Forwarded from SANGZOR.uz | Расмий Канал
Солиқ қўмитаси қайси ҳолатларда фуқаролар ўз кўчмас мулкларини сотишдан олинган даромад солиғини тўлашлари лозимлигини тушунтириб берди
Қуйидаги мулклар сотилганда жисмоний шахслардан даромад солиғи олинади:
нотурар жойлар;
36 календарь ойдан кам муддатда солиқ тўловчининг тасарруфида бўлган турар жойлар.
Солиқ тўловчи томонидан уч йил ичида сотиладиган турар жой унга мерос, ҳадя ёки олди-сотди шартномаси асосида ўтганлигидан қатъий назар, даромад солиғи тўланилиши шарт.
Батафсил
Facebook | Telegram | Instagram

Яқин кунларда вилоят 4-сектор раҳбари ташаббуси билан Нонисангил маҳалла фуқаролар йиғинида янги басейн ишга туширилади
Тадбиркор Обит Ғаппоров томонидан қурилаётган 100 млн.сўм эвазига бунёд тилаётган басейнда таъмирлаш ишлари якунига етмоқда.
Куни кеча вилоят ДСБ бошлиғи, 4-сектор раҳбари Б.Ташпулатов басейнни қурилиш ишлари билан танишди.
Сектор раҳбари 25х12 метрлик бассейнни кўздан кечирар экан, ушбу спорт маскани маҳалла ёшларини спортга бўлган қизиқишларини янада ошириш, бўш вақтларини мазмунли ташкил этишига хизмат қилишига ишонч билдириб, келажакда бу ердан кўплаб спорт усталари етишиб чиқишига умид билдирди.
Шунингдек, маҳаллада 2-лайиҳа ҳам яқин орада ишга тушади. 4- сектор раҳбари бошчилигида сунъий қопламали стадион қурилиши ҳам якунланмоқда.
Лойиҳа қиймати 500 млн. сўмлик мазкур стадион жорий йилнинг 1 августда фойдаланишга топширилади.
Маҳалланинг ҳаваскор футбалистлари энди стадион излаб ҳеч қаерга боришмайди.
Telegram | Facebook

Арнасой туман далат солиқ инспекцияси, 4- сектор масъуллари ёрдамида куз-қиш мавсумида узлуксиз электр энергияси билан таъминлаш мақсадида бетон устумлар ўрнатилаяпти.
Бўстон маҳалла фуқаролар йиғини аҳолиси 4- сектор раҳбари томонидан ўтказилган сайёр учрашувларда электр энергия таъминотида мунтазам узилишлар бўлаётгани сим ёғочлар яроқсиз ҳолда бўлганлиги борасида мурожаат қилишган эди.
Айни пайтда сектор раҳбарлари томонидан мазкур муаммолар бартараф этилмоқда. Маҳалла кўчаларига 27 дона бетон устумлар ўрнатилмоқда.

📌Маркетплейс тўловни бошқа маркетплейс орқали қабул қилса, ким чек бериши керак?
🔘2022 йил 13 июндан бошлаб “Cолиқ органларининг ахборот тизимлари билан интеграция қилиниши таъминланмаганлиги” учун реализация амалга оширилган охирги ҳисобот чорагида олинган соф тушум миқдорида жаримани назарда тутувчи СКнинг 2271-моддаси кучга кирди. Ушбу норма буюртмаларни сайтлар ва мобиль иловалари орқали қабул қиладиган тадбиркорлик субъектларига дахл қилади.
☑️ Кўп компанияларда Интернетда ўз сайтлари ва улар ўз маҳсулотлари ёки хизматларига у орқали тўловни қабул қиладиган мобиль иловалари мавжуд. Мижозлар товарлар (хизматлар)ни олишда буюртмага нақд пул тўлашлари ёки Click, PayMe ва ҳоказо тўлов тизимлари орқали - олдиндан тўлов билан ҳақ тўлашлари мумкин.
Агар компания ўз сайти ва мобиль иловасини интеграция қилмаган бўлса, солиқ текшируви натижалари бўйича унга СКнинг 2271-моддасига биноан жарима солишлари мумкин. Бунда солиқчилар интеграция 04.10.2021 йилдаги ПҚ-5252-сон қарорнинг 5-бандига мувофиқ ўтказилган бўлиши кераклигини таъкидлашади.
🔖ПҚ-5252-сон қарорнинг 5-бандига асосан 2022 йил 1 февралдан бошлаб электрон тўлов хизматлари (шу жумладан мобиль иловалар орқали) ёрдамида масофадан туриб амалга оширилган савдо ва пуллик хизматлар бўйича транзакцияларнинг ("P2P", кредит тўловлари бундан мустасно) электрон чекларида солиқ органлари ахборотлар тизимларига интеграциялашган ва автоматик тарзда шаклланувчи фискал белгиларни мажбурий акс эттириш талаби маркетплейсга ҳам татбиқ этилади.
Маркетплейс - бу оператор тизимига боғланиш имкониятига эга бўлган, операторга тақдим қилган чек маълумотлари асосида онлайн режимда фискал белгиларни қабул қилувчи, чекларни электрон шаклда харидорларга юбориш функциясига эга бўлган техника воситаларидан, ахборот технологияларидан ва ахборот тизимлари хизматларидан фойдаланган ҳолда электрон тўлов ҳужжатлари воситасида нақд ёки нақд пулсиз ҳисоб-китобларни амалга ошириш тизими 23.11.2019 йилдаги 943-сон ВМҚга 1а-илова 3-б..
Харидор ишлаб чиқарувчининг сайтида хизмат ёки товарни буюртма қилди деб фараз қилайлик. Унга фискал чекни учта турли усулда бериш мумкин:
✔️ онлайн-НКМ ёки виртуал касса ёрдамида (товарни етказиб беришда, хизматлар кўрсатишда);
✔️ агар мижоз у орқали ҳисоблашса, тўлов тизимларидан (Click, PayME ва ҳоказо);
✔️ чек сайтнинг ўзи ёки мобиль илова билан шакллантирилиши мумкин, агар улар солиқ органларининг ахборот тизимларига интеграция қилинган бўлса.
🔘Шубҳасиз - битта харид учун фақат битта фискал чек берилиши мумкин. Иккита ва ундан ортиқ чеклар солиқ ҳисоботларига тушганда ушбу сотиш бўйича маълумотларни бузиб кўрсатади.
Бироқ ушбу чек қай тарзда берилишини ким белгилайди? Агар - ишлаб чиқарувчининг ўзи белгиласа, у солиқ органлари ва харидорни у томондан қўлланилаётган фискал чекни шакллантириш ва фискал чек бериш тизими ҳақида қандай хабардор қилиши керак?
Мен ўз мижозларимга вазият ойдинлашгунга қадар - тўлов тизимлари орқали сотишни вақтинча тўхтатиб туришни тавсия қиламан. Шунингдек:
1) “Yangi texnologiyalar” ИАМга ресурсларни солиқ органларининг ахборот тизимлари билан интеграция қилишни сўраб ариза бериш (агар ҳали бу амалга оширилмаган бўлса). “Yangi texnologiyalar” ИАМ мутахассисларининг тушунтиришича, агар маркетплейс техник жиҳатдан фискал маълумотлар операторининг талабларига жавоб берса, интеграция қилиш тез кечади. Агарда сизга ресурсингиз маркетплейс ҳисобланмайди дейишса, сизга ёзма жавоб беришларини ва интеграция қилишни рад этиш сабабини кўрсатишларини сўранг.
2) Ҳар қандай ҳолатда харидорларга ҳар бир харид учун фискал чек беринг.

Форишда 4- сектор раҳбари ва ҳоким ёрдамчилари ёшларни касб-ҳунарга ўқитиш ва бандлигини таъминлаш борасида ҳамкорликда иш олиб бораяпти
Тумандаги Хонбанди маҳалла фуқаролар йиғинида 2022–2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили”да амалга оширишга оид Давлат дастури ижросини таъминлаш мақсадида кўплаб ишсиз ёшлар ҳунарга ўқитилмоқда.
Яқинда 4- сектор ташшабуси билан 12 нафар хотин қизларга касб-ҳунарларга ўқитиш ишлари олиб борилди.
Эндиликда бу хотин қизлар сартарошлик касбини эгаллаб, ўз тадбиркорликларини бошлайдилар.

📌Кадастр ҳужжатлари мавжуд бўлмаган ерлар учун солиқ уч карра миқдорда ундирилмайди
🔗Кадастри йўқ бўлган уй хўжаликларига ер солиғи 3 карра оширилган ставка бўйича ҳисобланиши тўхтатиб турилади. Бу масала 18 июль куни озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва аҳолининг даромадларини ошириш масаласига бағишланган Президент раислигида ўтказилган йиғилишда муҳокама қилинди.
Маълумотларга кўра Ўзбекистондаги 2,6 млн аҳоли хонадонларининг кадастр ҳужжатлари йўқ. Шу сабабли ушбу хонадонлар бўйича ер солиғи 3 карра миқдорда ҳисобланмоқда. Бундан ташқари, бу уйларнинг эгалари кредит ва субсидиялардан фойдалана олмаяптилар.
Президент томонидан Адлия вазирлигига ушбу масаласини узил-кесил ҳал қилиш учун алоҳида қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш топширилди. Янги қонун қабул қилингунига қадар мазкур уйларга солиқни оширилган ставка бўйича ҳисоблаш тўхтатиб турилади.
🔘Шунингдек сув таъминоти оғир туманларда катта қудуқ қазиш харажатлари учун ажратиладиган субсидиялар миқдори оширилиши режалаштирилмоқда. Кичик қудуқлар учун Қорақалпоғистонда 5 метрдан, қолган ҳудудларда 10 метрдан ортиқ чуқурликнинг ҳар бир метрига 100 минг сўмдан субсидия берилади.
Қудуқ қазишга гидрогеологик хулосалар 2025 йилга қадар бепул берилади. Сув тежовчи технологиялар жорий этиш бўйича бериладиган субсидиялар деҳқон хўжаликлари учун ҳам татбиқ этилади.

