Forwarded from Maktabgacha va maktab ta'limi vazirligi
#zamonaviymaktab #zamonaviy_maktab #maktablarga_yordam
Гурлан туманидаги мактабда ҳомийлар кўмагида айвон қуриб битказилди
Гурлан туманидаги 6-сонли айрим фанлар чуқур ўрганиладиган ихтисослаштирилган мактаб директори ташаббуси билан ҳомийлар кўмагида катта айвон қуриб битказилди.
Ушбу айвонда мактаб ўқувчилари мусиқа, рақс, спортнинг шахмат-шашка турлари, китоб ўқиш каби машғулотлар билан бемалол шуғуллана олади.
Гулбоғ ва арчазорлар орасида қад кўтарган айфон мактабга янада чирой ва кўркамлик бағишлади. Айвон мактаб ўқитувчилари ва ўқувчилари учун дам олиш маскани сифатида ҳам барчага қувонч улашмоқда.
Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram

Наманган вилоятида умумтаълим мактабларининг қурилиши ва реконструкция ишлари жадал олиб борилмоқда
https://telegra.ph/Namangan-viloyatida-umumtalim-maktablarining-%D2%9Burilishi-va-rekonstrukciya-ishlari-zhadal-olib-borilmo%D2%9Bda-05-15

Forwarded from NAVOIY VILOYATI MAKTABGACHA VA MAKTAB TA’LIMI BOSHQARMASI (Жахонгир Умирзаков)
Навоий вилояти халқ таълими бошқармасининг Facebook ижтимоий тармоғида Отабек Нуритдинов ва Отабек Хамидовларнинг “Энди Навоий вилояти ХТБ бошлиғи ИИВни судга берармикан, ушбу қўлга тушган мактаб директори ҳақида ижтимоий тармоққа чиқаргани учун?...” номли постига МУНОСАБАТИ
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирининг 2019 йил 28 декабрдаги “Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги тизимидаги умумтаълим муассасалари ҳамда “Меҳрибонлик” уйлари бошқарув, техник, хизмат кўрсатувчи ва ўқув-ёрдамчи ходимларининг намунавий штатларини тасдиқлаш тўғрисида”ги
406-сонли буйруғига асосан халқ таълими муассасаларида “котиба - иш юритувчи” лавозим штат бирликлари қисқартирилиб, “кадрлар бўйича менежер (инспектор)” лавозимини жорий этиш белгиланган. Мазкур буйруққа асосан муассаса раҳбари иш берувчи сифатида “котиба-иш юритувчи” билан тузилган меҳнат шартномаси белгиланган тартибда бекор қилиб, “кадрлар бўйича менежер” лавозимига ходим ишга қабул қилиши белгиланган бўлиб, ишга қабул қилиш Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази томонидан берилган йўлланма асосида қабул қилиниши лозим.
Бугунги кунда Президентимиз Ш.М.Мирзиёев томонидан жамиятда ўқитувчи мақомини ошириш, таълим сифатини кўтариш, тизимда фаолият олиб бораётган ходимларнинг қонуний ҳақ-ҳуқуқларини таъминлаш, шу билан бир қаторда, мавжуд муаммо ва камчиликлар, хусусан, коррупция ва мажбурий меҳнатга жалб қилиш ҳолатларининг олдини олиш юзасидан бераётган топшириқлари Навоий вилояти халқ таълими бошқармаси бошлиғининг халқ таълими тизимидаги раҳбар-ходимлар билан ўтказган йиғилишларда кўп бора таъкидланиб келинган.
Шу жумладан, Хатирчи тумани халқ таълими тизими раҳбар-ходимлари билан 2019-2020 ўқув йилида таълим-тарбия жараёнини ташкил этиш ва таълим сифатини ошириш юзасидан 2019 йилнинг 18 сентябрь ва 27 ноябрь кунлари, 2020 йилнинг
11 февраль ҳамда 13 март кунлари ўтказилган йиғилишлар давомида Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 3 январдаги “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги ЎРҚ-419-сонли Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 2 февралдаги ПҚ-2752-сон Қарорлари юзасидан кенг тушунтиришлар олиб борилиб, коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар учун жавобгарлик ҳақида, фирибгарлик, товламачилик ёки ишончни суистеъмол қилиш, ўз хизмат ваколатидан фойдаланиб ноқонуний ҳатти-ҳаракатларни содир этмаслик юзасидан мунтазам кўрсатмалар берилган бўлиб, қонун бузилиш ҳолатларига йўл қўйган раҳбарлар билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилиниб, уларга нисбатан қонуний чоралар кўрилиши тўғрисида огоҳлантирилиб, кафолат хатлари олинган.
Хатирчи тумани халқ таълими бўлими тасарруфидаги умумтаълим мактаби директори лавозимида ишлаб келган О.У. томонидан жорий йилнинг 8 май куни “кадрлар бўйича менежер” лавозимига ишга қабул қилиш эвазига фуқаро А.К.дан таъмагирлик йўли билан пора сифатида 1.200.000 сўм миқдоридаги пул маблағларини талаб қилиб, мазкур пулларни олаётган вақтида Иқтисодий жиноятларга қарши кураш департаменти Навоий вилояти Хатирчи тумани бўлими ходимлари томонидан қўлга олиниб, О.У.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 210-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган бўлиб, тергов-суриштурув ишлари давом этмоқда.
Мазкур ҳолат бошқарма томонидан зудлик билан белгиланган тартибда ўрганиб чиқилиб, хизмат вазифаларини бажаришда қонун бузилиши ҳолатига йўл қўйганлиги учун О.У. билан тузилган меҳнат шартномаси жорий йилнинг 12 май куни бошқарма бошлиғининг тегишли буйруғига асосан бекор қилинди.
Келгусида тизимда шу ва бошқа турдаги қонун бузилиши ҳолатларининг олдини олиш бўйича тегишли чора-тадбирлар амалга оширилиб борилади.
Навоий вилояти
халқ таълими бошқармаси
Матбуот хизмати 15.05.2020 йил.

Forwarded from Xorazm viloyati Maktabgacha va maktab ta'limi boshqarmasi
Ижтимоий тармоқларида эълон қилинган “Энди ўқитувчилар кафель ва газон учун пул берадиганга ўхшайди!” сарлавҳали матнига Хоразм вилоят халқ таълими бошқармаси томонидан
РАСМИЙ МУНОСАБАТ
Жорий йилнинг 14 май куни ижтимоий тармоқларида “Энди ўқитувчилар кафель ва газон учун пул берадиганга ўхшайди!” сарлавҳали матн эълон қилинди. Мазкур матнда Хоразм вилояти Хонқа тумани ўқитувчилар номидан тумандаги барча мактабларга газонли футбол майдони қурасан, ҳожатхонага кафель ёпиштирасан деган талаб қўйилаётганлиги ва бунинг учун ўқитувчилар маошидан турли баҳоналар қилиб ушлаб қолишлари ҳақидаги маълумот юзасидан вилоят халқ таълими бошқармаси қуйидагиларни маълум қилади.
Ўрганиш натижаларига кўра ижтимоий тармоқларда келтирилган мактаб Хонқа туманидаги 28-сонли мактаб эканлиги аниқланди. Мазкур мактабда шартнома асосида тадбиркор Ҳайитбоев Шаҳзод Қувондиқ ўғли томонидан мактабнинг бўш турган майдонида ижара асосида суньий қопламали спорт майдончаси қурилиш ишларининг 45 фоизи амалга оширилган.
Мактаб ҳожатхонаси 2019 йил июль ойида қайта таъмирдан чиқарилган бўлиб, қониқарли ҳолатда.
Мактаб директори, Х.Ниёзметов тушунтириш хатида мактаб ўқитувчилари билан ҳожатхона ва суньий қопламали спорт майдончаси юзасидан ҳеч қандай топшириқлар бўлмаганлиги ва мактаб хожатхонаси талабга жавоб бериши, таъмирга муҳтож эмаслиги ҳақида маълумот берди.
Вилоятдаги умумтаълим мактабларида Хоразм вилоят ҳокимининг 2019 йил 26 сентябрь “Умумий ўрта таълим мактабларида давлат – хусусий шерикчилик шартлари асосида замонавий сунъий қопламали спорт майдонларини ташкил этиш” тўғрисидаги 623қ-сонли қарори асосида мактаблар ҳудудида фойдаланмасдан бўш турган қисмидан тасарруф этиш ҳуқуқисиз “сунъий қопламали мини футбол майдончаси” қурилиши учун шартнома асосида тадбиркорларга ер майдони ажратиб берилган ва қурилиш ишлари олиб борилмоқда. Вилоятда жами 540 та мактабдан 25 тасида суньий қопламали спорт майдончалари қурилиб битказилган бўлса, 144 та мактабда қурилиш ишлари ҳали давом этиб турибди.
Ушбу сунъий спорт майдони ёшлар ўртасида футбол ва бошқа оммавий спорт мусобақаларини ўтказиш мақсадида қурилаётган бўлиб, келгусида ўқувчи ёшларнинг мунтазам равишда спорт билан шуғулланишларини таъминлайди. Шунингдек, шартномада соат эрталабки 8:30 дан 17:00 гача ўқиш даврида ўқувчилар мазкур суньий қопламали спорт майдончасидан бепул фойдаланишлари, соат 17:00 дан кейин эса маҳаллада яшовчилар белгиланган тўлов асосида фойдаланишлари кўрсатиб ўтилган.
Ушбу спорт майдончаларини қуришдан асосий мақсад ўқувчи ёшларни мунтазам равишда спорт билан шуғулланиб, соғлом бўлиб етишишларини таъминлашдан иборатдир.
Ўзбекистон Республикаси Президенти раҳбарлигида 2020 йил 2 март куни ўтказилган 12-сонли йиғилиш баёнининг 12-бандида маҳаллий бюджет ва асосан хомийлар маблағлари ҳисобидан санитария-гигена талаблари ва намунавий лойиҳалар асосида мактаб ҳожатхоналарини 2020/2021 ўқув йили бошлангунга қадар янгидан қуриш (таъмирлаш) вазифаси топширилган. Ушбу баён ижросини таъминлаш мақсадида вилоятдаги умумтаълим мактаб ҳожатхоналари вилоят ҳокими Ф.Эрмановнинг 2020 йил 30 мартдаги “2020 йилда Хоразм вилояти халқ таълими тизимидаги таълим муассасаларининг ҳожатхоналарини таъмирлаш бўйича чора-тадбирлар дастури” га асосан, 4 та секторга ажратилган ҳолда қурилиш таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. Бугунги кунда жами 540 та мактаб ҳожатхоналаридан 155 тасида жорий таъмирлаш, 156 тасида капитал таъмирлаш ва 82 тасида янгидан ҳожатхона қуриш режалаштирилган. Сунъий майдон ва ҳожатхоналарнинг таъмири ва қурилишига ўқитувчи ёки мактаб директорларига ҳеч қандай моддий мажбурият юкланган эмас.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, Хонқа туманидаги 28-сонли мактабда суньий қопламали спорт майдончаси қурилиши бевосита тадбиркор томонидан амалга оширилаётганлиги ҳамда мактабдаги ҳожатхона талаб даражасида эканлигини инобатга олиб, ўқитувчилар маошидан ушлаб қолиш ҳақидаги маълумот ўз тасдиғини топмаганлиги маълум қиламиз.
Хоразм вилоят халқ таълими бошқармаси Ахборот хизмати.
👉@Xorazm_XTB

Республика таълим маркази фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳаси ишлаб чиқилди
https://www.uzedu.uz/uz/respublika-talim-markazi-faoliatini-anada-takomillastiris-bujica-vazirlar-makamasining-karori-lojiasi-islab-cikildi
Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
https://www.uzedu.uz/uz/respublika-talim-markazi-faoliatini-anada-takomillastiris-bujica-vazirlar-makamasining-karori-lojiasi-islab-cikildi
Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
Forwarded from Fan olimpiadalari markazi (FOM)
#onlayn_olimpiada #онлайн_олимпиада
|UZ| Hozirgi vaqtda olympiad.uzedu.uz axborot tizimida ro'yxatdan o'tgan o'quvchilar soni 175,000 nafarni tashkil etmoqda.
|RU| На данное время в информационной системе olympiad.uzedu.uz зарегистрировано 175,000 учащихся.
Vebsayt 👉 olympiad.uzedu.uz
Telegram 👉 @olimpdep

Forwarded from Andijon viloyati maktabgacha va maktab ta'limi boshqarmasi
Telegraph
МУНОСАБАТ
Жорий йилнинг 14 май куни Kun.uz интернет нашри орқали “Балиқчидаги мактаб психологлари карантин даврида маошсиз қолдирилган. Нега бундай бўлди?” мавзудаги мақола юзасидан вилоят халқ таълими бошқармаси Матбуот хизмати қуйидагиларни маълум қилади. Аввал хабар…
Forwarded from Xolis nazar | Расмий канал (Mahalladosh)
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Халқ таълими вазирлиги Ахборот хизмати раҳбари Анвар Умаров билан таълим соҳасида амалга оширилаётган ишлар, масофавий таълим тизимидаги муаммо ва ечимлар ҳақида суҳбат.
📹 Тўлиқ видео: 👉 https://youtu.be/xl0TX4eRPUE
_______________
Каналга уланиш: @mahalladosh_uz

Forwarded from Zarnews.uz
Якка тартибда таълим олаётган ўқувчиларга ўқув қуроллари, ногиронлик аравачалари етказиб берилди
👉 https://zarnews.uz/qek
Каналга қўшилинг: 👇
Telegram | Facebook | Youtube
👉 https://zarnews.uz/qek
Каналга қўшилинг: 👇
Telegram | Facebook | Youtube
Forwarded from Raqobat qo‘mitasi
‼️ЎТКАЗИБ ЮБОРМАНГ‼️
💻ҲАР КИМ ЎЗ САВОЛИНИ БЕРИШИ МУМКИН!💻
- Хусусий мактаблар карантин даврида тўлиқ тўловни талаб этишлари тўғрими?
- Карантин вақтида бизни сувимизни ўчириб қўйишди. Нима қилиш керак?
Шу ва шу каби бошқа саволларга 19.05.2020 йил соат 16:00 👉 https://youtu.be/GxllFXyo-r4 Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳузуридаги Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги директори Элмурот Хаитметов тўғридан-тўғри эфирда жавоб беради.
Монополияга қарши курашиш қўмитаси Матбуот хизмати
______________________________________________
‼️НЕ ПРОПУСТИТЕ‼️
💻КАЖДЫЙ МОЖЕТ ЗАДАТЬ СВОЙ ВОПРОС В ПРЯМОМ ЭФИРЕ!💻
- Правильно ли, что частные школы просят полную оплату за учебный месяц во время карантина?
- Нам отключили воду и на карантине мы сидим без воды. Что делать?
На эти и другие вопросы, в прямом эфире 👉 https://youtu.be/GxllFXyo-r4 19.05.2020 в 16.00 будет отвечать Директор Агентства по защите прав потребителей при Антимонопольном комитете Элмурот Хаитметов.
Пресс-служба Антимонопольного комитета
website | facebook | telegram | youtube | twitter | instagram

YouTube

ЎТКАЗИБ ЮБОРМАНГ
ҲАР КИМ ЎЗ САВОЛИНИ БЕРИШИ МУМКИН!
- Хусусий мактаблар карантин даврида тўлиқ тўловни талаб этишлари тўғрими?
- Карантин вақтида бизни сувимизни ўчириб қўйишди. Нима қилиш керак?
Шу ва шу каби бошқа саволларга 19.05.2020 йил соат 16:00…

