Мактабларда фаолият юритаётган барча ўқитувчи ва ходимлар коронавирусга бепул тест топшириб дорилар билан таъминланмоқда
Аввал хабар берилганидек, республикамиз мактабларида фаолият юритаётган ўқитувчи ва ходимлардан "COVID-19"га тест олиш ҳамда бепул дорилар билан таъминлаш ишлари олиб борилмоқда.
Бугунги кунга қадар Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати томонидан ўрта таълим мактабларининг барча ўқитувчилари ҳамда бошқа ишчи ходимларнинг аксарияти махсус лаборатория усулида коронавирус инфекциясига текширувдан ўтказилган.
Шунингдек Халқ таълими вазирлиги, унинг ҳудудий бошқарма ва туман (шаҳар) бўлимларида Штаблар ташкил этилган бўлиб, улар томонидан умумтаълим мактаблари фаолиятини хавфсиз ва белгиланган вақтинчалик санитария талаблари асосида ташкил этиш юзасидан кунлик бажарилаётган ишлар бўйича маълумот алмашинуви йўлга қўйилган.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Халқ таълими вазирлигининг “COVID-19 пандемияси даврида умумий ўрта таълим мактабларига тиббиёт ходимларини бириктириш ва фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги қўшма қарорга кўра, республикада мавжуд 9 986 та умумий ўрта таълим мактабларига тиббиёт ходимлари, патронаж ҳамширалар, туман тиббиёт бирлашмалари, даволаш-профилактика муассасалари раҳбарлари, ҳудудий санитария-эпидемиология хизмати ходимлари бириктирилган.
Шунингдек коронавирус пандемиясининг салбий оқибатлари, коронавирус инфекцияси билан касалланишини олдини олиш ва даволаш мақсадида Халқ таълими вазирлиги ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлигининг қўшма қарори имзоланган ва унга кўра барча ўқитувчи ва ходимлар гидроксихлорохин хамда цинк препарати билан бепул таъминланмоқда.
Ҳозирги кунда мактабда фаолият юритадиган ходимлардан тест олиш жараёни давом этмоқда. Тест топшириш тадбирларига қамраб олинмаган ходимлар ҳудудлардаги халқ таълими бошқармалари ҳамда санитария эпидемиология осойишталик марказларига мурожаат қилишлари мумкин.
@xtv_press

Forwarded from IT taʼlim
#RTM_munosabat_bildiradi
5-sinf “Ona tili” darsligi yuzasidan e`tirozlar tasdig`ini topmadi
2020-2021-oʻquv yili uchun chop etilgan 5-sinf “Ona tili” darsligi yuzasidan Telegram tarmog'idagi "Fikrat" kanali tarqatayotgan eʼtirozlar Respublika taʼlim markazi tomonidan oʻrganildi. Kanal ma'muriyatining shov-shuv ko'tarish maqsadida tayyorlagan asossiz iddaolari tasdig'ini topmadi. Quyida bu xususda batafsil to'xtalamiz.
1. "Fikrat" kanali ijodkorlariga ko'ra, darslikda suiiste'mol so'zi "suiste'mol", televideniye so'zi "televideniya" deb yozilishi kerak ekan. Ya'ni, ular bu so'zlarning aslida qanday yozilishidan bexabar ekanlar. “Oʻzbek tilining izohli lugʻati” ,“Oʻzbek tilining imlo lugʻati” (2003-yil, Sh. Rahmatullayev), “Oʻzbek tilining imlo lugʻati” ( 2013-yil,v”Akademnashr”)ga koʻra, darslikda keltirilgan “suiisteʼmol” va “televideniye” soʻzlarida imloviy xatoliklar yoʻq.
2. Kanal xabarida go'yoki xatolik tarzida keltirilgan “yozing”, “matnga”, “namoyish”, “unutmadim” soʻzlarini boʻgʻinga koʻchirishdagi texnik xatoliklar haqiqiy nashrda toʻgʻrilangan va ushbu soʻzlar boʻgʻinga koʻchirilmay joylashtirilgan.
3. Darslikning original nashrida “muallif” va “qisqartirib” soʻzlaridagi texnik holatda yoʻlga qoʻyilgan imloviy xatoliklar bartaraf etilgan. Aslida o'zbek tilida "qisqartib" so'zining ishlatilishini ham unutmaslik joizdir.
4. “Oʻzbek tilining izohli lugʻati”ga koʻra, buxgalter (nem.buch-kitob+halter-olib yuruvchi, tutib turuvchi) "hisobchi" soʻzi aynan shu tarzda berilgan.
Fikrat - tafakkur qilish, demakdir. Shunday ekan, kanal ijodkorlaridan birovning mehnatiga qora chaplashdan avval bo'htonlarni tafakkur chig'irig'idan o'tkazish va hech bo'lmasa, o'zlari bilmagan so'zlarni lug'atdan qarab ko'rishlarini so'rab qolamiz.
Xalq taʼlimi vazirligi huzuridagi Respublika taʼlim markazi darsliklar yuzasidan har qanday asosli va konstruktiv fikr-mulohazalarni koʻrib chiqishga tayyor ekanligini bildiradi.
Murojaat uchun: @darslikka_taklif_bot
Kanalga obuna bo`lish:👇👇👇
Telegram|Facebook|Instagram

ОНА ТИЛИ 5-синф.pdf
70.2 MB
#elektron_darsliklar
#2020_2021_yil_nashrlari
📘Ona tili (5-sinf)
Kanalga obuna bo`lish:👇👇👇
Telegram|Facebook|Instagram
#2020_2021_yil_nashrlari
📘Ona tili (5-sinf)
Kanalga obuna bo`lish:👇👇👇
Telegram|Facebook|Instagram
Forwarded from ССВ матбуот котиби| Эмланиш – соғлик кафолати!
ССВ: ЎҚИТУВЧИ ВА ТИББИЁТ ХОДИМЛАРИ УЧУН 1 МИЛЛИОН ДОЗАДАН ОРТИҚ ГРИППГА ҚАРШИ ВАКЦИНА ЕТКАЗИБ БЕРИЛАДИ
Мамлакатимиз Президентининг шу йил 26 августдаги “Аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорида юртимиздаги барча мактабгача таълим, бошланғич, умумий ўрта таълим ва соғлиқни сақлаш муассасаларининг ходимлари марказлашган тартибда гриппга қарши эмланиши кўзда тутилган эди. Уларни эмлаш бўйича ушбу қарор ижросини таъминлаш мақсадида айни кунларда ишлар давом этмоқда.
“Дори-дармон” АЖ Россиянинг гриппга қарши вакцина ишлаб чиқарувчилари билан 1 миллион дозадан ортиқ гриппга қарши вакцинани ҳарид қилиш бўйича шартнома тузди. Ҳозирда “Совигрипп” вакцинасининг 250 минг дозаси ҳудудларга етказиб берилди.
Бундан ташқари 15 октябрга қадар 40 минг доза, 30 октябрга қадар 250 минг доза, ноябрь ойида эса 500 минг доза “Флю-М” вакцинасини етказиб бериш мўлжалланган.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.
Вазирлик расмий канали — @ssvuz

Forwarded from Sherzod Shermatov
Мактаб битирувчиларимиз ўзбек тилини билиши билан бирга рус, инглиз ва бошқа хорижий тилларини билиши уларни келажакда муваффақиятга эришишига ёрдам беради!
10 мингга яқин мактабларимизда минглаб рус ва инглиз тили ўқитувчилари фаолият олиб боришади, лекин жойларда улар билан суҳбатлар давомида уларнинг тилни билиш бўйича малакасини ошириш муҳимлигига кўп маротаба амин бўлганман. Суҳбатлар давомида машҳур кинофильмдаги “шестница деса ҳам бўлади, суббота деса ҳам бўлади” деган эпизод афсуски кўп маротаба эсимга тушган. Қандай қилиб ўзи чет тилини билмаган ўқитувчи ўқувчига ушбу тилни сифатли ўргатиши мумкин!
Хабарингиз бор, инглиз тилини ўргатишни яхшилаш мақсадида English Speaking Nation деб номланган лойиҳамиз орқали инглиз тили ўқитувчиларини малакаларини ошириш учун АҚШ, Буюк Британия давлатлари томонидан 50 млн доллардан ортиқ грант маблағларини жалб қилишга келишганмиз ва бу борада ишлар бошланган.
