Jurnalistlar.uz
3.2K subscribers
18.9K photos
1.28K videos
23 files
8.64K links
Jurnalistlar.uz телеграм канали



Телефон: 71 230-91-70

Олимжон Ўсаров томонидан ташкил этилган

Электрон почта: [email protected]

Манзил: 100011, Тошкент шаҳри, Шайхонтоҳур тумани, Навоий кўчаси 30-уй
Download Telegram
#Ҳуррият_газетаси

ЭНГ БЕБАҲО, НОЗИК ВА ҚУДРАТЛИ ТУЙҒУ


У Самарқанд давлат университетининг филология факультетини битирганида 21 ёшда эди. Шунчаки ўқимади, астойдил ўқиди. Миллий адабиёт мухлиси эди, мумтоз адабиётга сидқидилдан кўнгил қўйди, жаҳон адабиётига ихлоси баланд эди.

Хотираси кучли эди, қайси даврага кирмасин, ўша давра руҳи-кайфиятига мос тушадиган шеърларни гоҳ ўзбек, гоҳ форс-тожик, гоҳ рус тилида ёр-дўстлари ҳойҳойлаб енгидан тортиб қолмагунларича ёд ўқишдан чарчамасди.

Янада муҳими, таҳлилий тафаккурга мойиллиги билан ажралиб турарди. “Ҳабибулла Темиров” деса, устозлару талабалар орасида уни танимаган киши йўқ эди. Ундаги нодир қобилиятни пайқаган академик Воҳид Абдулло, Ботир Валихўжаев, Нуриддин Шукуров, Сайдулла Мирзаев каби атоқли профессор олимлар бир овоздан ёш мутахассисга илм йўлини танлашни маслаҳат беришди.

🖥  Батафсил: Ўзбек (кирилл) | Oʻzbek (lotin)

Бизни кузатиб боринг
Telegram  YouTube Instagram Facebook
#Ҳуррият_газетаси

Чин дўстлик ҳақидаги сатрлар


Ўзбекистон халқ шоири Иқбол Мирзонинг “Соҳибжонни соғиниб” шеърини ўқиб...

Ажал деди:
— Кўп куйинма, бас,
Битта дўст деб мунча дод солдинг?!
Фарёд урдим:
— Сен битта эмас,
Биттагина дўстимни олдинг!..


Аслида бармоқ билан санаса бўладиган олти қаторгина шеър. Ўйлаб қаралса, жуда кўп қаторли шеър. Аммо жуда катта юки бор, залворли шеър. Ҳақиқий шеър. Юракка етиб борадиган шеър! Шоир эмас, шоирнинг юраги ёзган шеър! Чин шеър учун бирор нарсани буюриб бўлмайди, дейдилар. Юрак қурғур гапиради, шоир тинглаб сатрларга кўчиради бундай шеърни.

Иқболжоннинг бу мўъжазгина шеърини бир бутун катта мукаммал асар деса бўлади. Фақат уни уқмоқ ва тушунмоқ учун шу асарнинг ичига кирмоқ керак.

— Ҳа, бу шеър дўст ва дўстлик ҳақида.
— Қанақа, қандай дўстлик тўғрисида?
— Чин дўстлик ҳақидаги шеър.
— Сон эмас, сифатли дўст ҳақидаги шеър.


🖥  Батафсил: Ўзбек (кирилл) | Oʻzbek (lotin)

Бизни кузатиб боринг
Telegram | YouTube | Instagram | Facebook
#Ҳуррият_газетаси

📱 ИЖТИМОИЙ ТАРМОҚМИ, ҚАРМОҚМИ?


Кичкинагина митти темир қутича бераётган ахборот кўлами жуда катта. Қақраб ётган чўл сувни қандай тортиб олса, миямиз ҳам керакли-кераксиз ахборотни шундай тортиб олади.

Машҳур қирғиз адиби Чингиз Айтматов айтганидек, ошқозон мияга қараганда ақллироқ, чунки ошқозон кераксиз нарсани қайтариб чиқаради, мия эса ҳар қандай ярамас нарсани ҳам ютиб юбораверади.

Ижтимоий тармоқ биз учун ҳамма нарса: чексиз маълумотлар базаси, дўстлашиш майдони, янгиликлар улашувчи восита, ўйинлар олами, янги билимлар калити, реклама, бизнес учун катта имкониятлар эшиги. Афзалликларини санасак, тугамайди. Интернет ҳар бир соҳа учун муҳим аҳамият касб эта бошлади, чунки глобаллашув асрида яшаяпмиз.

🖥  Батафсил: Ўзбек (кирилл) | Oʻzbek (lotin)

Бизни кузатиб боринг
Telegram | YouTube | Instagram | Facebook
#Ҳуррият_газетаси

📚 “КЎНГИЛ КЎЧИРМАЛАРИ” КЎНГЛИМДАН ЖОЙ ОЛДИ


Бу китоб тасодифан қўлимга тушди. Июннинг боши эди, чамамда. Ёзувчилар уюшмасида “Маърифат улашиб” лойиҳасида қатнашганларни тақдирлаш маросими ўтказилиб, ижодкорларга Олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг ташаккурномаси ва китоб тарқатилди.

Тадбирдан сўнг оғаларим — ёзувчи Нормурод Норқобилов, шоир Очил Тоҳир билан “Адиблар хиёбони” томон юрдик. Нормурод ака қоғоз халтани очиб, бир китоб олди. Муқовага тикилиб турган адибга тақлидан секин кўз ташладим.

Норқобил Жалилнинг “Кўнгилдан кўчирмалар”и экан. Бирга ишлаганим учун ҳаддим сиғиб Нормурод аканинг қўлидан тутдим.

🖥  Батафсил: Ўзбек (кирилл) | Oʻzbek (lotin)

Бизни кузатиб боринг
Telegram | YouTube | Instagram | Facebook
#Ҳуррият_газетаси

ОҚИБАТ МАКТАБИ
Ёки журналистларнинг садоқатли дўсти Муртазо Султоновни эслаб...

Салкам ярим асрлик журналистлик фаолиятимда турфа хил кишилар ҳақида очерклар, эссе ва мақолалар ёздим. Касбим туфайли жуда кўп дўстлар топдим. Умримнинг паст-баланд йўлларида қувонганимда қувонадиган, қайғуга ботганимда қайғурадиган меҳрибонларни учратдим.

Кўп бўлмаса-да, елкани елкага қўйиб дардлашадиган садоқатли инсонлар тафтидан баҳраманд бўлдим. Ана шундай меҳридарё инсонлардан бири — Муртазо Султонов (Аллоҳ раҳматига олган бўлсин) эди.

Яхшиликни очиқ чеҳралардан кутинг, деган ҳадис бор. Муртазо аканинг юз-кўзларидан нур ёғилиб турар эди. Бу ҳам Аллоҳнинг инояти бўлса керак. Одамларга фақат яхшиликни раво кўрадиган қалб эгаси эди.

🖥  Батафсил: Ўзбек (кирилл) | Oʻzbek (lotin)

Бизни кузатиб боринг
Telegram | YouTube | Instagram | Facebook
#Ҳуррият_газетаси

МЕН НИМА УЧУН “HURRIYAT”НИ ЎҚИЙМАН?


Биз ёшлик пайтимизда, шаклланаётган пайтларимизда журналистикага, адабиётга яқинлашиб кириб келаётган чоғларимизда ҳамма йўл-йўриқлар, муаллим-устозликни газеталардан олар эдик. Ўша пайтларда, айниқса, адабиёт газетаси, яъни “Ўзбекистон адабиёти ва санъати” газетаси муаллимларимиз, ўқитувчиларимиз ҳеч қаерда айтмаган мавзуларни, муаммоларни кўтариб чиқар эди.

