Forwarded from Davlat xizmatini rivojlantirish agentligi | АРГОС
#LIVE
⚡️ Ҳоким ёрдамчиларининг фаолияти ва истиқболдаги вазифаларига бағишланган республика анжумани бошланди
Давлат бошқаруви академиясида ташкил этилган анжуманда тегишли ташкилотларнинг масъул раҳбарлари, вакиллари, маҳаллалардаги ҳоким ёрдамчилари ва ОАВ вакиллари иштирок этмоқда.
Анжуман аввалида сўз олганлар маҳаллада бевосита ишлаб, халқни ижтимоий-иқтисодий қўллаб-қувватлаётган ушбу янги тузилманинг натижаларини таъкидлашди.
Тадбирда ҳоким ёрдамчиларининг маҳаллабай ишлашда эришган ижобий натижалари ҳамда фаолиятини амалга оширишдаги мавжуд муаммолар, ушбу тизимни янада ривожлантириш юзасидан истиқболли режалар муҳокама қилинади.
2 кун давом этадиган анжуманда маҳаллий ва халқаро экспертлар ҳам жалб қилинган.
Анжуман якунига кўра, 2023 йилда маҳаллабай ишлаш тизими ва ҳоким ёрдамчилари фаолиятини янгича ёндашувлар асосида ташкил этиш режалаштирилган.
Каналга уланиш — t.iss.one/argos_uz

Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM