Jurnalistlar.uz
3.23K subscribers
18.8K photos
1.27K videos
23 files
8.6K links
Jurnalistlar.uz телеграм канали



Телефон: 71 230-91-70

Олимжон Ўсаров томонидан ташкил этилган

Электрон почта: [email protected]

Манзил: 100011, Тошкент шаҳри, Шайхонтоҳур тумани, Навоий кўчаси 30-уй
Download Telegram
#Жиззах_Фориш
#хотира_кечаси
#Саъдулла_Ҳакимов_таваллудининг
#етмиш_йиллиги_бўлиб_ўтмоқда

Бугун Жиззах вилояти, Фориш тумани маданият марказида Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, таниқли шоир Саъдулла Ҳакимов таваллудининг 70 йиллигига бағишланган “Ватандан яралган - ватандан кетмас!” мавзусида адабий-бадиий хотира кечаси бўлиб ўтмоқда.

Тадбирда шоирлар, ёзувчилар, журналистлар, зиёлилар ҳамда вилоят, туман ҳокимлигидан масъуллар, кенг жамоатчилик иштирок этмоқда.

@journalistUz
#хотира_кечаси

Ўзбекистон Журалистлари ижодий уюшмаси, Жиззах вилояти ва Фориш тумани ҳокимлиги ҳамда Уюшманинг вилоят бўлими томонидан Жиззах вилояти, Фориш тумани маданият марказида Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, таниқли шоир, устозимиз Саъдулла Ҳакимов таваллудининг 70 йиллигига бағишланган “Ватандан яралган - ватандан кетмас!” мавзусида адабий-бадиий хотира кечасидан фотолавҳалар.

@journalistUz
#хотира

Бугун Ўзбекистон халқ шоири, халқимизнинг булбулзабон фарзанди Муҳаммад Юсуф таваллуд топган кун.

Агар, шоир ҳаёт бўлганида бугун 67 баҳорни қарши олган бўлар эди.

Гарчанд, шоир орамизда бўлмаса-да, унинг халқона шеърлари, самимий мисралари муҳлислари қалбида, дилида, тилида алёр бўлиб турибди ва шундай бўлиб қолажак.

✍️ «Мендан нима қолар, икки мисра шеър...»

@journalistUz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📹 #ХОТИРА

Бугун, соат 11.00 да Миллий матбуот маркази таниқли журналист ва адиб марҳум Тоҳир Шомуродовнинг "Янги китоб" нашриётида чоп этилган "Мен ёнингдан йироқман" китобининг тақдимоти бўлиб ўтади.

🔰 Тадбир ташкилотчилари: Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси ва Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси.

Бизни кузатиб боринг
Sayt |Facebook | Telegram | Instagram | YouTube
#Хотира

Бугун – Саъдулла Ҳаким туғилган кун

Яхшилар бор олам мунаввар,- деган жумла чандон ҳақлигини шундай яхшилар ўтганида янада равшанроқ ҳис қиламиз. Ажойиб инсонлар билан ўтган умримизнинг хотиралари ширин ўтмишни эсга солгани солган.

Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган маданият ходими, таниқли шоир, Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси раиси лавозимида хизмат қилган марҳум Саъдулла Ҳакимов ҳаёт бўлганларида бугун 71 ёшни қаршилаган бўларди.

Батафсил: https://journalist.uz/n/26376

Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси жамоаси Саъдулла Ҳакимдек ажойиб инсон билан бирга хизмат қилишганидан беҳад мамнун. Бу инсон доимо қалбимизда яшайди.

📌https://t.iss.one/journalistUz
#Хотира

Самимий, меҳрибон, бағрикенг инсон эди...

...Бир куни иш пайти, тушликдан кейин тахминан соат 14:15лар атрофида турмуш ўртоғим қўнғироқ қилиб, уйга қишлоқдан бир неча меҳмонлар келаётгани, бозорлик қилиш зарур ва шартлиги, буни кечиктириб бўлмаслигини айтди. Буни бажариш учун ишдан рухсат олиш мақсадида раис (Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси раиси) қабулхонаси ходими Замира Халдаровадан Саъдулла ака қаердалигини сўрагандим, йиғилишда эканини билдирди. Устозга қўнғироқ қилмасдан иккиланганча ишхонамизга энг яқин “Чорсу” деҳқон бозорига йўл олдим. Рўйхатдаги озиқ-овқатларни сотиб олгунимча анча вақт ўтди.

