Forwarded from Расмий хабарлар I Официальные новости
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
💰Ёзги таътил тадбирлари ва оромгоҳлар учун 100 млрд сўмдан зиёд маблағ йўналтирилади
АОКАда ўтказилган брифингда Халқ таълими вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Лайло Рустамова ёз мавсумида болалар бўш вақтини мазмунли ташкил этиш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумот берди.
Бу йил ёз мавсумида 1 131 та оромгоҳ (205 та стационар ва 926 та соғломлаштириш майдончалари) фаолият кўрсатиб, уларда 297 441 нафардан зиёд болалар дам олиши режалаштирилган.
8 июнь ҳолатига 533 та таълим муассасасида соғломлаштириш майдончалари ташкил этилган бўлиб, уларда 47 840 нафар болалар дам олмоқда.
📌 Батафсил
Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк

#Баёнот
Ҳурматли педагоглар!
Сўнгги кунларда айрим телеграм каналлар, жумладан "Маҳоратли педагог" канали ва журнали Халқ таълими вазирлиги билан ҳамкорликда фаолият юритиши борасида ҳақиқатга зид бўлган маълумотларни берган ҳолда, ўз журналида пуллик асосда мақолалар чиқариш ҳамда пуллк семинарларга қатнашиш хизматларини тарғиб қилмоқда.
Бунинг эвазига эса сертификат эгаларига навбатдаги аттестациядан ўтиш, тоифа ва устама олишда ёрдам бўлиши иддао қилинмоқда.
Шу муносабат билан Халқ таълими вазирлиги "Маҳоратли педагог" телеграм канали ва журнали билан ҳеч қандай алоқаси йўқ эканлигини, ушбу канал орқали бериладиган сертификат эса ҳеч қандай имтиёзларга эга эмаслигини ва Халқ таълими вазирлиги педагогларга бу каби пуллик хизматлар кўрсатмаслигини маълум қилади.
Вазирлик фаолиятига доир барча расмий маълумотлар фақат вазирликнинг расмий каналлари орқали бериб борилади.
Огоҳ бўлинг, алданиб қолманг!

Меҳнат таътили тўлови кечикаётганлиги юзасидан РАСМИЙ БАЁНОТ
Халқ таълими вазирлигига ўқитувчилар томонидан айрим ҳудудларда меҳнат таътили тўлови кечикаётганлиги ва камайтириб тўлаш ҳолатлари юзасидан мурожаатлар келиб тушмоқда.
Мазкур масалаларга ойдинлик киритиш мақсадида қуйидагилар маълум қилинади:
2022 йилда педагог ходимларга Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексига мувофиқ йиллик меҳнат таътили берилиб, бир йил давомида тўлиқ ишлаган ўқитувчиларга 48 кун ҳисобидан тўлиқ меҳнат таътили пуллари тўлаб берилади.
Ишга кирганига бир йил бўлмаган ўқитувчиларга эса меҳнат таътили пули уларнинг ишлаган даврига мутаносиб равишда тўланади (Бунда меҳнат таътили даври 48 кундан иборат бўлади).
Бугунги кунда "УзАСБО" дастурий мажмуасида меҳнат таътили тўловларини амалга оширишда кузатилган техник носозликлар тезкор равишда тегишли вазирликлар билан ҳамкорликда бартараф этилиб, ушбу тўловларни амалга ошириш имконияти қайта тикланди.
Бугундан бошлаб мактаб ходимларига меҳнат таътили тўловлари тўлаб борилади.
Меҳнат таътили тўловларини амалга оширишда муаммо ва тушунмовчиликлар юзага келганда вазирликнинг 71 202-09-09 Ишонч телефонларига мурожаат қилишингиз мумкин.

