Jizzax viloyat soliq boshqarmasi
5.48K subscribers
11.5K photos
1.49K videos
75 files
5.9K links
rasmiy kanali
Malumot uchun:[email protected]
Tel:72 226-34-70,72 222 -07 -00
Download Telegram
#анонс Бугун соат 12:00да Жиззах вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғи Юнусжон Насимджанов иштирокида Жиззах вилоят телевидениеси "JizzaхMTRK" телеканали орқали брифинг тўғридан тўғри эфирга узатилади. Брифинг мавзуси "Пандемия шароитида тадбиркорлар ва аҳолини солиқ имтиёзлари орқали қўллаб-қувватлаш"
#савол-жавоб Кўчмас мулкни ижарага беришда даромад солиғи бекор қилинди

🧑🏻‍💼💬
Давлат солиқ қўмитаси имтиёзларни қўллаш бўйича тушунтиришларни эълон қилишни давом эттиради.

Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи бўйича имтиёзни қандай қўллаш мумкин ва нима учун ижара тўловининг энг кам ставкаси бекор қилинди

👉 Батафсил
______________________
#ҒАРОЙИБ СОЛИҚЛАР ҲАҚИДА
Ҳаёт учун солиқ.
Ҳар қандай солиқ инспектори бу солиқни идеал деб ҳисоблаши табиий. Чунки бу солиқдан вафот этибгина қутулиш мумкин. Бундай ғалати солиқ XIV асрда Ангилияда жорий этилган. Аммо охир-оқибат катта қўзғолонга сабаб бўлган.
Озодлик учун солиқ. Номидан кўриниб турибдики, бу солиқ қулчилик мавжуд бўлган замонларда мавжуд бўлган. Қадимги Рим давлатида қул озод этилиши муносабати билан ёки ўзи, ёки хўжайини томонидан тўланган. Озод бўлаётган қул хўжайинидан ташқари давлатга ҳам махсус солиқ тўлаши керак бўлган. Ўзи қул бўлса, шунча пулни қаердан олиши мумкин экан-а?
Ҳаво учун солиқ. Бундай солиқни Византиянинг кўп қаватли уйларида яшовчи бадавлат оламлар тўлашган. Яъни, баланд қурилган уйлар ҳавони тўсиб, атрофдагиларнинг ундан тўйиб-тўйиб баҳраманд бўлишларига тўсқинлик қилади, деб ҳисобланган. Демак, қўшниларга ноқулайлик туғдиргани учун давлатга солиқ тўлаш керак бўлган.
Қўрқоқлик учун солиқ. XII асрда Англияда шу номдаги ноёб солиқ тури мавжуд бўлган. Яъни уруш ҳаракатларида иштирок этмаслик учун қирол хазинасига маълум сумма тўланган. Аммо охир-оқибат номи хунук бўлса ҳам, ушбу солиқни тўловчилар сони кўпайиб кетган. Шу боис солиқ суммаси бир йўла 3 бараварга оширилган. Ҳаттоки уруш бўлмаган даврда рицарлардан ҳам ундириш белгиланган. Охир-оқибат халқнинг норозилигига сабаб бўлган.
Шляпа учун солиқ. Яна ўша Англияда XVII асрда шляпа кийган хонимлар ва жаноблар бошларини бу матоҳ билан безатганлари учун солиқ ундирилган. Шаҳарда яшовчилар йилига 2 фунт, қишлоқликлар эса 5 шиллинг тўлашган.
Жиззах вилоят ДСБ ахборот хизмати томонидан тайёрланди.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ички ишлар идоралари ходимлари ҳозирги мураккаб давримизнинг асосий қаҳрамонларидан. Улар ҳам челленжимизга қўшилдилар. Имконингиз бўлса, солиқларни тўланг. Бу Сизнинг пандемияга қарши курашга қўшган ҳиссангиздир! Жиззах вилоят ДСБ Ахборот хизмати.
#4_секторда Арнасой туман 4-сектори томонидан ҳудуддаги 10 та эҳтиёжманд оилага карантин пайтида 1,5 млн сумлик озиқ- овқат маҳсулотлари берилди. Ногиронлиги бор 2 та оилага дори-дармон ва антисептик воситалар етказилди. Жиззах вилоят ДСБ Ахборот хизмати.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#4_секторда Жиззах вилояти Фориш туманидаги 4-сектор ҳудудида карантин пайтида ҳам хотин-қизлар ва ёшлар бандлиги таъминланишига эришилмоқда. Тафсилотлар "Sevimli" телеканалининг "Zamon" информацион дастурида Жиззах вилоят ДСБ Ахборот хизмати.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Жиззах вилоят Давлат солиқ бошқармаси бошлиғи Юнусжон Насимджанов телевидение орқали халққа мурожаат йўллади. Пандемияга қарши курашда ҳар бир ташкилот ўз функциясини сидқидилдан бажариши, ҳар бир фуқаро карантин қоидасига рисоладагидек амал қилиши шарт.
#қанотли_сўзлар#cолиқ Агар аёллар гўзаллиги учун солиқ солинса борми, ҳеч бир давлат бюджетида муаммо бўлмас эди.
Борис Трушкин, рус ёзувчиси. (1941-2020)
