Илмли болаларни кўрсам ҳавасдан дилим қувнаб кетади.
Мени курсдошларим ва яқин ўртоғим Nargiza ва Abdulhay мен ўрнак қилиб кўрсатишдан ҳеч чарчамайдиган юксак намунали ота-она тимсоллари. Немис тилидан В2, инглиз тилидан IELTS 8 балл бу курсдошларимнинг тўнғич қизлари Фаҳринур бир йўла қўлга киритган иккита катта ютуқ.
Доим Президент мактабида фақат бойларни боласи ўқийди дейишганда мен мана шу ЗИЁЛИ оилани мисол келтираман. Ҳа ростан ҳам улар бой, сабаби мана шундай ақлли фарзандларни улғайтиришяпти. Лекин иккиси ҳам оддий ўқитувчи, топганини боласининг билим олишидан аямайдиган ўқитувчилар! Бир йўла 2 фарзанди Президент мактабига кирган. Буни сири улар боласини туғилганидан тиним билмай илм олиши учун ҳаракат қилади. Улар фарзандлари келажаги учун қайғурадиган маънан бой ота-оналаримиздан, мен жуда ҳам шундай ота оналар сони кўп бўлишини ҳоҳлайман. Курсдошларимдан доим ўрнак олишга ҳаракат қиламан ва буни айтишга уялмайман.

#Матбуот_анжумани
‼️Ҳурматли ОАВ вакиллари ва блогерлар
📢 Сизларни бугун, 17 август куни соат 15:00 да Президент таълим муассасалари агентлиги ва Халқ таълими вазирлиги томонидан ташкил этилаётган ихтисослаштирилган мактабларга қабул ва кириш имтиҳонлари якуни юзасидан ўтказиладиган матбуот анжуманига таклиф этамиз!
Матбуот анжуманида ўзингизни қизиқтирган саволларга Агентлик ҳамда вазирлик масъулларидан тўғридан-тўғри жавоб олишингиз мумкин.
● Мавзу: Ихтисослаштирилган мактабларга қабул ва кириш имтиҳонлари якуни
● Вақти: ⏰ 17 август соат 15:00
● Иштирок этади: Халқ таълими вазирлиги ҳамда Президент таълим муассасалари агентлиги масъуллари
Ўтказилиш жойи: Президент таълим муассасалари агентлиги биноси
☝️Мавзу юзасидан қизиқиш билдирган барча ОАВ вакилларини таклиф этамиз.

“Қизим гинеколог бўлмоқчи ЭДИ…”
Эди - одатда биз орамиздан кетган инсонлар ҳақида шу сўз билан ўтган замонда гапирамиз. Онкология марказида фарзанди даволанаётган оналар фарзандлари ҳақида ўтган замонда гапиришади😢😢 Дахшат а?!
Куни кеча Республика онкология ва радиология марказида бўлдим. Айни дамда бу ерда 7 дан 17 ёшгача бўлган 40 нафар бола бор. Улар бизнинг мактаб ўқувчиларимиз😔
Болалар ва саратон. Яратганнинг инсониятга юборган энг оғир синовларидан бири. Бугун кўплаб болажонларимиз ва уларнинг ота-оналари бу касаллик билан курашишмоқда. Улар сиз-у-бизнинг кўмагимизга муҳтож. Ҳеч бир ота- онани болам дедирмасин Аллоҳим. Аслида тоза ҳавода юрганимизнинг ўзи буюк неъмат. Бу болалар учун эса қуёшга чиқиш ҳам мумкин эмас, сабаби улар кимё ва нур муолажаларини олишади. Мени энг хафа қилгани бу ердаги оналар фарзандлари ҳақида ўтган замонда гапиришади. “Мени қизим мактабда яхши ўқир эди”… “Мени қизим гинеколог бўлмоқчи эди…” Негааа “ЭДИ”, нега фарзандингиз ҳақида ўтмишда гапиряпсиз уларга қарата берган биринчи саволим шу бўлди… асло болангиз ҳақида ўтган замонда гапирманг! Сиз ишонмасангиз уларнинг соғайишига унда ким ишонади?! Соғайиб кетишга бўлган ишонч аслида соғайишга сабаб бўладиган энг катта омил эмасми… Буни Республика болалар бош онкологи Тожиддин ака Мустафоев ҳам тасдиқлади.
Тожиддин ака қўлидан тузалиб кетиб бугун ҳаётда ўз ўрнини топаётган собиқ беморлари ҳақида меҳр ва ғурур билан сўзлайди. У шу кунга қадар онкология соҳаси 800 мингдан зиёд жарроҳлик амалиёти бажаргани бироқ уруш қурбонларсиз бўлмагани каби йўқотишлар ҳам бўлишини ачиниш билан гапирди. Шифокор билан бемор болаларни таълим олиши учун ривожланган давлатларда яратилган шарт-шаротлар хусусида суҳбатлашдик.
Мен бу ердаги ота-оналарни тушкунликдан чиқариш учун кучли психологлар ёрдами кераклигини тушундим. Кечанинг ўзидаёқ барча аёлларнинг севимли психологи Азиза Тошхўжаева билан гаплашдим. Азиза опа сафарга кетаётганликларини қайтишлари билан албатта бориб оналар билан суҳбатлашишга ваъда бердилар. Бундан ташқари наманганлик бир онанинг илтимоси билан тадбиркор Nosirbek Abdullakhanovга айтиб, болага аравача олиб беришларини илтимос қилганимда ўша заҳоти болани аравача билан таъминланишини ўз зиммаларига олдилар. Бундан ташқари яна бошқа юртдошларимиз ташаббуси билан яшашга иштиёқи сўнган яна бир Дилнавоз исмли қизимиз ҳақида эшитиб, унинг ҳаётга бўлган мотивациясини ошириш мақсадида замонавий кийим ва мактаб учун зарур бўлган анжомларни совға қилишди. Аллоҳ рози бўлсин барчаларидан.
Аслида бундай яхшиликлар ҳақида гапирилмаслик керак, лекин мен шу ўринда саҳоватли инсонларимизни ушбу оилаларни қўллаб-қувватлашга чақиргим келди. Зеро бу ердаги болалар ва ота-оналар, кўп ҳолда фарзандини ёлғиз тарбиялаётган оналар бизнинг кўмагимизга муҳтож экан. Маҳаллий ҳокимликлар ва тадбиркорлар ўз ҳудудларидан бўлган бу болаларнинг оилаларини қўллаб-қувватлашса оналаримиз ёлғиз эканликларини ҳис қилишмасди🙏
Шу ўринда учрашувни ташкил қилиб берган, ва Марказдаги ҳар бир болани ўзиники каби севадиган Марказ матбуот котиби Юрий Белолипецкийга алоҳида миннатдорлик билдираман.
Қаранг, шукрона қилишга сабабларимиз қанчалик кўп а 😞 Ҳар бирингиздан шу болажонларимиз ҳақига дуо қилиб қўйишингизни сўрайман🤲

Ижтимоий тармоқларда ўқитувчиларни мукофотлаш ва рағбатлантириш, Директор жамғармасидан бериладиган устамалар ва бошқа моддий имкониятлар борасида илгари сурилаётган турли талқинлар юзасидан
Аввал хабар берилганидек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 2 август куни қабул қилинган 425-сонли қарори билан айрим қарорларга қўшимча ва ўзгартиришлар киритилди.
Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 сентябрдаги “Умумий ўрта таълим муассасаларининг ўрнак кўрсатган ходимларини моддий рағбатлантириш тартибини такомиллаштириш тўғрисида”ги 823-сонли Қарорларига тегишли ўзгартиришлар киритилди.
Мазкур ўзгартиришлар жойлардаги коррупцион ҳолатларни шунингдек, молиявий хато ва камчиликларни олдини олишга қаратилган бўлиб, маблағларнинг мактаб раҳбарлари ҳамда жойлардаги масъулларнинг суистеъмол қилинишини олдини олиш кўзда тутилган.
Қайд этиш жоизки, ўзгаришлар бевосита ўқитувчиларни рағбатлантириш учун йўналтириладиган директор жамғармаси маблағлари миқдорини пасайишига олиб келмайди. Аксинча, маблағлар аниқ мезонлар асосида белгиланадиган устамаларга ажратиладиган маблағларни кўпайишига ва мукофотлашни “барча учун тенглик” тамойили асосида амалга оширилишига хизмат қилади.
Қонунчиликка кўра жорий йилда Директор жамғармаси жами мактаб иш ҳақи фондининг 12 фоизи бўйича шакллантирилади. Мазкур жамғарма ҳисобидан 2022 йилнинг август ойига қадар мактабнинг энг илғор ўқитувчиларига 40 фоизгача устама, шунингдек, маблағлар доирасида ходимларга моддий ёрдам ва мукофот бериш имконияти берилган эди.
Маълумот учун: 2021 йилда бир мактабда ўртача директор жамғармасининг 55 фоизи педагог ходимларга ҳар ойлик устамалар учун ҳамда қолган 45 фоизи мукофот ва моддий ёрдам кўрсатишга йўналтирилган.
Бироқ, жойларда ўқитувчиларга 40 фоизгача устама бериш ўрнига фоизни камайтириш ва қолган суммани моддий ёрдам ҳамда мукофотга йўналтириш амалиёти йилдан-йилга ошиб борган.
Мисол учун: 2021 йилда мактабнинг иш ҳақи фондига 787,5 миллион сўм ва директор жамғармасига 175,5 миллион сўм ажратилган. Ушбу Жамғарма маблағларининг фақатгина 20 фоизи педагог ходимларга ҳар ойлик устамалар учун қолган 80 фоизи мукофот ва моддий ёрдам кўрсатиш учун йўналтирилган.
Кўп ҳолларда Жамғарма ҳисобидан мактаб директорлари “таниш-билиш” орқали ходимларга моддий рағбатлантириш, сурункали равишда айнан бир гуруҳ ходимларга такрор-такрор амалга оширган;
мукофот пуллари директорга яқин бўлган ходимларга, қариндош ва танишларга расмийлаштирилганлиги;
аввалги таҳрирда жамғарма ҳисобидан моддий ёрдам миқдори чегараланмаганлиги сабабли исталган ҳажмда моддий ёрдам кўрсатиш орқали ўғирлик ҳолатлари аниқланган. Мазкур ҳолатлар бўйича материаллар ҳуқуқий баҳо бериш учун ҳуқуқ-тартибот органларига тақдим этилган.
Шундан келиб чиқиб янги таҳрирда директор жамғармасидан моддий ёрдам кўрсатиш миқдорлари ва ҳолатлари аниқ белгилаб қўйилди.
Натижада мукофот ва моддий ёрдам пулларини сабабсиз бериш имкониятлари чекланди, мактаб доирасида ўқитувчиларни рағбатлантириш учун ажратиладиган жами сумма эса сақлаб қолинди.
Бу эса:
- маблағларни бевосита ўқитувчиларнинг устамаларига йўналтириш;
- моддий ёрдам кўрсатишнинг аниқ ҳолатларини белгилаш
(ходимнинг ўзи ва яқин қариндоши вафот этганда, оғир касалликка чалинганда, табиий офатдан зарар кўрганда);
- мукофот пулларини барчага тенг миқдорда бериш имкониятини яратди.
Шунингдек, Вазир жамғармаси орқали ягона тамойил асосида республика бўйича малакали педагог ходимларга меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 5,5 баравари (ҳозирда 5,1 млн. сўм) миқдорида ҳар ойлик устамалар белгилаш, шунингдек, худди шундай миқдорда илғор ходимларга бир марталик пул мукофотини тўлаш амалиёти жорий этилди.
Хулоса ўрнида Директор жамғармасига бериладиган маблағлар камайтирилмаганлиги, аксинча, моддий ёрдам ва мукофот пулларини аниқ мақсадларга ва тенглик тамойили асосида бериш таъминланганини қайд этиш керак.
Ўзгартиришлар орқали Давлат бюджетидан ажратилаётган маблағлардан самарали ва оқилона фойдаланиш орқали ўқитувчи ва бошқа ходимларга тўғри етказилишини таъминлаш мақсад қилинган.

РЕПЕТИТОР, ЎҚУВ МАРКАЗЛАРИ, БОШЛАНҒИЧ СИНФ ЎҚИТУВЧИЛАРИ ВА ШОҲ СУЛАЙМОН ҲАҚИДА
Ёшлигимда Венецкийни " Рассказы о металлах" деган асарини ўқиганман ( ва тавсия қиламан).
Шунда шоҳ Сулаймон тўғрисида бир ривоят келтириладики, қисқача мазмуни шундай:
Шоҳ Сулаймон қасри куриб битказилгач, базму жамшид ташкил қилиб, биринчи бўлиб, тош терувчи устадан сўрайди: " Бу қаср қурилишига кимнинг мехнати энг кўп сингган?".
У эса " табиийки бизники, биз тошларни шунчалик қунт билан термасак, қаср бўлармиди?" дея жавоб қайтаради.
Кейин эса шоҳ дурадгорга юзланади. Дурадгор эса: " Агар биз тахтадан қаср шаклини қилиб бермасак, тош терувчи шунча иш қила олармиди, албатта бизнинг меҳнатимиз илк ўринда" дейди.
Унинг гапини бўлиб, ер қазувчи: " Агар биз фундамент учун ер қазиб бермасак, иккалангиз ҳам нима қила олардингизлар, биз асосий мехнатни қилганмиз" дея эътироз билдиради.
Шунда Сулаймон уччаласига ҳам юзланиб: "Сизларнинг иш қуролларингизни ким қилиб берган?" дея савол беради. Шунда уччаласи ҳам: " Албатта, темирчи!" дея жавоб беради.
Шунда оқил Сулаймон: "Демак, бу қасрнинг қурилишига аслида темирчи асосий сабабчи бўлган" деб хулоса қилади.
Қиссадан ҳисса шуки, бугун: " Мен боламни репетиторга бердим, ўқув марказида тайёрланади,мактаб хеч нарса бермади" деганларга юзланиб, болангизга қалам ушлашни ўргатиб, ёзиш, ҳарф таниш, алифбодан сабоқ бериб, илмнинг илк қадамига тетапоя қилган оддий, лекин улуғ устоз- бошланғич синф устозларни унутманг демоқчиман! Улар репетитор эмас, улар ўқув марказлари қурмайди, лекин улар қасрларнинг асл меъморларидир.
Лазиз Ҳўжақулов
Халқ таълими вазирлиги таълим сифати департаменти директори

Forwarded from KHISO| Rasmiy kanal
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Yangi o‘quv yilini bizning kitob bilan boshlang!
📚 Kitob uch bo‘limdan iborat;
A-bo‘lim: Nisbatan osonroq 200 ta savol;
B-bo‘lim: Nisbatan qiyinroq 200 ta savol;
C-bo‘lim: 200 ta IQ test.
🎞 Innovatsion kitobda har bir test yakunida nafaqat javoblarini, maxsus QR kod orqali video yechimlari bilan ham tanishishingiz mumkin.
🎓 Kitob Prezident va ixtisoslashgan maktab imtihonlariga tayyorgarlik ko'rayotgan o'quvchi va ularning ustozlari uchun ajoyib qo'llanma tarzida xizmat qiladi.
🥇 To‘plam Xalqaro matematika olimpiadalari g‘oliblari tomonidan yaratilgan.
📝 Murojaat uchun +998939290006 (@khiso_lc_admin)

#МУНОСАБАТ
Ижтимоий тармоқлар орқали 15 йилдан ортиқ меҳнат стажига эга олий тоифали педагогларнинг жорий йил ўтказилган аттестация жараёнларида иштирок этмаганлиги натижасида мавжуд малака тоифасини йўқотганлигига доир тарқалган хабарларга МУНОСАБАТ
Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 2 августдаги 425-сонли қарори билан Ҳукуматнинг 2021 йил 17 сентябрдаги 572-сонли қарорига киритилган тегишли ўзгартиришга кўра, олий малака тоифа (бош ўқитувчи лавозими)га эга бўлганидан сўнг олий малака тоифани 15 йил давомида сақлаб келган ва узлуксиз иш стажига эга бўлган педагог кадрлар навбатдаги мажбурий аттестацияга жалб этилмаслиги белгиланган.
Жорий йил март-май ойларида малака тоифаси олиш учун ўтказилган аттестация даврида амалда бўлган тартибга асосан, 15 йиллик узлуксиз иш стажига эга бўлган олий малака тоифага эга педагогларнинг аттестациядан ўтиши мажбурий бўлмаган ва уларнинг олий тоифа малакаси умрбод сақлаб қолиниши белгиланган.
Ўзбекистон Республикасининг “Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида”ги қонунига асосан, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар орқага қайтиш кучига эга эмаслиги белгиланганлиги муносабати билан, 2022 йил март-май ойларида ўтказилган аттестация даврида 15 йиллик узлуксиз иш стажига эга бўлган олий малака тоифали ўқитувчиларнинг мавжуд тоифалари умрбод сақланиб қолинишини маълум қиламиз.
Қўшимча маълумот: Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 2 августдаги 425-сон қарори билан белгиланган, олий малака тоифа (бош ўқитувчи лавозими)га эга бўлганидан сўнг олий малака тоифани 15 йил давомида сақлаб келган ва узлуксиз иш стажига эга бўлган педагог кадрлар навбатдаги мажбурий аттестацияга жалб этилмаслик тартиби 2022 йил 2 августдан бошлаб амалиётга жорий этилади.

Abdushukur Yunusov каби фикрлайдиган оталар ҳам борлигидан ҳурсандман! Негадир бизда гап таълимга бориб тақалганда, пул ажратишда тўполон кўтарилади, бепул бўлиши керак деб, лекин бола бизники, эртага унинг илмли бўлиши ўзимизга фойда! Шу дарсликлар очиқ савдодан олинганида қанча сарфлар эдингиз, ижара аслида ота-она фойдасигаку. Бир дарслик учун БИР ЙИЛГА ўртача нарх 5700 сўм, ўртоқлааар!!!
Шу ўринда қуйидаги фуқаролар дарслик ижара тўловидан озод этилади:
✅ биринчи синф ўқувчилари;
✅ “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизимига киритилган оилаларнинг фарзандлари;
✅ “Меҳрибонлик уй”лари тарбияланувчилари;
✅ Жисмоний ёки руҳий ривожланишида нуқсони бўлган болалар учун ихтисослаштирилган мактаб ва мактаб-интернатлари ўқувчилари.

Forwarded from Расмий хабарлар I Официальные новости
📢 ЭЪЛОН!
📍Бугун АОКАда Халқ таълими вазирлиги фаолияти билан боғлиқ кенг муҳокамаларга сабаб бўлаётган долзарб масалалар юзасидан матбуот анжумани бўлиб ўтади.
● Вақти: 17:00
● Иштирок этади: Халқ таълим вазирлиги раҳбарияти ва мутасаддилари
〰️〰️〰️
📲 Саволларни @Rasmiy_aloqabot га жўнатинг.
📹 ОАВ ходимлари таклиф этилади.
Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк

#Орзулар_ушалади
Ўқитувчиларнинг чет эл сафарларига чиқиши қачонлардир ақлбовар қилмас орзу бўлса бугун бу ҳақиқатга айланиб улгурди. Бугун ўқитувчиларимиз ҳам Давлатимиз яратиб берган шарт-шароитлар натижасида чет эл сафарларига чиқмоқда. Тўғриси, уларга ҳавасим келди ва бундай ўқитувчиларимизнинг сони кўпайиб, минглаб ўқитувчиларимизга бундай имконият насиб қилишини тиладим.
Бугун 27 нафар инглиз тили ўқитувчиси Буюк Британияга жўнаб кетди. Улар у ерда нафақат машҳур "Manchester Metropolitan University"да малака оширадилар балки 2 ҳафта давомида мамлакат бўйлаб саёҳат ҳам қиладилар.
Бу Хорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш агентлиги ҳамда Халқ таълими вазирлиги томонидан ўрнатилган самарали ҳамкорликнинг натижасидир.
Бугун Давлатимиз томонидан чет элга юборилган ўқитувчиларнинг умумий сони 48 нафарни ташкил қилиб, улардан 7 нафари Франция, 14 нафари Германия ва бугун 27 нафар Англияга жўнаб кетган. Ўқитувчиларимизга унутилмас хотираларга бой бўлган саёҳат тилаб қоламиз.
ОҚ ЙЎЛ!

ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИ БАРЧА МАКТАБ ДИРЕКТОРЛАРИНИ ТАЪЛИМ ТИЗИМИНИ РИВОЖЛАНТИРИШДА ҲАМКОРЛИККА ЧАҚИРАДИ!
Ҳурматли халқ таълими тизимидаги мактаб раҳбарлари!
Хабарингиз бор, бугунги кунда мамлакатимизда барча ислоҳотлар “Инсон қадри учун” тамойили асосида олиб борилиб, давлат ташкилотлари халқ учун хизмат қилиши бугунги давлат сиёсатининг энг устувор вазифаси бўлмоқда.
Халқ таълими энг катта тизимлардан бири бўлиб, 10 мингдан ортиқ мактабда 700 мингдан ортиқ соҳа ходимлари фаолият юритади. Қарийб 6,4 млн ўқувчи таълим олади, тизимда ҳал этилиши лозим бўлган масалаларнинг кўлами ҳам шунга мос равишда жуда кўп.
Албатта, Халқ таълими вазирлиги ҳар бир мактабга бир вақтнинг ўзида бориб, муаммоларни ҳал этиши имконсиз.
‼️Шу боис, республикадаги 10 мингдан ортиқ мактабларда мавжуд тизимли ёки ўзига хос бўлган муаммоларни ўрганиш ва уларни ҳал этиб бориш орқали мактабларда таълим-тарбия жараёнларини яхшилаш мақсадида махсус бот @direktor_murojaati_bot ташкил қилинди.
Ушбу Телеграмм-бот орқали Сиз раҳбарлик қилаётган мактабингиздаги таълим, тарбия, кадрлар масаласи, ўқувчилар учун шароитларни яхшилаш, маҳаллий ҳокимлик ва жамоат ташкилотлари билан ҳамкорликдаги масалалар юзасидан мурожаат этишингиз, соҳани ривожлантириш бўйича таклифлар беришингиз мумкин.
Вазирлик мутасаддилари Сизнинг муаммо ва таклифларингизни кўриб чиқиб, ечимини топиш учун тегишли чораларни кўради.
Халқ таълими вазирлиги барча мактаб директорларини ҳамкорликда таълим тизимини ривожлантиришга фаол бўлишга чақиради!

Яқинда дунёнинг 10 дан ортиқ давлат раҳбарларига мезбонлик қилган Самарқанд халқаро туристик маркази бу сафар бизнинг ҳурматли устозларимиз учун ўз эшикларини очди. Устозларимиз юртимизнинг энг муҳташам 5 юлдузлик меҳмонхоналарига жойлашдилар. Уларни 2 кунлик унутилмас онлар кутмоқда.
Жараённи ёритиш учун таълим матбуот котиблари жам бўлдик. Тантаналарни яхши ўтказиб олишда юзларимиз ёруғ қилсин🤲
Устозларимиз ҳурсанд бўлиб қайтишсин.