Jizzax viloyat soliq boshqarmasi
5.48K subscribers
11.5K photos
1.49K videos
75 files
5.9K links
rasmiy kanali
Malumot uchun:[email protected]
Tel:72 226-34-70,72 222 -07 -00
Download Telegram
Солиқчи жазоловчи орган эмас

Дўстлик туманида “Солиқчи - кўмакчи” тамойили асосида тадбиркорлар билан бевосита учрашуб, уларнинг муаммоларини ўрганиш ва солиқ қонунчилигидаги ўзгаришларни тушунтириш юзасидан бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Тадбиркорларни солиқ соҳасидаги ўзгариш ва янгиликлар билан таништириш мақсадида 22 июль куни Дўстлик туман ДСИ нинг мажлислар залида семинар йиғилишида ҳам ўтказилган учрашувларда 40 нафардан ортиқ тадбиркорлар иштирок этишди.

Шунингдек, 2022йилнинг 7-ойи мобайнида туман давлат солиқ инспекцияси мутахассислари томонидан туман худудларида жами 8 маротаба тадбиркорлар билан бевосита мулоқотлар ўтказилиб, тадбиркорлик субъектларига солиқ қонунчилигига киритилган ўзгартиш ва қўшимчалар, янгиликлар, автоматлаштирилган ахборот тизимлари ҳақида батафсил маълумотлар берилди.

Шу ўринда айтиб ўтиш керакки, бугунги кунда туманда мингга яқин юридик шахслар фаолият юритади. Биргина июль ойининг ўзида “Солиқчи-кўмакчи” тамойили асосида кўмаклашиш лозим бўлган 368 та тадбиркорлик субъектларининг муаммолари ўрганилиб, мазкур муаммоларнинг 59 дан ортиғи бевосита солиқ ходимлари кўмагида ҳал этилди.

Бундан ташқари янгидан ташкил этилган 27 та тадбиркорлик субъектлари билан суҳбат ўтказилиб солиқ ҳисоботлари, солиқ тўловчининг мажбуриятлари тўғрисида тушунтириш ишлари амалга оширилиб, шу билан бир қаторда бирлаламчи бухгалтерияларига ҳамда солиқ хисоб-китобларига яқиндан ёрдам берилиб кўмаклашилди.

Ҳурматли тадбиркорлар! Дўстлик туман давлат солиқ хизмати органлари ходимлари солиқ соҳасига оид барча саволларингизга жавоб бериш, билмаганларингизни ўргатиш ва “Солиқчи - кўмакчи” тамойили асосида сизга яқиндан ёрдам беришга доимо тайёрдирлар.
Мурожаат учун инспекциянинг 72-335-47-24 72-335-41-45 ушбу телефон рақамларга боғланиб саволингизга жавоблар олишингиз мумкин бўлади.

Хурмат билан, Дўстлик туман давлат солиқ инспекцияси бошлиғи Турсунмуротов Мухаммади
Telegram | Facebook
Жиззахда солиқ тизими ходимлари учун малака ошириш курси ташкил этилди

📌Куни кеча вилоят давлат солиқ бошқармасида ўқув-машғулотлари бўлиб ўтди.

Унда Давлат солиқ қўмитаси мутахассислари камерал солиқ текширувлари тузилмалари ходимларининг малака, билим ва кўникмаларини, шунингдек, иш тажрибаси борасида билимини оширишди.

✔️Курс дастури солиқ қонунчилигидаги янгиликлар мазмун-моҳиятини етказиш, солиқ маъмурчилигидаги айрим ўзгаришлар, соҳадаги тизимли камчиликларни бартараф этиш бўйича ходимларнинг касбий кўникма ва малакаларни такомиллаштириш масалаларини қамраб олган.

✔️Шу билан бирга, ўқув курси машғулотлари доирасида иқтисодий жиноятларга қарши курашишни ташкил этиш, жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш ва жавобгарликка оид машғулотлар ўрин олган.

🔘Мазкур ўқув курси давлат солиқ хизмати органлари ходимларининг малакасини оширишга қўйилган талаблар асосида ходимларнинг касбий кўникма ва малакаларини такомиллаштиришга ҳамда камерал солиқ текширувлари ходимларини самарали иш олиб боришига хизмат қилади.

Telegram | Facebook
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#4_сектор
#сайёр_қабул
#Зафаробод

Махсус репортаж

2 кун ичида мурожаатга кўра симёғоч, ногиронлик аравачаси ва қурилиш материаллари етказиб берилди. 4-сектор масъуллари Зафарободдаги сайёр қабулдан сўнг нималарни режалаштириб олдилар

Ўтган ҳафтанинг шанба куни Жиззах вилоят ДСБ бошлиғи, 4-сектор раҳбари Бекзод Тошпўлатовнинг Зафаробод туманидаги “Лолазор” МФЙда навбатдаги сайёр қабули бўлиб ўтди.

Telegram | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Спорт 24 | Стол тенниси бўйича мусобақа ташкил этилди
#6sept #uzbekiston24

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram | uztv.tv | TV-dastur
Фориш туман 4-сектор раҳбари жойларга чиққан ҳолда аҳоли муаммоларини ўрганмоқда

Сектор раҳбари ва ишчи гуруҳ аъзоларининг уйма-уй юрган ҳолда аҳоли муаммоларини ўрганиш вақтида жами 8 та мурожаат келиб тушган бўлиб, шундан 5 таси жойида тегишли мутасадди масъул раҳбарлари иштирокида ижобий ҳал этилди.

Қолган 3 таси қўшимча муддат талаб этилганлиги сабабли тегишлилиги бўйича масъулларга йўналтирилиб, ижроси назоратга олинди.

Ушбу уйма-уй юриб ўрганилганда аҳоли томонидан асосан маҳалладаги ичимлик суви, ички йўлларни таъмирлаш, имтиёзли кредит олиш, болалар спортини ривожлантириш ҳамда электр энергия тизимини яхшилаш, фуқаролар саломатлигини тиклашга амалий ёрдам бериш каби масалаларида мурожаатлар келиб тушди.
Telegram | Facebook
Алкоголсиз ичимликларни ишлаб чиқарувчилар солиқни қандай ҳисоблашлари керак

Тавсияда:

– алкоголсиз ичимликларни ишлаб чиқарувчилар сирасига кимлар киради;
– сув ресурсларидан фойдаланганлик учун алкоголсиз ичимликлар ишлаб чиқарувчиларига солиқ ҳисоб-китоби.



Алкоголь маҳсулотлари ва алкоголсиз ичимликлар ишлаб чиқарувчилар учун қуйидагиларда фойдаланиладиган сув ҳажми бўйича турли солиқ ставкалари белгиланади:

алкоголсиз ичимликлар ва алкоголь маҳсулотлари (пиво ва винодан ташқари) ишлаб чиқариш учун;
бошқа мақсадларда.
Telegram | Facebook
#Очиқ_мулоқат
Айни дамда Жиззах вилоят телерадиокомпаниясида очиқ мулоқот бўлиб ўтмоқда.

Кўрсатув жонли эфирда намойиш этилаяпти.

Кўрсатув томошабинлари 72 2260841 рақамига @salomjizzaxbot орқали саволларни йўллаш мумкин!

Мавзу: Вилоятда тадбиркорликни ривожлантириш истиқболлари, имтиёзлар, солиқ тизимидаги масалалар

Мазкур мулоқатда Жиззах вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари А.Мустанов, вилоят ДСБ бошлиғи Б.Тошпўлатовлар ва мавзуга оид етакчи мутахассислар иштирок этмоқда.
Telegram | Facebook
Такси ҳайдовчилари ўзини ўзи банд қилган шахслар рўйхатига киритилади

1 сентябрдан 2025 йилга қадар такси ҳайдовчилари ўзини ўзи банд қилган шахслар сифатида қаралади ва уларнинг фаолияти лицензия асосида амалга оширилади. Автомобилнинг эксплуатация даврига қўйилган талаб эса бекор қилинади.

Президентнинг 7 июлдаги «Автотранспорт воситаларини бошқаришда ва йўналишсиз такси фаолиятини амалга оширишда қўшимча қулайликлар яратиш тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.

Унга кўра, 2022 йил 1 сентябрдан 2024 йил охиригача:

4 тадан кўп бўлмаган ўриндиқларга эга транспортларда йўловчи ташиш ўзини ўзи банд қилиш деб қаралади ва ушбу фаолият лицензия варақаси асосида амалга оширилади;
лицензия варақаси беришда автомобилнинг эксплуатация даврига қўйилган талаб бекор қилинади.

Ўзини ўзи банд қилган ҳайдовчилар лицензияни қаердан ва қай тартибда олади?

Ҳайдовчи солиқ инспекцияси ҳудудий бўлимига бориб, ўзини ўзи банд бўлган шахс сифатида рўйхатдан ўтади ва маълумотнома олади (рўйхатдан ўтиш ва маълумотнома олиш бепул). Сўнг ДХМга бориб, маълумотномага асосан йўловчи ташиш лицензиясини олиш учун 1 йилга 300 минг сўм давлат божи тўлаб, лицензия олади.
Telegram | Facebook
Фойда солиғи ҳисоб-китобида жами даромадни акс эттириш тартиби

➡️Тавсия ҳисоботнинг янги шаклларини инобатга олган ҳолда 2022 йил учун янгиланди.


