Laylo Rustamova
1.33K subscribers
985 photos
413 videos
5 files
1.2K links
Head of PR at IT Education Association

Instgram: https://www.instagram.com/laylorustamova/
Facebook: https://www.facebook.com/Laylo Rustamova
Telegram: https://t.iss.one/LayloRustamova
Download Telegram
#муносабат

САМАРҚАНДДА МАКТАБ ЎҚУВЧИЛАРИГА ВАҲШИЙЛИК ҚИЛИНМАГАН

Ижтимоий тармоқларда Самарқанд вилояти Ургут тумани Бешкапа маҳалласидаги 47-умумтаълим мактабининг 11-синф ўқувчиларининг сочи мактаб директори ўринбосари Ш.О. томонидан олинганлиги тўғрисидаги хабар тарқалди.
Мазкур ҳолатга ойдинлик киритиш мақсадида Самарқанд вилояти халқ таълими бошқармаси ҳамда Ургут тумани халқ таълими бўлими томонидан ишчи гуруҳ ташкил қилиниб, ўрганиш ишлари олиб борилди.

Жорий йилнинг 27 сентябрь куни учинчи соат дарс вақтида Ургут туманидаги 47-умумтаълим мактабининг маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари Ш.О. мактаб ўқувчиларининг одоб-ахлоқ қоидаларига риоя қилаётганликларини ўрганиш мақсадида 11-синф ўқувчиларининг хонасига кирган.
Ўрганиш жараёнида маълум бўлишича, Ш. О. ўқув йилининг бошида ушбу синф ўқувчилари билан учрашиб, тартиб-интизомга риоя қилмаган, сочи ўсиб кетган ва тозаликка риоя қилмаган ўқувчиларни огоҳлантириб, уларга ўзларини тартибга солиб олиши учун икки ҳафта муҳлат берганлиги аниқланди. Бироқ шундай бўлсада воқеа содир бўлган кунга қадар мактабнинг 11-синф ўқувчиси О.Х. сочини олдирмаган.
Ўқувчи О.Х. билан бўлиб ўтган суҳбат жараёнида директор ўринбосари уни бир неча бор сочини олиб келишини айтиб огоҳлантирганлигини, бошқа бирорта ўқувчини сочини кесмаганлигини айтиб, 4 нафар ўқувчини сочи олинди, деб тарқалган хабар нотўғри эканлигини билдирди.
– Ўқитувчи мени бир неча бор огоҳлантиришига қарамасдан, сочимни олдирмадим. Шу сабабли ҳам ўқитувчи менинг сочимни озгина кесиб қўйди. Шундан сўнг жаҳл устида билмасдан ижтимоий тармоқда ҳолат акс этган расмни юбордим. Мен расмларни ижтимоий тармоқларда тарқаб кетишини кутмагандим. Мени ҳеч кимга эътирозим йўқ. Ўқитувчиларимни ҳурмат қиламан. Уларнинг касб байрами олдидан бундай ҳолга солиб қўйганим учун ўзим хижолатдаман ва бунинг учун улардан узр сўрайман, - дейди ўқувчи О.Х.
Мактаб директори ўринбосари Очилов Шуҳрат билан бўлиб ўтган суҳбат жараёнида ҳақиқатда ўқув йили бошланиши билан ўқувчиларни ўзини тутишига, кийинишига, одоб-ахлоқига эътибор қаратишини билдирган. Хусусан, директор ўринбосари ва 11-“А” синф ўқувчилари ўртасида бўлиб ўтган суҳбат жараёнида белгиланган муддат ичида ўқувчилар сочини талаб бўйича олдирмаса, ўзи олиб ташлашини айтган. Ўқувчилар бунга рози бўлишган.
11-“А” синф ўқувчилари билан суҳбат жараёнида улар ҳам фақатгина О.Х.нинг сочи ўсганлиги учун фақат уни сочи олинганлиги, бошқа ҳеч қайси ўқувчининг сочи олинмаганлигини тасдиқлашди. Қолаверса, ўқитувчи ўқувчига ҳеч қандай ваҳшийлик қилмаган. Бор-йўғи сочининг иккита жойи олинган, холос. Ижтимоий тармоқ сайтлари шунчаки эътибор торттириш мақсадида ҳолатни бўрттириб талқин қилинганлиги аниқланди.
Айрим сайтларда Ургут туман халқ таълими бўлими мудири Ғайрат Абдиев ҳолатни бости-бости қилиш учун ҳаракат қилганлиги тўғрисида айтилган.
Бироқ, тарқалган хабарлар ҳеч қандай асосга эга эмаслигини маълум қиламиз. Боиси вилоят халқ таълими бўлими ишчи гуруҳи таркибида журналистлар ҳам бўлиб, мазкур ҳолат бевосита уларнинг иштирокида ўрганиб чиқилди.
Хусусан, Ургут тумани халқ таълими бўлими мудири Ғ.Абдиев ва ишчи гуруҳи иштирокида мактаб ўқитувчилари билан йиғилиш ўтказаётганлиги, йиғилишда юқорида қайд этилган ҳолат атрофлича муҳокама қилинаётганлигига гувоҳ бўлишди. Қолаверса, Ургут тумани халқ таълими бўлими мудири Ғ.Абдиевга воқеа юзасидан расмий изоҳ олиш учун ҳеч қайси журналист қўнғироқ қилмаган.

Самарқанд вилоят ХТБ матбуот хизмати.