📌ЭҲФда МХИК ва штрих-код бўйича маълумотларни қандай тўлдириш керак
🔘МХИК – бу маҳсулот ва хизматларнинг идентификация коди. У маълум бир товар ёки хизмат турига бириктирилган рақамлар тўплами кўринишида ифодаланган бўлиб, мажбурий тартибда ЭҲФ, электрон шартномалар ёки онлайн-НКМ ҳамда виртуал касса чекларида ва ихтиёрий тартибда ишончномаларда, товар-траспорт юк хати (ТТЮ) ҳамда бажарилган ишлар далолатномаларида (кўрсатилган хизматлар) акс эттирилади.
✔️Товар ва хизматларнинг ягона электрон классификатори орқали маълум бир товар ёки хизматнинг МХИКини аниқлаш мумкин.
✔️Агар товар (хизмат) штрих-кодга эга бўлмаса, ЭҲФни юбориш пайтида ушбу устунни тўлдирманг.
❗️tasnif.soliq.uz сайти орқали сизга керак бўлган товар (хизмат) МХИКини топиш учун:
маълумотларни акс эттириш тилини танланг. Бунинг учун саҳифанинг юқори ўнг томонидаги тил панелидан сизга керак бўлган тилни танланг (ўзбекча ёки русча);
ЭРИ ёрдамида шахсий кабинетга киринг;
сайтнинг умумий сарлавҳасидан пастроқда қидирув тизими жойлашган. Ушбу сатр остида маҳсулот (хизмат)ни қидириш қайси параметр бўйича амалга оширилиши кераклигини белгиланг – матн, МХИК, штрих-код, ТИФ ТН коди ёки товар белгиси бўйича.

Яқинда Фориш туманида 4- сектор масъуллари ва ишчи гуруҳ аъзолари ҳамкорлида сайёр қабул ўтказилди.
Сайёр қабул туманнининг "Хонбанда" маҳалла фуқаролар йиғинида бўлиб, унга 25 нафардан зиёд фуқаро ўз муаммоли мурожаатлари билан иштирок этишди. Қабул давомида аҳолидан иш билан таъминлаш, йўлларни таъмирлаш, саломатлигини тиклаш борасида кўмак сўраш каби кўрлаб мурожаатлар қабул қилинди. Ўнга яқин мурожаатлар шу ернинг ўзида хал этилди.
Зеро, ҳаёт муаммосиз, турмуш камчиликсиз бўлмайди. Афсуски, бундан тўрт-беш йил муқаддам ҳам раҳбарларга дардини тўкиб солган юртдошларимиз муаммоларини тинглаш ва ечимини топишда расмиятчиликка йўл қўйиб келинаётган эди.
Хулоса қилиб айтганда, бу борада олиб борилаётган барча эзгу ишлар юрт ободлиги ва халқимиз фаровонлигини таъминлаш, чекка, олис ҳудудларда яшаётган аҳоли учун ҳам муносиб турмуш шароити яратишда муҳим ўрин тутмоқда.

🔗Жисмоний шахслар билан ҳисоб-китобларда бир томонлама ЭҲФсиз ишлаш мумкинми
2022 йил 11 июлдан бошлаб ДСҚ жисмоний шахслар билан ҳисоб-китобларда суиистеъмолчиликни қисқартириш ва фискал маълумотларнинг шаффофлигини таъминлаш мақсадида бир томонлама ЭҲФ расмийлаштириш имкониятини чеклади.
Эслатиб ўтамиз: ЭҲФ ва онлайн-НКТ маълумотлари солиқ бўйича ҳисоб-китобларда автоматик тарзда акс эттирилади.
Онлайн касса-техникасини аҳоли билан пулли ҳисоб-китобларни амалга оширадиган тадбиркорлик субъектлари қўллаши шарт :
юридик шахслар;
якка тартибдаги тадбиркорлар;
оилавий тадбиркорлик субъектлари.
Қуйидагилар назорат-касса техникаси жумласига киради :
онлайн-НКМ;
виртуал касса;
солиқ органларининг ахборот тизимлари билан интеграция қилинган ва фискал белгили чекни шакллантира оладиган маркетплейс (шу жумладан - интернет-дўконлар, тўлов мобиль иловалари, банк иловалари).
Назорат-касса техникасининг барча учта тури фискал маълумотлар операторининг ягона ахборот тизимида ишлайди ва онлайн-НКТ чекларига база яратилади.

Арнасой тумани 4-сектори томонидан амалга оширилаётган лойиҳалар ҳамжиҳатлик мевасидир
Арнасой туманига ташрифимиз ўтган ҳафтанинг жазирама иссиқ кунларига тўғри келди.
Туман Давлат солиқ инспекциясига етиб боргач, автомобилимизни соя жойга қўйиб, 4-сектор масъул бўлган “Бўстон” МФЙга йўл олдик.
Арнасой тумани 4-секторга “Бўстон” МФЙ ва “Бахтли” МФЙлар бириктирилган. Жами ер майдони 135.1 минг гектарни ( Бўстон МФЙда 60 минг, Бахтли МФЙда 75.1 минг) ни ташкил килади.
➡️Батафсил