Jizzax viloyat soliq boshqarmasi
5.66K subscribers
11.4K photos
1.48K videos
72 files
5.85K links
rasmiy kanali
Malumot uchun:[email protected]
Tel:72 226-34-70,72 222 -07 -00
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Жиззах вилояти 4-сектори томонидан "Темир дафтар"га киритилган оилаларга республика бюджетидан бир марталик моддий ёрдам кўрсатиш ишлари қандай ташкил этилди? Тафсилотлар Жиззах МТРКнинг "Диёр" янгиликлар дастурида. Жиззах вилоят ДСБ Ахборот хизмати.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Яширин иқтисодиёт ҳақида юртдошларимиз қандай фикрда? Бу мавзуда мутахассислар нима дейди? Жиззах вилояти ДСБ Ахборот хизмати томонидан тайёрланган ролик шу ҳақда. Жиззах вилоят ДСБ Ахборот хизмати.
https://uza.uz/oz/society/yesh-ona-yerdam-pulini-kamba-allikdan-chi-ish-uchun-ishlatmo-15-08-2020 Ёрдам пуллари оилаларнинг "темир дафтар" рўйхатидан чиқишларида асқотмоқда. Мана бу аёл ҳам боқимандалик кайфиятига берилмасдан, тезроқ оёққа туриш учун Бахмал тумани 4-сектори томонидан қўллаб-қувватланаяпти. батафсил 👇 Жиззах вилояти ДСБ Ахборот хизмати.
#bilasizmi_ Давлат солиқ хизмати органлари томонидан солиқ ва бошқа мажбурий тўловларни банкка бормасдан “CLICK” ва “PAYME” тўлов тизимлари ёрдамида мобил телефон 📱 ёки интернет 💻 орқали онлайн режимида тўлаш имконияти мавжудлигини яна бир бора эслатиб ўтмоқчимиз.

Ушбу тўлов тизимларидан фойдаланиш фуқаролар учун бепул 💸 ва амалга оширилган тўловлар учун комиссион тўлов олинмайди. Шунингдек, тўланган солиқлар ҳақидаги маълумотлар солиқ тўловчиларнинг шахсий карточкаларига🗄автоматик равишда қайд қилинади. Жиззах вилоят ДСБ Ахборот хизмати.
НАЗОРАТ КАССА-МАШИНАСИДАН ФОЙДАЛАНИШ КЎРСАТКИЧИ ОШМОҚДА
Жиззах вилоятида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 6 сентябрдаги “Савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасидаги ҳисоб-китоблар тизимига замонавий ахборот технологияларини жорий қилиш ҳамда ушбу соҳада жамоатчилик назоратини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ижросини таъминлаш юзасидан нақд пул тушумига эга бўлган тадбиркорлик субъектларини онлайн назорат-касса машиналаридан фойдаланишга босқичма-босқич ўтказиш режа графиги ишлаб чиқилган. Солиқ органлари томонидан мазкур график асосида мунтазам иш олиб борилмоқда.
Йил давомида дастурга уланиши лозим бўлган нақд пул тушумига эга бўлган 2771 субъектлар сони ўрганилди. Шундан 900 та алкоголь, тамаки, дори-дармон маҳсулотлари, бензин ва газ ёқилғиси савдоси билан шуғулланувчи субъектлар бўлиб 1826 таси ўтган йил якунлари бўйича йиллик обороти 100 млн.сўмдан ошган ёки чегаравий миқдорга етган субъектларни ташкил этади. 45 та ўтган йил якунлари бўйича йиллик оборот 5 млрд сўмдан ошган
субъектларни онлайн назорат касса машинаси ёки виртуал кассалардан фойдаланишга ўтказиш ишлари олиб борилаяпти.
Вилоятда июль ойида дастурга 533 та онлайн назорат-касса машиналари ўтказилди. Ҳозирги кунга қадар нақд пул тушумига эга бўлган тадбиркорлик субъектлари Жиззах шаҳрида 776 та, Зомин туманида 94 та, Ғаллаоролда 80 тани ташкил этмоқда.
Жиззахда йил якунига қадар онлайн назорат касса машиналар сони 1316 тага етиши кутилмоқда. Жиззах вилоят ДСБ Ахборот хизмати
#o`zini_o`zi_band_qilish_ ❇️Жиззах вилоятида репетиторлик,👩‍🎓 энагалик👩‍🍳 ва халқ табобати👩‍⚕️ (лицензия билан) каби ижтимоий йўналишларда ўзини ўзи банд қилган фуқаролар сони 1️⃣7️⃣9️⃣9️⃣ нафарга етди. Янгиобод туманида 256 нафар фуқаро ўзини ўзи банд қилган ҳолда рўйхатга олиниб, вилоят бўйича энг юқори кўрсаткични қайд этди. 📣Эслатиб ўтамиз, ўзини ўзи банд қилган фуқаролар 111 500 сўм миқдорда ижтимоий солиқ тўлаш эвазига иш стажига эга бўладилар. Натижада пенсия ёшига етганда пенсия тайинланиш имконига эга бўладилар👍 Жиззах вилояти ДСБ Ахборот хизмати.
#bilasizmi_ Oнлайн назорат-касса машиналари ва виртуал кассалардан QR кодли чек тақдим этилади. QR-код нима учун керак? QR-код ишининг асосий тамойили унинг гиперҳавола тарзида ишлай олишидир. Бу кўп маълумот ҳақида хабар бериш зарур бўлган ҳолатларда ёки уни соддалаштириш керак бўлганда жуда қулай. QR-код суратлар маҳсулот ёки хизматни танлаш жараёнини осонлаштиришга қодир, чунки ўрам ёки реклама плакатидаги кичик квадратчада 4296 тагача рамзлар жойлаштирилган бўлиши мумкин. Улар матн тарзида жойлаштириш ноқулай ва қиммат бўлган маълумотларни сиғдира олади.
Бутун дунёда электрон тўловларни амалга оширишда QR-кодлардан фаол равишда фойдаланилади. Амалиётда у қуйидагича кўринишда:
- харидор ўз банк тўлов картаси
смартфондаги иловага боғлайди;
- савдо тармоқларида харид қилишда ёки хизматлар учун тўловни амалга оширишда у банк картасидан фойдаланмасдан мазкур илова ёрдамида ҳисоб-китоб қилади.
Ҳисоб-китобнинг бундай усули харидор учун ҳам, сотувчи учун ҳам оддий банк пластик картасидан тўловни амалга оширишдан кўра қулайроқ. Чунки ушбу ҳолатда картани қабул қилиш учун терминалга ҳожат қолмайди ва харидор учун ҳам карталарни кармонда олиб юришнинг кераги бўлмайди – смартфон уларнинг ўрнини босади.
Маълумотларнинг хавфсизлик даражасини ошириш омили мазкур тизимдан фойдаланишда муҳим ҳисобланади. Энди картани сотувчига бериш ёки интернет дўконларнинг сайтларида реквизитларни киритишнинг кераги йўқ. Жиззах вилоят ДСБ Ахборот хизмати.
image_2020-08-18_16-33-07.png
64.1 KB
Почему стоит забирать чеки на кассах и терминалах? На многих чеках есть QR-код, по которому можно проверить законность операции и подать жалобу в налоговую, если QR-код не читается или приложение-сканер обнаружило нарушения. Легальный чек должен проходить проверку в приложении ФНС. Если приложение не может считать список покупок или выдаёт ошибку сканирования — это может означать, что продавец укрывается от налогов и выдаёт некорректные чеки. Если продавец не выдаёт чек вовсе, это прямое нарушение закона. Пресс служба Джизакского областного ГНУ.
image_2020-08-18_16-44-52.png
50.6 KB
Нима учун касса ва терминалдан чек олиш керак? Онлайн НКМ ва виртуал кассадан берилган чекларда QR-код мавжуд. Уни сканер қилиб, сизнинг харидингиз билан амалга оширилган операциянинг қонунийлигини текшириб кўришингиз мумкин. Агар QR-код ўқилмаса бу ҳолатда давлат солиқ хизматига мурожаат қилишнигиз лозим. Чунки бу ҳолда сотувчи солиқдан қочишга уринган бўлиши мумкин. Агар сотувчи харид чекини беришдан умуман бош тортса, бу қонун бузилишидир. Бундай ҳолда Жиззах вилоят Давлат солиқ бошқармасининг 72 222 07 00 рақамли ишонч телефонига мурожаат қилишингизни сўраймиз. Жиззах вилояти ДСБ Ахборот хизмати.
СОЛИҚ ҲИСОБОТЛАРИ НОТЎҒРИ ТАҚДИМ ЭТИЛСА НИМА БЎЛАДИ?
Камерал сўзи лотинча бўлиб, уйда маъносини англатади. Демак, камерал назорат ўрганилаётган объектда эмас, балки солиқ органи идорасида, ахборот технологиялари ёрдамида ўтказилади.
Ушбу назорат тури, самарадорлиги ва аниқлиги билан ҳужжатли текширишлардан қолишмайди. Бунда давлат солиқ органлари мавжуд ва бошқа ташқи маълумотлар таҳлил қилинади, тадбиркор фаолиятига баҳо берилади. Бу жараёнда мамлакатимизда тадбиркорлик субъектлари томонидан топшираётган ҳисоботларнинг электрон тарзда тақдим этилаётган маълумотларнинг тўғрилигига оид ёрдамчи маълумотлар ёки хатоларни тўғирлаш йўналишлари солиқ органлари тизимидаги дастурларда мавжудлиги субъектларнинг қўшимча ҳимоясини таъминлайди.
Жиззах вилоятида жорий йилнинг август ойида хўжалик юритувчи субъектлар томонидан тақдим этилган солиқ ҳисоботларининг нотўғри тақдим этилиши натижасида Солиқ кодексининг 138-моддасига асосан камерал солиқ текширувлари ўтказилди. Натижада 88 та хўжалик юритувчи субъектлар томони
томонидан тақдим этилган ҳисоботларда хотоликлар аниқланди.
Камерал назорат пайтида ноаниқлик ва тафовутлар юзага келганда, солиқ тўловчиларга ёзма равишда талабнома юборилди. Улар ўз навбатида аниқланган тафовут сабабларини ёки йўл қўйилган камчиликлар бартараф қилингани тўғрисида солиқ органларига ўн иш кун ичида маълумот тақдим этишлари зарур.
Онлайн тарзда мазкур корхоналарнинг раҳбар ва ҳисобчиларига тушунтиришлар олиб борилиши натижасида қайта ҳисоботлар тақдим этилди ва 5418,0 млн.сўм бюджетга қўшимча солиқлар ҳисобланди.
Зомин туман ДСИдан солиқ тўловчи сифатида рўйхатдан ўтган “ENTER ENGINEERING PTE.LTD ZAAMIN” корхонасида вилоят давлат солиқ бошқармаси ходимлари томонидан Солиқ кодексининг 138-моддасига асосан камерал солиқ текшируви ўтказилди. Корхона томонидан тақдим этилган солиқ ҳисоботлари тўғирланиб, 2020 йил июль ойида 3550,0 млн.сўмга қайта ҳисобот тақдим этилди. Шундан 1843,4 млн.сўм ортиқча тўлов ёпилди ва 1706,6 млн.сўм ҚҚС учун 2020 йил 14 август куни бюджетга тўлаб берди.
-Муҳими, қонунчилигимизга кўра камерал назорат пайтида аниқланган тафовут ёки йўл қўйилган хато учун хўжалик юритувчи субъектга нисбатан ҳеч қандай маъмурий ёки молиявий жарима қўлланилмайди. Тақдим этган ҳисоботдаги камчиликларни ўз вақтида тўғрилашга имконият берилгани тадбиркорларга яна бир қулайликдир, - дейди “ENTER ENGINEERING PTE.LTD ZAAMIN” корхонаси бош ҳисобчиси Одилбой Отажонов.
Қўшимча ҳисобланган ушбу суммалардан 4633,5 млн.сўм маблағлар бюджетга ундирилиши таъминланди. Бундан ташқари 84 та корхона томонидан ҳисобот кўрсатгичларининг тўғирланиши таъминланди. Тадбиркорлик субъектларини текшириш тизимининг тубдан такомиллашаётгани уларнинг эркин фаолият юритишига кенг йўл очмоқда.
Хусниддин Муродов. Жиззах вилоят ДСБ Камерал солиқ текширув бўлими бошлиқ ўринбосари
#oramizdagi_qahramonlar_ Илёс Мурадов 2013 йилдан буён Давлат солиқ идораларида хизмат қилади. Ҳозирда Жиззах шаҳар ДСИ жисмоний шахсларга хизмат кўрсатиш бўлими давлат солиқ катта инспектори вазифасида ишлаётган Илёс Мурадов ўз ҳудудидаги маҳаллий солиқларни йиғишда ўрнак бўлмоқда. Жиззахлик, Сайилжойи, Турон маҳаллаларида 3245 нафар солиқ тўловчи бор. Шу пайтга қадар 754 млн. сўм, қарийб 80% ер ва мол-мулк солиғи ундирилди. Бу жараёнда САЙТ қурилмасининг ҳам ўрни катта бўлмоқда.
- Сайилжойи маҳалласида яшовчи фуқаро Умид Ҳамроқулов ва Ҳамроқуловлар оиласи онгли равишда маҳаллий солиқларни тўладилар, - дейди Илёс Мурадов. – Фуқароларимиз тўлаган солиқ вилоятимизнинг обод бўлиши, ижтимоий инфратузилма объектлари фаолиятининг яхшиланиши, охир-оқибатда ўзимизнинг фаровонлигимиз учун сарфланишини тушунишларини истардим. Айниқса, пандемия шароитида давлат ғазнасига тушган ҳар бир сўм касалхоналарнинг бир маромда ишлаши ҳамда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашга қўшилган ҳиссадир. Жиззах вилоят ДСБ Ахборот хизмати.
#mutoala_soliqchi Йиғилишдан Равшанбекнинг кайфияти бузилиб чиқди. Бошлиғи томонидан унга берилган танбеҳ бироз ғурурига тегди. Касбдошларидан бири унга “Қўявер, ишлаганлар доим гап эшитади”, деса, иккинчиси “Эътибор берма, иш бор жойда хато бўлади. Бизга ҳам нималар демади, эшитдинг-ку”, деб унга далда бергандек бўлди. У хонасига кириб, стол ёнида бироз туриб қолди. Ўзича бўшаш учун ариза ёзишни кўнглидан ўтказди. Бироқ жаҳл устида бундай йўл тутишнинг оқибатида фақат ўзи жабр кўришини ўйлаб, ақлини ҳушёрликка чоғлади. Ўрнига ўтирар экан “Осон эканми?”, деб пичирлаб қўйди.
Равшанбек касбига меҳри сабаб нохуш ҳолатни тезда унутди ва кун бўйи қўшимча топшириқларни бажариб, йўл қўйган хатоларини тузатишга ҳам улгурди. Иш вақтини самарали ўтказгани, ўйлаганидан ҳам зиёдроқ натижага эришганидан кўнгли тўлиб, уйига равона бўлди. Кечки тановвул вақтида онаси ўртоғи Собиржон уни икки марта сўраб келганини айтиб қолди.
- Зарур иши борга ўхшайди. Яна келишини кутиб
ўтирмай, ўзинг ҳол сўраб ўтақол, - дея тайинлади.
Равшанбек билан Собиржон болаликдан бирга катта бўлишган. Мактабда ҳам, олий ўқув юртида ҳам бирга таҳсил олишган. Бироқ оилавий етишмовчиликлар туфайли Собиржон иккинчи курсда ўқишни ташлаб кетди. Равшанбек унга ёрдам беришга тайёр эканлигини айтиб, ўқишга қайтаришга қанчалик уринмасин, ўртоғи кўнмади ва Россияга ишлаш учун жўнаб кетганди. Уч йил ўтар-ўтмай қарзларини тўлаб қутулгач, баъзўр юртга қайтиб келганди. Шундан бери ҳали у, ҳали бу тадбиркорнинг қўлида ишлаб, кун кўриб юрибди. Равшанбек эса ўқишни якунлаб, ишга кирди. Тажриба орттирди. Ўтган йили чет элда ҳам малака ошириб қайтди. Мана энди, вилоят давлат солиқ бошқармасида бўлим бошлиғи вазифасида ишламоқда.
Равшанбек қўшни дарвозани тақиллатиб, ўртоғини чақирди. “Ҳозир, чиқяпман!”, деган жавобдан сўнг кўча ўриндиққа ўтириб, болалиги ёдига тушди. Чамаси ўн ёшлигида, бир-икки кун отаси ишга дарвозани қулфлаб кетадиган бўлди. Авваллари маҳаллага солиқчилар оралаганлиги ҳақида хабар тарқалса, свет ё
ёки газдан қарздорлиги бўлган оилалар дарвозаларини қулфлаб олишарди. Бир сафар Равшанбек уйда қамалиб ўтиришга чидай олмай, ўртоғининг ёнига бориш учун дарахтга чиқиб, қўшни девордан ошиб ўтган. Ўшанда онасидан роса адабини еганди.
- Ие ўртоқ, ишдан қайтишингни пойлаб, ўзим ўтмоқчи бўлиб тургандим. Куттириб қўймадимми? - дея Собиржон чиқиб қолди. Улар дўстона саломлашишди.
- Нега ҳаммаёқ қоронғу? – деди Равшанбек ичкарига кираётиб.
- Светдан қарзимиз бор экан, шунга...
Улар хонага кириб, телефон ёруғида гап бошлашди. Собиржон электросетга борганлигини, ортиқча қарздорлик бўйнига қўйилаётгани сабабли ходимлар билан жанжаллашиб қолганлигини айтди. Равшанбек унга ер-мулк, газ ва свет учун тўлов ҳисоб-китобини ўз назоратига олиб, тартибга амал қилса, ҳеч қандай муаммога дуч келмаслигини бир неча бор маслаҳат берганлигига қарамай яна қунтсизлик қилганлигидан бироз жаҳли чиқди.
Сўнг ойлик маошини солиқ ва оилавий эҳтиёжларига тақсимлаш режаларини қоғоз ва ручка ёрдамида ётиғи билан тушунтирди. Айниқса, “Ўз-ўзини банд қилиш” тизимининг имтиёзлари орқали келажаги учун шахсий ва ишончли жамғарма яратиши мумкинлигини айтди. Бу орада уларни кечки таомга чақиришди.
-Аксига олиб бугун овқатга ҳам кеч уннашган экан. Юр, ҳовлига жой қилишган, бирга чой ичамиз, - деди Собиржон.
-Мен ҳозиргина овқатланиб чиққандим. Кетақолай, бироз чарчадим. Бирор ёрдам керак бўлса, тортинмай айтавер. Эртага ишга кетишимдан олдин яна бир кириб ўтарман.
Шу вақт Собиржоннинг опаси гап оралатди:
-Равшанбек, яқинда ҳавога ҳам солиқ тўлаймиз, деган гаплар кўпайган, шу ростми?
-Хабарим йўқ, опажон. Бир келиб қолибсиз, бизникига ҳам бир меҳмон бўлинг, - деди Равшанбек ҳурмат сақлаб.
-Ҳа, қанийди, шундай бўлса, - деди онаси. – Одамлар ҳар бир нафасининг қадрига етиш кераклигини тушунармиди. Бекорчи сўзлар айтилишдан, муқаддас ришталар бузилишдан тийилармиди. Ҳар нарсанинг ўз бадали бўлишлигини тушуниб-етадиган, иймон-интизомли одамлар кўпайса, бекорчиларнинг баҳоналари камаярмиди.