Forwarded from SAMARQAND VILOYATI MAKTABGACHA VA MAKTAB TA'LIMI BOSHQARMASI
ZOOM дастури орқали ўтказилган онлайн видеосеминарда карантин қоидаларига риоя қилинган
Жорий йилнинг 19 май куни ижтимоий тармоқларда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси Самарқанд ҳудудий бўлими ва вилоят халқ таълими бошқармаси томонидан пандемия даврида белгиланган талабларга зид равишда ZOOM дастури орқали мажлис ўтказилгани тўғрисида маълумот тарқалди.
Дастлаб, журналист Шуҳрат Шокиржоновнинг телеграммдаги “Журналист Шокиржонов” канали орқали “#БОТГА_ЁЗИШМОҚДА” рукни остида эълон қилинган ушбу шикоятга муносабат сифатида қуйидагиларни маълум қиламиз.
Жорий йилнинг 8 май куни вилоят халқ таълими бошқармасида Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси, инспекциянинг вилоят ҳудудий бўлими ва халқ таълими бошқармаси ҳамкорлигида ZOOM дастуридан фойдаланган ҳолда “Халқаро баҳолаш дастурларига тайёргарлик кўришда таянч мактаб фаолиятини самарали ташкил этиш” мавзусида республика онлайн видеосеминари ташкил этилди. Бу ҳақда вилоят халқ таълими бошқармасининг телеграммдаги “SAMARQAND XALQ TA’LIMI” расмий канали орқали хабар ҳам берилганди (https://t.iss.one/samarqandvxtb/4451).
Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси Самарқанд ҳудудий бўлими ташаббуси билан ташкил этилган ушбу онлайн видеосеминарда республика студиясида Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғи У.Ташкенбаев, Таълим сифатини баҳолаш бўйича халқаро тадқиқотларни амалга ошириш миллий маркази директори А.Исмаилов, вилоят студиясида инспекциянинг вилоят ҳудудий бўлими бошлиғи Ғ.Бобохолов, инспекциянинг вилоят ҳудудий бўлими бош мутахассиси З.Тўраев, вилоят халқ таълими бошқармасидан эса бошлиқ ўринбосари О.Жангиров, бўлим бошлиқлари Қ.Саидов ва Х.Ҳожиқуловлар санитар-гигиеник қоидаларга қатъий риоя қилиб, оралиқ масофани сақлаган ҳолда қатнашди. Туман ва шаҳарлардан халқ таълими бўлимлари мудирлари иштирок этди.
Онлайн видеосеминарда республикамизда таълим сифати ва самарадорлигини оширишда муҳим аҳмиятга эга бўлган халқаро баҳолаш дастурларига тайёргарлик кўриш бўйича вилоятдаги таянч мактаблари педагогларининг бу борадаги кўникмаларини мустаҳкамлаш масалалари муҳокама этилиб, ўзаро тажриба алмашилди.
Карантин шароитидан келиб чиқиб, халқаро баҳолаш дастурларига тайёргарлик кўриш бўйича Самарқандда ташкил этилган мазкур онлайн видеосеминарни Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси ҳамда Миллий марказ томонидан қўллаб-қувватланди ва республика миқёсида оммалаштирилди.
Афсуски, ушбу ҳолат ўзини “Самарқанд вилояти халқ таълими бошқармаси ходими”, деб атаган шахс томонидан нотўғри талқин қилинган. Қолаверса, халқаро баҳолаш дастурларига тайёргарлик кўриш масаласи биргина вилоятда эмас, балки республикамизда таълим сифатини ошириш, мамлакатимизнинг жаҳон ҳамжамиятидаги мавқеини янада юксалтиришга бўлган хайрли саъй-ҳаракатдир.
Самарқанд вилояти халқ таълими
бошқармаси ахборот хизмати

Telegram
SAMARQAND XALQ TA'LIMI
ХАЛҚАРО БАҲОЛАШ ДАСТУРЛАРИГА ТАЙЁРГАРЛИК КЎРИШДА ТАЯНЧ МАКТАБ ФАОЛИЯТИНИ САМАРАЛИ ТАШКИЛ ЭТИШ
Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси Самарқанд вилояти ҳудудий бўлими ташаббуси билан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини…

