Jizzax viloyat soliq boshqarmasi
5.54K subscribers
11.4K photos
1.49K videos
75 files
5.88K links
rasmiy kanali
Malumot uchun:[email protected]
Tel:72 226-34-70,72 222 -07 -00
Download Telegram
Forwarded from Huquqiy axborot
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Биласизми

Ошаётган нафақалар, “прописка”сиз яшашда янги тартиблар: 1 сентябрдан нималар ўзгаради?

Батафсил ушбу ролик орқали танишинг

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#биласизми #ижара #солиқ

Мол-мулкни ижарага берувчи жисмоний шахслар учун белгиланган ижара тўловининг энг кам ставкалари
Forwarded from Huquqiy axborot
#Биласизми

Қўшилган қиймат солиғи тўловчиси бўлган:

чорвачилик хўжаликларига – ўз хўжаликларидаги йирик ва майда шоҳли қорамоллар тирик вазнининг ҳар бир килограмми учун 2 000 сўм ҳамда сутининг ҳар бир литри учун 200 сўм;

паррандачилик хўжаликларига – ўз хўжаликларидаги тухумнинг ҳар бир донаси учун 50 сўм ҳамда парранда гўштининг ҳар бир килограмми учун 1 000 сўм;

балиқчилик хўжаликларига – интенсив усулда етиштирилган совуқ сув балиқларининг ҳар бир килограмми учун 3 000 сўм, қолган турдаги балиқлар учун 1 000 сўм миқдорида республика бюджетидан субсидия ажратилади.

📍Lotin alifbosida o‘qing

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Forwarded from Huquqiy axborot
#Биласизми

Ногиронлиги бўлган шахсларга берилган айрим имтиёзлар

🎓 Ногиронлиги бўлган шахслар учун ОТМда давлат гранти асосида қўшимча қабул квотаси ажратилади.

🚖 Ногиронлиги бўлган шахсларнинг автотранспорт воситалари учун ажратилган тўхтаб туриш жойларидан фойдаланганлик учун ҳақ олинмайди.

☑️ I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга ДХМ ва (ёки) ЯИДХП орқали хизмат кўрсатишда 50 фоиз миқдорида чегирма қўлланилади.

📋 Ногиронлиги бўлган шахслар жамоат бирлашмалари рамзларини давлат рўйхатидан (қайта рўйхатдан) ўтказиш учун давлат божи ундирилмайди.

💰 Ногиронлиги бўлган 18 ёшгача болалар, 18 ёшдан катта болаликдан ногиронлиги бўлган шахсларга нафақа тайинлашда давлат хизматлари бепул кўрсатилади.

🏫 I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларнинг болаларини давлат мактабгача таълим муассасаларига қабул қилишда имтиёзли рўйхатга киритилган.

Тегишли тиббий хулоса асосида муҳтож шахсларга протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация қилишнинг техник воситалари берилади.

🚘 Қўл билан бошқаришга мослаштирилган енгил автомобилни сотиб олувчи ногиронлиги бўлган шахслар автотранспорт йиғимини тўлашдан озод қилинган.

☀️ Ногиронлиги бўлган шахслар санаторий-курортда бепул соғломлаштириш ҳуқуқига эга.

➡️ Ногиронлиги бўлган шахслар айрим маҳсулотлар билан бепул таъминланади.

🏘 I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларнинг мулкида бўлган мол-мулк 60 квадрат метр доирасида солиқ солишдан озод қилинади.

🏠 Меҳмонхоналарда ногиронлиги бўлган шахслар учун алоҳида шароитга эга хона ташкил этилади.

🍞 Болаликдан ногиронлиги бўлган 16 ёшдан катта шахслар, 16 ёшгача ногиронлиги бўлган болаларларга ун ва қолипли нон харид қилиш бўйича қўшимча харажатларни қоплаш учун 50 минг сўм миқдорида ҳар ойлик пул компенсацияси тўланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

Ишончномалар, товар-транспорт юкхати, бажарилган ишлар (кўрсатилган хизматлар) далолатномаларининг электрон шаклларида товарлар ва хизматларнинг МХИКларини акс эттириш учун янги устун пайдо бўлди. Уни тўлдиришда ЭҲФни автоматик тарзда тўлдириш имконияти пайдо бўлади. Бу қандай ишлайди?


Ишончнома ва ЭҲФ
Агар харидорнинг ишончномасида товар (хизмат)нинг тўғри МХИКи кўрсатилган бўлса, сотувчи электрон ишончномани имзолаш асносида “Қабул қилиш ва ЭҲФ яратиш” тугмасига босади. Натижада унда сотилган товарга автоматик тарзда ЭҲФ шакллантирилади.

ТТЮ ва ЭҲФ
Функционал норуда фойдали қазилмаларни реализация қилувчи ташкилотлар учун мўлжалланган.
Агар товар-транспорт юкхатида МХИК кўрсатилса, ЭҲФни шакллантиришда шунчаки ТТЮнинг ID-кодини кўрсатинг. Электрон ҳисобварақ-фактура шакли автоматик тарзда тўлдирилади.

Ишончномаларда, ТТЮда ва бажарилган ишлар далолатномаларида МХИКни кўрсатиш зарурми
Бу масалани сиз ўзингиз мустақил ҳал қиласиз - ихтиёр ўзингизда. Кўрсатмаса ҳам бўлади, бироқ у ҳолда ЭҲФни одатдагидек тўлиқ қўлда шакллантиришга тўғри келади.
Электрон ҳужжатлардаги тўғри МХИК товарни аниқ ҳисобга олишга кўмаклашади. Уни Ягона классификатор сайтида илгари “Танланганлар”га бириктирилганлардан танлаш мумкин.
Телеграм | Фейсбук
#биласизми

Қайси ҳолларда солиқларни 1 фоиз миқдорида тўлаш мумкин?

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 27 январдаги “Хизматлар соҳасини ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-104-сон қарорининг 2-бандига кўра солиқ имтиёзлари белгиланган.

Батафсил


#Биласизми
Икки ёқлама солиқ солиш олдини олиш тўғрисидаги халқаро шартномаларнинг қоидалари қандай қўлланилади

Чет эллик ходимларнинг даромадларига Солиқ кодексига мувофиқ, Ўзбекистоннинг халқаро шартномалари ҳисобга олинган ҳолда солиқ солинади. Бундан, солиқни ундириш ўзаролик принципи бўйича тугатилиши ёки чекланиши мумкин бўлган ҳолатлар мустасно .

Тарафларидан бири Ўзбекистон бўлиб ҳисобланган, икки ёқлама солиқ солишнинг олдини олиш ва солиқларни тўлашдан бўйин товлашни бартараф этиш масалаларини тартибга соладиган, халқаро шартнома қоидалари бундай шартномани тузган бир ёки иккала давлатнинг солиқ резидентларига нисбатан қўлланилади .

Агар корхонанинг ходими, Ўзбекистон икки ёқлама солиқ солиш олдини олиш тўғрисидаги халқаро шартнома тузган давлатнинг резиденти бўлиб ҳисобланадиган бўлса, мазкур шартноманинг жисмоний шахслар даромадларига солиқ солиш қисмини ўрганиб чиқиш лозим.
Telegram | Facebook
#Биласизми

🔰 Ҳозирги кунда Ўзбекистон ҳудудида:

🔹 меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори – 920 000 сўм;

🔹 базавий ҳисоблаш миқдори – 300 000 сўм;

🔹 пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори – 324 000 сўм;

🔹 ёшга доир энг кам пенсиялар – 633 000 сўм;

🔹 болаликдан ногиронлиги бўлган шахсларга бериладиган нафақа – 698 000 сўм;

🔹 зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги ва меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган нафақа – 500 000 сўм;

🔹 иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги пенсияларнинг энг кам миқдори қўшимча тўловни ҳисобга олган ҳолда – 500 000 сўм;

🔹 белгиланган ёшга доир энг кам пенсия миқдоридан 698 000 сўмгача пенсия олувчиларнинг ёшга доир ва ногиронлик бўйича пенсиялари миқдори – 698 000 сўмдан иборат.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Forwarded from Huquqiy axborot
#Биласизми

❗️Аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш учун субсидиялар берилади

💰 Аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан қуйидаги мақсадлар учун субсидиялар ажратилади:

🔸енгил конструкцияли иссиқхоналар ўрнатиш учун – БҲМнинг 30 бараваригача (9 млн сўмгача) миқдорида;

🔸суғориш воситалари харид қилиш учун – БҲМнинг 10 бараваригача (3 млн сўмгача) миқдорида;

🔸уруғликлар ва кўчатлар сотиб олиш учун – БҲМнинг 3 бараваригача (900 минг сўмгача) миқдорида;

🔸ишсиз фуқаролар, кам таъминланган оилалар аъзолари ва ташқи меҳнат миграциясидан қайтиб келган шахсларга уларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида ташкил этиладиган қишлоқ хўжалиги кооперативлари устав фондига улуш сифатида киритиш учун – БҲМнинг 10 бараваригача (3 млн сўмгача) миқдорида;

🔸“Ўзбекипаксаноат” уюшмаси таркибидаги қўлда гилам ва ипак мато тўқиш билан шуғулланувчиларга 3 тадан кам бўлмаган иш ўрни яратиш шарти билан гилам ва ипак мато тўқиш дастгоҳини харид қилишга сарфланадиган харажатларни қоплаш учун – ҳар бир дастгоҳ учун БҲМнинг 10 бараваригача (3 млн сўмгача) миқдорида;

🔸“Яйлов хўжалигини ривожлантириш” уюшмаси аъзоларига қўл меҳнати учун ускуналар харид қилиш бўйича харажатларни қоплаш учун камида битта иш ўрни яратиш шарти билан БҲМнинг 10 бараваригача (3 млн сўмгача) миқдорида;

🔸2025 йил 1 январгача жисмоний шахсларнинг аҳоли хонадонларида балиқ етиштириш йўналиши бўйича ўқув курсларида ўқиш харажатларини қоплаш учун – БҲМнинг 2 бараваридан ошмаган (600 минг сўмгача) миқдорда бир марталик;

🔸тадбиркорлик ва ўзини ўзи банд қилиш фаолиятини бошламоқчи бўлган ишсиз, шу жумладан, “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”га киритилган фуқароларга фаолиятини бошлаш учун керак бўлган асбоб-ускуна, меҳнат қуролларини харид қилиш учун – 7 миллион сўмгача, хотин-қизларга 10 миллион сўмгача;

🔸тадбиркорлик фаолиятини бошлаётган ишсиз фуқароларга тадбиркорлик субъекти сифатида давлат рўйхатидан ўтгандан сўнг дастлабки 3 ой мобайнида олинган бино ва иншоотнинг ижара тўловини тўлаш учун – БҲМнинг 10 бараваригача (3 млн сўмгача) миқдорида;

🔸ҳунармандларнинг “Ҳунарманд” уюшмасига аъзолик бадали харажатлари учун – аъзолик бадали миқдорида;

🔸аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказида рўйхатдан ўтган, тадбиркорлик фаолиятини бошлашни хоҳлаётган ишсиз шахсларга – якка тартибдаги тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтиш, кичик корхоналар ва микрофирмаларни давлат рўйхатидан ўтказиш учун – сарфланадиган харажатларни тўлашда бир марталик;

🔸“уста-шогирд” анъаналари асосида ёшларга ҳунар ўргатаётган ҳунармандларга (кулолларга) шогирдлар тайёрлаш, зарур хомашё сотиб олиш ва шогирдларни иш ҳақи билан таъминлаш учун – 6 ой давомида ҳар ойда БҲМнинг 2 бараваридан (600 минг сўмдан) кам бўлмаган миқдорда;

🔸шогирдларга – мустақил фаолият бошлаши учун зарур асбоб-ускуна ва жиҳозларни сотиб олиш, шунингдек, усталарга – интернет сайтларини ташкил этиш, ўз маҳсулотларини жаҳон электрон савдо майдончаларига чиқариш ва реклама харажатларининг 50 фоизи, бироқ БҲМнинг 25 баравари (7,5 млн сўм) миқдоридан ошмайдиган қисмига субсидия ажратилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

Солиқ тўловчиларга солиқларни бўлиб тўлаш ёки муддатини кечиктириш имконияти берилади

🔰Қонунчиликка кўра солиқ тўловчиларга солиқларни тўлашни кечиктириш ёки бўлиб-бўлиб тўлаш имконияти берилади.

☑️Бундай имкониятдан қуйидаги асослардан биттаси мавжуд бўлганда фойдаланиш мумкин:

▫️солиқ тўловчига табиий офат, технологик фалокат ёки бошқа бартараф этиб бўлмайдиган ҳолатлар натижасида зарар етказилганлиги;

▫️солиқ тўловчини бюджетдан молиялаштириш кечиктирилганлиги ёки давлат эҳтиёжи учун бажарилган ишлар ҳақини тўлаш кечиктирилганлиги;

▫️солиқни бир йўла тўлаш натижасида унинг банкротлиги аломатлари пайдо бўлиши хавфи юзага келганлиги;

▫️фаолиятини 3 йилдан кўп даврдан буён амалга ошираётганлиги ҳамда ҳисобланган солиқларни ўз вақтида тўлаб келганлиги, аммо молиявий аҳволига кўра солиқ қарзини белгиланган муддатларда тўлаш имконияти эга бўлмаганлиги;

▫️тадбиркорлар солиқ тўлашни кечиктириш тўғрисидаги хабарномани ер, бинолар ва иншоотларга бўлган мулк ҳуқуқи давлат рўйхатидан ўтказилгандан 3 ойда солиқ органларига юборган бўлса;

▫️жисмоний шахснинг мулкий ҳолати солиқни бир йўла тўлаш имкониятини истисно этиши;

▫️товарлар ёки хизматларни ишлаб чиқариш ва реализация қилиш мавсумий хусусиятга эга эканлиги;

▫️Ўзбекистоннинг божхона чегараси орқали товарлар олиб ўтилиши муносабати билан божхона тўғрисидаги қонунчиликда белгиланган тўланиши лозим бўлган солиқларни тўлашни кечиктириш ёки бўлиб-бўлиб тўлаш имкониятини бериш учун асослар мавжуд эканлиги.

Telegram | Facebook