Jizzax viloyat soliq boshqarmasi
5.48K subscribers
11.5K photos
1.49K videos
75 files
5.9K links
rasmiy kanali
Malumot uchun:[email protected]
Tel:72 226-34-70,72 222 -07 -00
Download Telegram
#Очиқ мулоқат
🔹 Солиқ ходимлари ва банк масъуллари иштирокидаги очиқ мулоқатда контаксиз тўлов воситаларинг афзалликлари тўғрисида аҳоли ва тадбиркорлик субъектлари ўртасида тарғибот-тушунтириш ишлари ташкил этилмоқда.
Жойларда ўтказилган учрашувларда тўловларни контактсиз амалга ошириш имкониятларини янада кенгайтириш мақсадида савдо ва хизмат кўрсатиш соҳаларини QR-код ва NFC технологиялари билан қамраб олиниши йил якунига қадар 40 фоизга етказиш чоралари кўрилаётгани таъкидланди.
Тўлов терминалларининг узлуксиз ишлашини масъул ташкилотлар ёрдамида маниторинг қилиб борилиши ушбу тўлов воситаларининг бозордаги улушини оширмоқда.
Шу куни Вилоят ДСБ бошлиғи,4- сектор раҳбари Б.Ташпулотов Пахтакор туманида бўлиб, масъул ташкилот раҳбарлари ва оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирокида 4- сектор томонидан амалга оширилаётган ишлар, аҳоли томонидан келиб тушаётган муаммоли мурожаатлар ижроси борасида маълумот берди.
#Очиқ мулоқат
Тил-миллат кузгуси
2021 йилнинг 15-16 июль кунлари Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан Тошкент шаҳрида "Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий боғлиқлик.боғлиқлик. Таҳдидлар ва имкониятлар" мавзусида халқаро конференция бўлиб ўтди.
Бугун вилоят давлат солиқ бошқармасида касаба уюшмалари Федерациясининг вилоятдаги масъуллари, Жиззах педагогика институти ўқитувчилари, вилоят маънавият маркази ходимлари иштирокида мазкур анжуманга бағишланган очиқ мулоқат ва "Тил- миллат кузгуси" деб номланган маънавий тадбир бўлиб ўтди.
Тадбирда сўзга чиққан нотиқлар анжуман халқаро майдонда ҳамда минтақамиз сиёсий- ижтимоий ҳаётидаги энг муҳим воқелик сифатида эътироф этилганини таъкидладилар.
#Очиқ_мулоқат
Айни дамда Жиззах вилоят телерадиокомпаниясида очиқ мулоқот бўлиб ўтмоқда.

Кўрсатув жонли эфирда намойиш этилаяпти.

Кўрсатув томошабинлари 72 2260841 рақамига @salomjizzaxbot орқали саволларни йўллаш мумкин!

Мавзу: Вилоятда тадбиркорликни ривожлантириш истиқболлари, имтиёзлар, солиқ тизимидаги масалалар

Мазкур мулоқатда Жиззах вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари А.Мустанов, вилоят ДСБ бошлиғи Б.Тошпўлатовлар ва мавзуга оид етакчи мутахассислар иштирок этмоқда.
Telegram | Facebook