#Брифинг
📢 17 июнь, жума куни АОКАда ўтказилиши режалаштирилган тадбир:
〰️〰️〰️
📍Брифинг
● Мавзу: 2022-2023 ўқув йилида 1-синфга қабул жараёнларини ташкил этиш тартиби
● Вақти: 14:00
● Иштирок этади: Лайло Рустамова, Халқ таълим вазирлиги ахборот хизмати раҳбари

#Муносабат
11-синф битирувчиларига шаҳодатномалар тантанали равишда топширилади
Ижтимоий тармоқларда, 9- ва 11-синф ўқувчиларининг шаҳодатномаларини олиш юзасидан мурожаат келиб тушмоқда. Ушбу мурожаатларга жавобан қуйидагиларни маълум қиламиз.
Хабарингиз бор, Ўзбекистонда 11 йиллик мажбурий таълим жорий этилгани сабабли, аксарият 9-синф ўқувчлари таълимни ўз мактабида давом эттиради, уларнинг шаҳодатномаларининг оригинали ҳам мактабда сақланади. Агар 9-синфдан кейин ўқувчи бошқа мактабга ёки академик лицейга ўқишга қабул қилинса, ушбу ўқишга кирган таълим муассасаси томонидан берилган маълумотнома (талон) асосида шаҳодатноманинг оригинал нусхаси бериб юборилади. Бу масалада ота-оналар мактаб директорига мурожаат этишлари мумкин.
11 йиллик мажбурий таълимни тамомлаганидан сўнг эса уларга шаҳодатномалар тантанали равишда топширилади.
Шунингдек, жорий ўқув йили 11-синф битирувчилари мактабдан шаҳодатномасининг асл нусхасини олмасдан ҳам ОТМга ҳужжат топшириш учун рўйхатдан ўтиш мумкин. Халқ таълими вазирлигининг attestat.uzedu.uz электрон платформаси Давлат тест марказининг my.dtm.uz сайти билан интеграция қилинган. Яъни, битирувчилар my.dtm.uz сайтидан рўйхатдан ўтиш жараёнида шаҳодатнома маълумотларини киритиши шарт эмас, сайтда битирувчининг тамомлаган мактаби ва шаҳодатнома рақами автоматик тарзда пайдо бўлади.

Ҳурматли ҳамкасблар, азиз журналистлар!
Сизларни бугунги касб байрамимиз — Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни чин юракдан муборабод этаман.
Доимо янгиликка интилиб, излаб яшашдан, жамиятда юз бераётган муҳим ўзгаришларни одамларга тезкорлик ва холислик билан етказишдан асло чарчаманг.
Сизларни касб байрамингиз билан табриклаб, барчангизга соғлик, бахт-саодат, хонадонларингиздан бахт, тинчлик-хотиржамлик, файз-у барака аримаслигини тилайман.
Масъулиятли ва шарафли ишингизда омад ва зафарлар доим ёр бўлсин!

Айни дамда Президент Шавкат Мирзиёев Нукус шаҳрида бўлиб турибди
Таъкидланганидек, давлатимиз раҳбарининг кечаги мурожаатидан кейин вазият барқарорлашган, ҳаёт ўз маромига қайтмоқда.
Маълумки, кеча Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонига мувофиқ, Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида фавқулодда ҳолат жорий этилган эди. Йиғилишда Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудининг коменданти ушбу ҳолат бўйича ахборот бериб, вазият тўлиқ назоратга олинганини таъкидлади.

Ҳурматли қорақалпоғистонлик устозлар биз сизлар билан қалбан биргамиз😔
Халқ таълимидаги фаолиятим давомида бир марта хизмат сафарида бўлганман у ҳам бўлса Қорақалпоғистонга бўлган. У ердаги ўқувчиларимиз ва устозларимиз билан гаплашганда уларнинг фикрлаш даражалари эркин ва юқори даражада эканлигига гувоҳ бўлганман. Юзага келган вазият уларни қанчалик ҳавотирга солаётганини тасаввур ҳам қила олмайман.
Қорақалпоғистонда 726 та мактабимиз бор унда 37 минг ўқитувчи 351 минг ўқувчимизга сабоқ беради😔 Азиз қорақалпоғистонлик ўқитувчилар ва жонажон ўқувчиларимиз биз сизлар билан қалбан биргамиз. Аллоҳ ўз паноҳида сақласин Сизларни. Ватанимиз тинчлигига ҳеч ким раҳна солмасин Иллоҳим🤲

