#Soliq_idorasi_tadbirkorga_ko`makchi Ҳурматли солиқ тўловчилар, корхона ва ташкилот ҳисобчилари!
❓Солиқларнинг ўрнини қоплаш борасида савол ва мурожаатларингиз борми? ❗️Жиззах вилоят Давлат солиқ бошқармаси мутахассислари уларнинг ечимини топишга тайёр!
Бу мавзуда қуйидаги рақамларга мурожаат қилишингиз мумкин: ☎️72-226-34-70,72-226-05-63
Солиқларнинг ўрнини қоплаш – бу ўзи нима?
Солиқ суммаларининг ўрнини қоплаш 2020 йил 1 июлдан бошлаб ҳудудий давлат солиқ бошқармалари томонидан амалга оширилади.
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 274-моддасига асосан солиқнинг ўрнини қоплаш қуйидаги тартибларда амалга оширилади:
❇️Солиқнинг ўрнини қоплаш лозим бўлган солиқ суммаси, солиқ бўйича келгуси тўловлар ҳисобидан ҳисобга олинади. ❇️Солиқ тўловчи ўрни қопланиши лозим бўлган солиқ суммасини солиқ органларига солиқ суммасини қайтариш тўғрисида берилган аризага асосан қайтариш ҳуқуқига эга.
❇️Агар камерал солиқ текшируви натижаларига кўра солиқ органи қайтариш учун аризада кўрсатилган солиқ суммасининг ўрнини тўлиқ ёки қисман қоплаш тўғрисида қарор қабул қилса, мазкур солиқ суммаси солиқ тўловчига солиқ суммасини қайтариш тўғрисида ариза берилган санадан эътиборан олтмиш кундан кечиктирмай қайтарилиши белгиланган.

#soliq_idorasi-tadbirkorga_ko`makchi_ 🟢Жиззах шаҳрида фаолият кўрсатаётган “Sangzor Dizayn Qurilish” МЧЖнинг шахсий ҳисобварағида 20 млн. сўм айланмадан ортиқча солиқ тўлангани маълум бўлди. Натижада мазкур ортиқча маблағ бир кун ичида юридик шахснинг ер солиғига ўтказилиб, мазкур солиқдан бўлган қарздорлик қопланди.
☑️Жиззах вилоятида жорий йилнинг октябрь ойида хўжалик юритувчи субъектлар томонидан ортиқча тўланган солиқларни ҳисобга олиш ёки қайтариш юзасидан 184 та мурожаат келиб тушган. “Электрон солиқ хизматлари” портали ҳамда юридик шахснинг шахсий кабинети орқали йўлланган бу мурожаатлар натижасида жами 3 093 309 523 сўм ортиқча тўланган маблағлар солиқ тўловчиларнинг бошқа солиқ турларига йўналтирилди.