Бошқа газеталарда ҳам замонга мос қизиқарли нарсалар чиқар эди. Шу нарса бизга сингиб қолган.

Йиллар ўтиб, мана энди ёзма матбуотнинг ўрнини бугунги замонавий “матбуот” аста-секин эгаллай бошлади. Яъни бу интернет, ижтимоий тармоқлар кўп одамларни ёзма матбуотдан узоқлаштириб, ўзига тортиб кетди.

🖥  Батафсил: Ўзбек (кирилл) | Oʻzbek (lotin)

Бизни кузатиб боринг
Telegram | YouTube | Instagram | Facebook
#Ҳуррият_газетаси

УЮШМАГА КИМЛАР РАҲБАРЛИК ҚИЛГАН, ИЛК АЪЗОЛАРИ КИМЛАР БЎЛГАН?


Ҳар бир ташкилот, жумладан, Ўзбекистон Журналистлар уюшмасининг ҳам ташкил этилиши тарихи бор. Мавжуд ҳужжатлар Уюшма 1957 йил август ойида иш бошлаганини кўрсатади.

Уюшмага дастлаб 1957-1962 йилларда таниқли адиб Иброҳим Раҳим, 1962-1987 йилларда Зиёд Есенбаев, 1987-1988 йилларда Собир Қурбонов, 1988-1991 йилларда Аҳмаджон Мухторов, 1991-1996 йилларда Лутфулла Кабиров раислик қилган.

1996 йил Уюшма негизида Ўзбекистон Оммавий ахборот воситаларини демократлаштириш ва қўллаб-қувватлаш ижтимоий-сиёсий жамғармаси ташкил этилган. Унга 1997-2004 йиллари Хуршид Дўстмуҳаммад (Аҳмаджон Мелибоев ва Аҳмад Аъзам жамоатчилик асосида) ҳамраис сифатида фаолият юритганлар.

🖥  Батафсил: Ўзбек (кирилл) | Oʻzbek (lotin)

Бизни кузатиб боринг
Telegram | YouTube | Instagram | Facebook
#Ҳуррият_газетаси

ТИЛ — ТИРИК ОРГАНИЗМ

у ҳам худди инсон вужудидек парваришга, диққат-эътиборга муҳтож

Ёқимли ва мукаммал нутқ инсоннинг ҳеч нарсага қиёслаб бўлмайдиган маънавий бойлиги, жавоҳирлар тўла сандиғи ҳисобланади. Яхши сўз, яхши хабардан кўнглимиз қувонади, хурсанд бўламиз, дилимиз яйрайди. Шу боисдан ҳам халқимизда тил, талаффуз маданиятига эътибор бериш, ҳар сўз, ҳар жумлани ўйлаб гапириш, фикрни қисқа сўзлаб ифодалаш, муомала одобига ҳамиша риоя қилиш хусусида кўплаб ҳикматлар мавжуд. Инсоннинг нутқи шундай сирли хилқатки, унда сўзловчининг қалби, ички дунёси, таълим-тарбияси, одоб-ахлоқи ўз аксини топади.

“Эй ўғил-қизларим, тилга эҳтиёт бўлинглар! Киши дилини оғритадиган, кўнглини қолдирадиган, иззат-нафсига тегадиган, ор-номуси, шаънини оёқ ости қиладиган сўзлардан нари бўлинглар. Тилдан етган озор найза озоридан ёмон”, деб уқтиришади улуғ устозлар.