Forwarded from Maktabgacha va maktab ta'limi vazirligi
Telegraph
Битирувчиларга мактабни битирганлик тўғрисидаги шаҳодатноманинг электрон шакли 15 июнга қадар етказилади
Умумий ўрта таълим мактабларини битирганлик тўғрисидаги шаҳодатноманинг электрон шакли (сканер) битирувчиларга 15 июнга қадар етказилади. Бу ҳақда “Умумий ўрта таълим мактабларида 2019-2020 ўқув йилини якунлаш ҳамда ўқувчиларни аттестат (шаҳодатнома) билан…
Жорий йилнинг Ижтимоий тармоқларда ёритилган Тошкент шаҳар М.Улуғбек тумани халқ таълими бўлими тасарруфидаги 54-сонли умумий ўрта таълим мактаби ўқувчилари томонидан амалга
оширилган низоли ҳолат тўғрисида
ТЕЗКОР МАЪЛУМОТ
Мирзо Улуғбек туман Халқ таълими бўлими Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари орасида ўсмирлар тиз чўккан тенгдошини таҳқирлаганликлари туширилган видео юзасидан қуйидагиларни маълум қилади.
Жорий йил 13 апрель куни интернетда ушбу видео пайдо бўлгач, таҳқирланган вояга етмаган А.Ш.нинг онаси Мирзо Улуғбек тумани ИИО ФМБ 9-сон ички ишлар бўлимига ариза билан мурожаат қилиб, тегишли чора кўришни сўраган.
ИИБ томонидан ўтказилган текширув давомида маълум бўлишича, жорий йил 25 март куни тахминан соат 15:00 да Мирзо Улуғбек туманидаги 219-сон мактаб ёнида 17 ёшли Даврон Х. ва 16 ёшли Отабек И. уларни сўккан А.Ш.ни таъзирини бермоқчи бўлишган. Улар ривожланишида нуқсони бўлган А.Ш.ни тиз чўкишга ва кечирим сўрашга мажбур қилиб, унинг бошига икки марта урганлар. Шу билан бирга ўсмирларда карантин даврида тиббий ниқоблари бўлмаган.
Белгиланган суд-тиббий экспертиза давомида А.Ш.да тан шикастлари аниқланмади. Шу сабабли жиноий иш қўзғатилмади.
Аммо ўсмирларнинг ҳатти-ҳаракатларида Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 54 моддаси (“Эпидемияларга қарши кураш қоидаларини бузиш”) ва 183 моддасида (“Майда безорилик”) назарда тутилган ҳуқуқбузарликлар кузатилган.
Мазкур фактлар асосида маъмурий баённомалар расмийлаштирилди. Тўпланган маълумотлар Мирзо Улуғбек тумани маъмурий судига йўналтирилди.
23 апрель куни Мирзо Улуғбек тумани маъмурий судида йиғилиш ўтказилди. Суд ўсмирлар ва уларнинг ота-оналари иштирокида бўлиб ўтган.
Томонлар кўрсатмалари эшитилгач, суд Даврон Х. ва Отабек И.ларни Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 54 моддаси (“Эпидемияларга қарши кураш қоидаларини бузиш”) ва 183 моддасида (“Майда безорилик”) назарда тутилган ҳуқуқбузарликларни содир этганликда айбдор деб топиб, уларнинг ҳар бирларига 1 115 000 сўмдан жарима солган.
Бундан ташқари, Даврон Х. ва Отабек И. Мирзо Улуғбек тумани ИИО ФМБнинг профилактик ҳисобига киритилди.
Бу ҳолат юзасидан Мирзо Улуғбек туман Халқ таълими бўлими туман халқ таълими бўлими мудири раҳбарлигида тезкор ўрганиш ишлари олиб борилди.
Бу ҳолат юзасидан Халқ таълими бўлими ўзининг ижтимоий тармоқлари орқали (Facebook саҳифалари ва Telegram канали) аҳолига, жумладан ота-оналарга мурожаат қилиб, улардан ижтимоий тармоқларда тарқалаётган турли хил маълумотларни ишончли манбалардан олишга, фарзанд тарбиясига бефарқ бўлмасликка ва доимий равишда маҳалла фуқаролар йиғини ҳамда мактаб билан ҳамкорлик ишларини янада кучайтиришга чорлаб қолади.
Мирзо Улуғбек туман ХТБ Матбуот хизмати
Manba: https://www.facebook.com/story.php?story_fbid=914523998992491&id=598192147292346%3Fsfnsn%3Dmo

