#4_sektorda Ғаллаорол тумани 4-сектори томонидан Кўкгумбаз МФЙдаги 3 та эҳтиёжманд оилага дори-дармон ва зарарсизлантирувчи воситалар берилди. Жиззах вилоят ДСБ Ахборот хизмати.
#rasmiy_xabar 📢 Ҳурматли солиқ тўловчилар ❗️
♻️Ижтимоий тармоқларда солиқ органлари "ҳисобот топширмаган ва бошқа камчилиги бор корхоналар”га нисбатан маъмурий чораларни фаол қўллаётгани ҳақида хабарлар тарқалди. Хабарда шунингдек, "жарималарнинг кунлик режаси" ҳақида ҳам эслатиб ўтилган.
❗️Давлат солиқ қўмитаси мазкур хабар юзасидан қуйидагиларни таъкидлайди:
"Жарималарнинг кунлик режаси" ҳақидаги хабарлар мутлақо ҳақиқатга тўғри келмайди.
👉 Маъмурий чоралар қонун ҳужжатларида белгиланган ҳисобот тақдим этиш ва солиқларни тўлаш муддатларини бузган солиқ тўловчиларга нисбатан қўлланилади.
👉 Батафсил.

Ассалому алайкум! Арафа муборак, азиз диндошим!
Сизу-бизга неъматларини беминнат, бенуқсон адо этаётган, бажарадиган арзимас яхшилигимизга Жаннат ваъда қилган меҳрибон Аллоҳимга беадад, беҳисоб шукурлар бўлсин!
Эртага мусулмонлар учун энг қадрли кун - Ҳайит байрами!
Ўйлаган барча эзгу ниятларингиз амалга ошсин! Юртимиз тинч бўлсин, бошимиздан балолар кўтарилсин!
Яхшиликлар ҳамроҳингиз бўлсин!

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Жиззах вилоят Давлат солиқ бошқармаси бошлиғи Ю.Насимджанов иштирокидаги брифинг Ўзбекистон МТРК "Маҳалла" телеканалида намойиш этилди.
Forwarded from Deleted Account
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Forwarded from Shavkat Mirziyoyev_press-service
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Жиззах вилоят давлат солик бошкармаси дори дармон нархларининг ошишига карши жамоатчилик назоратини кучайтириш максадида 222 07 00 ракамли ишонч телефони оркали мурожаатларни кабул килишда давом этмокда. Жиззах вилоят ДСБ Ахборот хизмати.
Жиззах вилоятидаги секторлар орасида Давлат солиқ бошқармасига қарашли 4-секторда эҳтиёжманд оилалар сони энг кўп бўлиб, уларнинг умумий сони 3013 тани ташкил этади. Қурбон ҳайити кунларида ушбу оилаларга Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 29 июлдаги фармойишига мувофиқ, озиқ-овқат маҳсулотларини харид қилиш ва бошқа харажатларини қоплаш мақсадида пул маблағлари тарқатилди.
Жумладан, 2940 та эҳтиёжманд оилага 1 млн.сўмгача, 73 та оилага 1 млн. сўмдан кўп маблағ берилди. Тўртинчи секторда муборак исломий айём кунларида жами 1309 млн. сўм пул маблағлари тарқатилди.
Бундан ташқари жойларда муборак Қурбон ҳайити байрами муносабати билан хайрия тадбирлари ташкил этилди. Пахтакор тумани тўртинчи сектори томонидан 4 бош қўй сўйилиб, 150 та эҳтиёжманд оилага 4 кг.дан гўшт тарқатилди.
Янгиобод туманида камбағалликни қисқартириш доирасида 6 нафар хотин-қизга тикув машинаси совға қилинди.
Шароф Рашидов тумани “Самарқандқудуқ” МФЙдаги 35 та оилага 25 млн. сўмдан зиёд пул маблағи берилди.

Вилоят 4-сектори томонидан ёрдамга муҳтож оилалар сони йил бошида 3627 та деб белгиланган эди. Ўтган олти ой якунлари бўйича 1216 та оила халқ депутатлари туман Кенгашларининг қарори билан эҳтиёжманд оилалар рўйхатидан чиқарилди.
- Умуман, 4-сектор ҳудудидаги эҳтиёжмандлик даражаси мунтазам ўрганилиб, оилаларнинг кўрсатилган ёрдамдан сўнг қай томонга ўзгариши кузатиб борилмоқда, - дейди ДСБ ташкилий инспекторлик бўлими бошлиғи Ҳайрулла Умурзоқов. - 81 та оила ўта муҳтож, 768 таси вақтинчалик муҳтож деб тоифаланган. Энг аввало вақтинча муҳтож ҳисобланган оилаларнинг ўзини тутиб кетиши, даромад манбаини яратиш бўйича ёрдам кўрсатилмоқда. Натижада ўтган олти ой давомида сектор ҳудудида камбағаллик даражаси 33. 5 % га қисқарди.
Жиззах вилоят Давлат солиқ бошқармаси Ахборот хизмати.

Жиззах вилояти 4-сектори томонидан ҳудудлардаги эҳтиёжманд оилаларга пул маблағлари тўлиқ етказилди Жиззах вилоят ДСБ Ахборот хизмати.
🤝«Солиқ идораси – тадбиркорга кўмакчи»
👩🏻💻 Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 20 июлдаги ПФ-6029-сонли Фармонига асосан 2020 йил 1 июндан 31 декабргача юридик шахслардан олинадиган ер солиғи (қишлоқ хўжалигига 🚜🥕🧅🥔мўлжалланган ер майдонлари бўйича) имтиёзини қўллаган ҳолда аниқлаштирилган ҳисобот тақдим этиш бўйича ҚЎЛЛАНМА
———————————————
#COVID19 #налоговая_отчетность
🤝 Налоговая служба-помощник предпринимателя
👩🏻💻 ИНСТРУКЦИЯ по представлению уточненной отчетности с применением льготы по земельному налогу с юридических лиц (для🚜🥕🧅🥔 земель сельскохозяйственного назначения) в соответствии с Указом Президента Республики Узбекистан № УП-6029 от 20 июля 2020 года

ОНГЛИ МУНОСАБАТ - КОРРУПЦИЯГА ҚАРШИ КУРАШДА ИШОНЧЛИ ҚУРОЛ
Коррупция жинояти ҳудуди катта ёки кичик, аҳолиси бой ёки камбағал бўлишидан қатъий назар ҳар бир давлатда мавжуд. Бу иллат айниқса, ривожланаётган давлатлар учун ўта хавфли бўлиб, тараққиётни бир неча йиллар орқага суриб ташлаши, унинг оғир оқибатлари халқ зиммасига тушиши билан хавфлидир. Биргина мисол, Халқаро валюта жамғармасининг маълумотларига кўра, жаҳон иқтисодиёти коррупция туфайли йилига 1,5-2,6 триллион АҚШ долларигача миқдорда зарар кўради.
Шу сабаб халқаро тажрибадан келиб чиқилган ҳолда мамлакатимизда Президентнинг 2020 йил 29 июндаги “Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони ва “Ўзбекистон Республикаси коррупцияга қарши курашиш агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида” ги қарори асосида Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ташкил этилди. Бу билан Ўзбекистонда коррупцияга қарши кураш кескин ва муросасиз тусга киргани эътироф этилди.

Бунга қадар мавжуд бўлган Коррупцияга қарши курашиш бўйича республика идоралараро комиссияси ва унинг ҳудудий бўлинмалари Ўзбекистон Республикаси коррупцияга қарши курашиш миллий кенгаши ва унинг ҳудудий кенгашлари этиб қайта ташкил этилди. Агентлик Миллий кенгашнинг ишчи органи этиб белгиланди.
Агентлик махсус ваколатли идора сифатида коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашиш соҳасида давлат сиёсатини шакллантириш ва амалга ошириш учун масъул ҳисобланади.
Эндиликда ҳар бир давлат ташкилотида коррупцияга қарши кураш ишлари мазкур Агентлик орқали мувофиқлаштирилади. Агентлик давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятида коррупция ҳолатини ўрганиш, коррупцияга оид ҳуқуқбузарликка йўл қўймаслик тўғрисида огоҳлантириш ҳамда коррупцияни келтириб чиқарувчи сабаб ва шарт-шароитларни бартараф этиш чораларини кўриш тўғрисида тақдимномалар киритиш каби ваколатларга эга. Шунингдек, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, коррупцияга қарши ички назорат тизими («комплаенс-назорат») ҳамда коррупцияга қарши курашишнинг бошқа халқаро воситаларини жорий этиш, давлат хизматига ҳалоллик ҳамда манфаатлар тўқнашувини ҳал этиш стандартларини жорий этишда кўмаклашиш бўйича таъсирчан чораларни кўришга ваколатлидир.
Давлат ташкилотлари томонидан Агентликдан юборилган огоҳлантириш, тақдимнома ва мурожаатлар кўриб чиқилиб, натижаси юзасидан 10 кун ичида ёзма ахборот берилади. Бу каби механизмларнинг ишлаши натижасида 2020–2021 йилларда барча давлат ва хўжалик бошқаруви органларида коррупцияга қарши ички назорат тизимини («комплаенс-назорат») босқичма-босқич жорий этишга эришиш кўзда тутилган.
Умуман, коррупцияга қарши курашнинг умумэътироф этилган усулларидан бири ички назорат бўлиб, бунда бошқарув аппаратининг ўзида назоратни кучайтирувчи тузилмалар мавжуд бўлади. Бу тузилманинг асосий вазифаси ходимларнинг ички этикет қоидаларига риоя қилишини назорат қилишдир. Ҳозирги кунда бир қатор ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари қатори давлат солиқ хизмати тизимида ҳам айнан шу вазифани бажарувчи ички тузилма мавжуд. Коррупцияга қарши курашиш агентлиги мазкур тузилмалар билан Фармонда белгиланган меъёрлар асосида фаолият юритади.
Коррупция нафақат салбий иқтисодий оқибатларни, балки одамлар хавфсизлигига таҳдид соладиган уюшган жиноятчилик, терроризм ва бошқа ҳодисалар илдиз отиб, гуллаши учун шароит яратиб беради. Шу сабаб коррупцияга қарши кураш бир вақтнинг ўзида бошқа жиноятларга қарши курашни ҳам англатади. Бунинг нечоғли муҳим аҳамиятга эга эканини ҳар бир онгли инсон яхши тушунади. Фақатгина жиноий жавобгарликни оғирлаштириш йўли билан бу иллатга қарши курашиб бўлмаслиги маълум. Шу сабаб ҳуқуқий саводхонликни ошириш, фуқаролик институтлари фаолиятини кучайтириш, сиёсий партияларнинг мавқеини кўтариш, ОАВ эркинлигини кучайтириш тақозо этилади. Бу мақсадда Коррупцияга қарши кураш агентлиги ҳар йили миллий Ахборот тайёрлаб, уни ОАВда эълон қилиши ҳам Президент фармонида белгиланган.
Давлат солиқ хизмати органлари ходимлари томонидан йўл қўйилган ҳар қандай ноқонуний хатти-ҳаракат юзасидан вилоят Давлат солиқ бошқармасининг (72) 222-07-00 рақамли ишонч телефонига мурожаат қилишингизни сўраймиз.
Умуман, коррупцияга қарши курашга ҳар биримиз онгли равишда қўшилиб, бу мақсад йўлида бирлашиб, коррупцияга қарши кураш бўйича амалга оширилаётган давлат сиёсатида фаол иштирок этсаккина, кўзланган маррага янада яқинлашган бўламиз.
Улуғбек РАСУЛОВ,
Жиззах вилоят Давлат солиқ бошқармаси Ўз хавфсизлиги бўлими бошлиғи.

Жиззах вилоят Давлат солиқ бошқармаси ходимлари Зомин туманидаги дорихоналарда covid-19да самарали деб тавсия этилган дори-дармонлар савдосини ўргандилар. Тафсилотлар Жиззах МТРК "Диёр" янгиликлар дастурида. Жиззах вилоят ДСБ Ахборот хизмати.
https://jviib.uz/uz/news/ongli-munosabat-korruptsijaga-arshi-kurashda-ishonchli-urol Жиззах вилоят Давлат солиқ бошқармасининг "Ишонч телефони" солиқ хизмати тизимидаги коррупцияга алоқадор барча мурожаатларни қабул қилади. Бу мавзудаги мақола Жиззах вилоят Ички ишлар бошқармасининг расмий веб-сайтида эълон қилинди. Жиззах вилоят ДСБ Ахборот хизмати.
jviib.uz
Онгли муносабат - коррупцияга қарши курашда ишончли қурол