Forwarded from SAMARQAND VILOYATI MAKTABGACHA VA MAKTAB TA'LIMI BOSHQARMASI
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
МАЖБУРИЙ ОБУНАГА ЙЎЛ ҚЎЙИЛМАЙДИ
Жорий йилнинг 14 май куни телеграмдаги “Журналист Шокиржонов” канали орқали Иштихон туманидаги 33-умумтаълим мактабида обунага мажбурий пул йиғилаётгани билан боғлиқ пост эълон қилинди.
Батафсил: telegra.ph/MAZHBURIJ-OBUNAGA-J%D0%8EL-%D2%9A%D0%8EJILMAJDI-05-16
📌 Самарқанд вилояти халқ таълими бошқармасининг расмий каналига уланиш: 👉 t.iss.one/samarqandvxtb
Жорий йилнинг 14 май куни телеграмдаги “Журналист Шокиржонов” канали орқали Иштихон туманидаги 33-умумтаълим мактабида обунага мажбурий пул йиғилаётгани билан боғлиқ пост эълон қилинди.
Батафсил: telegra.ph/MAZHBURIJ-OBUNAGA-J%D0%8EL-%D2%9A%D0%8EJILMAJDI-05-16
📌 Самарқанд вилояти халқ таълими бошқармасининг расмий каналига уланиш: 👉 t.iss.one/samarqandvxtb
Forwarded from Maktabgacha va maktab ta'limi vazirligi
Мактаб таъмирига ёрдам ихтиёрий бўлиши керак
Умумтаълим мактабларида ўқув йили якунига етиб бормоқда. Шу боис мактаб маъмурияти синф хоналарини кейинги ўқув йилига тайёрлаш ҳақида ўйлаб, ҳаракатни бошлаши табиий.
Бу жараён фақат ихтиёрий равишда бўлиши керак. Агарда кимдир ўз фарзандини ўқишига қўшимча шароит яратмоқчи, ниманидир таъмирламоқчи ёки мактабга яна қандайдир ёрдам бермоқчи бўлса уни бемалол қилиши мумкин. Жойларда мактабларнинг моддий-техник аҳволи қандай эканлигини ота-оналар яхши билишади. Лекин ҳаммага бир хил ёндашиб, ота-оналардан мажбурий пул йиғиш ҳолатларини олдини олиш керак. Ҳозирги пандемия шароитида кўпчилик иқтисодий қийинчиликни бошидан ўтказмоқда. Шунинг учун ҳам бу масалада мактаб маъмуриятидан тўғри ёндашувни таъминлашни сўраймиз.
Кейинги ўқув йилидан аксарият мактабларда юқори синф ўқувчилари ҳам бошланғич синф ўқувчиларига ўхшаб, ўз синф хоналарида ўқиш имкониятига эга бўлади (аввалги кабинет тизимидек, синфма-синф юрмасдан). Бу эса нафақат синфни таъмирлаш учун кўрсатилган ёрдамни тўғри ишлатилишига, балки кейинчалик ушбу ўқувчилар томонидан ўз синфлари ҳолатини яхши сақлашига ҳам ўз ҳиссасини қўшиши керак.
Бундан ташқари, мактаблар ҳомийларни жалб қилган ҳолда қўшимча маблағ топиши мумкин. Ҳомийлар турли корхона, собиқ битирувчилар, ўқувчиларнинг ота-оналаридан иборат бўлиши мумкин. Ҳомийлик ихтиёрий тарзда ва қонуний ташкил этилиши лозим. Яъни, пул маблағлари мактаб ҳисобига тушиши ва маблағни сарфланиши бўйича маълумот олиши учун шароит яратилиши керак.
Ҳозирги кунда мактабларда Кузатув кенгашлари фаолият юритмоқда. Кузатув кенгашига ўқувчиларнинг ота-оналари, собиқ битирувчилар, ўқитувчи ва бошқалар сайланиши мумкин. Кузатув кенгаши аъзолари бюджетдан ҳамда қўшимча ишлаб топилган маблағларни самарали ва мақсадли сарфланишини назорат қилиш ваколатига эга.
https://www.uzedu.uz/uz/maktab-tamiriga-erdam-ihtierij-bulisi-kerak

❓Мен олтин медалга ҳаракат қилаётган эдим. Ҳозирги вазиятда менга медаль бериладими?
❗️Олтин ва кумуш медаллар ўқувчиларга берилади. Намунали хулқи ва аъло баҳолари учун олтин ва кумуш медаллари республикамизда карантин муддати тугагунга қадар таълим муассасаларида сақланади. Карантин даври якунлангач медаллар ўз соҳибларига тақдим этилади.
@xtv_press