🌐 БАТАФСИЛ: ⬇️⬇️⬇️⬇️⬇️ https://jurnalistlar.uz/uzb/press/articles/samimii-mekhribon-bagrikeng-inson-edi

✍️ Холмурод Салимов,
Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси раиси в.в.б.

Бизни кузатиб боринг
YouTube | Telegram | Instagram | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Хотира

Соҳибжон Алижонов...

У борлиғини, бутун вужудини, умрини, соғлиғини, ҳатто юрагини журналистикага бағишлади.

Бизни кузатиб боринг
YouTube | Telegram | Instagram | Facebook
#Хотира

ДИЛКАШ ИНСОН, ЗАБАРДАСТ ЖУРНАЛИСТ ЁДИ

Қалби тоза, хушчақчақ, бағрикенг, атрофидаги инсонларга ҳамиша яхшилик илинадиган кишилар орамизда жуда кўп. Таниқли журналист, қалами ўткир ижодкор, дилкаш инсон Азамат Сафаров ҳам мана шундай инсонлардан бири эди.

Гарчи бу ҳаётдан эрта кетган бўлса-да, Азамат акани ҳамкасблари, дўсту биродарлари ҳар сафар жонкуяр журналист, очиқкўнгил ва меҳрибон инсон сифатида ёдга олишади.

Азамат Сафаров Самарқанд вилоятининг Нуробод туманида ўсиб, вояга етди. Ёшлигидан адабиётга, журналистика соҳасига қизиқиши кучли бўлган ижодкор Ўзбекистон Миллий университетининг журналистика факультетида ўқиб таҳсил олди. Ушбу олийгоҳни тугатгач, у бирмунча вақт Самарқанднинг Пастдарғом ва Нуробод туманларидаги газеталар таҳририятларида турли вазифаларда ишлади.

🌐 БАТАФСИЛ: ⬇️⬇️⬇️⬇️⬇️ https://jurnalistlar.uz/uzb/press/articles/dilkash-inson-zabardast-zhurnalist-iodi

Бизни кузатиб боринг
YouTube | Telegram | Instagram | Facebook
#Хотира

Фидойи инсон, бетакрор ижодкор эди...

Журналист, адиб ва шоир Маҳмуд Мардиев қадим Нуротанинг олис ва чекка ҳудудларидан бири – Қизилча қишлоғида туғилиб ўсди. Унинг келажакда “катта одам” бўлиши ота-онаси-ю ҳамқишлоқлари, тенгдошларига деярли маълум эди. Чунки кўп гапирмас, мактабда дарсларни аъло баҳоларга ўзлаштирар, жуда кўп китоб ўқирди.

🌐 БАТАФСИЛ: ⬇️⬇️⬇️⬇️⬇️ https://jurnalistlar.uz/uzb/press/articles/fidoii-inson-betakror-izhodkor-edi

Бизни кузатиб боринг
YouTube | Telegram | Instagram | Facebook
#Хотира

МЕҲРИДАРЁ ИНСОН, БАҒРИКЕНГ УСТОЗ ЭДИ

Кўп йиллик меҳнат фаолиятим мобайнида бир нечта раҳбарларни кўрдим. Очиғи, уларнинг ҳеч бири Ёрқул Умаровга ўхшамайди. Устозда фақат ўзигагина хос бўлган одамгарчилик, олижаноблик, соддадиллик, беғуборлик хислатлари бор эди.

🌐 БАТАФСИЛ: ⬇️⬇️⬇️⬇️  https://jurnalistlar.uz/uzb/press/articles/mekhridario-inson-bagrikeng-ustoz-edi

Бизни кузатиб боринг
YouTube | Telegram | Instagram |Facebook
#Хотира

Ажойиб инсон, фидойи ва жонкуяр журналист эди...

Инсон учун ўтмиши ҳамиша қадрли. Ўша лаҳзалар қийинчилигу ташвишларга қоришиқ, синовлар даври ва ёки қувончу шодликларга тўла бўлишига қарамай, бирдек юракка яқин туюлаверади. Балки бу ана шу йиллар хотиротида муҳрланган, тақдир тақозоси билан топгану кейин йўқотганларимиз – яқинларимиз, елкадош-сафдошларимиз туфайлидир. Ахир, ўтган кунларимизда улар бор эди...

🌐 БАТАФСИЛ: ⬇️⬇️⬇️⬇️  https://jurnalistlar.uz/uzb/press/articles/ajoyib-inson-fidoyi-va-jonkuyar-jurnalist-edi

Бизни кузатиб боринг
YouTube | Telegram | Instagram |Facebook
#Хотира

Жонкуяр журналист эди...

Журналист меҳнатини шахтёр меҳнатига қиёслашади. Зотан, журналистика касби ўз соҳибларидан мантиқан чуқур ва серқирра билим, кенг қувваи ҳофиза, жамиятдаги воқеа-ҳодисаларга тезкор муносабат билдириш ҳамда оммавий ахборот воситалари орқали кенг жамоатчилик эътиборига ҳавола этишни талаб қиладики, бундай хусусияту қобилият ҳаммага ҳам насиб этавермайди.

Соҳанинг Навоий вилоятидаги заҳматкашларидан бири Карим Раҳимов эди.

Фаолиятини 1960 йилда ўқитувчиликдан бошлаган устоз пахта терими мавсумида ишдаги қолоқлик ҳақида ўйлаб, унинг сабаблари илдизини очиш учун қўлига қалам олади. Бу ёзганини Каттақўрғонда туманлараро чоп этиладиган “Зарафшон” газетасига юборади. Ҳадемай, ёзгани газетада бир жойи ўзгартирилмай босилади.

🌐 БАТАФСИЛ: ⬇️⬇️ https://jurnalistlar.uz/uzb/press/articles/jonkuyar-jurnalist-edi

Бизни кузатиб боринг
YouTube | Telegram | Instagram | Facebook
#Хотира

Афсонавий шарҳловчи

Ахбор Имомхўжаев ўзбек футболининг билимдони, жонкуяри сифатида маълум ва машҳур киши эди. У ўтган асрнинг 50-йиллари сўнгида ҳали юртимизда ном-нишони бўлмаган спорт шарҳи мактабига биринчилардан бўлиб кириб келди. Ўша пайтдаги “Пахтакор” жамоасининг ўйинларини нафақат Тошкент, қолаверса, собиқ Иттифоқнинг турли шаҳарларидан радио орқали шарҳлаб, минг-минглаб мухлислар қалбидан мустаҳкам ўрин олди. Шу билан бирга Ахбор ака ҳакамлик борасида ҳам ўзининг иқтидорини намоён этиб, адолат, ҳалоллик мезонларига қатъий амал қилди. Бу унга обрў-эътибор келтирди. Ахбор ака мамлакатимизнинг қайси бурчагига бормасин эл-улус унинг соҳир овозини эшитиб, афсонага айланган фидойи инсонга ҳурмат бажо келтирди.

🌐 БАТАФСИЛ: ⬇️⬇️ https://jurnalistlar.uz/uzb/press/articles/afsonavii-sharkhlovchi

Бизни кузатиб боринг
YouTube | Telegram | Instagram | Facebook
#Хотира

УСТОЗ НОМИ ЁДИМИЗДА

Ўзинг билган одам тўғрисида ёзиш осон кўрингани билан аслида бундай бўлавермас экан. Устоз ҳақида билганларимдан билмаганларим кўплигини ён-атрофимдаги кўплаб қадрдонларимнинг ул зот ҳақидаги ҳикояларини тинглаб, теранроқ англадим. Бу, ўз навбатида сўз битиш масъулиятини янада оширди.

Кўз олдимдан оддий ва хушчақчақ, кибр ва манманликдан холи, барчага яхшилик соғинувчи нурли инсоннинг сиймоси кетмай қолди. Назаримда, озгина хатога, адашишга йўл қўйишим мумкинлиги ҳақидаги ўйловларнинг ўзи мени чўчитиб юборди. Анча вақт жим юрдим. Охири, эслаб-эслаб ҳар нима бўлса-да, ёзишга журъат этдим.

Навоийлик таниқли ижодкор, устоз журналист, ҳажвчи адиб Ёрқул Умаров эл-юрт орасида кўп кезган ва журналист сифатида одамлар орасига кириб бориб, жуда кўп қизиқарли воқеаларга гувоҳ бўлган.

🌐 БАТАФСИЛ: ⬇️⬇️ https://jurnalistlar.uz/uzb/press/articles/ustoz-nomi-yodimizda

Бизни кузатиб боринг
YouTube | Telegram | Instagram | Facebook
#Хотира

БАҒРИКЕНГ ИНСОН ЭДИ...