🖥  Батафсил: Ўзбек (кирилл) | Oʻzbek (lotin)

Бизни кузатиб боринг
Telegram | YouTube | Instagram | Facebook
#Ҳуррият_газетаси

📰🗞 "Ҳуррият" мустақил газетасининг 2024 йил 30 октябрдаги сонида таниқли публицист, Ўзбекистон Журналистлари уюшмаси аъзоси Дилмурод Қирғизбоевнинг "Садоқатдан бахт қасрини қурганлар" сарлавҳали публицистик мақоласида пискентлик кекса журналист, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, "Меҳнат шуҳрати" ордени совриндори Собиржон Иномов ва унинг турмуш ўртоғи марҳума журналист, бир нечта китоблар муаллифи Сайёра Йўлдошеванинг қирқ икки йил бедаво дард билан курашиб, азоб-уқубатлар гирдобига ғарқ бўлмай, севги муҳаббатдан, вафо садоқатдан бахт қасрини қуриб, ибратли ҳаёт кечирганлари ҳақида ҳикоя қилинган.

🔻 Жасорату матонати, сабрию қаноати олдида бош эгиб таъзим қилишга арзигулик ҳаёт кечирган икки журналист тақдири билан танишишни истасангиз, ушбу мақолани ўқинг!

🖥  Батафсил: Ўзбек (кирилл) | Oʻzbek (lotin)

Бизни кузатиб боринг
Telegram | YouTube | Instagram | Facebook
#Ҳуррият_газетаси

📰 ГАЗЕТАЛАР ҚАЧОН БЕПУЛ ТАРҚАТИЛАДИ?

“Янги Сирдарё”
газетаси чин мухлислари учун шундай ташаббус билан чиқди
 
 
Озиқ-овқат дўконига кирдим. “Оқ қанд борми?” — сўрайман сотувчи опадан. У бўлса жим. Ҳайрон бўлиб қарасам, опа ҳайрат нигоҳлари билан қўлимдаги газеталарга тикилиб сўради.
 
— Қўлингиздаги қандай
газеталар?
 
— Буларми, “Янги Сирдарё” ва “Hurriyat”
газеталари. Ўқисангиз бераман, — дедим-да жавобини кутмасдан “Янги Сирдарё” газетасининг 3-4 та нусхасидан тутқаздим. — “Hurriyat”дан бера олмайман. Ўзи бир нусха.
 
— Қанча бўлади буларнинг нархи?
 
— Ҳеч қанча. Ўқийман деганларга текин.
 
— Ростданми? — сўради ишонқирамай у.
 
— Ростдан.
 
— Бу
газеталар ҳали ҳам нашр этиляптими? Анчадан бери кўрмагандим. Мен республика ва вилоятимиз нашрларини мунтазам ўқиб, кузатиб борар эдим. Уларнинг ҳали ҳам нашр этилаётганидан бехабар эканман.

🖥  Батафсил: Ўзбек (кирилл) | Oʻzbek (lotin)

Бизни кузатиб боринг
Telegram | YouTube | Instagram | Facebook
#Ҳуррият_газетаси

СЎЗ ЭРКИНЛИГИ МАДАНИЯТСИЗЛИК БАЗМИ ЭМАС!


“Республика Маънавият ва маърифат маркази, АОКА, Маданият вазирлиги, Кинематография агентлиги, МТРК, Ўзбекистон Миллий медиа бирлашмасининг қарори билан теле- ва радиоканаллар ҳамда ижтимоий тармоқлар учун тайёрланаётган медиамаҳсулотлар, хусусан, сериал, мультфильм, кино ва қўшиқларни “маънавий экспертиза”дан ўтказиш тартиби жорий этилди” — бу хабар жуда кўп зиёлилар, устозлар, ёши улуғлар, мулоҳазали-мушоҳадали ота-оналарни хурсанд қилди.

Эркин фикрлар очиқ майдонида айни янгиликни “Маънавият ниқоби остида цензура ўрнатилмоқда”, деб кутиб олганлар ҳам оз эмас.

Масалан, мен — ақлимни таниганимдан буён ашула ва қўшиқлар билан ҳамнафас яшаган одам, қарийб кейинги чорак асрдан буён ҳар қандай янги қўшиқни, албатта, маънавий ва адабий меъёрлар элагидан ўтказиб, шундан кейингина миллион-миллион томошабинлар эътиборига ҳавола этиш керак, деган фикрдаман.