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Forwarded from Farg‘ona viloyati maktabgacha va maktab ta'limi |Ijtimoiy tarmoqdagi yangiliklar ️ (Одилжон Жалолов)
Ижтимоий тармоқларда «Ўқитувчи ремонт учун пул йиғишдан безор бўлган» мазмундаги тарқатилган хабарга вилоят халқ таълими бошқармасининг
МУНОСАБАТИ
Ижтимоий тармоқларда «Фарғона туманида мактаб ремонтига ўқитувчилардан йиғди-йиғди бошланди» мазмунидаги хабар жойлаштирилди. Аввало шуни таъкидлаш жоизки, вилоят халқ таълими бошқармаси томонидан бундай топшириқлар берилмаган. Аксинча, ўқувчи, ўқитувчи ва таълим тизимида фаолият олиб борилаётганларни мажбурий меҳнатга жалб қилиш, улардан мактаб таъмири учун, тадбирлар ўтказиш ва бошқа баҳоналар асносида пул тўплаш, ё иш ҳақларидан маблағ ушлаб қолинишига мутлақо йўл қўйилмайди.
Ижтимоий тармоқларда тарқатилган хабар эса вилоят халқ таълими бошқармаси бошлиғи томонидан назоратга олинган. Ҳолат тегишли тартибда ўрганилади ва унинг натижалари албатта маълум қилинади.
Фарғона вилоят халқ таълими бошқармаси ахборот хизмати.

Мактаб ўқитувчилари юритиши лозим бўлган ҳужжатлар янада соддалаштирилмоқда
https://www.uzedu.uz/uz/maktab-ukituvcilari-uritisi-lozim-bulgan-uzzatlar-anada-soddalastirilmokda
Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
https://www.uzedu.uz/uz/maktab-ukituvcilari-uritisi-lozim-bulgan-uzzatlar-anada-soddalastirilmokda
Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
Forwarded from Farg‘ona viloyati maktabgacha va maktab ta'limi |Ijtimoiy tarmoqdagi yangiliklar ️ (Одилжон Жалолов)
Ижтимоий тармоқлардаги «Бувайда туманидаги 1-умумий ўрта таълим мактаби жамоаси нега 2020 йил апрель ойи учун аванс пули олмади?» деган мурожаатга вилоят халқ таълими бошқармасининг
МУНОСАБАТИ
Ушбу мурожаат вилоят халқ таълими бошқармаси мутахассислари томонидан тегишли тартибда ўрганилди.
Жумладан, мурожаат ташаббускорларидан бири —
М. Қ. мактабда жисмоний тарбия фани ўқитувчиси сифатида ишлайди.
Мактабда 2020 йил апрель ойи иш ҳақидан аванс олиш учун рўйхат шакллантирилганда қуйидагича жараён амалга оширилганлиги аниқланди.
Туман халқ таълими марказлашган ҳисобхона мактаб директорларига аванс олиш учун учун ўқитувчи ва ходимларга рўйхатни Ўзбекистон Республикасида COVID-19 пандемияси даврида буюджет ташкилотларига иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловларни амалга ошириш тартибига риоя қилиш мақсадида тумандаги мактабларга доимгидек аванс тўловларни амалга оширишда фақат аванс олишга эҳтиёжи бор ходимлар рўйхати шакллантирилганлиги маълум бўлди. Ушбу мактабда 2020 йил апрель ойи иш ҳақидан аванс рўйхати фақат мурожаат қилган ходимларга ажратилган. Мактаб жисмоний тарбия фани ўқитувчиси М.Қ. мактаб раҳбарларига апрель ойи иш ҳақидан аванс олиш учун мурожаат қилмаган. Ҳар доимгидек аванс оламан, деган тушунчага эга бўлган. Шунинг учун мактаб раҳбарлари аванс олувчилар рўйхати шакллантирганда, фақат мурожаат қилган 12 нафар ходимни ҳисобга олган. Албатта, бу ҳолат амалдаги тартибга жавоб бермайди. Мактаб жамоа шартномасида ходимлар аванс олишлари белгилаб қўйилган. Мактаб раҳбарияти жамоа шартномасига амал қилмаганлиги аниқланди. Лекин мактабнинг барча ўқитувчилари ва ходимларининг 2020 йил апрель ойи иш хақини 2020 йил 6 май кунига тўлиқ ҳолда олишганини маълум қиламиз. Мурожаат қилувчи М.Қ. ва бошқа ўқитувчиларга ҳолат тегишли равишда тушунтирилган.
Мактаб директори Н.Имомовага масъулиятсизликка йўл қўйгани учун вилоят халқ таълими бошқармаси бошлиғининг буйруғи билан Ўзбекистон Республикаси Меҳнат Кодексининг 181-моддаси 1-банди иккинчи қисмига асосан интизомий чора қўланилди, директор ўринбосари З.Жўраевга эса Бувайда тумани халқ таълими бўлими мудири А.Умаров томонидан тегишли тартибда огоҳлантирилиб, ҳайфсан чораси берилди. Келгусида уларга ўз вазифаларига эътиборли бўлишлари лозимлиги уқтирилди.
Фарғона вилоят халқ таълими бошқармаси ахборот хизмати

Forwarded from UzReport.news
O'zbekistonda “So'nggi qo'ng'iroq”ning onlayn-translyatsiyasi tashkil etiladi
Koronavirus pandemiyasi munosabati bilan umumta'lim maktablari o'quvchilari uchun darslar onlayn tarzda o'tkazilmoqda. Karantin talablariga ko'ra bu yil maktablarda “So'nggi qo'ng'iroq” tadbirlari o'tkazilmaydigan bo'ldi. Bu esa bitiruvchilarning kayfiyatiga salbiy ta'sir etishi mumkin. Chunki maktab bilan xayrlashuv tadbiri bir umr insonning xotirasida saqlanib qoladigan holatlardan biridir.
O'quvchilarning kayfiyatini ko'tarish va ularga yoqimli xotiralar taqdim etish maqsadida UZREPORT TV Xalq ta'limi vazirligi va Toshkent shahar hokimligi bilan hamkorlikda “So'nggi qo'ng'iroq” onlayn loyihasini tashkil qilishga qaror qildi.
“So'nggi qo'ng'iroq” onlayn tadbirida maktab direktorlari, o'qituvchilar va ota-onalar bitiruvchilarni bayram bilan onlayn tarzda tabriklashadi. Shuningdek, bitiruvchilarning o'zlari ham jonli efirda o'z do'stlari va ustozlariga tilaklar bildirish imkoniga ega bo'lishadi. Ijtimoiy tarmoqlardagi o'z postlarida #bitiruvchi_2020_online xeshtegidan foydalangan holda har bir inson ushbu bayramga qo'shilishi mumkin.
Va albatta tadbir nihoyasida so'nggi qo'ng'iroq jiringlab, “Xayr, maktabim” qo'shig'i birgalikda kuylanadi.
“So'nggi qo'ng'iroq - bitiruvchilar va ularning oilalari doimo orziqib kutadigan an'anadir. Mavjud vaziyat tufayli biz o‘quvchilarni qo'llab-quvvatlashga qaror qildik, shu sababli, mazkur tadbirni onlayn ravishda tashkil etmoqdamiz. Umid qilamizki, bu tadbir maktab o'quvchilari uchun an'anaviy bayramning ajoyib muqobili bo'lib, katta hayotga qadam qo‘yayotgan yoshlarga pozitiv kayfiyat baxsh etadi”, - dedi UZREPORT TV bosh muharriri birinchi o'rinbosari Alisher Azimov.
Tadbirni 25 may kuni soat 08:30 da UZREPORT TV da hamda telekanalning Facebook va YouTube’dagi sahifalari orqali jonli efirda tomosha qilish mumkin.

"Менинг юртим" телеканалининг "Марказий студия" кўрсатувида эълон қилинган "Хароба бино 20 йилдан буён 1-4 синф ўқувчилари шу ерда ўқишади" лавҳасига Қашқадарё вилояти халқ таълими бошқармаси ахборот хизмати муносабат билдирди.
Лавҳада кўрсатилган Қамаши тумани Ўртадара қишлоғида жойлашган 35-мактаб филиали 105 нафар ўқувчини қамраб олган. 2020-йилда мактаб филиали биносини қуришга инвестиция дастури доирасида 1 124 525 575 сўм маблағ ажратилган. Айни пайтда қурилиш ишлари қизғин олиб борилмоқда.
"Марказий студия" лавҳани жорий йилнинг январ ойида тасвирга олган. Ўртадара қишлоғида истиқомат қилаётган ўқувчилар янги ўқув йилини замонавий мактаб биносида бошлашади. Маҳаллий аҳоли 120 ўринга мўлжаллаб қўрилаётган мактаб филиали биносини 240 ўринга етказишни ва спорт зал ҳам қуриш таклифини илгари суришмоқда. Ҳозирда қурилаёган мактаб филиали биноcи қишлоқ аҳолисининг
1-4 синфида ўқиётган болаларни бемалол қамраб олади.
Bizning kanalga ulanish 👇
https://t.iss.one/qashqadaryo_vxtb