#МУНОСАБАТ
Олмалиқ шаҳридаги 80-сонли ихтисослаштирилган мактаб интернатида ўқитувчиларга ўқувчи топиш топширилгани юзасидан
Олмалиқ шаҳридаги 80-сонли ихтисослаштирилган мактаб интернати — Тошкент вилоятидаги кар ва заиф эшитувчи болалар учун ихтисослаштирилган ягона мактаб интернати ҳисобланади. Мактаб интернатига болалар Тошкент вилояти халқ таълими бошқармасининг йўлланмаси асосида қабул қилинади.
Шунингдек, Сирдарё вилоятида ҳам бу йўналишдаги ихтисослаштирилган муассаса мавжуд бўлмаганлиги сабабли ушбу вилоятдаги эшитишида нуқсони бўлган болаларни ҳам таълим билан қамраб олади.
Кар ва заиф эшитувчи болаларни таълимга жалб қилиш ва тўлиқ қамраб олиш учун микроҳудуд (Тошкент вилояти) бўйича шаҳар ва туманлар Соғлиқни сақлаш бўлимларидан шу тоифадаги болалар рўйхати олинади ва мактаб ёшидаги болалар таълимга жалб қилинади.
Педагог ходимларга дарс тақсимоти амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар асосида ўқувчилар сонидан келиб чиқиб, шакллантирилган синфлар сонидан келиб чиқиб тақсимланади.
Эшитишида нуқсони бўлган болаларни таълимдан четда қолишини олдини олиш мақсадида ушбу тоифадаги фарзандлари бор ота-оналарга умумий ўрта таълим мажбурийлигини ва бу болаларнинг таълим олишлари учун етарли шароитлар мавжудлигини тарғиб қилиш ҳамда тушунтириш ишларини олиб бориш ижобий натижа беради.
Ўрганишлар натижасида мактаб раҳбарияти томонидан ўқитувчиларга ўқувчи топиш юзасидан топшириқ берганлиги ўз тасдиғини топмаганлигини маълум қиламиз.

БУГУН ТУНДА БОЛАЛАРИМИЗ ЖУДА МАСЪУЛИЯТЛИ СИНОВЛАР ТОМОН ЙЎЛ ОЛИШАДИ
Бугун ярим тунда ўқувчиларимиз Халқаро фан олимпиадаларда Ватанимиз шарафини ҳимоя қилиш учун Норвегия ва Арманистонга учиб кетишади.
Бир неча йил пандемия сабаб бу олимпиадаларда ўқувчиларнинг иштироки масофадан амалга оширилган эди.
Жорий йилда илк бор ўқувчиларга худди халқаро мусобақаларда иштирок этадиган спортчиларники каби бир хил форма тиктирилгани ҳам янгилик бўлди. Болалар илк бор тайёргарлик йиғинларини Пойтахтимизнинг энг зўр меҳмонхоналарида ўтказишди.
Хуллас янгиликлар кўп…
Уларга нуфузли олимпиадалардан бизнинг ва ўзларининг юзларини ёруғ қилиб қайтишларини тилайман🤲
Иллоҳим омад ёр бўлсин сизларга🤲
Дарвоқе, терма жамоамизда қизларимиз сони ҳам кўпайсин Иллоҳим😊🤵🏻♀️

📢 16 июль, шанба куни АОКАда ўтказилиши режалаштирилган
📍Матбуот анжумани
● Мавзу: Халқ таълими тизимида бюджет маблағларидан мақсадсиз фойдаланиш ҳолатлари ва уларни олдини олиш борасида амалга оширилаётган ишлар
● Вақти: 16:00
● Иштирок этади: Халқ таълими вазирлиги мутасаддилари
〰️〰️〰️
🎤 Саволларни @Rasmiy_aloqabot га жўнатинг. ОАВ ходимлари таклиф этилади.
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт