Jizzax viloyat soliq boshqarmasi
5.47K subscribers
11.5K photos
1.49K videos
76 files
5.91K links
rasmiy kanali
Malumot uchun:[email protected]
Tel:72 226-34-70,72 222 -07 -00
Download Telegram
#савол_беринг_жавоб_берамиз #ҚҚС #ЭҲФ

🔴 2020 йил учун ҚҚС ҳисоботининг 5-иловаси жўнатилган ҳисобварақ-фактуралардан автоматик равишда шаклланади. 2020 йил апрель-декабрь ойларига туристик йиғим ҳисоблаш ва ундириш тўхтатилди, бироқ январь -*март ойлари учун жўнатилган ҳисобварақ-фактураларда туристик йиғим мавжуд. Демак, 5-илова автоматик равишда жўнатилган ҳисобварақ-фактуралардан юзага келса туристик йиғим ҳам даромад ҳисобига кириб қолиши хавфи мавжудлиги ҳисобга олинганми

🔵 Меҳмонхона хизматларини кўрсатишда юридик ва жисмоний шахсларга тўлов учун ҳисоб (инвойс, квитанция, ҳисоб-фактура) ҳамда меҳмонхона хизматлари қиймати ва яшаган кунлари учун ундирилган туристик (меҳмонхона) йиғимнинг умумий миқдорини кўрсатган ҳолда меҳмонхона хизматлари кўрсатилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар (ҳисоб-фактура, бажарилган ишлар ва (ёки) кўрсатилган хизматлар далолатномаси) тақдим этилиши белгиланган ( “Ўзбекистон Республикаси ҳудудида туристик (меҳмонхона) йиғимни ундириш тартиби тўғрисида”ги Низом).

👉 Ҳисобварақ-фактурада кўрсатилган туристик (меҳмонхона) йиғими хизмат кўрсатувчининг даромади (тушуми) ҳисобланмайди, аксинча қопланадиган харажат сифатида истеъмолчидан (харидордан) ундирилади.

👉 Қўшилган қиймат солиғи (ҚҚС) ҳисоб-китобининг 4 ва 5-иловалари электрон ҳисобварақ-фактуралар асосида автоматик тарзда шакллантирилганда туристик (меҳмонхона) йиғими чегириб ташланмайди.

👉 Солиқ тўловчи туристик (меҳмонхона) йиғимини умумий тушумдан чиқариб ташлаш учун ҚҚС ҳисоб-китобининг 5-иловаси 9-устунида туристик (меҳмонхона) йиғим суммасини кўрсатиши лозим бўлади.

👉 Шунингдек, ҚҚС ҳисоб-китобининг 1-иловаси 102- "Товарларни (хизматларни) реализация қилишдан соф тушум сатри"да кўрсатилган хизматларнинг қиймати туристик (меҳмонхона) йиғими киритилмаган ҳолда қайд этилади.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ЭҲФ

💻Электрон ҳисобварақ - фактура қулай, 🔐хавфсиз, 🚀тезкор, 📊самарали

Тelegram | Facebook | web-sayt| Youtube
#солиқчи_кўмакчи
#ЭҲФ

Солиқ тўловчилар диққатига ‼️

⚡️ Давлат солиқ қўмитаси электрон ҳисобварақ-фактуралар тизимида “Ҳисобварақ-фактураларнинг шакллари ҳамда уларни тўлдириш, тақдим этиш ва қабул қилиш тартиби тўғрисида”ги Низом талабларига мувофиқ 2020 йил 1 ноябрдан қуйидаги шартлар амалиётга жорий қилинишини маълум қилади:

👉 Ҳисобварақ-фактура товарлар жўнатилган (топширилган) ёки хизматлар кўрсатилган 🗓календарь санада расмийлаштирилади;

👉 Товарлар (хизматлар) доимий (узлуксиз) асосда реализация қилинадиган ҳолларда ҳисобварақ-фактура товарлар (хизматлар) реализация қилинган ойнинг охирги кунидаги сана билан 👩🏻‍💻 расмийлаштиралади ва товарлар (хизматлар) реализация қилинган ойдан кейинги ойнинг 📤ўнинчи кунига қадар тақдим этилади;

👉 Объектлар қурилишида 🏗 ҳисобварақ-фактура ҳар бир календарь ойнинг охирги санаси билан расмийлаштирилади ва хизматлар реализация қилинган ойдан кейинги ойнинг📤 ўнинчи кунига қадар тақдим этилади;

👉 Етказиб берувчи томонидан тақдим этилган электрон ҳисобварақ-фактура 🗓ўн календарь куни ичида сотиб олувчи томонидан электрон рақамли имзо 🔐✍️билан тасдиқланиши ёки сабаби кўрсатилган ҳолда рад этилиши шарт.