1-4 синфлар
09:00 - 10:00 ✔️ Инглиз тили сабоқлари ва ранг-баранг анимациялар
10:00 - 11:00 ✔️ "Sci-show" илмий-оммабоп шоуси, "Ҳайвонот боғида" дастури, Болажонлар учун қизиқарли кимё ва физика
11:00 - 12:00 ✔️ Инглиз тилида санашни ва ўқишни ўрганамиз, "Дангаса от" анимацион фильми
12:00 - 13:00 ✔️ "ABC Kids", "Пингвинчалар ёрдамида тил ўрганамиз", "Ўрдакча ва дўстлари"
14:00 - 18:00 Такрорий эфир
5-8 синфлар
09:00 - 10:00 ✔️ Президент мактабларининг хорижлик ўқитувчилари иштирокида махсус дарс, Суҳбатлар ва қизиқарли машғулотлар орқали хорижий тилларни ўрганиш дастурлари, Қизиқарли кимё ва физика
10:00 - 11:00 ✔️ Мантиқий бошқотирмалар, PISA услубидаги қизиқарли сабоқлар, Хорижий тилдаги суҳбатлар
11:00 - 12:00 ✔️ Гигиена қоидалари, Физика лабораторияси, "Фарзанднома" таълим-тарбиявий ролик
12:00 - 13:00 ✔️ "Иммунитет ва вируслар ўртасидаги жанг" анимацияси, Қизиқарли лаборатория, Жисмонан фаоллик учун ҳафталик кун тартиби,
14:00 - 18:00 Такрорий эфир
9-11 синфлар
09:00 - 10:00 ✔️ IELTS учун иншо ёзиш сабоқлари, 21 асрда муваффақият қозониш учун 8 та кўникма,
10:00 - 11:00 ✔️ Adobe Illustrator дастурида ишлаш сабоқлари, Масофадан пул ишлаш йўллари
11:00 - 12:00 ✔️ Танқидий фикрлаш - келаажк касблари учун зарур кўнкима, Дастурлаш - Java Script да ранглар билан ишлаш
12:00 - 13:00 ✔️Президент мактабларининг хорижлик ўқитувчилари иштирокида махсус дарс, Масофадан пул ишлаш платформалари, Adobe Illustrator дастурида ишлаш сабоқлари,
14:00 - 18:00 Такрорий эфир
📡Қайси телеканалларда томоша қилиш мумкин?
📌1-4-синфлар National Geography Wild
📌5-8-синфлар Eurosport
📌9-11-синфлар “Охота и рыбалка”.
📽Эфирга узатилиш санаси: 2020 йил 24 май
⏰Эфир вақтлари: 09:00 дан 18:00 гача
📣 Эфир тили: ўзбек, инглиз, рус.
Халқ таълими вазирлиги
Республика таълим маркази
Инновацияларни ривожлантириш маркази

Forwarded from Sherzod Shermatov
Hurmatli maktab bitiruvchilari!
Siz hayotingizda eng muhim qadamlarni boshlash arafasidasiz. Shu vaqtgacha qadrdon maktabdagi ustozlaringiz va do‘stlaringiz bilan o‘tkazgan kundalik turmush tarzingiz o‘rniga yangi hayot, ajoyib tassurotlar va tajribalar olamiga safaringiz boshlanmoqda.
Hozirda ko‘pchiligingiz asosiy vaqtingizni oliy taʼlim muassasalariga kirish uchun tayyorgarlikka qaratmoqdasiz. Sizlar uchun yaqinda “Online-maktab” kanallarimizda Davlat Test Markazi bilan hamkorlikda test topshirishga tayyorgarlik va o‘ziga xos onlayn-repetitorlik saboqlarini boshlaymiz.
Orangizda ishga kirib yoki tadbirkorlik faoliyatini boshlab, ro‘zg‘orga o‘z hissasini qo‘shish harakatida yurganlar ham talaygina. Ular qo‘shimcha kasb o‘rganish uchun kasb-hunar maktablari, kollejlar va texnikumlarga o‘qishga ham borishi mumkin.
Yoshlarimizga qo‘shimcha yordam sifatida yozda “online-maktab” kanallarida ingliz tilini o‘rganish uchun qiziqarli filmlar va ko‘rsatuvlarni hamda onlayn platformalar orqali daromad topishni o‘rgatishga qaratilgan videodarslarni efirga berib borish ustida ishlayapmiz.
Inson muvaffaqiyatining ko‘pi bilan 10 foizi omadga va tashqi omillarga, qolgan 90 foizi esa aynan o‘ziga bog‘liq ekanligi uchun yuqori maqsadlar qo‘yib, o‘z kuchingizga ishonib tinmay harakat qilishingiz zarur!
Eng asosiysi, vaqtingizni behuda o‘tkazmang! Vaqt - hayotingizdagi eng qimmatbaho resurs hisoblanadi. Vaqtingizni doim o‘zingiz, oilangiz va jamiyatga foyda keltirish uchun sarf qiling hamda mamlakatimiz nufuzini oshirishga o‘z hissangizni qo‘shing!
Mustaqil hayotga qadam qo‘yishni boshlar ekansiz, sizning kelgusi faoliyatingizga muvaffaqiyatlar tilayman! Batafsil: https://bit.ly/2ZyV4Zi

Facebook
Log in or sign up to view
See posts, photos and more on Facebook.
Forwarded from UzReport.news
UZREPORT TV telekanalida "So‘nggi qo‘ng‘oq"ning onlayn translyatsiyasi boshlandi. Loyiha Toshkent shahar hokimligi va Xalq ta'limi vazirligi bilan hamkorlida tayyorlangan. Barcha o‘quvchilar, ularning ota-onalari va ustozlarni ekran qarshisiga taklif etamiz. Tadbirni telekanalning Facebook va YouTube'dagi sahifasi orqali ham tomosha qilish mumkin:
👉 https://youtu.be/kYvKb_RXeBA
👉 https://www.facebook.com/uzreport.tv/live/
UZREPORT TV rasmiy sahifasiga a'zo bo'ling!
👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEPd-hDJujcbGD8PSQ
👉 https://youtu.be/kYvKb_RXeBA
👉 https://www.facebook.com/uzreport.tv/live/
UZREPORT TV rasmiy sahifasiga a'zo bo'ling!
👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEPd-hDJujcbGD8PSQ
Forwarded from Maktabgacha va maktab ta'limi vazirligi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“Онлайн-мактаб сарҳисоби” кўрсатуви
https://www.youtube.com/watch?v=t1FfCyxukFM&t=2244s
Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
https://www.youtube.com/watch?v=t1FfCyxukFM&t=2244s
Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
❓ Карантин даврида ўқитувчилар синф журналларини қай тартибда тўлдиради?
❗️Ўқитувчилар томонидан ўқувчиларнинг йиллик баҳоларини чиқариш карантин чекловлари тўлиқ олиб ташланганидан сўнг санитария-гигиена қоидаларига риоя этилган ҳолда 4-чоракда масофавий шаклда ўтилган мавзуларни синф журнали ҳамда ўқувчиларнинг баҳолар табелида қайд этилади. Юртимизда карантин чекловлари 3 та ҳудудга (яшил, сариқ ва қизил) ажратилган, вазирлик томонидан мактаб маъмуриятидан, ҳудудий бошқармалардан карантин чекловларига қатъий амал қилган ҳолда ўқитувчиларни синф журналлари ва бошқа мактаб ҳужжатларини тўлдиришини 1 июндан сўнг амалга ошириш ҳақида тавсия берилди.
@xtv_press

❓Масофавий таълим асосида олган билимлар баҳоланадими? Агар имтиҳонлар ўтказилмаса ўқувчиларнинг йиллик ва аттестат баҳолари қандай чиқарилади?
❗️Ўқувчиларнинг йиллик баҳолари жорий ўқув йилининг 3 та чорак баҳолари асосида чиқарилади. 4-чоракда ўқувчилар билими баҳоланмайди, лекин кundalik.com электрон дастури жорий этилган ҳудудларда ўқувчиларнинг масофавий таълим асосида 4-чоракда ўзлаштирилган ижобий баҳоларини йиллик баҳоларини ҳисоблашда инобатга олиш тавсия этилган. Яъни ўқувчи телевизион дарсларда берилган топшириқларни ўз вақтида ижобий ўзлаштирган бўлса, ўқувчи фойдасига унинг йиллик баҳоси ижобий қўйилади.

