#mutoala_soliqchi Йиғилишдан Равшанбекнинг кайфияти бузилиб чиқди. Бошлиғи томонидан унга берилган танбеҳ бироз ғурурига тегди. Касбдошларидан бири унга “Қўявер, ишлаганлар доим гап эшитади”, деса, иккинчиси “Эътибор берма, иш бор жойда хато бўлади. Бизга ҳам нималар демади, эшитдинг-ку”, деб унга далда бергандек бўлди. У хонасига кириб, стол ёнида бироз туриб қолди. Ўзича бўшаш учун ариза ёзишни кўнглидан ўтказди. Бироқ жаҳл устида бундай йўл тутишнинг оқибатида фақат ўзи жабр кўришини ўйлаб, ақлини ҳушёрликка чоғлади. Ўрнига ўтирар экан “Осон эканми?”, деб пичирлаб қўйди.
Равшанбек касбига меҳри сабаб нохуш ҳолатни тезда унутди ва кун бўйи қўшимча топшириқларни бажариб, йўл қўйган хатоларини тузатишга ҳам улгурди. Иш вақтини самарали ўтказгани, ўйлаганидан ҳам зиёдроқ натижага эришганидан кўнгли тўлиб, уйига равона бўлди. Кечки тановвул вақтида онаси ўртоғи Собиржон уни икки марта сўраб келганини айтиб қолди.
- Зарур иши борга ўхшайди. Яна келишини кутиб