✔️Сотиб олувчи томонидан белгиланган 🗓муддатда, тасдиқланмаган ёки рад этилмаган электрон ҳисобварақ-фактура тасдиқланган ҳисобланади.

Тelegram | Facebook | web-sayt| Youtube
#ЭҲФ #эълон

📢 Ҳурматли солиқ тўловчилар❗️

Аввалроқ 1 мартдан бошлаб Ҳисобварақ-фактураларнинг шакллари ҳамда уларни тўлдириш, тақдим этиш ва қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ ЭҲФларни расмийлаштириш муддатлари кечиктирилганлиги учун жарималар қўлланилиши ҳақида хабар берилган эди
(Солиқ кодекси, 23-модда).

❗️Истисно тариқасида ушбу норманинг амалга оширилиш муддати жорий йилнинг 1 апрелига қадар узайтирилди.

🗓 2021 йил 1 апрелдан бошлаб ўтган даврлар учун ҳисобварақ-фактурани расмийлаштириш имконияти бўйича чекловлар бекор қилиниши режалаштирилмоқда, лекин шу билан бирга товарларни (хизматларни) расмийлаштирмасдан реализация қилганлик ва электрон ҳисобварақ-фактураларни ўз вақтида тақдим этмаганлик учун солиқ тўловчилар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тегишли жарималарга тортилади.

❗️Эслатиб ўтамиз, товарларни (хизматларни) жўнатилган санада ҳисобварақ-фактурани расмийлаштирмаслик, шунингдек, ҳисобварақ-фактура билан расмийлаштирилмаган товарларни (хизматларни) сотиб олиш солиқ базасини яшириш (камайтириб кўрсатиш) деб эътироф этилади ва яширилган (камайтириб кўрсатилган) солиқ базаси суммасининг 20% миқдорида жарима солишга сабаб бўлади. (Солиқ кодекси, 223-модда)

🔹Шу муносабат билан, жавобгарликка тортилиш хавфининг олдини олиш учун ўз вақтида ҳисобварақ-фактураларни расмийлаштириш ва электрон шаклда тақдим этишингизни сўраймиз.

Товарлар жўнатиш ёки хизматлар кўрсатишда ҳисобварақ-фактура, товарлар жўнатилган (топширилган) ёки хизматлар кўрсатилган календарь санасида расмийлаштирилиши лозимлигини маълум қиламиз.

🔹Электр ва (ёки) иссиқлик энергиясини, сувни, газни, коммунал хизматларни, алоқа хизматларини, темир йўл транспортини, транспорт-экспедиторлик хизматларини, қувурларда ташиш тизими орқали юкларни ташиш бўйича хизматларни реализация қилишда, шунингдек бошқа ҳолатларда товарлар (хизматлар)ни доимий (узлуксиз) равишда реализация қилишда, ҳисобварақ-фактура календарь ойининг охирги кунида маълум бир ой ичида етказиб берилган маҳсулотлар (кўрсатилган хизматлар)нинг бутун ҳажми учун бир марта расмийлаштирилади.

Бундай ҳолда, ҳисобварақ-фактура реализация қилинган ойнинг охирги санасида расмийлаштирилади ва товарлар (хизматлар) сотилган ойдан кейинги ойнинг 10-кунигача (яъни 9-кунни ҳисобга олган ҳолда) расмийлаштирилади.

Тelegram | Facebook | Youtube| Instagram
#солиқчи_кўмакчи #онлайн_ККМ #ЭҲФ

Ҳурматли солиқ тўловчилар❗️

⚙️Солиқ органлари ва солиқ тўловчилар ўртасидаги муносабатларда инсон омилини чеклаб, бизнесда очиқлик ва шаффофликни таъминлаш мақсадида онлайн-НКМлардан фойдаланувчи солиқ тўловчилар учун қўшилган қиймат солиғи ва айланмадан олинадиган солиқ ҳисоботларининг айрим кўрсаткичларини автоматик шакллантириш тартиби жорий этилди.

🔗Эндиликда, солиқ ҳисоботларида (ҚҚС ва айланмадан олинадиган солиқ) март ойида реализация қилинган товарлар суммаси онлайн-НКМ ва виртуал касса маълумотлари бўйича йиғилишини маълум қиламиз.

💳Шу сабабли, жорий йилнинг март ойидан онлайн-НКМ ва виртуал кассадан фойдаланаётган солиқ тўловчилар нақд пул ва (ёки) банк пластик карталари орқали амалга оширилган ҳисоб-китоблар учун бир томонлама ЭҲФ шакллантириши талаб этилмайди.

⚙️Онлайн-НКМ орқали нақд пулда ва (ёки) банк пластик (корпоратив) карталари билан амалга оширилган ҳисоб-китоблар қўшилган қиймат солиғи (ҳисоб-китобининг 5-иловаси 6-,7-устунлари) ва айланмадан олинадиган солиқ (ҳисоб-китобининг 1-иловаси 010-сатри) ҳисоботлари автоматик шаклланади.

Жорий йилнинг январь ва февраль ойлари учун нақд пулда ва (ёки) банк пластик карталари орқали амалга оширилган ҳисоб-китоблар аввалгидек бир томонлама шакллантирилган ЭҲФ орқали жамланади.

Офлайн (оддий) НКМдан фойдаланувчилар нақд пул ва савдо терминалида банк пластик карталари орқали ҳисоб-китоблар бўйича бир томонлама ЭҲФ шакллантириши шарт.

*Товар (хизмат) лар корпоратив карта орқали реализация қилинганда икки томонлама ЭҲФ ҳам шакллантирилган бўлса, сотиш суммаси икки марта кўпайиши мумкин. Бу ҳолатда камайишга бир томонлама ЭҲФ шакллантириш мақсадга мувофиқ.
#ЭҲФ #ҚҚС

Солиқ тўловчилар диққатига❗️

🔎 2021 йилнинг январь-март ойларида тақдим этилган ҳисобварақ-фактуралар автоматик тарзда таҳлил қилинганда айрим солиқ тўловчилар томонидан ҚҚС бўйича бюджетга умуман тўлов амалга оширилмаган ва солиқ қарзи мавжуд бўлган ҳолда ўз контрагентларига йирик миқдорда электрон ҳисобварақ-фактура расмийлаштирилганлиги маълум бўлди.

♻️ Солиқ тўловчиларга ўз фаолиятида лозим даражада эҳтиёткор бўлишлари учун қулайлик яратиш ва уларнинг контрагентлари тўғрисида қўшимча маълумот бериш мақсадида 14 988 та корхона товар ва хизматлар сотиб олганлиги натижасида ҳисобга олинадиган ҚҚС суммасини қайта кўриб чиқишлари ва зарур ҳолларда тузатиш киритиш бўйича қайта аниқлаштирилган ҳисобот тақдим этишлари юзасидан шахсий кабинети орқали хабарнома юборилди.

📧 Давлат солиқ қўмитаси томонидан ушбу ҳолатлар юзасидан ҳар бир солиқ тўловчига уларнинг контрагентлари билан амалга оширилган операциялари бўйича тўлиқ маълумот тайёрланди ва солиқ тўловчиларга етказилди.

Тelegram | Facebook | Youtube| Instagram
#ЭҲФ

📢 Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси
ахборот хабари

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳисобварақ-фактураларни шакллантириш ахборот тизимидаги ўзгаришлар ҳақида хабар қилади.

Хусусан, 2021 йил 23 апрелдан бошлаб солиқ базасини тузатиш учун асос бўлувчи ҳолатлар юзага келганда солиқ тўловчилар қўшимча ёки тузатилган электрон ҳисобварақ-фактураларни расмийлаштириши мумкин.

Солиқ солинадиган базани камайтиришга қаратилган тузатишлар киритиш, охирги 12 ой давомида расмийлаштирилган ҳисобварақ-фактура кўрсаткичларига тузатиш киритувчи манфий кўрсаткичлар билан расмийлаштирилган қўшимча ҳисобварақ-фактурани тақдим этиш орқали амалга оширилади.

Шунингдек, солиқ тўловчилар учун тегишли қулайликлар яратиш мақсадида 2021 йил 29 апрель соат 00:01 дан 30 апрель соат 23:59 гача охирги 12 ой давомида у ёки бу сабабга кўра ўз вақтида расмийлаштирилмаган электрон ҳисобварақ-фактураларни расмийлаштириш имконияти берилади.

Бунда солиқ тўловчиларнинг зиммасига солиқ базаси ва ҳисобга олинган ҚҚС суммасига тузатишлар киритилганлиги ҳисобига аввал тақдим этилган солиқ ҳисоботларига ўзгартиришлар киритиш мажбурияти юклатилади.

Тelegram | Facebook | Youtube| Instagram