...Бир куни иш пайти, тушликдан кейин тахминан соат 14:15 лар атрофида турмуш ўртоғим қўнғироқ қилиб, уйга қишлоқдан бир неча нафар меҳмонлар келаётгани, бозорлик қилиш зарур ва шартлигини, буни кечиктириб бўлмаслигини айтди. Буни бажариш учун ишдан рухсат олиш мақсадида раис (Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси раиси) қабулхонаси ходими Замира Халдаровадан Саъдулла ака қаердалигини сўрагандим, йиғилишда эканини билдирди. Устозга қўғироқ қилмасдан иккиланганча ишхонамизга энг яқин “Чорсу” деҳқон бозорига йўл олдим. Телеграмимга оиламиз бекасидан келган рўйхатдаги озиқ-овқатларни сотиб олгунимча анча вақт ўтди.
Бозордан ишхонага қайтиш арафасида тургандим, устознинг ўзи қўнғироқ қилиб қолди. Қаерда, нима билан бандлигимни сўради, ишда эмаслигимдан хижолат бўлиб ҳолатни тушунтирдим. Шунда: “Бир муҳим масала бор эди-да, ҳа, майли, сиз шошилмай бозорлигингизни қилинг, уйга бориб, келинни хурсанд қилинг, меҳмонларни кутинг, эртага гаплашамиз”, дея мулоқотни ҳар доимгидек яхши суҳбат билан тугатди. Табиийки, бундан хурсанд бўлдим, кайфиятим кўтарилди.
Саъдулла ака билан бирга ишлаган йилларда бунга ўхшаган кайфият кўтариладиган ҳолатлар жуда кўп бўлган. Мен ҳам у киши кўрсатаётган меҳр ва бағрикенглигига муносиб бўлишга ҳаракат қилардим. С. Ҳакимовга нисбатан ҳурматим баландлиги, олдиларида уятли бўлиб қолмаслик ҳисси берган топшириқларини вақтида, агар улгура олмасам ёки ёдимдан кўтарилса, ишдан кейин, дам олиш кунлари уйда бўлса-да бажаришга ундарди.
Кўп бор таъкидлаганимдек, Саъдулла ака билан қарийб уч йил бир жамоада ишлаган бўлсак, бирон марта баланд овозда гапиргани, асабийлашгани, бирон тадбирни шошиб бажарганини кўрмаганман. Буни ўша пайтлари Уюшмада жавлон урганлар яхши билади. Устоз хотиржам юрарди, муҳими, диди баланд эди. Номига тадбир ўтказишни истамасди. Тадбир ташкиллаштириш билан боғлиқ ҳамма ҳаракатлар олдиндан режалаштириларди, тайёргарлик кўриларди. Эҳтимол, шу боисдан ҳам кўзда тутилган ишлар талаб даражасида уддаланарди. Яйраб-яшнаб ишлардик. Ходимлар у кишини ҳурмат қилганидан яхшироқ фаолият юритишга ҳаракат қиларди, десам тўғри бўлади.
Саъдулла ака жамоамиз иш йиғилишларида ишга ишлаш учун келиш кераклигини бир неча марта такрорлаганлари кечагидек эсимда. Ўзи ишга кечроқ келиб, эртароқ уйига кетаётган пайтлари (бундай ҳолат жуда кам бўлган) хонам эшигини очиб: “Холмуроджон, биласиз, ишга кеч келганлар уйига эрта кетади”, деб кулиб қўярди. У киши Уюшмага раҳбар бўлган пайтлари ҳеч кимни ишдан бўшатмаган. Аксинча, ишга қабул қилган. Тўғри, икки-уч киши ўз хоҳишига кўра маоши кўпроқ ташкилотларга ўтиб кетган.
Давлатимиз раҳбарининг алоҳида эътибори, яратиб берган шарт-шароитлари туфайли С. Ҳакимов бошчилигида (2017-2020 йиллари) Уюшма томонидан муайян ишлар амалга оширилди. Жумладан, “Ўзбекистон журналистларининг касб этикаси кодекси” ишлаб чиқилиб қабул қилинди, Уюшма устави янгиланди, Уюшмага аъзолик тикланди, аъзоларга тақдим этиладиган янги намунадаги гувоҳнома, кўкрак нишони тайёрланиб тасдиқланди. 2018 йили Уюшманинг телеграм канали очилди. Ёш журналистларнинг энг сара мақолалари жамланган “Ёш юраклар садоси” серияси остида (2019-2020 йиллари) иккита тўплам нашр этилди. Уларга мамлакатимиз бўйича энг кучли юз нафардан зиёд ёш журналистларнинг энг сара мақолалари киритилган.
Агар устозимиз ҳаёт бўлганларида 72 ёшни қарши олган бўларди. Юртимизда Президентимиз Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида ўтганларни хотирлаш ва ҳурматини жойига қўйишга доимий равишда алоҳида эътибор қаратиб келинмоқда. Ана шу эътибор сабабли амалга оширилаётган ишлар доирасида устозимизнинг ҳам Тошкент шаҳри ва Жиззах вилоятида хотира кечалари ўтказилди. Тошкент вилоятининг Қибрай туманидаги устоз яшаб ижод килган уйга С. Ҳакимов бюсти ўрнатилди. Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси томонидан С. Ҳаким замондошлари хотираси жамланиб “Шараф билан яшалган умр” номли китоб нашр этилди.