Худди шундай, энди ўзбек тилида дарс ўтиладиган мактабларда рус тилини ўқитишни яхшилаш мақсадида Россия Федерациясининг Маориф вазирлиги билан ҳамкорликни йўлга қўйдик. Унга кўра Россиялик педагоглар Ўзбекистонга келиб ҳудудий малака ошириш марказларида рус тили ўқитувчиларимизнинг малака оширишларига ҳамда ўзбек тилида дарс ўтилаётган мактабларда рус тилини ўргатишни яхшилашга ёрдам берадилар. Бу эса ушбу мактаблардаги рус тили ўқитувчиларимиз учун ҳам жуда катта фойда бўлади.
Тошкент шаҳри ва вилоят марказларида рус тилида дарс ўтиладиган мактабларга ота-оналар томонидан талаб жуда юқори. Кўпчилик ота-оналар уйда рус тилида сўзлашмасликлари сабабли болалари ўқишда қийналса ҳам рус тилидаги мактабга беришга ҳаракат қиладилар. Бунга асосий сабаблардан бири, мен билмасам ҳам болам жуда бўлмаса рус тилини ўрганиб чиқсин дейди. Аслида эса бундай ўқувчилар мактабда бошқа фанларни ўзи билмайдиган тилда ўзлаштиришга қийналадилар.
Ушбу лойиҳадан мақсад, ўзбек тилидаги мактаб битирувчиси фанларни ўз она тилида яхшироқ ўргана олиши билан бирга рус тилини ҳам биладиган бўлиб битириб чиқсин.
Мактаб ўқувчилари келажаги учун муҳим бўлган ушбу лойиҳани ижтимоий тармоқларда баъзи “ақлли”лар дарров сиёсийлаштиришга ҳаракат қилишаётганини кўриб, аниқ айтиб қўймоқчиман: ушбу лойиҳани орқасида бирон бир сиёсий мақсад йўқ. Асосий мақсадимиз битирувчиларимиз дунё бозорида рақобатбардош бўлишига эришиш. Бунинг учун эса, албатта, жаҳонда кенг фойдаланиладиган, жумладан қўшни давлатлар билан муомала учун керак бўлган чет тилларини сифатли ўргатиш зарур.
Ушбу икки лойиҳа, яъни инглиз тили ва рус тилини ўргатиш учун давлат бюджети маблағларини тежаш мақсадида тегишли давлатлардан грант олишга ҳаракат қилдик. Бу тилларни ўргатишга мактабларда соатлар кўпайтирилмайди. Мавжуд соатлар доирасида ўтилаётган дарслар сифати оширилади.
Биринчи гуруҳ педагоглар бугун Ўзбекистонга етиб келишди ва Авлоний номидаги малака ошириш институти томонидан уларни ҳудудларга тақсимлаш бўйича ташкилий масалалар ҳал этилмоқда.

Forwarded from Maktabgacha va maktab ta'limi vazirligi
РАСМИЙ МУНОСАБАТ
Блогер ўқитувчи Исроилжон Тиллабоевнинг Ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаб-интернатларида синф раҳбарлик учун ҳақ тўланиши тўғрисида
Умумтаълим муассасаларида синф раҳбарлиги учун қўшимча тўловлар Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 21 декабрдаги “Халқ таълими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг такомиллаштирилган тизимини тасдиқлаш тўғрисида”ги 275-сон қарорига мувофиқ белгиланади.
Мазкур қарорнинг 4-бандига кўра умумтаълим муассасалари ўқитувчиларига синф раҳбарлиги учун қўшимча ҳақ тўловлари синфдаги ўқувчилар сонига кўра меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорига нисбатан фоиз ҳисобида қуйидаги миқдорларда амалга оширилади:
15 нафар ўқувчигача — 17,6 фоиз;
16 нафардан 20 нафар ўқувчигача — 21,1 фоиз;
21 нафардан 25 нафар ўқувчигача — 24,6 фоиз;
26 нафардан 30 нафар ўқувчигача — 28,1 фоиз;
31 нафар ва ундан кўп ўқувчи бўлганда — 35,2 фоиз.
Умумтаълим муассасаларида синф раҳбарларининг фаолиятини ташкил этиш Халқ таълими вазирининг 2020 йил 30 июлдаги 180-сонли буйруғи билан тасдиқланган Низомга мувофиқ амалга оширилади. Халқ таълими вазирининг 2019 йил 7 декабрдаги 393-сонли буйруғи билан тасдиқланган Низом асосида тарбиячи лавозимининг малака талаблари тасдиқланган ҳамда 2019 йил 28 декабрдаги 406-сонли буйруғи билан тасдиқланган Намунавий штатларга мувофиқ айрим фанлар чуқур ўрганиладиган мактаб-интернатларида тарбиячи лавозими киритилади.
Шунингдек, синф раҳбарига юклатилган вазифалар тарбиячининг лавозим малака талаблари бир-биридан тубдан фарқ қилади. Умумтаълим муассасаларида синф раҳбарлиги лавозим ҳисобланмайди.
Жумладан, синф раҳбари ўзига бириктирилган синфда ўқувчиларнинг ўқув - тарбия жараёнларини мувофиқлаштириш, ота-оналар билан ишлаш назарда тутилган бўлса, тарбиячи эса асосан дарсдан кейинги вақтларда мактаб-интернат ётоқхонасида ўқувчиларнинг таълим-тарбияси, тартиб-интизоми учун масъул ҳисобланади.
Шу билан бирга, умумтаълим муассасаларида, шу жумладан, айрим фанлар чуқур ўрганиладиган мактаб-интернатларида ўқитувчиларга синф раҳбарлиги белгиланади ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 275-сонли қарорига мувофиқ синф раҳбарлиги учун қўшимча тўловлар амалга оширилади.
Маълумот учун: Давлатимиз раҳбарининг “1 октябрь - Ўқитувчи ва мураббий куни” муносабати билан 2020 йил 30 сентябрь куни ўтказилган тантанали йиғилишдаги маърузасида синф раҳбарлари учун тўланадиган қўшимча ҳақ миқдорини жорий йилнинг 1 октябридан бошлаб 1,5 бараварга оширилган ҳолда тўлаш белгиланган.
@uzedu

Telegraph
Ўзбекистонда рус тилида ўқитиш сифатини оширишга қаратилган "Зўр!" лойиҳаси старт олди
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Россия Федерацияси маориф вазирлиги ҳамда Алишер Усмоновнинг "Санъат, фан ва спорт" хайрия жамғармаси ҳамкорликда Ўзбекистон Республикасида рус тили ва умумий фанларини рус тилида ўқитиш сифатини оширишга қаратилган…
Forwarded from Maktabgacha va maktab ta'limi vazirligi
Telegraph
Стартовал проект «Класс!», направленный на повышение качества преподавания русского языка в Узбекистане
Министерство народного образования Республики Узбекистан, Министерство просвещения Российской Федерации и благотворительный фонд Алишера Усманова «Искусство, наука и спорт» запускают совместный проект «Класс!» («Зўр!»), направленный на повышение качества…
Forwarded from Sherzod Shermatov
Ўзбек тили дарс соатлари рус тилида ўқитиладиган мактабларда 35 фоизга ортган
Юртимизда ўзбек тилида ўқитиладиган мактаб ўқувчилари рус тилини ўрганишида қанчалик муаммо бўлса, рус тилида таълим олаётган ўқувчилар учун эса ўзбек тилини ўрганиш шунча муаммо эди. Шу сабабли ўзбек тили изоҳли луғатчаси тақдимотига бағишланган тадбирни асосан рус тилида таълим бериладиган 110 мактабда ва рус тилини ўргатишни яхшилаш бўйича лойиҳани расман бошлаш маросимини эса Учтепа туманидаги 129 мактабда, яъни фақат ўзбек тилида таълим бериладиган оддий мактабда ташкил этдик.
Мақсадимиз ҳар бир мактаб битирувчиси ўзбек тилини билиб чиқишидир. Шунинг учун ўтган ўқув йилидан рус тилида ўқитиладиган мактабларда ўзбек тилини ўқитиш соатларини 35 фоизга (ҳафталик 20 соатдан 27 соатга) оширган эдик. Эндиги асосий вазифа бошқа тилда дарс бериладиган мактабларда ўзбек тилини ўқитиш методикаларини яхшилаш ҳамда айнан шу йўналишда ўқитувчиларни тайёрлаш ҳамда малакасини оширишдан иборат.
Мактабдаги таълим тизимидаги ўзгаришларни дарров сиёсийлаштириш шартмас. Ҳар бир Ўзбекистон фуқароси қайси мактабни битиришидан қатъий назар ўзбек тилини ўрганишига шароит бўлиши керак. Шу билан бирга рус тили ҳамда инглиз ёки бошқа чет тилини ўрганиши зарур бўлади. Ўзбекистонда яшайдиган аксарият рус ва бошқа миллат вакиллари ўзлари яхши билмасада ўз фарзандларини ўзбек тилини ўрганишини хоҳлайди. Чунки эртага у шу юртда яшагани учун уларга ўзбек тили ҳаётида муваффақиятга эришиши учун муҳимлигини тушунишади.
PS. 129 мактабга бир йил аввал чет эллик меҳмонлар тугул хаттоки ўзимизнинг маҳаллий журналистларни ҳам таклиф этишга одам уялар эди. Пойтахт бўлсада, чеккароқ ҳудуд бўлганига мактабларнинг аҳволи жуда ачинарли эди. Президентимизнинг Учтепа туманига ташрифларидан сўнг тумандаги мактабларнинг деярли ҳар 3 тадан 1 таси, асосан ўзбек тилида дарс бериладиган мактаблар, чиройли таъмирдан чиқди. Энди улардаги таълим сифатини оширишимиз, жумладан рус ва инглиз тилини ўқитишни яхшилашимиз зарур.

Telegram
Xalq ta’limi vazirligi
Илк бор болалар учун ўзбек тилининг изоҳли луғатчаси чоп этилди
8 октябрь куни бошланғич синф ўқувчилари учун мўлжалланган ўзбек тилининг изоҳли луғатчаси – “Сўз сандиқчаси” китобининг тақдимоти бўлиб ўтди.
Давлат тилини ривожлантириш департаменти буюртмаси…
8 октябрь куни бошланғич синф ўқувчилари учун мўлжалланган ўзбек тилининг изоҳли луғатчаси – “Сўз сандиқчаси” китобининг тақдимоти бўлиб ўтди.
Давлат тилини ривожлантириш департаменти буюртмаси…
Forwarded from Maktabgacha va maktab ta'limi vazirligi
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг ижтимоий тармоқлардаги расмий каналларига обуна бўлинг!
✅ Telegram: https://t.iss.one/uzedu/
✅ Facebook: https://www.facebook.com/uzedu/
✅ Instagram: https://www.instagram.com/uzedu.uz
✅ Расмий веб сайт: www.uzedu.uz
✅ E-mail: [email protected]
✅ Telegram: https://t.iss.one/uzedu/
✅ Facebook: https://www.facebook.com/uzedu/
✅ Instagram: https://www.instagram.com/uzedu.uz
✅ Расмий веб сайт: www.uzedu.uz
✅ E-mail: [email protected]
Forwarded from Sherzod Shermatov
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Сиз мактабларда яна қандай ортиқча ҳисоботларни қисқартириш керак деб ҳисоблайсиз?
Мажбурий тўлдириладиган ҳужжатлар ўқитувчиларда 7 тадан 1 тага, синф раҳбарларида 10 тадан 2 тага, маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосарларда 19 тадан 4 тага ва психологларда 27 тадан 8 тагача камайтирилди. Ҳужжатларнинг батафсил рўйхатида келтирилган бекор бўлган ҳужжатларни ҳозир тўлдириш зарурати йўқлигини яна бир бор эслатамиз: https://bit.ly/3jcFxEZ
Ушбу ортиқча бюрократиядан бўшаган вақтингизни ўзингиз ва ўқувчиларингиз билимини оширишга йўналтиринг!
Ортиқча қоғозбозликни янада қисқартириш бўйича ишлар давом этмоқда. Марҳамат, сизнинг фикрингизча қайси фойдасиз ҳисобот нима ҳужжат асосида тўлдирилаётган бўлса, уни ушбу форма орқали бизга юборинг ва биз уни ўрганиб, қисқартириш чораларини кўрамиз: https://forms.gle/J7d9AceDH31MwLaY7

Forwarded from Расмий хабарлар I Официальные новости
🎙Бугун, 19 октябрь куни бўлиб ўтадиган тадбирлар:
📣 Суд-экспертиза соҳаси фаолияти билан боғлиқ муҳим саволларга жавоблар
🕙 12:00 ➖ Хадича Сулаймонова номидаги суд экспертиза маркази
Спикер: Саъдуллахўжа Саидхўжаев – матбуот котиби
📣 Коронавирус билан боғлиқ вазият тўғрисида
🕙 14:00 ➖ Коронавирусга қарши кураш штаби
Спикер: Севара Убайдуллаева – штаб аъзоси
📣 Халқ таълими соҳаси билан боғлиқ муҳим саволларга жавоблар
🕙 15:00 ➖Халқ таълими вазирлиги
Спикер: Лайло Рустамова – матбуот котиби
📲Тадбирлар @Rasmiy_xabarlar_Official телеграм канали, UzReport TV ва O‘zbekiston 24 телеканали орқали онлайн ёритилади.
Каналга уланиш: 👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official

Ҳурматли Facebook тармоғи фойдаланувчилари!
Facebook ижтимоий тармоғида халқ таълими тизими фаолиятига оид мурожаатлар турли гуруҳларда чиқаётганлиги боис уларнинг барчасини қамраб олиш муаммолиги билан бирга, уларга берилган жавобларни кўпчилик кўрмай қолиши ҳолатлари кузатилмоқда.
Шуларни инобатга олган ҳолда Халқ таълими вазирлиги Facebook тармоғидаги энг биринчи ва оммабоп ўзбек гуруҳларидан бўлган “Maslahat.uz” гуруҳи билан ҳамкорликни йўлга қўймоқда.
Эндиликда Facebook фойдаланувчилари халқ таълими тизимига оид барча мурожаатларини ушбу гуруҳга ўзбек ва рус тилларида жойлаш орқали ўзларини қизиқтираётган саволларга жавоб олишлари мумкин бўлади. Бунда "Maslahat.uz" гуруҳи Facebook фойдаланувчилари ҳамда вазирлик ўртасида ўзига хос платформа вазифасини бажаради.
Мурожаатлар халқ таълими тизимидаги мутасадди ходимлар, зарур ҳолларда вазирнинг шахсан ўзи томонидан тезкорлик билан кўриб чиқилиши таъминланади.

Уважаемые пользователи сети Facebook!
В связи с тем, что обращения по вопросам сферы народного образования в социальной сети Facebook публикуются в различных группах, не только возникают проблемы с их своевременных и полным охватом, но также ответы специалистов Министерства народного образования на эти обращения остаются вне ведома большинства пользователей сети.
Учитывая это Министерство народного образования начинает сотрудничество с одной из самых популярных групп в узбекском сегменте Facebook - Maslahat.uz.
Отныне пользователи Facebook смогут получать ответы на свои вопросы к системе народного образования, размещая их на узбекском и русском языках в этой группе. В данном случае группа «Maslahat.uz» будет служить уникальной платформой между пользователями Facebook и министерством.
Обращения будут оперативно рассмотрены ответственными лицами системы народного образования и, в случае необходимости, лично министром.

Forwarded from O'zbekiston 24 ǀ Rasmiy kanal
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Forwarded from Sherzod Shermatov
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тил – зафар калити!
Вазирлигимиздаги турли миллат вакилларининг ўзбек тилини билиши, уларнинг иш фаолиятида муваффақиятга эришишига фақат ёрдам беради.
Ўзбек тили байрамида улар #Til_zafar_kaliti деб номланган ташаббус (челленж)ни бошлаб беришди. Яъни бу ташаббус орқали улар Ўзбекистонда яшаб, ўзбек тилини билиш ҳаётда зафарга эришишга қандай ёрдам берганини алоҳида видеолавҳаларда ўз сўзлари билан айтиб берадилар.
Келинг, Сиз ҳам ўз ҳаётий тажрибангиздан келиб чиқиб, ўзбек тилини ўрганиш ҳаётингизда қанчалик фойдаси текканини сўзлаб, ижтимоий тармоқларда тарқатишга ёрдам беринг!
Бу эса ёш авлоднинг ўзбек тилини ўрганишга қизиқишининг янада ортишига ёрдам беради.