Jizzax viloyat soliq boshqarmasi
5.48K subscribers
11.5K photos
1.49K videos
75 files
5.9K links
rasmiy kanali
Malumot uchun:[email protected]
Tel:72 226-34-70,72 222 -07 -00
Download Telegram
❗️Солиқ аудитини ўтказишда солиқ инспекторларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари

Солиқ аудити – бу сизнинг бизнесингизни энг кенг қамровли ва синчиклаб текширишдир. Ушбу турдаги текшириш, қоида тариқасида, агар солиқ органи корхонада жиддий қоидабузарликлар тўғрисида тасдиқланган маълумотга эга бўлса, тайинланади.

Ва бундай текширувлар давомида текширувчиларнинг ўз ваколатларидан ошиб кетиш эҳтимоли катта бўлиши мумкин. Бундай ҳолатларнинг содир бўлишига сабаб, текширишдан ўтаётганлар ўз ҳуқуқларини билишмайди ва текширувчиларнинг мажбуриятларини билишмайди.

Режалаштирилган аудит тўғрисида камида 30 календарь кун олдин сизга хабарнома юборишлари лозим ;
Telegram | Facebook
🔖Солиқ текширувларида ҳужжатлар ва буюмларнинг олиб қўйилиши ҳақида нималарни билиш лозим

Тавсияда:

– олиб қўйиш нима;
– олиб қўйиш пайтида нималарга рухсат берилади ва нималарга йўл қўйилмайди;
– олиб қўйиш баённомасида нималар акс эттирилиши лозим;
– олиб қўйишга тўсқинлик қилишнинг оқибатлари.

☑️Олиб қўйиш – бу ўзининг моҳиятига кўра, жиноят-процессуал қонун ҳужжатларида назарда тутилган процессуал ҳаракатдир. Янги таҳрирдаги Солиқ кодексининг қабул қилиниши билан солиқ назорати давомида ҳам олиб қўйишга рухсат берилади. Шунингдек, бу ҳақда Бухгалтерия ҳисобида ҳужжатлар ва ҳужжатлар айланиши тўғрисидаги низомда ҳам қайд этилган бўлиб – бу корхоналардан бирламчи ҳужжатлар, ҳисоб регистрлари, молиявий ҳисоботларни олиб қўйиш демак. Олиб қўйиш баённома билан расмийлаштирилади ва унинг нусхаси имзо қўйдирилиб, корхонанинг тегишли мансабдор шахсига топширилади .
Сайёр солиқ текшируви ва солиқ аудити ўтказилганда текширувчилар сиздан ҳужжатлар ва предметларни (буюмларни) олиб қўйиш ҳаракатини олиб бориш ҳуқуқига эга бўладилар, агар:

сиз текшириш вақтида ҳужжатларни тақдим этишдан бош тортгансиз ёки белгиланган муддатда уларни тақдим этмагансиз;
ҳужжатларнинг нусхалари етарли бўлмаса ва солиқ органларида сиз ҳужжатларнинг асл нусхаларини йўқ қилишингиз, яширишингиз, тузатишингиз ёки алмаштиришингиз мумкин деб ҳисоблаш учун асослар мавжуд бўлса;
ҳужжатлардаги қўлдаги ёзувлар ва бошқаларнинг экспертизасини ўтказиш зарур бўлса;
текширув материалларига ашёвий далил сифатида ҳужжатларнинг илова қилиниши зарур бўлса.
Олиб қўйиш пайтида солиқ текширувини амалга оширувчи инспектор, сизга асослантирилган тегишли қарорни тақдим этиши ва олиб қўйилиши лозим бўлган ҳужжатлар ва буюмларни ихтиёрий равишда топширилишини таклиф қилиши лозим. Сиз бош тортган ҳолатда, у мажбурий равишда олиб қўйишни амалга оширади. Аксарият ҳолатларда, бундай тадбирлар солиқ тўловчи учун тўсатдан рўй берадиган «сюрприз» бўлиб қолади. Бундай стресс вазиятларда саросимага тушиб қолмаслик учун, ўз қонуний ҳуқуқ ва манфаатларингизни ҳимоя қилиш мақсадида, сиз мазкур процедуранинг асосий нюансларини билишингиз муҳим ҳисобланади.

☑️Олиб қўйиш пайтида нималарга рухсат берилади, нималарга эса йўл қўйилмайди
Солиқ қонунчилигидаги ҳужжатлар ва буюмларнинг олиб қўйилишига биринчи маротаба рўпара келганимизга қарамасдан, ўз-ўзидан бу тадбир янги нарса эмас ва уни ўтказилишининг қоидалари анча жиддий ҳисобланади. Уларнинг бузилиши текширувчиларга ҳам, текширилувчиларга ҳам салбий таъсир кўрсатиши мумкин бўлади. Шуни ёдда тутингки, яъни:

ҳужжатлар ва буюмларни олиб қўйиш сизнинг иштирокингизда ва гувоҳлар (холислар) иштирокида амалга оширилади. Зарур ҳолатларда, олиб қўйиш ишларида иштирок этиш учун мутахассис таклиф этилади;
солиқ органлари тунги вақтда (соат 23.00 дан 06.00 оралиғида) ҳужжатлар ва буюмларни олиб қўйиш ҳуқуқига эга эмаслар;
олиб қўйиш ишлари бошланишидан олдин инспектор барча иштирок этувчи шахсларга уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини тушунтириб бериши керак;
сиз олиб қўйилиши лозим бўлган ҳужжатлар ва буюмлар сақланиши мумкин бўлган биноларни ёки бошқа жойларни очишдан бош тортганингизда, инспектор тамбаларга, эшикларга ва бошқа буюмларга зарурат сабабли имкон қадар шикаст етказмаган ҳолда уларни очишни мустақил тарзда бажаришга ҳақли;
инспектор сиздан текшириш мақсадига боғлиқ бўлмаган ҳужжатлар ва буюмларни олиб қўйишга ҳақли эмас;
олиб қўйиладиган барча ҳужжатлар ва буюмлар сизга, холисларга ва тадбирнинг бошқа иштирокчиларига эълон қилиниши, зарурат туғилганда эса олиб қўйиш жойида ўраб қўйилиши лозим;
корхонангиз фаолияти тўхтаб қолишига олиб келадиган ҳужжатлар ва буюмларни олиб қўйиш фақат суд қарори асосида амалга оширилади;
олиб қўйилган ҳужжатлар, буюмлар ва электрон ахбротларни ташувчилар солиқ органида талаб қилинадиган муддат тугагунга қадар сақланади;
ҳужжатларнинг асл нусхалари олиб қўйилган тақдирда, солиқ органлари уларнинг сақланиши учун жавобгар бўлишади.
Telegram | Facebook
📌Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳар томонлама ҳимоя қилиш ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш мақсадида қуйидаги талаблар ўрнатилмоқда.

🔘Хусусан, QR-кодли чек биринчи марта “Soliq” мобил иловасида сканерланганда истеъмолчи томонидан киритилган телефон рақами билан маълумотлар базасида автоматик рўйхатга олинади. Қайта сканерланганда қурилма экранида чек қайси рақам орқали рўйхатга олинганини кўрсатувчи эслатма пайдо бўлади.

Ҳар бир фуқаро бир кунда битта савдо нуқтасидан 5 тагача чекни рўйхатга олиш тартиби жорий этилмоқда. 6-чек рўйхатдан ўтказилганда қурилма экранида кунлик лимит тугаганлиги тўғрисида эслатма пайдо бўлади.

Ўзбекистонда 2022 йил 1 январдан бошлаб чакана савдо, умумий овқатланиш ва аҳолига маиший хизмат кўрсатиш объектларида харид қилиб, харид чекини мобил иловада рўйхатдан ўтказган жисмоний шахсларга ой якуни билан харид суммасининг 1 фоизи қайтарилади.

“Soliq” мобил иловасини қандай юклаб олиш мумкин

🔗Харид чекини рўйхатдан ўтказиш учун телефонда “Soliq” мобил иловаси ўрнатилган бўлиши шарт. Иловани “Play Market” (Android) ёки “App Store” (iOS) орқали юклаб олиш мумкин. Илованинг “Умумий хизматлар” бўлимида "Кешбэк" тугмасини босиб, штрих кодли (QR-kod) харид чекини телефон камераси орқали рўйхатдан ўтказиш керак. "Кешбэк" бўлимида штрих код расми кўрсатилган тугмани босиш керак. Шундан сўнг камера харид чеки штрих кодига йўналтирилса, у автоматик тарзда штрих кодни ўқийди.

Илованинг "Менинг чекларим" бўлимида сканер қилинган чеклар рўйхати шаклланади. Харид чекларидан тушган кешбэк йиғилиб боради ва "Умумий кешбэк суммаси" бўлимида кўринади. Ой бошида ўтган ойда йиғилган кешбэк маблағлари тўлиқ кўринади.
"Тушумлар тарихи" бўлимида харид чекини сканер қилиш орқали йиғилган кешбэклар тарихини кўриш мумкин. Йиғилган маблағларни "Картага пул ўтказиш" бўлимида банк картасига ўтказиб олиш имконияти бор.

Баъзи чеклар иловадан рўйхатдан ўтмайди. Чунки, айрим тадбиркорлар тақдим этадиган харид чеклари Солиқ қўмитаси томонидан белгиланган талабларга мос келмайди. Масалан, баъзи ҳолларда харид чекида "Фискал белги" ва штрих код бўлишига қарамай, уни рўйхатдан ўтказиш пайтида илова "Чекдаги маҳсулот коди (MXIK) хато" деб кўрсатади. Маҳсулот кодида хатолик аниқланган тадбиркорлик субъекти ҳақидаги тўлиқ маълумотларни солиқ органларига етказиш керак бўлади.
Telegram | Facebook
#4_sektor #Jizzax_shahri

Ayni kunda Jizzax shahar Davlat soliq inspeksiyasi mas’ul bo’lgan 4-sektor hududida joylashgan Amir Temur mahallasi, Qorasoy qishlog’ida katta ko’lamdagi obodonlashtirish ishlari amalga oshirilmoqda. Sektor tomonidan aholi xonadonlarini joriy ta’mirlash maqsadida, 5 tonna ohak, 10 tonnadan ortiq qurilish sementi homiylik asosida yetkazib berildi.
Ayniqsa temir yo’l bo’yida joylashgan 28 ta uyning fasadi pardozlanib, hududdagi ortiqcha chiqindilar olib ketilmoqda. Ehtiyojga qarab ohak, sement va qum maxsulotlari aholiga bepul tarqatilmoqda.

Telegram | Facebook
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Зарбдор туманида 4- сектор кўмаги билан янги иш ўринлари яратилмоқда.

Аҳолини тадбиркорликга жалб этиш борасида сектор томонидан манзилли ишлар олиб борилаяпти.

Зарбдор қовунлари хорижга экспорт қилинмоқда
Telegram | Facebook
Солиқ органлари томонидан қалбаки ва кўзбўямачилик билан тузилган битимлар аниқланганда қандай солиқ оқибатлари юзага келади

☑️Тавсияда:

– қалбаки ва кўзбўямачилик билан тузилган битимлар, улар ўртасидаги фарқ;
– солиқ органлари битимларни қандай мезонлар бўйича баҳолайди;
– битимнинг ҳақиқий эмаслиги ва ҳамкор ноинсофлигининг белгилари;
– қалбаки битимлар аниқланганда солиқ оқибатлари;
– кўзбўямачилик билан тузилган битимлар аниқланганда солиқ оқибатлари.



Солиқ органи учун асосийси – битимнинг ҳақиқийлиги. Айтайлик, текшириш пайтида инспекторлар сиздаги мавжуд айрим битимлар аслида мавжуд эмаслигидан шубҳа қилишди. Улар бирламчи ҳужжатларни, битимларга тегишли активларини ўрганиб чиқдилар, қўлёзмаларнинг экспертизасини ўтказдилар, шунингдек тўловчининг раҳбарлари ва ижрочиларини сўроққа тутдилар. Ҳамма нарса тузилган битимларнинг айримлари қалбаки эканлигини, баъзилари эса кўзбўямачилик билан тузилганлигини кўрсатди. Шуни ёдда тутингки, бу айнан бир нарсанинг ўзи эмас.

📌Мисол
Қалбаки битим
Кўзбўямачилик билан битим тузилганда тарафларнинг мақсади бошқа операцияларни яшириш бўлиб ҳисобланади . Шу муносабат билан кўзбўямачилик билан тузилган битимни ҳақиқий эмас деб эътироф этиш унинг тарафларидан битим бўйича олинган барча нарсалар қайтарилишини талаб қилмайди . Бундай ҳолатда тарафлар ҳақиқатда назарда тутган ўша битимга оид қоидалар қўлланилади .

✔️Солиқчилар битимнинг қалбаки ёки кўзбўямачилик билан тузилганлигини қандай исботлайдилар

Битимлар ҳақиқий эмаслигини исботлаш учун инспекторлар одатдаги иш айланмаларини ҳисобга олган ҳолда унинг реализация қилинишини барча босқичларини текширадилар. Улар операцияни қуйидаги мезонлар бўйича баҳолайдилар:

битимнинг ҳақиқийлиги (агар операция ҳақиқий бўлмаса, унда уни бошқа мезонлар бўйича текширишмайди, бу операция фақат солиқ солиш мақсадларида ҳисобга олинмайди);
битимнинг тегишли шахс томонидан бажарилиши: у бўйича мажбуриятни шартнома тузилган шахс бажариши керак. Агар шартномада кўрсатилган томон шартнома мажбуриятларини бажариш имкониятига эга бўлмаса (низомда бундай фаолият тури, ходимлар, мутахассислар, ишлаб чиқариш қувватлари ва бошқалар мавжуд бўлмаса), у ҳолда битимни қалбаки деб эътироф этишади;
битим иқтисодий маъносининг ҳақиқийлиги, унинг ҳуқуқий номи иқтисодий мазмунига мос келиши (масалан, мол-мулк сотилганда бу операция ижара шартномаси билан расмийлаштирилмаслиги керак);
солиқ мажбуриятини камайтиришдан ташқари иш мақсадининг мавжудлиги. Агар битимнинг ягона ёки устувор мақсади солиқ тўламаслик тарзидаги асоссиз солиқ нафи олишдан ёхуд ўзи тўлайдиган солиқларнинг суммасини камайтиришдан иборат бўладиган бўлса, унинг бундай ҳаракатлари ҳуқуқни суиистеъмол қилиш деб эътироф этилади .
Telegram | Facebook
Айни кунларда Пахтакор туман секторлари раҳбарларининг секторлар кесимида аҳоли билан учрашувлари давом этмоқда.

Туманнинг "Олтин кўл" маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомад қилувчи фуқаролар билан сайёр қабул ўтказилди.

Қабул давомида 20 га яқин мурожаатлар келиб тушди. Уларнинг аксарияти жойида бартараф этилди. Ўрганилиши лозим бўлган мурожаатларни ҳал этиш бўйича тегишли масъулларга топшириқ ва тавсиялар берилди.
Қабулда 4- сектор масъуллари асосий эътиборни ишсиз бўлган хотин-қизларни иш билан таъминлаш масаласига қаратдилар.
Telegram | Facebook
Ижтимоий солиқни тўлашда кўзда тутилган имтиёзлар
Тавсияда:

– ижтимоий солиқ бўйича имтиёзлар:
солиқ базасининг камайтирилиши;
пасайтирилган ставкалар;
тўловдан озод қилиш;
тўланган ижтимоий солиқ суммасининг қайтарилиши.

📌2020 йилгача ягона ижтимоий тўлов бўйича тақдим этилган имтиёзлар ижтимоий солиққа ҳам татбиқ этилади .

Айрим меъёрий ҳужжатларда назарда тутилган имтиёзлар уларнинг амал қилиш муддати тугагунига ёки ўзгартиришлар киритилгунига қадар амал қилади.

☑️Қандай тўловлар ижтимоий солиққа тортилмайди

Айрим қонун ҳужжатлари ижтимоий солиқ бўйича солиқ солинадиган базани камайтириш кўринишида имтиёзлардан фойдаланишга имкон беради.

🔗Масалан, қуйидагилар ижтимоий солиққа тортилмайди:

2023 йил 1 январгача – пилла етиштириш билан шуғулланувчи касаначилар ва бошқа ишчи-пиллакорлар меҳнатига ҳақ тўлашга йўналтириладиган маблағлар, бундан бўшаган маблағлар касаначилар ва ишчи-пиллакорларни моддий рағбатлантиришга йўналтирилсин ;
жамоат ишларига жалб этиладиган, Жамоат ишлари жамғармаси маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган жисмоний шахслар меҳнатига тўланган ҳақ сифатида олинган даромадлар ;
Ўзбекистон Президенти ёки ҳукумати қарорларига мувофиқ соғлиқни сақлаш, таълим, меҳмонхона бизнеси, спорт, қишлоқ хўжалиги соҳасидаги хорижий мутахассислар меҳнатига ҳақ тўлаш фонди.
Telegram | Facebook
Дўстлик тумани 4-секторга қарашли Мевазор маҳалла фуқаролар йиғинига қарашли 5-сонли “Райхон” Давлат мактабгача таълим муассасасида таъмирлаш ишлари якунига олиб борилмоқда.

Сектор масъуллари ташаббуси билан қурувчилар яқин кунларда болалар боғчасини тез кунларда тарбияланувчилар ихтиёрига топширадилар.

Telegram | Facebook