Jizzax viloyat soliq boshqarmasi
994 subscribers
12.5K photos
1.6K videos
81 files
6.5K links
rasmiy kanali
Malumot uchun:[email protected]
Tel:72 226-34-70,72 222 -07 -00
Download Telegram
#Расмий_муносабат
#ўзини_ўзи_банд_қилиш

Меҳнат муҳожирлари: мажбурият эмас янги имконият

📌 Президентимизнинг ПҚ-4829-сонли қарорига мувофиқ 2021 йил 1 январдан бошлаб хорижда меҳнат фаолиятини амалга ошираётганлар ўзини ўзи банд қилган шахсларга тенглаштирилгани сабабли, интернет тармоқларида меҳнат муҳожирлари учун солиқ жорий этилаётганлиги тўғрисида нотўғри маълумотлар тарқалмоқда.

👉 Ушбу хабарлар юзасидан Давлат солиқ қўмитаси ўз муносабатини билдиради. Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 369-моддасига мувофиқ ўзини ўзи банд қилган шахслар жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғидан озод этилади.

❗️Ўзини ўзи банд қилган шахслар ўзига пенсия ҳисобланиши ва иш стажига эга бўлиши учун Пенсия жамғармасига ИХТИЁРИЙ РАВИШДА ижтимоий солиқ тўлаши мумкин, бу 2020 йил учун энг камида БҲМнинг 50% миқдорида белгиланган, бу ҳозирги вақтда 111 500 сўмни ташкил этади.

📎 Шу билан бирга, агар чет элда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётган фуқаролар Ўзбекистонда пенсия ва иш стажига эҳтиёж сезмаса, унда Пенсия жамғармасига ижтимоий солиқ тўлашнинг ҳожати йўқ.

Ушбу чора меҳнат муҳожирларини ижтимоий қўллаб-қувватлашга қаратилган бўлиб, келажакда уларни моддий ҳимоя қилиш кафолати бўлиб хизмат қилади.

ДСҚ Матбуот хизмати

Тelegram | Facebook | Youtube| Instagram
#ўзини_ўзи_банд_қилиш #самозанятость

Ўзини ўзи банд қилиш тажрибаси: мушукларга меҳр ҳақида

Мушуклар оиласига нисбатан меҳр-муҳаббати билан ажралиб турадиган Раъно етти йилдан буён мушуклар парвариши билан машғул🐱

Севимли машғулотни қандай қилиб фойдали ва қонуний бизнесга айлантириш мумкин?💰

👉 Бу ҳақда батафсил ўқинг
_________________________

Опыт самозанятого: о любви к кошкам

Любознательная и отличающаяся нежной любовью к семейству кошачьих Рано семь лет занимается разведением кошек🐱

Как может хобби перерасти в прибыльный и что не менее важно - легальный бизнес? 💰

👉 Читайте подробнее

Тelegram | Facebook | Youtube| Instagram