❓Экстернат тартибида якуний давлат аттестациялари қай тартибда ўтказилади? Улар ҳам олий ўқув юртига ҳужжат топширишга улгурадими?
❗️ Мамлакатимизда барчанинг умумий ўрта таълим олиш ҳуқуқини кафолатлаш мақсадида турли сабабларга кўра таълимни давом эттира олмаган, бугунги кунда мактаб ёшидан ошиб кетган (18 ёш) фуқароларга экстернат тартибида имтиҳон топшириш, агар имтиҳондан муваффақиятли ўтса, уларга аттестат бериш тартиби жорий этилган.
Бу йил экстернат тартибида якуний давлат аттестациядан ўтиш учун жами 4738 нафар (шундан 570 таси 9-синф ҳажмида, 4168 таси 11-синф ҳажмида) фуқаролардан ариза тушган.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев ҳузурида жорий йил 30 апрель куни ўтказилган 28-сонли йиғилиш баёнида берилган топшириққа мувофиқ экстернат тартибида якуний давлат аттестацияларини карантин талабларига қатъий риоя этган ҳолда 2020 йилнинг 15-30 июнь кунлари ўтказиш режалаштирилди.
Бунда якуний давлат аттестацияси ўтказиладиган таълим муассасасида зарарсизлантирувчи воситалар ёрдамида дезинфекция ишларини олиб бориш, экстернларнинг санитар-гигиена қоидаларига риоя этган ҳолда ҳимоя воситасида (тиббий ниқоб) ва резина қўлқопда келишлари, бинога киришдан аввал тиббий ходимлар томонидан уларнинг тана ҳароратини ўлчаш, оралиқ масофани (1.5 метр) сақлаган ҳолда ўтиришини ташкил этиш, сиғими 70 кишидан ошмаган ҳолда спортзал ва ошхоналарда ўтказиш тавсия этилди.
Уларга олий ўқув юртига ҳужжат топширишга имконият яратиш мақсадида 2020 йил 5 июлга қадар якуний давлат аттестациядан муваффақиятли ўтган экстернларни attestat.uzedu.uz электрон дастурига киритиш ва уларга белгиланган тартибда аттестат (шаҳодатнома)ларни расмийлаштириш назарда тутилган.

YouTube
Xalq ta'limi vazirligi Boshqarma boshlig'i Erkin Murodov ishtirokida brifing
Официальный сайт: https://uzreport.news/
UzReportTV @ Instagram: https://www.instagram.com/uzreport.news/
UzReportTV @ Facebook: https://www.facebook.com/uzreport.tv/
UzReportTV @ Telegram: https://t.iss.one/UzReport

Forwarded from 67 studio
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️ Халқ таълими вазирлиги бошқарма бошлиғи Эркин Муродов иштирокида брифинг
25 май куни республикада 2019/2020 ўқув йили расман якунланди. 2019/2020 ўқув йилида мамлакатимизда 9942 та мактабда 6 млн 200 минг ўқувчи таълим олди. Ўқув йилининг 4-чораги коронавирус пандемияси туфайли онлайн дарслар тариқасида ўтказилди.
26 мартдан 25 майга қадар МТРК билан ҳамкорликда 3 та телеканалда 3900 та онлайн дарс тайёрланиб эфирга узатилди.
2019/2020 ўқув йилида 9-синфни 490 мингга яқин, 11-синфни 451 мингга ортиқ ўқувчилар мактабни битирди. Битирувчиларга 15 июнга қадар чоп этиладиган аттестатлар электрон кўринишда, яъни сканерланган ҳолатда етказилади.
Жорий ўқув йилда 6901 нафар ўқувчига олтин ва кумуш медаллар, шундан 4682 нафарига олтин, 2219 нафарига кумуш медал берилади.
© UzReport.news
Каналга уланиш https://t.iss.one/studio_67