#4_секторда Зомин тумани Давлат солиқ инспекцияси ходимлари 4-сектор ҳудудидаги ижтимоий дорихоналарда 61 турдаги дори-дармоннинг мавжудлиги ва захирасини ғамлаш бўйича ўрганиш ўтказдилар. Пандемия шароитида ҳар бир дорихонада эҳтиёж юқори бўлган дори воситаларининг бўлиши жуда ҳам муҳим. Бу мавзудаги тушунтириш-тарғибот ишлари барча туманларда давом этмоқда Жиззах вилоят ДСБ Ахборот хизмати.
Президент Шавкат Мирзиёев кеча яширин иқтисодиётни қисқартириш масалалари бўйича йиғилиш ўтказди.
Солиқ ислоҳотларини давом эттириб, яширин иқтисодиётга йўл қўймайдиган тизим жорий этиш вазифаси қўйилди. Давлат харидлари ва инвестиция лойиҳаларида коррупцияга чек қўйиш, Давлат харидлари ахборот порталини ишга тушириш бўйича топшириқлар берилди.
Кичик бизнес учун солиқ маъмуриятчилигини соддалаштириш, тадбиркорликка оид тартиб-таомилларни қисқартириш зарурлиги таъкидланди.
#pandemiyani_birgalikda_yengamiz Жиззах вилоят Давлат солиқ бошқармаси ходимлари карантин шароитида ҳам бурчга содиқ ҳолда меҳнат қилишмоқда. Солиқ тушумларининг аҳамияти айни кунларда ҳар қачонгидан ҳам муҳим. Ўзингизни эҳтиёт қилинг, азиз солиқчи! Жиззах вилоят ДСБ Ахборот хизмати
СОЛИҚ ТЕКШИРУВИНИ ДЎСТОНА ҲАМКОРЛИК ДЕБ ҚАБУЛ ҚИЛИНГ
Президентимиз томонидан 8 июль куни ўтказилган йиғилишда солиқ идораларига янги вазифа, яъни, “Солиқ идораси – тадбиркорга кўмакчи” тизимини йўлга қўйиш топшириғи берилди. Унинг моҳияти шундан иборатки, солиқ идораси энг аввало, иш бошлаётган тадбиркорга биринчи қадамидан, унга қайси солиқ режими қулай ва фойдали эканлигини танлаб бериши зарур. Бизнес субъектининг “яшаб кетиши”, фаолият кўрсатмаётганларини тиклашга кўмак бериш, бухгалериясини юритиш, ҳисоботларни тўлдириш ва топшириш, хуллас, нима муаммоси бўлса ҳал этиш бўйича хизмат кўрсатишга асосий эътибор қаратилади.
Видеоселектор йиғилишида белгилаб берилган вазифалар бугунги қийин шароитда манзилли ишлашни, ҳар бир тадбиркор фаолиятига унинг қийинчилик ва муаммоларини тушунган ҳолда, кўмакчи бўлишни тақозо этади.
Жиззах вилоят давлат солиқ идораларида ушбу тамойилдан келиб чиққан ҳолда хизмат кўрсатишга катта эътибор қаратилмоқда. Июль ойи давомида хўжалик юритувчи субъектлар томонидан нотўғри т
тақдим этилган солиқ ҳисоботларини кўриб чиқиш жараёнида бу яққол кўзга ташланди. Солиқ кодексининг 138-моддасига асосан камерал солиқ текширувлари ўтказилиб, 107 та хўжалик юритувчи субъектлар томонидан 3 148,4 млн. сўм солиқларнинг ҳисоботда акс этмагани аниқланди. Улар қайта ҳисоботга олиниб, корхоналарнинг рахбар ва ҳисобчиларига тушунтириш берилди. Олиб борилган тушунтириш ишлари натижасида ҳисоботлар қайта тақдим этилиб, 2 833,5 млн.сўм маблағ бюджетга ундирилиши таъминланди. Шунингдек, 382 та корхона тақдим этган ҳисоботдаги кўрсаткичлар тўғирланди.
Солиқ идораларининг эндиги фаолияти қанча солиқ қонунчилигини бузиш аниқланди ва қўшимча солиқ ҳисобланди, деб тадбиркорни жазолашга эмас, аксинча, солиқ қонунчилигининг бузилиши нечоғлик камайгани ва тадбиркорларни ортиқча харажатлардан сақлаб қолишга қанча ҳисса қўшилганига қараб белгиланади. Шу боис солиқ текширувларини дўстона ҳамкорлик деб қабул қилинг, ҳурматли тадбиркор!
Жасур ДОСТОНОВ,
Жиззах вилоят ДСБ камерал назорат бўлими бошлиғи
#hikmat_izlaganga_ Одил хукмдор ҳарбий юришларининг бирида яқиндагина олмазор боғдан ўтган қўшинини синаб кўрмоқчи бўлибди. Ярим кечаси вазирларини чақириб, уларга:
- Шу пайтда кўнглим олма тусаб қолди. Аскарлар боғдан ўтаётиб, балки олмадан олишгандир. Менга бир дона кифоя, - дебди.
Ясовуллар бутун қўшинни титиб чиқишибди, аммо бир дона ҳам олма топилмабди. Вазирлар таассуф билан султон олдига киришиб:
- Бир дона ҳам олма тополмадик, бизни маъзур тутинг, -дейишибди.
- Узр айтмангиз, вазирларим, - дебди хукмдор, - аксинча олманинг топилмагани мени беҳад қувонтирди. Агар бирорта аскарнинг халтасидан бирор дона олма топилганида қўшинни дарҳол ортга қайтармоқчи эдим. Фатҳ қилинган ерларда аҳолининг молига, жонига, ор-номусига тажовуз қилмайдиган қўшиним борлигидан фахрланаман.
"Ҳикмат излаганга..."
китобидан олинди. Таржимон - Рустам Зоир.
#савол_беринг_жавоб_берамиз #ҚҚС #ЭҲФ

🔴 2020 йил учун ҚҚС ҳисоботининг 5-иловаси жўнатилган ҳисобварақ-фактуралардан автоматик равишда шаклланади. 2020 йил апрель-декабрь ойларига туристик йиғим ҳисоблаш ва ундириш тўхтатилди, бироқ январь -*март ойлари учун жўнатилган ҳисобварақ-фактураларда туристик йиғим мавжуд. Демак, 5-илова автоматик равишда жўнатилган ҳисобварақ-фактуралардан юзага келса туристик йиғим ҳам даромад ҳисобига кириб қолиши хавфи мавжудлиги ҳисобга олинганми

🔵 Меҳмонхона хизматларини кўрсатишда юридик ва жисмоний шахсларга тўлов учун ҳисоб (инвойс, квитанция, ҳисоб-фактура) ҳамда меҳмонхона хизматлари қиймати ва яшаган кунлари учун ундирилган туристик (меҳмонхона) йиғимнинг умумий миқдорини кўрсатган ҳолда меҳмонхона хизматлари кўрсатилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар (ҳисоб-фактура, бажарилган ишлар ва (ёки) кўрсатилган хизматлар далолатномаси) тақдим этилиши белгиланган ( “Ўзбекистон Республикаси ҳудудида туристик (меҳмонхона) йиғимни ундириш тартиби тўғрисида”ги Низом).

👉 Ҳисобварақ-фактурада кўрсатилган туристик (меҳмонхона) йиғими хизмат кўрсатувчининг даромади (тушуми) ҳисобланмайди, аксинча қопланадиган харажат сифатида истеъмолчидан (харидордан) ундирилади.

👉 Қўшилган қиймат солиғи (ҚҚС) ҳисоб-китобининг 4 ва 5-иловалари электрон ҳисобварақ-фактуралар асосида автоматик тарзда шакллантирилганда туристик (меҳмонхона) йиғими чегириб ташланмайди.

👉 Солиқ тўловчи туристик (меҳмонхона) йиғимини умумий тушумдан чиқариб ташлаш учун ҚҚС ҳисоб-китобининг 5-иловаси 9-устунида туристик (меҳмонхона) йиғим суммасини кўрсатиши лозим бўлади.

👉 Шунингдек, ҚҚС ҳисоб-китобининг 1-иловаси 102- "Товарларни (хизматларни) реализация қилишдан соф тушум сатри"да кўрсатилган хизматларнинг қиймати туристик (меҳмонхона) йиғими киритилмаган ҳолда қайд этилади.
РОССИЯДАГИ ҒАРОЙИБ СОЛИҚЛАР ҲАҚИДА
Бу мавзуда гап кетганда, кўпчилик Пётр I жорий этган солиқларни ёдга олади. Соқол қўйганлик учун солиқ шуларнинг бири. Подшоҳ кўкракка тушган соқол Россиянинг Европага яқинлашувига халал беради, деб ҳисоблаган. Ёки соқол қўйиб юриш ёки солиқ тўлаш ихтиёри берилган. Қишлоқ одамлари ўз қишлоғида бепул юрсалар ҳам, шаҳарга келадиган бўлсалар, бир тийин соқол солиғи тўлашлари лозим бўлган.
Бундан ташқари, Петр I ҳаракатсиз турган капитал учун ҳам солиқ жорий этган. Айланмага қўйилмаган пул контрабанда ҳисобланиб, эгаси полицияга топширилган. Ҳар қандай маблағ оборотга киритилиши ва ундан хазинага солиқ ундирилиши мақсад қилинган.
Бошқирдистонда насл тозалигини назорат қилиш мақсадида XVIII асрда кўз рангги учун солиқ ўйлаб топилган. Маълумки, туб аҳоли кўзининг рангги тўқ қора рангда бўлиб, бу тоифадагилар солиқнинг энг паст даражасини тўлашган. Мовий ёки кулранг кўзли кишилар кўпроқ миқдорда тўлаганлар. Энг юқори ставкада солқ тўловчилар шўрлик альбинослар (тери, соч ва кўз
рангги туссиз кишилар) бўлишган.

Ажабо, собиқ СССРда 1941 йилда бефарзандлик учун ҳам солиқ ундирилган экан. Ҳукумат бу билан кўп болали оилаларни қўллаб-қувватлашни назарда тутган эмиш. Ушбу солиқ ставкаси ойлик маошнинг 6 % миқдори этиб белгиланган.
1985 йилда алкаголь учун солиқ ўйлаб топилган. Бу билан М.Горбачев ичкиликбозликка қарши курашишни кўзлаган. Йиллар ўтиб, бу солиқ тури бекор қилинган бўлса-да, 2006 йилда Россия Думаси боғдорчилик ва виночилик соҳасини ривожлантириш учун яна ушбу солиқни тиклаш масаласини муҳокама қилган эди.
Жиззах вилоят ДСБ Ахборот хизмати томонидан тайёрланди.
https://uza.uz/oz/society/soli-idorasi-tadbirkorga-k-makchi-tizimi-samaralari-29-07-2020 Жиззах вилояти Давлат солиқ бошқармаси фаолияти Ўзбекистон Ахборот агентлиги сайтида ёритилди