Jizzax viloyat soliq boshqarmasi
5.48K subscribers
11.5K photos
1.49K videos
75 files
5.9K links
rasmiy kanali
Malumot uchun:[email protected]
Tel:72 226-34-70,72 222 -07 -00
Download Telegram
#4_сектор
#Зафаробод_туман
4-cектор масъуллари томонидан олис қишлоқларда ўтказилаётган сайёр қабуллар инсон манфаатлари ҳар нарсадан улуғ деган эзгу ғояни ҳаётга татбиқ этиш борасида тизимли ишлар олиб борилмоқда.
Яқинда Зафаробод туман Лолазор қишлоқ фуқаролар йиғинида навбатдаги сайёр қабул ўтказилди.
Сайёр қабул давомида фуқароларнинг ижтимоий ёрдам, электр таъминоти, газ, ички йўллар каби масалалар бўйича мурожаатлари тингланди. Мурожатларнинг қарийб 20 фоизи жойида ҳал этилди. Муддат талаб этилувчи муаммоларнинг бартараф этилиши юзасидан туманнинг тегишли мутасадди ташкилот ва идораларига топшириқлар берилди. Сайёр қабулда тушган мурожаатларнинг ижроси назоратга олинди.
Телеграм | Фейсбук
#4_сектор
#сайёр_қабул
#Зафаробод

2 кун ичида мурожаатга кўра симёғоч, ногиронлик аравачаси ва қурилиш материаллари етказиб берилди. 4-сектор масъуллари Зафарободдаги сайёр қабулдан сўнг нималарни режалаштириб олдилар 👇👇👇
#4_сектор
#сайёр_қабул
#Зафаробод

2 кун ичида мурожаатга кўра симёғоч, ногиронлик аравачаси ва қурилиш материаллари етказиб берилди. 4-сектор масъуллари Зафарободдаги сайёр қабулдан сўнг нималарни режалаштириб олдилар 👇👇👇
#4_сектор
#сайёр_қабул
#Зафаробод

2 кун ичида мурожаатга кўра симёғоч, ногиронлик аравачаси ва қурилиш материаллари етказиб берилди. 4-сектор масъуллари Зафарободдаги сайёр қабулдан сўнг нималарни режалаштириб олдилар

Ўтган ҳафтанинг шанба куни Жиззах вилоят ДСБ бошлиғи, 4-сектор раҳбари Бекзод Тошпўлатовнинг Зафаробод туманидаги “Лолазор” МФЙда навбатдаги сайёр қабули бўлиб ўтди. Туман марказидан 20 дақиқалик масофада жойлашган мазкур маҳалла ва унга туташ ҳудудларда қарийб 10 мингга яқин аҳоли истиқомат қилади.

Сектор раҳбариятининг ҳудудларда ўтказаётган сайёр қабулларида эса аҳоли асосан электр таъминоти ва бетон таянч устунлари ўрнатиш, йўлларни таъмирлаш ва шағаллаштириш, ичимлик суви таъминоти, саломатлик, ижтимоий ҳимоя, иситиш тармоқларини ўрнатиш, қурилиш буюмлари (шифер, қум, оҳак, цемент) олишда кўмаклашиш юзасидан қатор мурожаатлар келиб тушди. Шунингдек, аҳолининг аксарият қисми ишга жойлашиш, тадбиркорликни бошлаш, солиқ тўловларига оид масалаларда мурожаат қилдилар.

Мазкур муаммоларни бартараф этиш учун эса туманда турли давлат ташкилотларининг масъулларига тегишли тартибда кўрсатмалар берилди.
Шу куни сайёр қабул давомида маҳалладаги ижтимоий оғир аҳволда яшовчи оилалар вакилларига электр печ ва мултиварькалар тақдим этилди.

Қабул якунида мурожаат этувчиларнинг хонадонларига ташриф буюрилди. Муаммолар жойида ўрганилиб, керакли эслатмалар қайд этиб олинди.

Орадан бир кун ўтиб, сектор раҳбарининг сайъи-ҳаракати билан вилоят электр тармоқлари корхонаси билан келишувга асосан маҳалладаги “Мураббийлар” кўчасига 30 дона бетон симёғочлари келтириб берилди. Айни пайтда мазкур кўчада 80 та хонадон истиқомат қилади. Улар шу вақтга қадар қўлбола ясалган симёғочлардан фойдаланиб келишган. Ҳаттоки 30 та хонадон электр энергияси тизимига умуман уланмаган экан. Сайёр қабуллар натижасида шу куни Ғаллаорол туманидаги бетон симёғоч ишлаб чиқариш цехидан 100 дона устун тумандаги Қўйтош МФЙга, Ш.Рашидов туманидаги Ардақшон МФЙга ҳамда Зафаробод туманинг Лолазор МФЙга олиб борилди.

Яна бир ногиронлиги бор фуқарога 1 дона ногиронлик аравачаси тақдим этилган бўлса, гапириш ва эшитишда нуқсони бўлган оилага уйини таъмирлаши учун қум ва цемент махсулотлари олиб берилди. Уйининг дарвозаси рўпарасига ўрнатилган симёғочни бошқа жойга силжитишда кўмак сўраб қилинган мурожаат ҳам бир кун ўтмай ҳал этиб берилди.

Бир сўз билан айтганда, сайёр қабул шунчаки фуқаролар мурожаатларини рўйхатга олиш учун эмас, аксинча улар оғирини енгил қилиш, муаммоларини бартараф этишда кўмаклашишдан иборатдир. Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 31 йиллиги арафасида мазкур маҳаллаларнинг ёзда чанг ва тупроқли, қишда эса лой бўлган кўчаларини шағаллаштириш ишлари ҳам бошлаб юборилади. Уйларнинг том қисмини таъмирлаш мақсадида 200 дона шифер эҳтиёжга қараб фуқароларга тарқатилиши режалаштирилган. Соғлигида муаммоси бўлган фуқароларга эса ордер асосида тиббий кўрикдан ўтиши ва даволанишига кўмаклашилади. Тадбиркорлик қилиш истагидаги фуқароларга кредит олишда кўмаклашилади.

Жиззах вилоят ДСБ Ахборот хизмати

Telegram | Facebook
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#4_сектор
#сайёр_қабул
#Зафаробод

Махсус репортаж

2 кун ичида мурожаатга кўра симёғоч, ногиронлик аравачаси ва қурилиш материаллари етказиб берилди. 4-сектор масъуллари Зафарободдаги сайёр қабулдан сўнг нималарни режалаштириб олдилар

Ўтган ҳафтанинг шанба куни Жиззах вилоят ДСБ бошлиғи, 4-сектор раҳбари Бекзод Тошпўлатовнинг Зафаробод туманидаги “Лолазор” МФЙда навбатдаги сайёр қабули бўлиб ўтди.

Telegram | Facebook