Jizzax viloyat soliq boshqarmasi
5.48K subscribers
11.5K photos
1.49K videos
75 files
5.9K links
rasmiy kanali
Malumot uchun:[email protected]
Tel:72 226-34-70,72 222 -07 -00
Download Telegram
📈 Инфографика: Зарбдорликлар ярим йилда 6.609 та давлат хизматидан фойдаланди

Тўлиқ бу ерда ўқинг
▶️ https://bit.ly/3gBUikb

Фейсбукдаги саҳифамизга ҳавола
➡️ https://www.facebook.com/jizzaxdavxizmat ⬅️
🤖 Мурожаатлар учун ▶️ @DxaJizzaxBot

🏢 ДХА Жиззах вилоят бошқармаси
#biz_haqimizda_ Жиззах вилояти Давлат солиқ бошқармаси ходимлари томонидан дори-дармон нархларини ўрганиш ишлари ҳақида Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси кенгашининг "Ишонч" газетасида мақола чоп этилди. Зоминда дори-дармон тақчилми?

Жиззах вилояти давлат солиқ бошқармаси ходимлари Зомин туманида Соғлиқни сақлаш вазирлиги «Covid-19»га қарши самарали деб тавсия этилган дори-дармон нархлари, уларнинг уч ойлик захирасини яратиш ҳамда савдо қоидаларига риоя этиш ҳолатлари бўйича ўрганиш ўтказди.

Батафсил: 👉https://ishonch.uz/archives/18481

Расмий саҳифаларимиз 👇

Web-site| Facebook|Telegram| YouTube

Ishonch Gazetasi
Зоминда дори-дармон тақчилми?
Жиззах вилояти давлат солиқ бошқармаси ходимлари Зомин туманида Соғлиқни сақлаш вазирлиги «Covid-19»га қарши самарали деб тавсия этилган дори-дармон нархлари, уларнинг уч ойлик захирасини яратиш ҳамда савдо қоидаларига риоя этиш ҳолатлари бўйича ўрганиш ўтказди. Дастлаб хусусий дорихоналардаги вазият кўздан кечирилди. Ўрганишнинг ҳаққонийлигини таъминлаш мақсадида 49 турдаги дори воситаларининг...
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Сўхликлар жорий йилда ер ва мол-мулк солиғидан озод этилади

“2020-2021 йилларда Фарғона вилоятининг Сўх туманини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” Президент қарори қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, Фарғона вилоятининг Сўх туманида тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш ва иқтисодиёт тармоқларининг узлуксиз ишлашини таъминлаш, аҳолини ижтимоий ҳимоялаш мақсадида:

👉 2020 йилда жисмоний шахслар ер солиғи ва мол-мулк солиғини тўлашдан озод этилади;

👉 2020 йил 1 августдан 2021 йил 31 июлга қадар:

▫️якка тадбиркорлар учун жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи амалдаги қатъий белгиланган солиқ ставкасининг 50 фоизи миқдорида белгиланади;

▫️алкоголь маҳсулотлари билан чакана савдо қилиш ҳуқуқини берадиган рухсат гувоҳномасини олиш учун йиғим тўлашдан озод қилинади.

📌 Тадбиркорларнинг бизнес лойиҳаларини молиявий қўллаб-қувватлаш мақсадида кредит фоиз ставкасининг 10 фоизли пунктидан юқори бўлган қисми, бироқ Марказий банк асосий ставкасининг 1,75 бараваридан ошмаган миқдори компенсация қилинади.

💰 Қарорга кўра, Сўх тумани аҳолисига янги уй-жой қуришлари учун ипотека кредитлари ажратилади.

🏥 Сўх туманида жойлашган тиббиёт муассасалари шифокорларининг лавозим маошларига соҳадаги иш стажининг биринчи 3 йили учун тариф ставкасига нисбатан 40 % ва ҳар бир кейинги 2 йил учун тариф ставкасига нисбатан 15 % миқдорда, устаманинг энг кўп миқдори 100 % ўрнатилади.

✈️ Шунингдек, Сўх туманида самолёт ва вертолётлар учун учиш-қўниш майдончалари ташкил этилади.

🏠 Сўх тумани аҳолиси учун Фарғона вилоятининг Ёзёвон, Қўштепа, Бағдод, Риштон ва Бувайда туманлари ҳудудида деҳқончилик қилиш учун экин ер майдони ва ипотека кредитлари асосида квартиралар ажратилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Soliq_idorasi_tadbirkorga_ko`makchi Ҳурматли солиқ тўловчилар, корхона ва ташкилот ҳисобчилари!

Солиқларнинг ўрнини қоплаш борасида савол ва мурожаатларингиз борми? ❗️Жиззах вилоят Давлат солиқ бошқармаси мутахассислари уларнинг ечимини топишга тайёр!
Бу мавзуда қуйидаги рақамларга мурожаат қилишингиз мумкин: ☎️72-226-34-70,72-226-05-63

Солиқларнинг ўрнини қоплаш – бу ўзи нима?

Солиқ суммаларининг ўрнини қоплаш 2020 йил 1 июлдан бошлаб ҳудудий давлат солиқ бошқармалари томонидан амалга оширилади.
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 274-моддасига асосан солиқнинг ўрнини қоплаш қуйидаги тартибларда амалга оширилади:
❇️Солиқнинг ўрнини қоплаш лозим бўлган солиқ суммаси, солиқ бўйича келгуси тўловлар ҳисобидан ҳисобга олинади. ❇️Солиқ тўловчи ўрни қопланиши лозим бўлган солиқ суммасини солиқ органларига солиқ суммасини қайтариш тўғрисида берилган аризага асосан қайтариш ҳуқуқига эга.
❇️Агар камерал солиқ текшируви натижаларига кўра солиқ органи қайтариш учун аризада кўрсатилган солиқ суммасининг ўрнини тўлиқ ёки қисман қоплаш тўғрисида қарор қабул қилса, мазкур солиқ суммаси солиқ тўловчига солиқ суммасини қайтариш тўғрисида ариза берилган санадан эътиборан олтмиш кундан кечиктирмай қайтарилиши белгиланган.
Солиқнинг жами суммаси ўрнини тезлаштирилган тарзда қоплаш тартиби бу ҳақда солиқни қайтариш тўғрисидаги аризада кўрсатилган тақдирда, қуйидаги тоифадаги солиқ тўловчиларга нисбатан қўлланилади:
1️⃣Ўзбекистон Республикасининг йирик солиқ тўловчилар тоифасига белгиланган тартибда киритилган юридик шахсларига;
2️⃣солиқни қоплашга доир ариза билан бирга амалдаги банк кафолатини тақдим этган ёки солиқ органлари билан гаров шартномасини расмийлаштирган солиқ тўловчиларга;
3️⃣экспорт ва унга тенглаштирилган операцияларни амалга оширадиган шахсларга - агар илгари бу шахсларга солиқ суммаси қопланган ва бунда қонунбузарликлар аниқланмаган бўлса, ноль даражали солиқ ставкаси қўлланилиши натижасида ҳосил бўлган солиқнинг ошиб кетган суммалари қисмида;
4️⃣ чет эл дипломатик ваколатхоналарига ва уларга тенглаштирилган ваколатхоналарига;
5️⃣ маҳсулот тақсимотига оид битим иштирокчиларига, агар бундай битимда ноль даражали ставка қўлланилиши назарда тутилган бўлса;
6️⃣ солиқ мониторинги иштирокчиларига.
Солиқнинг ўрнини тезлаштирилган тартибда қоплашда солиқ тўловчи томонидан қайтариш учун аризада кўрсатилган солиқ суммасининг ўрни унга етти кун ичида ⚠️ тўлиқ ҳажмда қопланади. Бунда ўрни қопланиши учун аризада кўрсатилган солиқ суммаси асослантирилганлигининг камерал солиқ текшируви умумий тартибда амалга оширилади. 👁‍🗨Агар камерал солиқ текшируви натижаларига кўра аризада кўрсатилган солиқ суммаси ёки унинг бир қисми асоссиз бўлиб чиқса, солиқ тўловчи солиқнинг ўрни ўзига асоссиз равишда қопланган суммасини қоплаш санасидан то уни бюджетга тўлаш санасигача пеня ҳисобланган ҳолда бюджетга тўлаши шарт. ❗️
Жиззах вилоят ДСБ Ахборот хизмати.
Ўзбекистонда расмий секторда ишлайдиганларнинг тахминан 43 фоизи 1 млн сўмгача ойлик олади

Молия вазирлиги 2020 йилнинг биринчи ярим йиллиги бўйича давлат бюджети ижросини эълон қилди.

Унга кўра:

Бюджет даромадлари
— 58,157 трлн. сўмни ташкил қилди.

Бюджет харажатлари — 64,878 трлн. сўм.

Бюджет дефицити — 6 трлн 721,9 млрд. сўм.

Расмий ишловчилар сони апрелда 3 млн 748 мингдан кўпроқни, май ойида 4 млн 161 мингдан ортиқни ташкил қилди. Уларнинг тахминан 43%и 1 млн сўмгача ойлик маош олади. Февраль ойида 4 млн 249 минг киши эди.
fikrat.uzдан олинди.
Кеча ижтимоий тармоқларда Данияда сайловларда фақатгина солиқларни тўлаганлар овоз бериш ҳуқуқига эга эканлиги ҳақида суратли хабар кенг тарқалди.
Эслатиб ўтамиз: бу хабар фейк. 18 ёшга тўлган Дания фуқаролари ҳеч бир истисносиз парламент сайловларида иштирок этишлари мумкин. 2019 йилда бўлиб ўтган парламент сайловларида сўл қанот партия кўп овоз тўплаган.
Жиззах вилоят ДСБ Ахборот хизмати.
Факт⚠️ Дунёда солиқ тўлаганларгина овоз бериш ҳуқуқига эга давлатнинг ўзи йўқ. Сайловларда овоз бериш Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларациясига биноан шахсий ҳуқуқ ҳисобланади. Маълумингизким, ушбу Декларация барча давлатлар Конституцияси учун асосдир❗️ #️⃣2019 йилда Украинада айнан шу таклиф илгари сурилган эди. Мамлакатнинг ўша пайтдаги Меҳнат вазири Роман Чернега сайловларда фақатгина интизомли солиқ тўловчилар иштирок этиши лозимлиги ҳақида фикр билдирди. Аммо бу халқаро ва миллий жамоатчилик томонидан инсон ҳуқуқларига зид дея рад этилиб, вазир жаноблари қайноқ муҳокамалар нишонига айланган эди. 🤦🏻 Жиззах вилоят ДСБ Ахборот хизмати.
#biz_haqimizda_ Жиззах вилоят Давлат солиқ бошқармасида мурожаатлар билан ишлаш натижадорлиги ҳақидаги мақола Ўзбекистон Ахборот агентлиги саҳифаларида чоп этилди. Жиззах вилоят ДСБ Ахборот хизмати . https://uza.uz/oz/society/soli-imtiyezlari-z-samarasini-berdi-11-08-2020
ЭҲФ тизими: пайсалга солишдан мақсад нима? Мана, неча ойки, пандемия “ҳукмрон” ва бу қачонгача давом этиши ҳали номаълум. Фақат шуниси аниқки, айнан мана шу давр замонавий ахборот технологиялари ривожи қанчалик муҳим эканини яна бир карра исботламоқда.

Масалан, электрон ҳужжат алмашиш тизими – электрон ҳисобварақ-фактуралар (ЭҲФ) қулайлик, тезкорлик ва хавфсизлик бобида замон талаби ва ҳозирги вазият тақозоси учун ҳам ҳар томонлама тўғри ечим бўлиб қолмоқда.

Электрон ҳисобварақ-фактураларнинг афзаллиги, бу тизимга ўтишни пайсалга солаётган “уддабурон” тадбиркорлар ҳақида “Янги технологиялар” илмий-ахборот маркази мутахассиси Абдукарим ЭШБОЕВ батафсил маълумот берди.

– Жорий йил 10 август ҳолатига кўра, ЭҲФ ахборот тизимидан фойдаланувчи 276 мингдан ортиқ хўжалик юритувчи томонидан расмийлаштирилган электрон ҳисобварақ-фактуралар (ЭҲФ) умумий сони 11,6 миллиондан ошди, – деди А.Эшбоев. – Ушбу тизимда қўшилган қиймат солиғи тўловчиси бўлган корхоналар ҳам фаол. Мазкур тоифадаги 106 минг 506 корхонадан 96 минг 850 таси ёки 91 фоизи ўз фаолиятида ҳисобварақ-фактураларнинг электрон шаклини самарали қўлламоқда. 10,7 миллиондан ортиқ расмийлаштирилган ЭҲФ айнан уларнинг ҳиссасига тўғри келади.

Тизим фойдаланувчиларига хизмат кўрсатувчи операторлар сони ҳам тобора ўсиб бормоқда. Йил бошида улар 2 та эди, айни пайтда бу рақам яна 18 тага ортди. Яна 13 корхона оператор мақомига эга бўлиш истагини билдирган. Ҳозир улар билан роуминг оператори ўртасида тизимлараро интеграция жараёни давом этмоқда.

ЭҲФ операторлари сони ортишининг афзаллиги кўп. Аввало, тадбиркорлик субъектлари учун танлов имконияти кенгаяди. Операторлар ўртасида соғлом рақобат кучаяди. Бу хизматлар сифати ошишининг асосий кафолатидир. Яна бир муҳим жиҳат операторлар томонидан кўрсатиладиган хизмат ҳақи арзонлашиши билан боғлиқ.

Хуллас, ЭҲФ тизимида бугун шу каби юқори имконият, қулайликлар бор ва эртага улар янада кўпаяди, кенгаяди. Аммо... Ҳалигача ўз фаолиятида ҳисобварақ-фактураларнинг қоғоз шаклини қўллаётганлар ҳам йўқ эмас.

Ваҳоланки, қонунчиликда бу йил аввалидан хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятига электрон ҳисобварақ-фактуралар тизими мажбурий тартибда татбиқ этилиши белгиланган.

ЭҲФ тизими тадбиркорни ортиқча қоғоз ишларидан халос қилади, вақт ҳамда бошқа харажатларини тежашга хизмат қилади. Бухгалтерия ҳисоблашидаги хатоликларнинг олдини олади ва ҳисоботларнинг юборилишини автоматлаштиради. Барча товарлар (ишлар, хизматлар) реализацияси тўғрисидаги маълумотлар 5 йилдан 10 йилгача электрон ҳужжат тарзида сақланади. Шунча афзаллик ва имкониятлардан муҳими борми?! Нега улардан самарали фойдаланмаслик керак?!

Масаланинг бошқа томонга эътибор қаратсак: ЭҲФ тизими билан ноинсоф солиқ тўловчиларни аниқлаш осон. Чунки у давлат солиқ хизмати органларига реал вақт режимида қандай маҳсулот харид қилингани ёки сотилганини кўриш имконини беради. ҚҚС бўйича хатоликларни аниқлаш жараёнини автоматлаштиради ва қўшилган қиймат солиғини ҳисобга олишда асоссиз ёндашувларни олдини олишга шароит яратади. Бир сўз билан айтганда, мазкур тизим яширин иқтисодиётга қарши ва унга йўл қўймасликни кўзлайди.

ЭҲФ тизимига ўтишни пайсалга солаётганларга сабаб шудир эҳтимол. Нима бўлганда ҳам бу “уддабуронлик” фош бўлмай, жавобини олмай қолмайди.
Хуршид ҚОДИРОВ, ЎзА
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Блиц_интервью

👥Жамоатчилик фикри

📢 САВОЛ:
Нима учун одамлар солиқдан қочади, яширин иқтисодиётга нима сабаб бўляпти деб ўйлайсиз?

Тelegram | Facebook | web-sayt| Youtube
#Айни дамда Бахмал ва Ғаллорол туманларида “Темир дафтар”га киритилган эҳтиёжманд оилаларга аҳоли жон бошига 220 минг сўмдан ёрдам пули тарқатилмоқда. Жиззах вилоят ДСБ Ахборот хизмати.
#biz_haqimizda_ Жиззах вилоят ҳокимлигининг расмий веб-сайтида карантин сабаб фаолияти тўхтаган корхоналарга кўрсатилаётган ёрдам ҳамда аҳолини иш билан таъминлаш бўйича президент топшириқларининг ижроси вилоят ДСБ мисолида ёритилди Жиззах вилоят ДСБ Ахборот хизмати. https://jizzax.uz/4596-aolini-ish-bilan-taminlash-ani-rezha-mavzhudmi.html
#Табрик
#Касб_байрами

1991 йил 12 август куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Давлат солиқ бош бошқармаси ташкил этилган эди (ВМҚ-217-сон).