Каналга уланиш:
👉@yurtimizda
#МУНОСАБАТ

Ўқувчиларнинг мактаб таъмирига жалб этилганлиги юзасидан

Бугун, 14 июнь куни интернет сайтлари орқали Жомбой туманидаги 28-мактаб ўқувчилари мактабда олиб борилаётганган таъмирлаш ишларига жалб этилганлиги бўйича мурожаат эълон қилинди.
Айни пайтда мазкур ҳолат юзасидан ўрганиш ишлари олиб борилмоқда. Бу ҳақда батафсил маълумот берилади.

СамВХТБ ахборот хизмати.

@samarqandvxtb
#МУНОСАБАТ

Жомбой туманидаги 28-мактаб ўқувчиларининг таъмирлаш ишларига жалб қилинганлиги айтилаётган ижтимоий тармоқларда тарқалган суратлар юзасидан

Президентимизнинг 2021 йил 15-16 апрель кунлари Самарқанд вилоятига ташрифи давомида вилоят фаоллари билан ўтказилган учрашувда ёшларни мактаб давриданоқ касб-ҳунарга ўқитиш, деҳқончилик сирларини ўргатиш бўйича “Самарқанд тажрибаси”ни амалга ошириш бўйича топшириқлар берган эди. Ушбу топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида вилоятдаги айрим мактабларда ўқувчиларни полиз экинлари етиштириш, боғдорчилик, шунингдек, бошқа касб-ҳунарларга ўргатиш тажриба-синовлари амалга оширилмоқда.
Дарҳақиқат, бундай тадбирлар ўқувчиларни меҳнатга ўргатиш, меҳнати орқасидан даромад топиш, оиласига моддий манфаат келтириш ҳамда тадбиркорлик кўникмаларига эга бўлишида имконият яратади.
Айни кунларда интернет ва ижтимоий тармоқларда Жомбой тумани 28-умумтаълим мактаби ўқувчиларининг мактабдаги енгил таъмирлаш ишларига жалб қилинганлиги акс этган расмлар турли муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.
Самарқанд вилояти Халқ таълими бошқармаси ва Жомбой туман Халқ таълими бўлими раҳбар-ходимлари томонидан мазкур ҳолат бўйича ўрганиш ишлари олиб борилди. Ўрганиш давомида ҳақиқатан ҳам Жомбой тумани 28-умумтаълим мактабида ёлланма ишчи ходимлар томонидан енгил таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. Суратдаги ўқувчилар, яъни 6 нафар 7-9 синф ўғил болалари мактабда олиб борилаётган таъмирлаш ишларига ёрдам бериш учун ота-оналарининг розилиги билан келганлиги маълум бўлди.
Ўрганиш давомида ўқувчиларнинг ота-оналари ҳам фарзандини ўз розилиги билан мактабдаги таъмирлаш ишларига ёрдам бериш ва таътил даврида ҳунар ўрганиш учун юборганини тасдиқлашди. Суратдаги 5 нафар қиз ўқувчилар эса мактабнинг 11-а ва 11-в синф ўқувчилари бўлиб, улар билан суҳбатлашилганда, қизлар якуний давлат имтиҳонларининг баҳоларини билиш мақсадида келганлиги аниқланди. Шунингдек, мазкур мактаб раҳбарияти ҳамда ўқитувчилари, синф раҳбарлари билан суҳбатлашиш жараёнида улар ўқувчиларни мажбурий меҳнатга жалб қилиш қонунга зид эканлигидан хабардорлигини билдиришди ва ўқувчиларни мактабдаги таъмирлаш ишларига чақирмаганликларини маълум қилишди.
Айни пайтга қадар олиб борилган ўрганишлар хулосасига кўра, Жомбой тумани 28-умумтаълим мактаби ўқувчилари ўзи ва ота-оналарининг ихтиёрига зид равишда таъмирлаш ишларига жалб қилинмаган.
Бугунги кунда ушбу ҳолат юзасидан ўрганиш ишлари давом этмоқда.

Самарқанд вилояти Халқ таълими бошқармаси ахборот хизмати.

@samarqandvxtb
#МУНОСАБАТ

Бўкадаги мактабда юз берган нохуш ҳолат ўрганилди ва кўриб чиқиш учун судга юборилди

Халқ таълими вазирлиги сўнгги кунларда ижтимоий тармоқда тарқалган Тошкент вилояти, Бўка туманидаги 2-умумтаълим мактабида юз берган нохуш ҳолат бўйича қуйидагиларни маълум қилади:

Мазкур ҳолат тезкорлик билан Халқ таълими вазирлигининг Назорат-ҳуқуқий хизмати томонидан ўрганилди.

Аниқланишича, Бўка туманидаги 2-умумтаълим мактабининг 3-синф ўқувчиси Е.В. 2021 йил 19 ноябрь жума куни мактабга бораётганда қор ёғиб, кўчалар сув бўлганлиги учун оёғи билан сувга тушиб, ҳўл бўлган.

Ушбу мактабнинг ёшлар етакчиси мактаб коридорида В.Е.нинг оёғи ҳўл бўлганлигини кўриб синф хонасига олиб кирган ва ўқувчини синф раҳбари Феруза Қўшматовага топширган.

Синф раҳбари ўқувчининг саломатлигидан қайғуриб, болани уйи мактабга яқин бўлганлиги сабабли оёқ кийимларини алмаштириб келиш учун уйига жўнатган ва йўлдан ўтказиб қўйган.

Боланинг онаси А.Н. ўғлини оёғи ҳўл ҳолатда уйига қайтиб келганлигини кўриб, нима бўлганлигини сўраганида ўғли синфдошлари сувга итариб юборганлигини, шунинг учун оёғи ҳўл бўлганлигини айтган, она ўғлининг оёқ кийимларини алмаштирмаган ҳолда қайтариб, мактабга олиб келган ва бақириб жанжал кўтарган. Мактаб маъмурияти дарҳол ўқувчига қуруқ кийим ва пайпоқ бериб устини алмаштирган.

Синф раҳбари, мактаб психологи, мактабнинг маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосарлари онага синф хонасида жанжал кўтармаслигини, синфдан ташқарида муассаса раҳбарияти билан биргаликда бу масалани ҳал қилишни айтган, лекин А.Н. синф хонасидан чиқмасдан ўқувчиларга тазйиқ ўтказиб, жанжални давом эттирган.

Ушбу вазиятдан мактаб директори хабар топиб, туман Қўриқлаш хизмати ходимларини чақиртирган, бироқ фуқаро ҳуқуқ-тартибот идораларига ҳам қаршилик кўрсатган.

Вазирнинг Назорат-ҳуқуқий хизмати аралашувидан сўнг профилактика инспекторининг иш юритувида бўлган Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 40-(туҳмат), 183-(майда безорилик) ва 194 (милиция ходимининг қонуний талабларини бажармаслик) моддаларида кўрсатилган ҳуқуқбузарликларни содир этганлиги учун фуқаро А.Носиржоновага нисбатан тўпланган ҳужжатлар мазмунан кўриб чиқиш учун 2021 йил 9 декабрь куни соат 11:45 да Жиноят ишлари бўйича Бўка тумани судига юборилиши таъминланди.

Шу билан бир қаторда, синф раҳбари Феруза Қўшматовага Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 197-5-моддасига мувофиқ педагог ходимининг касбий фаолиятига қонунга хилоф равишда аралашиш ёки ўз хизмат вазифаларини бажаришига тўсқинлик қилиш ҳолати юзасидан судга мурожаат этиш ҳуқуқи мавжудлиги тушунтирилди.

Суд натижалари бўйича қўшимча маълумот берилади.
#МУНОСАБАТ

Оммавий ахборот воситаларидаги ёшлар ўртасидаги салбий ҳолатларнинг кенг тарғибот қилиниши акс таъсир кўрсатиши мумкин

Кейинги пайтларда оммавий ахборот воситаларида, ижтимоий тармоқлардаги блогерларнинг каналларида ёшлар ўртасидаги салбий ҳолатларни акс эттирувчи ва оқибатда уларнинг онгига, психологик руҳиятига салбий таъсир кўрсатадиган маълумотлар учрамоқда.

Албатта жамиятда кенг кўламли демократик ислоҳотлар олиб борилаётган бир пайтда сўз эркинлиги каби тушунчаларни танқид қилишдан йироқмиз.

Лекин шундай жараёнлар ҳам борки, уларнинг ёритиб борилиши ёшлар ва ўспиринларга салбий таъсир кўрсатмай қолмайди. Вояга етмаган ўқувчилар томонидан содир этилаётган ўз жонига қасд қилиш, эрта туғруқ ва ҳомиладорлик каби ҳолатларнинг кенг ёритилиши шу ёшдаги ўсмирларнинг руҳиятига акс таъсир кўрсатиши психолог олимлар томонидан илмий асослаб берилган.

Шу ўринда айтиш жоизки, Халқ таълими вазирлиги тасарруфидаги умумтаълим мактаб ўқувчилари ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, мустақил ҳаётга жисмоний, тиббий, руҳий жиҳатдан тайёрлаш ва репродуктив саломатлик саводхонлигини ошириш борасида доимий равишда қатор ишлар олиб борилмоқда.

Жумладан, ўқув дастурлари таркибига соғлом турмуш тарзини тарғиб қилувчи мавзулар киритилган. Мавзуларда ўқувчиларнинг рeпрoдуктив сaлoмaтлиги тўғрисидa кeнг дoирaдaги мaсaлaлaргa эътибор қаратилиб, улaрни сoғлoм турмуш тaрзи aсoслaри ҳамда инсонга ҳаёти давомида зарур бўладиган тиббий, ижтимоий ва маданий кўникмалар, жумладан ўзaрo шaxсий мунoсaбaтлaрни шакллантириш, ўз-ўзини ва ўз ҳиссиётлaрини тушуниш, ҳaётдa мустақил қaрoр қaбул қилиш каби кўникмаларни шакллантириш ва ривожлантиришга эътибор қаратилган. Шу билан бирга, ўқувчиларнинг ёш психо-физиологик хусусиятларини инобатга олган ҳолда уларнинг саломатлигини муҳофаза қилиш ва уларни оилавий ҳаётга тайёрлаш бўйича тарбиявий ишлар олиб борилмоқда. 1-11-синф ўқувчилари учун янги фан “Тарбия” дарслари киритилган. “Соғлом турмуш тарзи асослари” факультатив курсларида ўқувчиларига “Оилада менинг ўрним ва вазифам”, “Оила - муқаддас даргоҳ”, “Соғлом турмуш тарзи ва зарарли одатларни олдини олиш”, “Чиройли хулқ-инсон зийнати”, “Тозалик – соғлиқ гарови”, “Репродуктив саломатликнинг ижтимоий – психологик хусусиятлари”, “Оилавий қадриятлар психологияси”, “Ижтимоий-психологик босимлар ва уларга қарши тура олиш билим-кўникмалари”, “Психологик маданият ва саломатлик билим-кўникмалари”, “Оила психологияси ва этикаси ҳақида тушунчалар” каби мавзуларда тушунчалар бериб борилади. Ўқувчиларни миллий урф одатларимиз, анъаналаримиз руҳида тарбиялашга ҳам катта эътибор қаратилади. Шунингдек тизимда нафақат ўқувчиларнинг балки ота-оналарнинг психологик билимларини ошириб боришга ҳам эътибор бериб келинмоқда. 2021 йилда ота-оналарнинг тиббий-психологик билимларини ошириш учун “Соғлом авлод” дастури ишлаб чиқилди, унинг мақсади болаларнинг жинсий ривожланишининг асосий босқичлари, ўспиринларнинг репродуктив потенциали, ёш даврларида боладаги психологик ўзгаришлар тўғрисида тасаввурга эга бўлишга ёрдам бериш, шунингдек, ўспиринлар оиласида ота-она ва бола муносабатларини уйғунлаштиришдир.

Лекин афсуски, вояга етмаганлар ўртасида содир этилаётган нохуш ҳолатлар, ҳуқуқбузарлик, жиноятчилик, ўз жонига қасд қилиш, эрта туғруқ ҳолатларининг содир этилиши барчамизни қайғуга солади. Бундай ҳолатларни олдини олишда айбдорларни қидириш, жазолаш эмас балки ҳар бир ҳамкор ташкилотларнинг биргаликдаги фаолиятини қайта кўриб чиқиш, бола тарбиясида ҳар биримизнинг масъулиятимизни ошириш, болаларни тушуниш, уларга эътибор, ғамхўрлик ва меҳр кўрсатиш, бола ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, ота-оналарнинг масъулиятини ошириш борасида биргаликда ҳаракат қилиш принципларига эътибор қаратишимиз лозим.

Шу ўринда оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқлар орқали болаларнинг онгига акс таъсир этувчи юқорида қайд этилган ҳолатларини кенг тарғибот қилинишига йўл қўймаслик мақсадга мувофиқ саналади.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#МУНОСАБАТ

Ижтимоий тармоқларда ўқитувчи томонидан ўқувчиларга номақбул сўзлар ишлатаганлиги тасвири туширилганлиги юзасидан видеохабар тарқалди. Мазкур ҳолат Избоскан туманидаги 3-умумтаълим мактабида юз бергани аниқланди. Ҳолат туман халқ таълими бўлими томонидан ўрганилганда, синфни мактабга бўлиб ўтиши режалаштирилган маданий тадбирга тайёрлаш жараёнини мактабнинг бошланғич синф ўқитувчиси Н.Р видеотасвирга олиш вақтида уяли алоқа воситасининг қуввати тугаш сигналини берганлиги туфайли ноўрин сўзларни ишлатиб юборишига сабаб бўлганлиги маълум қилинди.

Шу ўринда Халқ таълими вазирлиги барча устоз-педагоглардан устозлик касби шарафли ва улуғ касб эканлигини, ҳар бир педагог ёш авлодни ақлан ва жисмонан баркамол этиб тарбиялаш каби масъулиятли вазифани бажаришда устозлик номига доғ туширмасликни ҳамда одоб-аҳлоқ қоидаларига қатъий риоя қилишларини талаб қилади.
#Муносабат

2245 та мактабда спорт зали мавжуд эмас

Сўнгги кунларда ижтимоий тармоқларда блогерлар томонидан мактабларда спорт заллари йўқлиги масаласи кўтарилиб, унда Халқ таълими вазирлиги ушбу муаммодан бехабарлиги айтилмоқда. Шу ўринда мактаблардаги спорт заллари билан боғлиқ муаммолар Халқ таълими вазирлигига яхши маълумлигини билдирган ҳолда қуйидагиларни маълум қиламиз:

Қайд этиш жоизки, сўнгги йилларда ушбу йўналишда мавжуд муаммоларни ҳал этиш борасида кўплаб ишлар амалга оширилган бўлиб, бугунги кунда ажратилаётган маблағлар доирасида босқичма-босқич давом эттирилмоқда. Буни қуйидаги рақамлардан ҳам кўриш мумкин: 2017-2021 йилларда жами 296 та спорт заллари янгидан қурилган бўлса, 604 та мавжуд спорт заллар таъмирдан чиқарилган.

Бироқ шунга қарамай, бугунги кунда Республикада мавжуд 10130 та умумтаълим мактабларидан 7885 тасида (78 фоиз) спорт заллари мавжуд, қолган 2245 та мактабда спорт заллари умуман мавжуд эмас. Мавжуд спорт залларидан 358 таси реконструкцияга ва 2078 таси мукаммал таъмирга муҳтож.

Мактабларда спорт заллари билан боғлиқ муаммолар ҳақида аввал ҳам Халқ таълими вазирлиги бир неча бор маълумот берган.

Хабарингиз бор Давлатимиз раҳбари ўз сайлов олди дастурида таълим соҳасида амалга ошириладиган ишларни энг муҳим ишлар сирасига киритар экан, келгуси йилларда энг катта ҳаракат – мактаб, мактаб, яна бир марта мактаб бўлишини, мактаб ривожланса, ҳамма соҳа бўйича ривожланиш бўлиши ҳамда келгуси беш йилда қўшимча 1,2 миллион ўқувчи ўрни яратиш учун, мактаблар реконструкция қилиниб, янгидан барпо этилишини қайд этган эди.

Ҳукуматнинг тегишли топшириғига кўра, ҳудудлардаги ҳолатни манзилли ўрганиш мақсадида турли вазирлик ва идоралар вакилларидан иборат Ишчи гуруҳлар ташкил этилиб ва улар томонидан бугунги кунда Республиканинг барча ҳудудларда мавжуд талаблар ўрганилмоқда. Ушбу жараёнда мактабларга спорт заллари ҳам қурилиши режалаштирилган.
#Муносабат

Қамаши тумани ҳокими Сартулди қишлоғидаги ушбу мактаб филиали Қашқадарё вилояти халқ таълими бошқармаси, Қамаши туман ҳокимлиги, туман халқ таълими бўлими масъуллари иштирокида ўрганилди.

Маълум бўлишича, ушбу қишлоқда 37 та хонадон мавжуд. Қишлоқда 41 нафар мактаб ёшидаги болаларнинг аксарияти 15-мактабнинг асосий қисмида таҳсил олади. Фақатгина 4 нафар болажонлар ушбу мактаб филиалида таълим олиб келмоқда.

Масъулларни ахборотига кўра, филиал мактабда жами 4 нафар (2-синфда 1 нафар, 3- синфда 1 нафар, 4-синфда 2 нафар) ўқувчи таълим олиб келмоқда.

Асосий мактабгача бўлган оралиқ масофа 12 км.ни ташкил этади.

Ҳоким томонидан 4 нафар боланинг асосий мактабда ўқиши учун туман ҳокимлиги ҳисобидан автотранспорт воситаси қатнови йўлга қўйилиши белгиланди. Шунингдек, аҳолининг демографик ўсишини ҳисобга олиб 2023 йилда ушбу ҳудудда 60 ўринли мактаб қурилиши учун инвестиция дастурига таклиф киритилиши маълум қилинди.
#Муносабат

“ГЕОГРАФИЯ” ДАРС СОАТЛАРИДАГИ ЎЗГАРИШЛАР ЮЗАСИДАН ИЖТИМОИЙ ТАРМОҚЛАРДА КЎТАРИЛГАН ЭЪТИРОЗЛАРГА МУНОСАБАТ

Ўқитувчилар нимадан норози?

Миллий ўқув дастурига кўра, 2022-2023-ўқув йилидан бошлаб, 1-6-синфларда ягона “Табиий фанлар” (Science) фани жорий қилиниши белгиланган (Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 12 августдаги ПҚ 4805-сонли қарори).

Янги фан география, биология, физика, кимё ҳамда астрономия фанлари бўйича ўқувчиларнинг дастлабки кўникмаларини шакллантиришга қаратилган.

Эндиликда бу фанларга оид билим ва кўникмалар ўқувчиларда 1-синфдан бошлаб шакллантирилади. Миллий ўқув дастури доирасида ўқувчиларда “Табиий фанлар” фани орқали шаклланиши лозим бўлган билим ва кўникмалар ҳар бир синф кесимида белгиланди.

Ўқувчилар бошланғич синфларда етарли кўникма ва малакага эга бўлишлари учун, халқаро тажрибадан келиб чиқиб, янги фанга ажратилган дарс соатларини бошланғич синфларда кўпайтиришга эҳтиёж туғилди. Шу муносабат билан, 6-синфда ҳар бири ҳафталик 2 соатдан ўтиладиган (жами 6 соатлик) география, биология ва физика фанлари ўрнига ягона, ҳафтасига 3 соатлик “Табиий фанлар” киритилди.

Ўз навбатида, қолган ҳафталик 3 соат “Табиий фанлар” доирасида 2-, 3-, 4-синфларга ўтказилди. Яъни, бу синфларга ҳафтасига 1 соатдан, жами 3 соат қўшиб берилди.

Мактабда география фанидан берилиши зарур бўлган билим ҳажми ва унга умумий режада ажратилган соатлар ҳажми қисқаргани йўқ.

Бошқа фанлар қатори география фанига оид мавзулар “Табиий фанлар”га сингдирилган, умуман дастурда эса, география фанига оид мавзулар 291 та мавзудан 387 та мавзуга, яъни 96 та мавзуга кўпайган.

Шу нуқтаи назардан, ижтимоий тармоқларда география фани йўқолиш хавфи остидаги хулосалар, асоссиз.

Жаҳон тажрибасида қандай?

“Табиий фанлар” жаҳондаги аксарият ривожланган давлатларда ўқитилади. Хусусан, Буюк Британия тажрибаси ўрганилганида, табиий фанлар 1-6-синфларда интеграция қилинган ҳолда, ягона фан сифатида ўқитилади.

Табиий фанларнинг қуйи синфларда қўшиб ўқитилиши ўқувчига оламни бир бутун тасаввур қилиш, фанларга оид мавзулар кесимида лойиҳа ишларини амалга ошириб, тадқиқотчилик кўникмаларини ривожлантириш, ўқувчиларнинг фаоллигини ошириш, танқидий фикрлаш қобилиятларини яхшилаш, уларни ижодкорликка йўналтиришга хизмат қилади.

Миллий ўқув дастури доирасида таълим мазмунида амалга оширилаётган бу каби ўзгаришлар иқтисодиёт соҳаларига халқаро андозалар асосида меҳнат бозорида эҳтиёж юқори бўлган кўникмаларга эга кадрларни тайёрлаши билан ўқувчилар учун манфаатлидир.

Янги фан киритилиши ўқитувчиларга қандай имконият яратади?

Миллий ўқув дастурида айнан География фани ҳафталик 8 соат дарс ўтишлиши белгиланган. Шу ўринда алоҳида қайд этиш лозимки, география фани ўқитувчиларида “Табиий фанлар” йўналиши бўйича қисқа муддатли қайта тайёрлов курсини муваффақиятли тамомлаган тақдирда, 11 соат дарс бериш имконияти пайдо бўлади (натижада, амалдаги ҳафталик 10 соат ўрнига, 11 соат беришлари мумкин).

Шу билан бирга, Вазирлик дастурни халқаро талаблар асосида замонавийлаштириш бўйича ўз олдига қўйилган вазифаларни инобатга олган ҳолда, ўқувчиларда иқтисодий билимларни янада ошириш мақсадида қўшимча соат ажратиш бўйича имкониятларни ўрганмоқда.

Мазкур йўналишда қўшимча дарс жорий қилинса, бу ҳам география ўқитувчилари учун қўшимча имконият бўлади.


Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
#Муносабат

Ижтимоий тармоқда мактаб ўқитувчиларининг Муйноқ тумани Қазақдарья овулига шанбаликка жалб этилганлиги ҳамда айни дамда Халқ таълими вазири ҳам хизмат сафари билан Қорақалпоғистонда эканлиги юзасидан пост эълон қилинди.

Ушбу постда келтирилган маълумотлар юзасидан қуйидагиларни маълум қиламиз:

Халқ таълими вазири Бахтиёр Саидовнинг Қорақалпоғистон Республикасидаги мактабларни ўрганиш жараёни 8 февраль куни якунига етган ва ундан кейин вазир 3 та вилоятга — Хоразм, Навоий ва айни вақтда Самарқанд вилоятига борган.

Қорақалпоғистонда ўқитувчиларнинг шанбаликка жалб этилганлиги ҳолати айни вақтда назоратга олинди ва ўрганилмоқда. Ўрганиш якунларига кўра батафсил маълумот берилади.

Шу ўринда Халқ таълими вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ёшларни маънавий-ахлоқий ва жисмоний баркамол этиб тарбиялаш, уларга таълим-тарбия бериш тизимини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш чора-тадбирлари тўғрисида” қарорига асосан, халқ таълими ходимларини хизмат мажбурияти билан боғлиқ бўлмаган ишларга, мажбурий меҳнатга, шу жумладан, туман ва шаҳарлар ҳудудларини ободонлаштириш ҳамда кўкаламзорлаштириш ишлари, мавсумий қишлоқ хўжалиги ишлари ҳамда бошқа турдаги ишларга жалб қилиш қатъиян таъқиқланганини яна бир бор эслатиб ўтади.

‼️Мазкур қарорга кўра, юқоридаги талабларни бузган Давлат органлари ва ташкилотлари раҳбарлари тегишли жавобгарликка тортилиши белгиланган.
#Муносабат

Мактаблардаги кечки тадбирларга педагог ходимлар ва ўқувчиларни мажбурий жалб этиш таъқиқланади

Сўнгги кунларда айрим ҳудудларда ўқитувчиларни мактаб муассасаларида дарс жараёнидан ташқари кечки вақтларда турли маданий-маърифий тадбирларга жалб этилаётгани ҳақида кўплаб мурожаатлар келиб тушмоқда.

Ушбу мурожаатлар юзасидан Халқ таълими вазирлиги қуйидагиларни маълум қилади:

Мактабларда ўқиш жараёнидан ташқари вақтларда ўтказилаётган мазкур тадбирлар уюшмаган ва таълим билан банд бўлмаган (18-30 ёш) ёшларга мўлжалланган бўлиб, уларни ташкил этишга Ёшлар ишлари агентлиги, хусусан маҳаллалардаги ёшлар етакчилари масъул этиб белгиланган.

Бунда Халқ таълими вазирлигига мактаб инфратузилмасидан (кутубхона, спорт зал, компьютер хоналари, тадбирлар зали) оқилона фойдаланиш ҳамда мактабларни маҳалла учун “маънавият маскани”га айланишини таъминлаш вазифаси юклатилган.

Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда Халқ таълими вазирлиги барча ҳудудий бошқармаларга ушбу тадбирларга мактаб маъмурияти, педагог ходимлар ва мактаб ўқувчиларини мажбуран жалб этилиши қатъиян таъқиқланганини маълум қилади.

Шу ўринда Халқ таълими вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли Қарорига асосан, халқ таълими ходимларини хизмат мажбурияти билан боғлиқ бўлмаган ишларга жалб қилиш қатъиян таъқиқланганини яна бир бор эслатиб ўтади.

‼️Мазкур қарорга кўра, юқоридаги талабларни бузган Давлат органлари ва ташкилотлари раҳбарлари тегишли жавобгарликка тортилиши белгиланган.
#Муносабат

11-синф битирувчиларига шаҳодатномалар тантанали равишда топширилади

Ижтимоий тармоқларда, 9- ва 11-синф ўқувчиларининг шаҳодатномаларини олиш юзасидан мурожаат келиб тушмоқда. Ушбу мурожаатларга жавобан қуйидагиларни маълум қиламиз.

Хабарингиз бор, Ўзбекистонда 11 йиллик мажбурий таълим жорий этилгани сабабли, аксарият 9-синф ўқувчлари таълимни ўз мактабида давом эттиради, уларнинг шаҳодатномаларининг оригинали ҳам мактабда сақланади. Агар 9-синфдан кейин ўқувчи бошқа мактабга ёки академик лицейга ўқишга қабул қилинса, ушбу ўқишга кирган таълим муассасаси томонидан берилган маълумотнома (талон) асосида шаҳодатноманинг оригинал нусхаси бериб юборилади. Бу масалада ота-оналар мактаб директорига мурожаат этишлари мумкин.

11 йиллик мажбурий таълимни тамомлаганидан сўнг эса уларга шаҳодатномалар тантанали равишда топширилади.

Шунингдек, жорий ўқув йили 11-синф битирувчилари мактабдан шаҳодатномасининг асл нусхасини олмасдан ҳам ОТМга ҳужжат топшириш учун рўйхатдан ўтиш мумкин. Халқ таълими вазирлигининг attestat.uzedu.uz электрон платформаси Давлат тест марказининг my.dtm.uz сайти билан интеграция қилинган. Яъни, битирувчилар my.dtm.uz сайтидан рўйхатдан ўтиш жараёнида шаҳодатнома маълумотларини киритиши шарт эмас, сайтда битирувчининг тамомлаган мактаби ва шаҳодатнома рақами автоматик тарзда пайдо бўлади.
#МУНОСАБАТ

Олмалиқ шаҳридаги 80-сонли ихтисослаштирилган мактаб интернатида ўқитувчиларга ўқувчи топиш топширилгани юзасидан

Олмалиқ шаҳридаги 80-сонли ихтисослаштирилган мактаб интернати — Тошкент вилоятидаги кар ва заиф эшитувчи болалар учун ихтисослаштирилган ягона мактаб интернати ҳисобланади. Мактаб интернатига болалар Тошкент вилояти халқ таълими бошқармасининг йўлланмаси асосида қабул қилинади.
Шунингдек, Сирдарё вилоятида ҳам бу йўналишдаги ихтисослаштирилган муассаса мавжуд бўлмаганлиги сабабли ушбу вилоятдаги эшитишида нуқсони бўлган болаларни ҳам таълим билан қамраб олади.

Кар ва заиф эшитувчи болаларни таълимга жалб қилиш ва тўлиқ қамраб олиш учун микроҳудуд (Тошкент вилояти) бўйича шаҳар ва туманлар Соғлиқни сақлаш бўлимларидан шу тоифадаги болалар рўйхати олинади ва мактаб ёшидаги болалар таълимга жалб қилинади.

Педагог ходимларга дарс тақсимоти амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар асосида ўқувчилар сонидан келиб чиқиб, шакллантирилган синфлар сонидан келиб чиқиб тақсимланади.

Эшитишида нуқсони бўлган болаларни таълимдан четда қолишини олдини олиш мақсадида ушбу тоифадаги фарзандлари бор ота-оналарга умумий ўрта таълим мажбурийлигини ва бу болаларнинг таълим олишлари учун етарли шароитлар мавжудлигини тарғиб қилиш ҳамда тушунтириш ишларини олиб бориш ижобий натижа беради.

Ўрганишлар натижасида мактаб раҳбарияти томонидан ўқитувчиларга ўқувчи топиш юзасидан топшириқ берганлиги ўз тасдиғини топмаганлигини маълум қиламиз.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#МУНОСАБАТ

Айни дамда кенг муҳокамаларга сабаб бўлаётган хабар юзасидан МУНОСАБАТ

Ҳолатни ўрганиш давомида агрессив мазмунда ёзилган ушбу пост Гулистон шаҳар халқ таълими бўлими номидан очилган саҳифада эълон қилинганлиги ва кейинроқ пост ўчирилганлиги тасдиқланди.

Қайд этиш лозимки, ушбу материал бошқа ижтимоий тармоқ саҳифаларидан олинган бўлиб, соҳа ходимларнинг бепарворлиги ва масъулиятсизлиги оқибатида каналга жойланган. Лекин бу нарса ушбу ҳолатга йўл қўйган масъулни жавобгарликдан озод қилмайди.

Айни вақтда мазкур ҳолат бўйича Халқ таълими вазирлиги томонидан хизмат текшируви олиб борилмоқда ҳамда ушбу ҳолатга йўл қўйган масъул ходимларга тегишли чоралар кўрилиши таъминланишини маълум қиламиз.

Ўрганиш натижалари ҳамда кўрилган чоралар хусусида кун якунига қадар батафсил маълумот бериб ўтилади.

Шу ўринда соҳа ходимларидан ҳар қандай маълумот ёки постни эълон қилишдан олдин унинг мазмуни ва оқибати нималарга олиб келиши мумкинлигини, сўз масъулиятини унутмасликларини сўраб қоламиз.
#МУНОСАБАТ

Ижтимоий тармоқлар орқали 15 йилдан ортиқ меҳнат стажига эга олий тоифали педагогларнинг жорий йил ўтказилган аттестация жараёнларида иштирок этмаганлиги натижасида мавжуд малака тоифасини йўқотганлигига доир тарқалган хабарларга МУНОСАБАТ

Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 2 августдаги 425-сонли қарори билан Ҳукуматнинг 2021 йил 17 сентябрдаги 572-сонли қарорига киритилган тегишли ўзгартиришга кўра, олий малака тоифа (бош ўқитувчи лавозими)га эга бўлганидан сўнг олий малака тоифани 15 йил давомида сақлаб келган ва узлуксиз иш стажига эга бўлган педагог кадрлар навбатдаги мажбурий аттестацияга жалб этилмаслиги белгиланган.

Жорий йил март-май ойларида малака тоифаси олиш учун ўтказилган аттестация даврида амалда бўлган тартибга асосан, 15 йиллик узлуксиз иш стажига эга бўлган олий малака тоифага эга педагогларнинг аттестациядан ўтиши мажбурий бўлмаган ва уларнинг олий тоифа малакаси умрбод сақлаб қолиниши белгиланган.

Ўзбекистон Республикасининг “Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида”ги қонунига асосан, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар орқага қайтиш кучига эга эмаслиги белгиланганлиги муносабати билан, 2022 йил март-май ойларида ўтказилган аттестация даврида 15 йиллик узлуксиз иш стажига эга бўлган олий малака тоифали ўқитувчиларнинг мавжуд тоифалари умрбод сақланиб қолинишини маълум қиламиз.

Қўшимча маълумот: Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 2 августдаги 425-сон қарори билан белгиланган, олий малака тоифа (бош ўқитувчи лавозими)га эга бўлганидан сўнг олий малака тоифани 15 йил давомида сақлаб келган ва узлуксиз иш стажига эга бўлган педагог кадрлар навбатдаги мажбурий аттестацияга жалб этилмаслик тартиби 2022 йил 2 августдан бошлаб амалиётга жорий этилади.
#Муносабат

Ижтимоий тармоқларда Наманган вилоятининг Косонсой туманидаги 29-мактабда "ўқувчилар ўқитувчини калтаклашди" мазмунида видео тарқалмоқда.

Наманган вилояти Халқ таълими бошқармасидан олинган дастлабки маълумотларга кўра, ўқувчи ва ўқитувчи ўртасида юзага келган келишмовчилик сабаб ўқитувчи ўқувчини синфдан чиқариб юборган. Ўқувчи эса синфга қайтиб кириб, ўқитувчига қўл кўтарган, қолган ўқувчилар эса ўқитувчи ва ўқувчини ажратганлигини видеодан ҳам кўриш мумкин.

Айни вақтда мазкур ҳолат Наманган вилояти Халқ таълими бошқармаси ҳамда ички ишлар ходимлари томонидан ўрганилмоқда. Ўрганиш натижалари бўйича аниқ маълумотлар тақдим этилади.
#Муносабат

Намангандаги 58-мактабда география фани ўқитувчиси томонидан 6-синф ўқувчиси калтаклагани айтилаётган видеодаги ҳолат назоратга олиниб, айни дамда ҳудудий халқ таълими ва ички ишлар органлари томонидан ўрганилаётганини маълум қиламиз.

Ҳурматли блогерлардан ўқитувчини қоралаб, “вахший” деб аташдан аввал ҳолатни тагига етишни мақсадга мувофиқ деб санаймиз! Болалар ўртасида юзага келаётган турли тарбиясизликка айнан бефарқлик ва лоқайдлик сабаб бўлмоқда шу боис ўқитувчини қоралашдан олдин яхшилаб мулоҳаза қилиб кўринг!

Ҳурматли устозларимиздан эса болани тарбиялашда бундай усулларга бормасдан ҳар қандай ҳолатда оғир ва вазминлик сақлашингизни сўраб қоламиз. Муаммоли вазиятлар ота-оналар билан биргаликда агар бу ҳам натижа бермаса масъул органлар билан ҳал этилиши лозим!
2👍1
#Муносабат

Халқ таълими вазирлиги томонидан мактаб ўқитувчи ва ўқувчиларини мактаб вақтидан ташқари, уларнинг саломатлиги ҳамда хавфсизлигига хавф соладиган турли тадбирларга жалб қилмаслик бўйича доимий равишда огоҳлантириб келинади.

Афсуски, шунга қарамай ушбу суратдаги каби аянчли ҳолатлар юзага келмоқда. Болаларнинг мактабдан ташқари вақтларда тадбирга жалб этилиши ва энг ачинарлиси, совуқ об-ҳаво шароитига қарамай уларнинг юпун кийимларда эканлиги ушбу ҳудуддаги ҳар бир мутасаддининг айби, деб ҳисоблаймиз.

Халқ таълими вазирлиги ҳудуд мутасаддилари саналган ҳокимлар, сектор раҳбарлари, ҳуқуқ-тартибот органлари масъулларидан таълим муассасада мактаб вақтидан ташқари тадбирларни ташкил этаётганда мактаб ўқувчи ва ўқитувчиларини жалб қилиб, бу каби ҳолатларга йўл қўймасликларини қатъий сўраб қолади. Шу билан бирга жойлардаги халқ таълими бошқарма, бўлимлари ва мактаб раҳбарларидан ҳам тегишли хулосалар чиқарган ҳолда, бундай ҳаракатларга йўл қўймасликлари юзасидан қатъий огоҳлантирилади.

Маълумот учун, мазкур ҳолат Шаҳрисабз шаҳар Ёшлар ишлари агентлиги ва сектор раҳбарлари Ёшлар дафтарида турганларга навбатдаги субсидия асосида меҳнат қуролларини ва тўловлар учун сертификатлар топшириш маросимидан олинган сурат. Шаҳрисабз шаҳридаги 1-мактаб ҳовлисида ташкил этилган ушбу ўқувчиларга мутлақо алоқаси бўлмаган тадбирга болалар жалб этилган.
👍15😢6