Тавсияда:

– жами даромад ҳаммаси:
товар (хизмат)ларни реализация қилишдан даромад;
кредит бўйича мукофотлар;
суғурта шартномалари бўйича даромадлар;
АВ ва бошқа мол-мулкнинг чиқиб кетиши;
оператив ижара;
текинга олинган мол-мулк (хизматлар);
инвентаризация натижалари бўйича ортиқчаликлар;
мажбуриятларни ҳисобдан чиқаришдан даромадлар;
талаб қилиш ҳуқуқини бошқа шахсга ўтказиш;
дивидендлар;
фоизлар;
ижобий курс фарқи;
молиявий ижара;
аҳолининг диний мақсадда фойдаланиши учун мўлжалланган товарларни реализация қилишдан олинган даромад;
чет эллик компания томонидан назорат қилинадиган тақсимланмаган даромад;
трансферт нарх натижасида йўқотилган даромад;
солиқ базасини бозор қийматидан келиб чиқиб тузатиш;
даромадга тузатиш киритиш;
алоҳида операция турлари бўйича даромадлар;
доимий муассасалар даромадлари;
бошқа даромадлар.

Жами даромадни Фойда солиғи ҳисоб-китобига 1-сон иловада акс эттиринг.

Жами даромад ҳаммаси
Жами даромадни аниқлаш учун:

1) ҳисобот (солиқ) даври давомида корхона Ўзбекистондаги ва унинг ташқарисидаги манбалардан олган барча даромадларни акс эттиринг (1-илованинг 020–180-сатрлари).

2) 1-илованинг 010-сатрида давр учун жами даромад автоматик тарзда акс эттирилади.

Жами даромадни ҚҚС ва акциз солиғини ҳисобга олмасдан пул, натура ва (ёки) бошқа шакллардаги барча тушумлардан келиб чиқиб аниқланг .

Даромадларни тан олиш учун асос бўлиб бирламчи ва бошқа ҳужжатлар, шу жумладан, электрон ҳужжатлар ҳамда солиқ ҳисоби ҳужжатлари ҳисобланади. Масалан:

🔘ҳисобварақ-фактура;
🔘бажарилган ишлар ёки кўрсатилган хизматлар ҳақидаги далолатнома;
🔘товар юклаб жўнатилганлиги ва хизматлар кўрсатилганлигини тасдиқловчи бошқа ҳужжатлар.
🔘Агар даромадни аниқлаш ва тан олиш меъёрлари бухгалтерия ҳисоби талабларидан фарқ қилса, Солиқ кодекси меъёрларини қўлланг .

Масалан, корхона 75 млн сўмга тенг бир йиллик фоизсиз қарз олди. Қарз олинган санадаги қайта молиялаштириш ставкаси – 14 %. Солиқ солиш мақсадида корхона фоизсиз қарздан фойдаланишдан олинган 0,875 млн сўм (75 млн сўм х 14 % : 12 ой) миқдоридаги даромадни жами даромад таркибида ҳар ой аниқлайди . Бунда ушбу даромад бухгалтерия ҳисобида акс эттирилмайди.

Товар (хизмат)лар реализация қилишдан даромад
1-устуннинг 021-026-сатрларида даромадингиз бўлган фаолият турларини танланг.

❗️Эътибор беринг
Корхонанинг тадбиркорлик фаолияти турларини тўғри танлаш муҳимдир, чунки бу ҳисоб-китобнинг 070-сатрида солиқ ставкасининг автоматик тарзда акс эттирилишига таъсир қилади.
3-устуннинг 021-026-сатрларида ҳар бир фаолият тури бўйича сотишдан тушадиган даромадни кўрс атинг.

021-026-сатрларда реализациядан олинган даромадни ҳар бир фаолият тури бўйича кўрсатинг. 020-сатрда товар (хизмат)ларни реализация қилишдан олинган умумий даромад

021-026-сатрлар йиғиндиси сифатида автоматик тарзда акс эттирилади.

Реализациядан олинган даромадга корхона томонидан қуйидагилар учун олиниши керак бўлган ёки олинган суммаларни киритинг:

🔺ўз маҳсулотларингизни сотишдан;
🔺юклаб жўнатилган товарлардан;
🔺бажарилган ишлар;
🔺кўрсатилган хизматлардан.
🔺Даромадга, шунингдек...
Telegram | Facebook