Ёшлар ўртасида ҳайдовчиликка қизиқиш ортиб бораётганини инобатга олган ҳолда бу каби автомактаблар фаолиятини қўллаб-қувватлаш, партия лойиҳалари билан интеграция қилиш соҳада масъулиятли фуқаролик позициясини мустаҳкамлашга хизмат қилишини таъкидладик.

Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram
👍628💯6
Парламентлараро мулоқот: ҳамкорлик ва барқарорлик сари

Жорий йилнинг 16–20 июль кунлари Хитой Халқ Республикасида “Шанхай ҳамкорлик ташкилоти доирасида ягона тақдир ҳамжамиятини барпо этиш йўлида қонун чиқарувчи органлар ҳамкорлигини фаоллаштириш” мавзусида ўтаётган халқаро семинар ШҲТга аъзо мамлакатлар парламентлари ўртасидаги ҳамкорликни кенгайтиришда муҳим сиёсий платформа бўлиб хизмат қилмоқда.

Мазкур нуфузли анжуманда “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши раиси, партиянинг Қонунчилик палатасидаги фракцияси раҳбари Робахон Махмудова бошчилигидаги бир гуруҳ Қонунчилик палатаси депутатларидан ташкил топган делегация ҳам фаол иштирок этмоқда.


Батафсил

Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram |Twitter  | YouTube
👍614💯4
#Муносабат

ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОННИ барпо этишда мақсадларимиз муштарак

Президентимизнинг “Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг ўттиз тўрт йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги қарори эълон қилинди. Юртимизни янада ривожлантириш, халқаро майдондаги обрў-эътиборини юксалтириш, халқимизга муносиб турмуш шароитлари яратиш, бир сўз билан айтганда, Янги Ўзбекистонни барпо этиш йўлидан бораётган мамлакатимиз ўз мустақиллигининг 34 йиллик айёмини “Ватан учун, миллат учун, халқ учун!” эзгу ғояси асосида нишонлаётганида ҳам рамзий ифода бор.

Аввало, мазкур ҳужжатда белгиланган чора-тадбирлар – миллий истиқлол ғоясини, халқимизнинг эзгу орзу-умидларини қўллаб-қувватлайдиган, ёшларимизни Ватанга муҳаббат ва фидойилик руҳида тарбиялашга хизмат қиладиган муҳим асосдир. Энг улуғ, энг азиз байрамни нишонлаш концепцияси ҳам бугунги кун талабларига тўла жавоб берувчи, давлатимиз сиёсатининг устувор йўналишларини ифода этувчи жиҳатларни қамраб олган.

Байрам тадбирларида мамлакатимиз иқтисодиёти шиддат билан ўсиб, ялпи ички маҳсулотимиз ҳажми тарихда эришилмаган даражага кўтарилиб бораётгани, “яшил” ва инновацион иқтисодиётга ўтиш, муқобил энергия манбаларини яратиш бўйича улкан дастур ва лойиҳалар амалга оширилаётганига алоҳида эътибор қаратиш, Ўзбекистон тобора инсон қадри, унинг ҳуқуқ ва манфаатлари улуғланадиган ижтимоий давлатга айланиб бораётгани, бандликни таъминлаш, замонавий иш ўринларини кўпайтириш, камбағалликни қисқартириш, ёрдамга муҳтож тоифаларни қўллаб-қувватлаш бўйича давлат дастурлари катта ижобий натижалар бераётганини халқимиз орасида тарғиб қилиш белгиланди. Таълим, илм-фан, соғлиқни сақлаш, маданият, адабиёт ва санъат соҳалари ривожига катта эътибор берилаётгани, олимпия ва паралимпия мусобақалари, жаҳон чемпионатларида спортчиларимиз мисли кўрилмаган натижалар қайд этаётгани мустақиллигимиз берган имконият, қолаверса, кейинги 8 йиллик ислоҳотлар самарасидир.


Ўрни келганда эришилаётган натижалар, ўзгаришларни халқимиз ўз ҳаётида ҳам кўриб, ҳис қилаётганини қайд этиш жоиз. Биргина мактаб­гача таълим тизимидаги ислоҳотлар сабаб фарзандларимизнинг тарбия муассасаларига қамрови 77 фоизгача етди. Ваҳоланки, 2017 йилда бу кўрсаткич 27 фоиз эди. Худди шундай шаҳар ва қишлоқларимиз жадал суръатлар билан обод бўлиб бораётгани, “Янги Ўзбекистон” уй-жой мавзеларининг барпо этилиши, “Обод қишлоқ”, “Обод маҳалла” дастурлари доирасида улкан ишлар амалга оширилаётгани аҳоли кайфиятига ҳам ижобий таъсир кўрсатмоқда. Буларнинг бари мамлакатимизда ижтимоий адолатни мустаҳкамлашнинг муҳим омилларидир.

🔴 Қайд этиш жоизки, Президент қарорида акс этган ушбу жиҳатлар “Адолат” СДП Сайловолди дастури тамойиллари билан ҳамоҳанг. Яъни, биз учун адолатли жамиятда инсон қадри, ижтимоий тенг­лик ва ҳуқуқий ҳимоя энг олий қадриятлардан саналади. Биз фуқароларнинг манфаатлари йўлида ҳалол ва халқпарвар сиёсат олиб боришни ўз олдимизга мақсад қилганмиз. Қолаверса, ёшларнинг таълим олиши, ижтимоий ва тиббий ҳимояси, уй-жойли бўлиши, бандлиги учун шарт-шароитлар яратиш юзасидан мазкур йўналишда ҳам ўз олдимизга қўйган вазифаларимиз, мақсадларимиз бор.


Президент қарорида белгиланганидек, мустақиллик байрамини маҳаллаларда, мактаб ва олий таълим муассасаларида, меҳнат жамоа­ларида мазмунан бой, миллий ғурур ва ифтихор уйғотадиган руҳда ташкил этиш айнан шу эзгу тамойилларга уйғун ҳаракат ҳисобланади.

“Адолат” партияси мазкур жараёнда ўзининг барча маҳаллий кенгашлардаги депутатлари, фаоллари ва интеллектуал салоҳиятини сафарбар этган ҳолда иштирок этади. Биз учун мустақиллигимизнинг ҳар бир йили – халқимиз ютуғи, келажагимиз пойдеворидир.
Юртимиз равнақи, халқимиз фаровонлиги, жамиятда адолат ва ижтимоий тенгликни қарор топтириш йўлидаги барча саъй-ҳаракатларни қўллаб-қувватлаймиз. Байрам арафасида барча юртдошларимизни мус­тақиллигимиз ғоясини чуқур англашга, уни асраб-авайлашга, юрт равнақига муносиб ҳисса қўшишга чорлаймиз.

Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍49💯62
Бугун Қонунчилик палатасида бўлиб ўтган ялпи мажлисда маҳаллаларда ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизими ва жамоат тартибини сақлаш соҳасидаги қонунчиликни такомиллаштиришга қаратилган қонун лойиҳасини кўриб чиқдик.

Маҳаллалардаги муҳит хавфсиз, барқарор бўлса, жамиятда тинчлик-хотиржамлик ҳукм суради. Минглаб инсонлар, минглаб тақдирлар туташган жойда баъзан қонунга зид ҳаракатлар ёки ҳаракатсизликлар учраб туради, афсуски.

Бир қарашда “майда” ҳуқуқбузарликдек кўринадиган айрим қонун бузилиши ҳолатларини ўз вақтида бартараф қилиш ва назорат қилиш маҳалла ҳуқуқ-тартибот маскани фаолиятига раҳбарлик қиладиган ички ишлар органлари профилактика бош инспектори зиммасига юклатилган. Умуман олганда, нисбатан янги тизим — ижтимоий профилактика тизими вакилларига қандай ҳуқуқ, ваколат ва мажбуриятлар берилиши қонун даражасида белгиланиши керак эди.

Бугун биз, депутатлар кўриб чиққан қонун лойиҳасида айнан шу мазмундаги ўзгартириш ва қўшимчалар ўз аксини топди.

Хусусан, қонун лойиҳаси билан қуйидагиларга маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш ва маъмурий жазоларни қўллаш ваколати берилди:

ички ишлар органларининг бош профилактика инспектори ва профилактика кичик инспекторлари;

жамоат тартибини сақлаш хизмати ҳамда патруль-пост хизматини ташкил этиш тармоқларининг мансабдор шахслари.

Шу билан бирга, ички ишлар органларининг патруль-пост ходимларига пиёдалар ва йўл ҳаракати бошқа иштирокчилари йўл ҳаракати қоидаларини бузган тақдирда уларнинг ҳуқуқбузарликларига нисбатан тегишли баённомаларни тузиш, қарор қабул қилиш ваколатлари берилмоқда.

Умуман олганда, фракциямиз аъзолари жамиятда тинчлик-хотиржамлик ҳукм суришига, қонун устуворлиги таъминланишига хизмат қиладиган қонун лойиҳасини маъқуллаб, овоз беришди.

Мазкур қонун қабул қилиниб, кучга кирса, аҳолининг бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини кафолатли ҳимоя қилиш, ҳуқуқбузарларга нисбатан ўз вақтида жазо муқаррарлиги таъминланиши борасида олиб борилаётган ишларимиз янада юқори кўтарилади, деб умид қиламиз.

Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram
👍50💯54
🟦🟦🟦🟦🟦

Одам савдоси — бу замонавий қуллик, инсон қадрини, ҳуқуқ ва эркинликларини поймол қилувчи энг оғир жиноятдир. Бугун ушбу иллатга қарши курашда давлат, жамоатчилик, сиёсий партиялар ҳамкорлиги ҳар қачонгидан ҳам муҳим аҳамият касб этади.


🔴 “Биз одам савдосига қаршимиз!” ойлиги доирасида Одам савдоси жабрдийдаларига ёрдам бериш бўйича Респуб­лика реабилитация марказида давра суҳбати ташкил этилди. Унда Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги, Халқаро миграция ташкилоти, ИИВ, Оила ва хотин-қизлар қўмитаси, “Истиқболли авлод” ННТ ҳамда “Адолат” СДП вакиллари иштирок этиб, мазкур иллатга қарши курашишдаги истиқболли ечимлар, мавжуд муаммолар ва янгича ёндашувлар муҳокама қилинди.


📌 Жумладан:
🔍 Одам савдосининг олдини олишда ҳамкорликнинг янги механизмлари;

🔍 Жабр кўрганларга психологик, тиббий ва ҳуқуқий ёрдам тизимини янада такомиллаштириш;

🔍 Ёшлар ва меҳнат муҳожирлари ўртасида ҳуқуқий маданият, узлуксиз хабардорликни ошириш масалаларига эътибор қаратилди.

– Партиямиз жамоатчилик билан очиқ мулоқот ва фуқаролар билан тўғридан-тўғри ишлаш усулларини такомиллаштиришга алоҳида эътибор қаратмоқда. Мазкур соҳадаги қонунчилик, ижтимоий ҳимоя ва реабилитация ишларини янада кенгайтириш эса доимий устувор вазифамиз бўлиб қолади. Энг муҳими, депутатларимиз ва фаолларимиз мазкур Марказ билан ҳамкорликни янада чуқурлаштиришга тайёр, – деди партия етакчиси Робахон Махмудова.


Шунингдек, тадбир иштирокчилари Марказ фаолияти билан танишиб, одам савдосидан жабрланганларга яратилган шароитларни ўрганишди.

Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram |Twitter  | YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍35💯32