#oramizdagi_qahramonlar_ Илёс Мурадов 2013 йилдан буён Давлат солиқ идораларида хизмат қилади. Ҳозирда Жиззах шаҳар ДСИ жисмоний шахсларга хизмат кўрсатиш бўлими давлат солиқ катта инспектори вазифасида ишлаётган Илёс Мурадов ўз ҳудудидаги маҳаллий солиқларни йиғишда ўрнак бўлмоқда. Жиззахлик, Сайилжойи, Турон маҳаллаларида 3245 нафар солиқ тўловчи бор. Шу пайтга қадар 754 млн. сўм, қарийб 80% ер ва мол-мулк солиғи ундирилди. Бу жараёнда САЙТ қурилмасининг ҳам ўрни катта бўлмоқда.