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ хизмати ташкил этилган сана муносабати билан табриклаймиз, азиз солиқчилар! Сизнинг заҳматли меҳнатингиз ортида Ўзбекистон халқи эришган барча ютуқлар бор! Жиззах вилоят ДСБ Ахборот хизмати.
#biz_haqimizda_ Ижтимоий тармоқларда давлат солиқ хизмати ходимларини қўллаб-қувватловчи постлар қолдирилмоқда. Суннатилло Умиров-O'zLiDeP Яккабоғ туман Кенгаши O'zLiDeP депутатлик гуруҳи ижрочи котиби:
- Давлатимиз учун шифокорлар ҳамда уқитувчилар қанчалик аҳамиятли касб эгалари ҳисобланса солиқ органи ҳам шундай аҳамиятга эга. Зеро инсон танасидаги қон қанчалик аҳамиятли бўлса, давлат ва ҳалқ учун ҳам солиқ идоралари шундай аҳамиятлидир. Шундай экан 12 август Ўзбекистон Республикаси давлат солиқ хизмати органлари ходимлари куни этиб белгиланишини тўла қўллаб- қувватлайман. Жиззах вилоят ДСБ Ахборот хизмати.
#kun_tabrigi_ СОЛИҚЧИНИ ЭЪЗОЗЛАНГ...

Ҳар неъматнинг қийматин билган,
Вақт ҳукмининг ҳикматин билган,
Холисликда ҳимматин билган,
Солиқчини азизланг, дўстлар!

Гоҳ ўлчовсиз дард бор қалбида,
Рақамларга кўчган қадрида,
Не-не сирлар ошкор сабрида,
Солиқчини авайланг, дўстлар!

Иқтисоддан иқбол кўрганлар,
Бирни экиб, мингни ўрганлар,
Юртим дея бедор бўлганлар,
Солиқчини ардоқланг, сизлар!

Юрт гуллатар ундаги виждон,
Омонатга ишончли майдон,
Халқ ризқига қалқон, ғазнадон,
Солиқчини эъзозланг, дўстлар!

Гулчеҳра ХИДИРОВА. журналист.
Солиқчиман
<unknown>
Тингланг, азиз солиқчи! Сиз учун махсус тарона: Бу касб - мен учун қисмат ва шараф. Халқимиз учун тинчлик ва тўкинлик гаровидир!
#4_sektorda Айни дамда Шароф Рашидов тумани 4-сектори ҳудудидаги "Темир дафтар"га киритилган муҳтож оилаларга ҳар бир оила аъзоси учун 220 000 сўмдан бир марталик моддий ёрдам пуллари тарқатилаяпти. Жараёнда кенг жамоатчилик назорати таъминланган Жиззах вилоят ДСБ Ахборот хизмати.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йил 30 июлдаги “Коронавирус пандемияси даврида ижтимоий ҳимояга ва ёрдамга муҳтож аҳоли қатламларини моддий қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармонининг биринчи бандига мувофиқ пандемия шароитида моддий ёрдам ва кўмакка муҳтож оилаларнинг рўйхатларига (“темир дафтар”га) киритилган ва аъзолари 1,7 миллион нафардан ортиқ бўлган 400 мингдан кўпроқ оилаларга республика бюджетидан бир марталик моддий ёрдам пули берилиши ва ушбу тўловларни 15 августгача амалга ошириш кўзда тутилган.
Маълумки, жойлардаги 4та сектор раҳбарлари томонидан “темир дафтар”га киритилган моддий ёрдам ва кўмакка муҳтож 400 мингдан кўпроқ оиланинг бандлигини таъминлаш орқали даромад манбаини яратиш чоралари кўрилмоқда.
Кўрилган чоралар натижасида сектор раҳбарларининг тавсияси ва ушбу оилаларнинг ёзма розилиги билан 160 минг атрофидаги оилалар “темир дафтар”дан чиқарилган ва уларнинг ўрнига яна шунча эҳтиёжманд ва моддий кўмакка муҳтож оилалар киритилган.
Фармон қабул қилиниши билан сектор раҳбарлари томонидан бир марталик моддий ёрдам пулларини эҳтиёжманд оилаларга етказиш бўйича номма-ном рўйхат шакллантирилди.
Жорий йил 10 августидан бошлаб жойларда сектор раҳбарлари томонидан тўловларни етказиш ишлари бошланди. Жиззах вилояти ДСБ Ахборот хизмати.