❓ Бу йил 11-синфни битираман. Олий ўқув юртига киришим керак. Аттестат (шаҳодатнома) қандай оламан?
❗️Ҳозирги вазиятдан келиб чиқиб, 2019-2020 ўқув йилидаги умумий ўрта таълим муассасалари битирувчиларига давлат намунасидаги аттестат (шаҳодатнома)ларни электрон шаклда (сканер) битирувчиларга етказилади.
Аттестат (шаҳодатнома) бланкалари республикамизда карантин муддати тугагунга қадар таълим муассасаларида сақланади. Каранти даври якунланганидан сўнг улар ўз эгаларига топширилади.

Forwarded from Sherzod Shermatov
Prezidentimiz tomonidan karantin vaqtida aholiga imkon boricha qo‘shimcha qulaylik yaratish bo‘yicha belgilangan vazifani amalga oshirish hamda ko‘pchilik ota-onalarning iltimoslarini inobatga olib, bu o‘quv yili yakunidagi imtihonlar bekor qilinadi.
Maktablarga o‘quvchilarning yillik baholarini istisno tariqasida joriy o‘quv yilining 3 ta chorak baholari asosida chiqarish tavsiya etiladi. Shu bilan birgalikda kundalik.com tizimi joriy etilgan maktablarda karantin vaqtida tirishqoqlik bilan o‘qigan o‘quvchilarimizga rag‘batlantirish sifatida 4-chorakdagi faqat ijobiy baholarini ham yillik baholarini hisoblashda inobatga olish tavsiya etiladi.
Karantin vaqtida «online-maktab» orqali farzandlari bilan birga dars tayyorlagan barcha ota-onalarga o‘z minnatdorchiligimizni bildiramiz!
----------------------
В целях исполнения поручений Президента страны по созданию благоприятных условий для населения во время карантина, а также учитывая многочисленные обращения родителей в адрес МНО, принято решение отменить проведение итоговых экзаменов в текущем учебном году.
Школам, в качестве исключения, рекомендуется выставить итоговые оценки учеников основываясь на оценках успеваемости за три четверти учебного года. При этом, в школах, где была успешно внедрена система kundalik.com, рекомендуется принимать во внимание только положительные оценки успеваемости за четвертую четверть в качестве поощрения за старания учеников в период карантина.
Выражаем благодарность всем родителям, оказавшим поддержку своим детям при организации учебного процесса в домашних условиях посредством «онлайн-школы»!

130_буйрук_укув_йилини_якунлаш_тугрисида.pdf
903.6 KB
❓Сардоба туманидаги сув тошқинлари оқибатида фарзандларимизнинг ўқув дарсликлари сувда қолиб яроқсиз ҳолга келиб қолган ёки йўқолган. Бу ҳолатда қандай чоралар кўрилади? Дарсликлар ота-оналар ҳисобидан қопланадими?
❗️Сирдарё вилояти Сардоба сув омборида авария натижасида йўқолган ёки яроқсиз ҳолатга келиб қолган дарсликлар учун пул маблағлари ундирилмайди.

Forwarded from Farg‘ona viloyati maktabgacha va maktab ta'limi |Ijtimoiy tarmoqdagi yangiliklar ️ (Одилжон Жалолов)
Ижтимоий тармоқлардаги «Бувайда туманидаги 1-умумий ўрта таълим мактаб ҳудуди ўзлаштирилдими?» мазмунидаги хабарга вилоят халқ таълими бошқармасининг
МУНОСАБАТИ
Ижтимоий тармоқларда Бувайда туманидаги 1-умумий ўрта таълим мактабга тегишли ҳудудга номаълум тадбиркор ноқонуний тарзда «мойка» — автомобилларни ювиш шаҳобчаси қўрилаётгани борасида хабар жойлаштирилди. Ушбу мурожаат вилоят халқ таълими бошқармаси раҳбарияти томонидан назоратга олинди. Масала соҳа мутахассислари томонидан пухта ўрганилиб, натижа ва хулосалар тегишли тартибда маълум қилинади.
Фарғона вилоят халқ таълими бошқармаси ахборот хизмати.