🖥  Батафсил: Ўзбек (кирилл) | Oʻzbek (lotin)

Бизни кузатиб боринг
Telegram| Instagram |Facebook
#Ҳуррият_газетаси🗞

🖋 КАСБГА МУҲАББАТ ёки армони йўқ журналист ҳақида


Йиллар ўтгани сари одамлар орасидан бир нарсани излай бошладим. Бу — муҳаббат. Аввало, ўзига, қолаверса, Ватанига, она халқига, атрофидаги одамларга, жамоасига ва, энг асосийси, касбига муҳаббат. Зотан, юраги муҳаббат билан тўйинган киши кўп нарсаларга қодир ва тайёр бўлади. Агарки касбига муҳаббат қўйган инсондан бирор юмуш сўралса, ҳар қандай вазият ва ҳар қандай шароитда ҳам у дастлаб хизмат бурчини устун қўяди. Шахсий манфаат ва бошқа нарсалар кейинги даражада туради. Бу хислат эса, айниқса, бугунги кунда ниҳоятда қадрланади ва шундай бўлиши ҳам лозим.

Шу маънода Тошкент вилоятида чоп этиладиган “Машъал” ижтимоий-сиёсий газетаси бош муҳаррири Толиб Ҳакимов жуда катта ўрнак мактабини яратиб келмоқда. Эҳтимол, бу ном кўплар учун маълум ва машҳур бўлмаслиги мумкин. Дарҳақиқат, ҳозир таниқлиликнинг мезонлари бир оз ўзгарган.

🖥  Батафсил: Ўзбек (кирилл) | Oʻzbek (lotin)

Бизни кузатиб боринг
Telegram | YouTube | Instagram |Facebook
#Ҳуррият_газетаси🗞

КИТОБ – ОФТОБДАН ҚАЛБЛАР НУРЛАНАР


Ҳазрат Алишер Навоий китобни беминнат устозга тенглаб, билим ва маънавий юксакликка эришишнинг энг асосий манбаи, деб таърифлайдилар.

Ҳурматли Юртбошимизнинг “...ҳаммамиз учун айни пайтда жуда муҳим аҳамиятга эга бўлган масала, яъни китобхонликни кенг ёйиш ва ёшларимизнинг китобга бўлган муҳаббатини, уларнинг маънавий иммунитетини янада оширишга қаратилган ишларимизни янги босқичга олиб чиқиш вазифаси турибди” деган фикрлари моҳиятида ҳам башарият илму маърифати, маънавият тарихида ёрқин юлдуз каби қолган аждодларимизнинг китобнинг баркамол авлод шаклланишидаги беқиёс ўрни, аҳамияти ҳақидаги фикр-хулосалари давлатимиз ички сиёсатидаги энг долзарб масалалардан экани эътироф этилган.

Дунё ҳамиша ўзгаришда, янгиланишда, тараққиёт сари кашфиётлар бўлаверади.

🖥  Батафсил: Ўзбек (кирилл) | Oʻzbek (lotin)

Бизни кузатиб боринг
Telegram | YouTube | Instagram |Facebook
#Ҳуррият_газетаси🗞

✔️ БОШ ҚОМУСИМИЗ – БАХТИМИЗ КАФОЛАТИ


Инсоният яралгандан бери муайян қонунларга, қоидаларга амал қилиб келади. Башарият тарихида қандай муваффақиятларга, натижаларга эришилган бўлса, шубҳасиз, бу борада қонунларнинг, тартиб-қоидаларнинг алоҳида ўрни бор. Шу маънода мамлакатимизда ҳам барча соҳаларда қўлга киритилаётган улкан натижаларга Бош Қомусимиз ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилаётир.

Ҳар бир миллатнинг, давлатнинг тараққиёти бевосита амалдаги қонунлар билан белгиланади. Қонун устувор юртда адолат ҳукм суриб, виждон эркинлиги, миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенглик таъминланади. Пировардида эса ўша юртда тинчлик-осойишталик, хотиржамлик барқарор бўлади.

Бугун мамлакатимизда яшаётган 130 дан ортиқ миллат ва элат вакиллари икки карра бахтиёрдир.

🖥  Батафсил: Ўзбек (кирилл) | Oʻzbek (lotin)

Бизни кузатиб боринг
Telegram | YouTube | Instagram |Facebook
#Ҳуррият_газетаси🗞

ЗАҲМАТКАШ ЖУРНАЛИСТ, ЗУККО РАҲБАР


Бугун ким кўп — журналист кўп. Қоғоз керак эмас, ручка керак эмас, қўлингизда телефон бўлса бас, журналистсиз. Қизиғи, махсус маълумот бор-йўқлигининг аҳамияти йўқ, олий маълумот ҳақидаги дипломнинг бўлиши ҳам шарт эмас. Рост-ёлғонлиги тўғрисида ҳужжатга эга бўлмаган тўрт қатор хабарни телефонда эълон қилиб юборасиз — “журналистсиз”.

Албатта, хабар тарқатиш воситаси қоғоз ўрнига телефон бўлган ҳамма хабарчиларга ҳам тааллуқли эмас юқоридаги гаплар. Улар орасида, аслида, қалами ўткир ҳақиқий журналистлар ҳам, ҳақиқий журналистдан ошириб сифатли-салмоқли хабару мақолалар эълон қилаётганлар ҳам кам эмас.

Журналистикада қоғоз ўрнини телефон, электрон воситалар эгаллаётгани эса мутлақо салбий ҳодиса эмас, давр тақозоси, тараққиёт самараси деб қабул қилиш тўғри бўлади...

🖥  Батафсил: Ўзбек (кирилл) | Oʻzbek (lotin)

Бизни кузатиб боринг
Telegram | YouTube | Instagram |Facebook
#Ҳуррият_газетаси🗞

ЭССЕ — КЎНГИЛ ИЗҲОРИ


Эссе — бадиий публицистиканинг ғоят муҳим, таъсирчан жанри. Шу маънода у адабиёт ва журналистиканинг ўртасида, ҳар икки томоннинг белидан маҳкам тутган ҳолда қаддини ғоз тутиб туради, бирини иккинчисига боғлайди, фикрни чархлаб, ёзилажак янги асарларга хамиртурушлик қилади. Машҳур романлар, қиссалар ёзиб, жаҳонга танилган адиблар кутилмаганда публицистик асарлар ёзишгани ва, аксинча, ижод суяги журналистикада қотган ҳамкасбларимиз вақти келиб, қисса ва романларга қўл уришганининг сабаби шунда. Соҳа мутахассислари сўнгги юз йилликда инсон маънавий-руҳий оламини тадқиқ этиш билан боғлиқ янги “уйғониш” фаслининг юзага келишида эссе ўзига хос катализатор ролини ўйнаганини эътироф этадилар.

Дарҳақиқат, ХXI аср бўсағасига келиб, медиаборлиқ “эссечилик дардига чалинди”, бу жанр олам ва одамни, жамият ва шахсни англашга ёрдам берди.

🖥  Батафсил: Ўзбек (кирилл) | Oʻzbek (lotin)

Бизни кузатиб боринг
Telegram | YouTube | Instagram |Facebook
#Ҳуррият_газетаси🗞

ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН БУНЁДКОРИ ВА ФАХР ҲИССИ (Озарбайжонга сафар таассуротлари)


Фахр ва ғурур туйғуси ҳақида кўп гапириш мумкин. Ватан, Она, Истиқлол, миллат байроғи, Конституция, юртимизни жаҳонга танитаётган билимдон ёшларимиз, моҳир спортчиларимиз. Буларнинг бари бизга фахр-ифтихор туйғусини беради. Лекин Миллат Сардори, Юрт Етакчиси билан фахрланиш ҳисси ҳам борки, бу туйғу Ватанини севадиган, халқини яхши кўрадиган ҳар қандай одамга қандайдир ўзгача кўтаринкилик бахш этиб, мотивация-куч-ғайрат беради, илҳомлантиради, кўнгилларни равшанлаштириб юборади. Негаки, мамлакат раҳбари, Юрт Сардори жамики ютуқларнинг, муваффақиятларнинг гарови, тимсоли десак асло хато бўлмас. Шу маънода ҳар қандай уйғоқ қалбли инсон Юртбошимиздан фахрланиши, ғурурланиши табиий бўлса керак.

🖥  Батафсил: Ўзбек (кирилл) | Oʻzbek (lotin)

Бизни кузатиб боринг
Telegram | YouTube | Instagram |Facebook
#Ҳуррият_газетаси🗞

⚡️⚡️Юз нафар устоз журналист “Ҳуррият”га обуна қилинди

Қалби уйғоқ, билим ва янгиликларга ташна, маърифатсевар инсонлар саҳифаларидан замон нафаси уфуриб турган газета, журналларни варақлаш, ўқиш, мулоҳаза-мушоҳада қилиш ва ундаги янгиликларни бошқаларга ҳам етказишдан доим маънавий ҳузур оладилар.

Ўзбекистон Журналистлар уюшмасида анча йиллардан буён бир анъана шаклланган: Мамлакатимизнинг турли ҳудудларида журналистика соҳаси бўйича фаолият кўрсатаётган, шунингдек, нафақада бўлган устоз журналистлар уюшма томонидан «Ҳуррият» газетасига обуна қилиб келинмоқда.

Бу йил ҳам шу таомил давом эттирилди, Янги йил арафасида журналистикамиз ривожига катта ҳисса қўшган, бугунги кунда ҳам қалами, маслаҳатлари билан ҳаёт ва ижодга ҳамқадам бўлган мураббий журналистлардан 100 нафари «Ҳуррият» газетасига обуна қилинди.

🖥  Батафсил: Ўзбек (кирилл) | Oʻzbek (lotin)

Бизни кузатиб боринг
Telegram | YouTube | Instagram |Facebook
#Ҳуррият_газетаси🗞

ЖУРНАЛИСТ СЎЗИ ЕЛГА СОВУРИЛМАСИН!


Замоннинг шиддати бағоят тезлашиб кетди. Ҳар куни ўнлаб йиғилишлар, сайёр қабуллар, пресс-турлар, конференциялару танловлар журналист қавмини ўзига чорлаб турибди. Журналист югур-югурлар ичида кунларни шомларга улаяпти. Ёзган нарсалари ҳаял ўтмай эскиради, ўқирманнинг эсидан чиқади. Чунки ижтимоий тармоқлар бу воқеаларни туғилмасданоқ овоза қилиб бўлган чиқади. Бироқ журналистнинг бу айқириб оқаётган оқимдан бироз четлашиб, танқидий-таҳлилий мақолалар ёзишга вақти оз қолмоқда.

Турфа газеталарни кўздан кечирган чоғимда ҳам шундай манзарага рўбарў келаман. Газета эса юҳодек оғзини очиб туради. Саҳифаларни тўлдириш керак. Пировардида аллақачон ҳамма хабардор бўлган воқеалар рақам этилган мақолалар газета саҳифаларини безайди.

Чунки ижодий ходимлар йил сайин қисқариб бораётган таҳририятларда улар йиғилишлару тадбирлардан ортмайди.

🖥  Батафсил: Ўзбек (кирилл) | Oʻzbek (lotin)

Бизни кузатиб боринг
Telegram | YouTube | Instagram |Facebook