Холмурод Салимов,
Ўзбекистон Журналистлар
уюшмаси раиси в. б.

Бизни кузатиб боринг
YouTube | Telegram | Instagram | Facebook
#Ҳуррият_газетаси
#Хотира

БОҒ ЗАВОЛ КЎРМАГАЙ ҲАҚСЎЗ ТУФАЙЛИ...


Фидойи ижодкор, ҳақпарвар ва жонкуяр инсон, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист Ортиқали Номозов бугун ҳаёт бўлганида 74 ёшлик умр довонидан ошган бўларди.

Ҳаётини юрт тараққиёти, халқимиз бахту саодати, ҳақиқат ва адолат учун курашга бағишлаган журналист ярим асрдан ортиқ вақт давомида матбуот соҳасида самарали меҳнат қилди. Туман газетасидан тортиб мамлакатимизнинг марказий нашрларида фаолият кўрсатди.

Ортиқали Номозов миллий журналистикамизда, адабиётимизда ўз имзоси, овозига эга эди. У ёзган публицистик мақолалар, очерклар, фельетонлар, дилбар ва мўъжаз ҳикоялар, биографик қиссалар нафақат услуби, айни чоғда ширали тили, чўнг самимияти, юксак бадиий савияси, инсоний нозик туйғуларни, ҳаётнинг пасту баландликларини ёрқин бўёқларда акс эттиргани билан ҳам алоҳида ажралиб турарди.

Ижодкорнинг “Сени кутаман”, “Тонгда йўлга чиқамиз”, “Саид Аҳмаднинг чорбоғи”, “Мардонбекнинг сўнгги кунлари” каби ўнга яқин китоблари ўқувчилар меҳрини қозонган.

✍️ Батафсил: Ўзбек (кирилл) | Oʻzbek (lotin)

Бизни кузатиб боринг
🚀Telegram 🎬YouTube 📷Instagram 🔵Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Хотира

МУҚАДДАС ДАРГОҲНИНГ ЎЧМАС УСТУНИ


33 йил! “Бухоро спорти” газетасига асос солинганига 33 йил бўлмоқда. Бу йиллар ичида минглаб спорт оламидаги қаҳрамонлар ҳақида ўн минглаб мақолалар ёзилди. Бугун шу саҳифани спортдаги қаҳрамонларни ўз мақолалари билан оммага яқинлаштирган, Бухоро футболи ва спорти дея 33 йил қалам тебратган, газетани муқаддас даргоҳга, ёш журналистлар учун катта мактабга айлантирган ҳам устозим, ҳам дўстим, ҳам отам — Бахтиёр Асадовга бағишламоқчиман!

Афсус, ўн йил бирга ишлаган, ўн йил газетадаги “Яшил майдон юлдузлари” рукнини тайёрлаган бўлсам ҳам, сиз ҳақингизда ҳеч мақола ёзмаган эканман. Аслида, бухоролик футбол мухлислари наздида сизнинг ҳеч бир яшил майдон юлдузидан кам ерингиз йўқ! Кўплаб мухлислар сизни Бухоро футболининг фидойиси деб такрор ва такрор эътироф этганди. Футбол шарҳларингизни радиодан эшитиб неча авлод улғайди. Сиз спортни, футболни, ишингизни шунчалик яхши кўрардингизки, бундай муҳаббат камдан-кам инсонларда топилса керак. Биз ҳар куни ишга бориш шарт эканми, деб сиздан сўрардик. Йўқ, сиз ҳар куни, ҳеч совимай, чарчамай, толиқмай, оғринмай ўз ишингизни, газетангизни тайёрлардингиз. Футбол билан, Бухородаги спорт олами билан яшардингиз, шу оламдаги жараёнлар билан нафас олардингиз. Касал бўлсангиз ҳам, ҳатто сўнгги кунларингизда ҳам газета саҳифаларини, унинг янги сонини ўйлаб яшадингиз. Чин маънода олтинчи фарзандингиз эди “Бухоро спорти”.

