Jizzax viloyat soliq boshqarmasi
5.66K subscribers
11.4K photos
1.48K videos
74 files
5.85K links
rasmiy kanali
Malumot uchun:[email protected]
Tel:72 226-34-70,72 222 -07 -00
Download Telegram
#qaror_va_ijro_ Президент «Аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорни имзолади.
❇️Қарорга кўра, 2020 йил сентябрь ойида аҳолининг қуйидаги қатламларига бир марталик моддий ёрдам кўрсатилади:
✔️ моддий ёрдам ва кўмакка муҳтож оилаларнинг рўйхатларига («темир дафтар») киритилган оилаларнинг 16 ёшга тўлмаган болаларига;
✔️боқувчисини йўқотганлик пенсияси ёки нафақасини олувчи оилаларнинг 16 ёшга тўлмаган болаларига;
✔️ ногиронлиги бўлган 16 ёшга тўлмаган болаларга.
Бир марталик моддий ёрдам миқдори ҳар бир 16 ёшга тўлмаган бола учун 500 минг сўм этиб белгиланмоқда. Айни пайтда Жиззах вилояти 4- сектори томонидан ҳудудлардаги "темир дафтар"га киритилган оилалардаги 16 ёшли болалар рўйхати шакллантирилмоқда. Жиззах вилояти ДСБ Ахборот хизмати.