✍️ Батафсил: Ўзбек (кирилл) | O‘zbek (lotin)

Бизни кузатиб боринг
🚀Telegram 🎬YouTube 📷Instagram 🔵Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Хотира

Саъдулла Ҳакимов ҳаёт бўлганида
73 баҳорни қарши олган бўларди


- - - - - - - - - -

Шараф билан яшалган умр

…Кўп бор таъкидлаганимдек, Саъдулла ака билан қарийб уч йил бир жамоада ишлаган бўлсак, бирон марта баланд овозда гапиргани, асабийлашгани, бирон тадбирни шошиб бажарганини кўрмаганман. Буни ўша пайтлари Уюшмада жавлон урганлар яхши билади.

Устоз хотиржам юрарди, муҳими, диди баланд эди. Номига тадбир ўтказишни истамасди. Тадбир ташкиллаштириш билан боғлиқ ҳамма ҳаракатлар олдиндан режалаштириларди, тайёргарлик кўриларди. Эҳтимол шу боисдан ҳам кўзда тутилган ишлар талаб даражасида уддаланарди. Яйраб-яшнаб ишлардик. Ходимлар у кишини ҳурмат қилганидан яхшироқ фаолият юритишга ҳаракат қиларди, десам тўғри бўлади.

✍️ Батафсил: Ўзбек (кирилл) | O‘zbek (lotin)

Бизни кузатиб боринг
🚀Telegram 🎬YouTube 📷Instagram 🔵Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Хотира

Саъдулла Ҳакимовни
хотирлаб...

Мамлакатимиз журналистика соҳаси ривожига катта ҳисса қўшган таниқли ижодкор Саъдулла Ҳакимов ҳаёт бўлганида бугун 73 баҳорни қарши олган бўларди.

Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси масъуллари ва бир гуруҳ ОАВ вакиллари, ёшлар Саъдулла Ҳакимов яшаб, ижод қилган уйда бўлиб, устоз журналистни хотирлади.

Тадбирда давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев томонидан устоз журналистларни ҳар жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, уларнинг намунали ҳаёти ва ижоди билан ёшларни яқиндан таништириш, дунёдан ўтган ижодкорларни хотирлаш ва номини абадийлаштириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилаётгани таъкидланди.

Дарҳақиқат, хотира билан инсон барҳаёт. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, таниқли журналист ва шоир Саъдулла Ҳакимов ёдига бағишланган тадбирда Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси раиси в.б. Холмурод Салимов устоз билан боғлиқ хотираларини сўзлаб берди.

✍️ Батафсил: Ўзбек (кирилл) | O‘zbek (lotin)

Бизни кузатиб боринг
🚀Telegram 🎬YouTube 📷Instagram 🔵Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Хотира

ҲАМКАСБИМИЗНИ ЁД ЭТИБ...


Бу дунёдан ўтганларни ёдга олмоқ, инсоний фазилатлари, қолдирган ибратли ишларини хотирламоқ хайрли ва савобли амаллардан саналади. Хотира ва қадрлаш куни арафасида бундай ишларни янада кўпроқ бажариш анъанага айланган. “Янги Сирдарё” (аввалги “Сирдарё ҳақиқати”) газетаси таҳририятида не-не улуғ инсонларнинг қутлуғ излари қолган. Эҳ-ҳе, кимлар ишламади бу табаррук даргоҳда?..

Бугун ана шу қадрли хамкасбларимиздан бири – тажрибали журналист, шоир, етук публицист Мухторали Носиров (Мухтор Носир) ҳақида сўз юритамиз.

🖥 Батафсил: Ўзбек (кирилл) | Oʻzbek (lotin)

Бизни кузатиб боринг
🚀Telegram 🎬YouTube 📷Instagram 🔵Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM