Laylo Rustamova
1.31K subscribers
1K photos
423 videos
5 files
1.21K links
Head of PR at IT Education Association

Instgram: https://www.instagram.com/laylorustamova/
Facebook: https://www.facebook.com/Laylo Rustamova
Telegram: https://t.iss.one/LayloRustamova
Download Telegram
Forwarded from Sherzod Shermatov
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Энди энг яхши ўқитувчиларни айнан ўқитувчилар танлайди!

“Йилнинг энг яхши ўқитувчиси” танловида тизимли ислоҳот қилиш учун халқаро тажриба асосида танловни бу йилдан бошлаб вазирлик ходимлари эмас, айнан ўқитувчилар ўтказади.

Ўзбекистон тарихида илк бор “Ўқитувчилар ассоциацияси” нодавлат ташкилоти асосий ташкилотчи сифатида танлов қоидаларини ишлаб чиқди ҳамда дунёдаги энг яхши ўқитувчига 1 миллион доллар совға бериладиган Халқаро ўқитувчилар соврини (Global Teacher Prize) ташкилотчиси Varkey Foundation билан танловни адолатли ўтказиш учун ҳамкорликни йўлга қўйди.

Танловнинг 6 та номинация бўйича ғолиблари нафақат бу йил 30 млн сўм билан рағбатлантирилади, балки келгуси йилдаги Дубайда ўтказиладиган Global Teacher Prize 2021 тадбирида ҳам иштирок этадилар. Бу эса энг яхши ўқитувчиларимиз учун Ўзбекистон мустақиллигининг 30 йиллигига муносиб совға бўлади.

Марҳамат, танловда қатнашинг ва ғолиб сифатида совғаларни қўлга киритинг!

Аризалар фақат онлайн www.ustozmukofoti.uz сайти орқали топширилади.
📢 ЭЪЛОН!

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида эртага, 23 октябрь куни

🕰 соат 15:00да

✔️Халқ таълим вазирлиги мутасаддилари иштирокида "Устоз-2020" кўрик-танловининг ташкилий масалаларига бағишланган матбуот анжумани ўтказилиши режалаштирилган

⚡️Қайд этиш керакки, жорий йилда илк бор "Устоз-2020" кўрик танлови янги шаклда ўтказилиб, бу йилдан бошлаб энг яхши ўқитувчиларни вазирлик ходимлари эмас, айнан ўқитувчиларнинг ўзлари танлайди.

Иштирок этади:

🎙Халқ таълими вазирлиги

🎙"Ўқитувчилар ассоциацияси
" нодавлат ташкилоти


Матбуот анжуманига саволларни @aokapressa га жўнатишингиз мумкин.

ОАВ ходимлари ва блогерлар матбуот анжуманида иштирок этиб, ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олиши мумкин.

🔹Тадбирлар @aoka_uz, @Rasmiy_xabarlar_Official, @hudud_inform телеграм каналлари, UzReport TV ва O‘zbekiston 24 телеканаллари ҳамда Youtube тармоғи орқали онлайн ёритилади.

Каналга уланиш: 👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
📢 ЭЪЛОН!

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида бугун, 24 октябрь куни

🕰 соат 12:00 да

❗️Мамлакатимизда таълим-тарбия тизимини янада такомиллаштириш, илм-фан соҳасини ривожлантиш масаласида қабул қилиниши кутилаётган Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармони лойиҳаси юзасидан матбуот анжумани ўтказилади.

Иштирок этади:

🎙Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов
🎙Инновацион ривожланиш вазири Иброҳим Абдураҳмонов
🎙Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғи Улуғбек Тошкенбоев
🎙Олий ва ўрта махсус таълим вазири ўринбосари Узоқбой Бегимқулов
🎙Фанлар академияси вице-президенти Бахтиёр Ибрагимов
🎙Мактабгача таълим вазири ўринбосари Мақсуджон Йўлдошев

〰️〰️〰️〰️〰️
Матбуот анжуманига саволларни @aokapressa га жўнатишингиз мумкин.

ОАВ ходимлари ва блогерлар матбуот анжуманида иштирок этиб, ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олиши мумкин.

🔎 Тадбирлар @aoka_uz, @Rasmiy_xabarlar_Official, @hudud_inform телеграм каналлари, UzReport TV ва O‘zbekiston 24 телеканаллари ҳамда Youtube тармоғи орқали онлайн ёритилади.

@Rasmiy_xabarlar_Official
ЎЗБЕКИСТОНДА ТАЪЛИМ ТИЗИМИНИ ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ, ИЛМ-ФАН СОҲАСИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ МАСАЛАСИДА ҚАБУЛ ҚИЛИНИШИ КУТИЛАЁТГАН ФАРМОН ЛОЙИҲАСИ МУҲОКАМАГА ҚЎЙИЛДИ

Айни дамда Ўзбекистон Республикаси Президент Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида Ўзбекистонда таълим-тарбия тизимини янада такомиллаштириш, илм-фан соҳасини ривожлантиш масаласида қабул қилиниши кутилаётган Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармони лойиҳаси юзасидан матбуот анжумани ўтмоқда.

Айни дақиқаларда Фармон лойиҳаси Regulation.gov.uz муҳокамалар порталига қўйилди.

Фармоннинг тўлиқ лойиҳаси билан ушбу портал орқали танишган ҳолда у бўйича ўз таклиф ва мулоҳазаларингизни билдиришингиз мумкин.

@uzedu
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Энг яхши ўқитувчиларнинг ойлигини 2024 йилгача 1000 АҚШ долларига эквивалентига етказиш, методистлар ойлигини 2021 йилда ошириш, тоифа ва малака ошириш жараёнларини соддалаштириш масалаларини кўзда тутаётган Фармон лойиҳаси хусусида Халқ таълими вазири биринчи ўринбосари Усмон Шарифходжаев билан сухбат
#Эътироф

Ижтимоий тармоқларда “Онлайн мактаб” лойиҳасида бериб борилаётган дарслар юзасидан билдирилган салбий фикрлар ортидан лойиҳа доирасида тун-у-кун меҳнат қилаётган ўқитувчиларимиз ҳақида ижобий фикрларни ўқиш, нафақат ўқитувчиларимиз балки жуда катта меҳнати ётган жамоани хурсанд қилади.

Бугун икки нафар ўқувчининг бувиси бўлган Ильмира Кунакасова Фейсбукдаги гуруҳлардан бирида бошланғич синф инглиз тили ўқитувчиси ва унинг дарсларга ёндошуви тўғрисида ўзининг ижобий фикрларини ёзиб қолдирди.

Тахмина Самадова Мирзо Улуғбек туманидаги 142 – сонли умумтаълим мактабда инглиз тили фанидан дарс беради. 2020-2021- ўқув йилида у “Онлайн мактаб” лойиҳасида таълим рус тилида бўлган 1-4-синфлар учун инглиз тилидан дарс бериб келмоқда.

Ўзининг қизиқарли дарслари учун Тахмина Самадова Халқ таълими вазирлиги томонидан жорий йилда “Халқ таълими аълочиси” кўкрак нишони билан тақдирланди.

Эҳтимол, сиз ҳам онлайн дасрларини эътироф этадиган ўқитувчиларимиз бордир, албатта бизга бу ҳақда ёзиб юборинг.

@uzedu
ЎҚИТУВЧИЛАРНИ ХИЗМАТ МАЖБУРИЯТИ БИЛАН БОҒЛИҚ БЎЛМАГАН ИШЛАРГА ЖАЛБ ҚИЛИШ ТАҚИҚЛАНАДИ

Ижтимоий тармоқларда ўқитувчиларни жойларда ўзининг педагогик фаолиятдан ташқари бўлган ишларга жалб қилиш ҳолатлари ҳақида маълумотлар кузатилмоқда.

Халқ таълими вазирлиги мазкур мурожаатларга жавобан халқ таълими ходимларини хизмат мажбурияти билан боғлиқ бўлмаган ишларга жалб қилиш тақиқланганини яна бир бор эслатиб ўтади.

“Ёшларни маънавий-ахлоқий ва жисмоний баркамол этиб тарбиялаш, уларга таълим-тарбия бериш тизимини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш чора-тадбирлари тўғрисида” Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-3907-сонли қарорининг 16-банди билан қуйидагилар тақиқланган:

халқ таълими ходимларини хизмат мажбурияти билан боғлиқ бўлмаган ишларга, мажбурий меҳнатга, шу жумладан, туман ва шаҳарлар ҳудудларини ободонлаштириш ҳамда кўкаламзорлаштириш ишлари, мавсумий қишлоқ хўжалиги ишлари ҳамда бошқа турдаги ишларга жалб қилиш;

халқ таълими ходимларини уларнинг касбий фаолияти билан боғлиқ бўлмаган йиғилишлар ва бошқа тадбирларга жалб қилиш, уларнинг босма нашрларга мажбуран обуна бўлишини ташкил этиш;

халқ таълими муассасалари фаолиятини қонун ҳужжатларида назарда тутилмаган асосларга ва ўрнатилган тартибга риоя этмаган ҳолда текшириш.

Ҳамда ушбу банд билан давлат органлари ва ташкилотлари раҳбарлари мазкур талаблар бузилган ҳолларда тегишли жавобгарликка тортилиши ҳақида қатъий огоҳлантирилган.

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасига Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги билан биргаликда педагог ходимларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини чеклаш ҳолатларини ўз вақтида аниқлаш ва бартараф этиш мақсадида қонун ҳужжатлари талабларига риоя этилиши устидан мунтазам равишда назорат тадбирларини ўтказиш ҳамда айбдор шахсларнинг жавобгарликка тортилишини таъминлаш юклатилган.

Шунинг учун, бу каби ҳолатлар юзага келган тақдирда ушбу қарор билан масъул этиб белгиланган идоралар: Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг — 1007, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг 71 200-06-00 ишонч телефонларига хабар беришингиз мумкин.

Шу билан биргаликда, ҳурматли ўқитувчиларимиз бундай ҳолатларда Халқ таълими вазирлигига ҳам мурожаат қилишлари учун алоҳида тизим яратилган: https://ustozovozi.uzedu.uz.

@uzedu
ТАЪЛИМ ТИЗИМИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШГА ҚАРАТИЛГАН ФАРМОН ЛОЙИҲАСИГА ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ТИЗИМИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ БЎЙИЧА 700 ДАН ОРТИҚ ТАКЛИФЛАР КЕЛИБ ТУШДИ

Айни кунларда юртимизда таълим-тарбия тизимини янада такомиллаштириш, илм-фан соҳасини ривожлантириш масаласида қабул қилиниши кутилаётган муҳим Фармон лойиҳаси кенг муҳокама қилинмоқда.

Республикамизнинг барча ҳудудларида ўтказилаётган лойиҳа муҳокамаларида маҳаллий ҳокимликлар, халқ таълими бошқарма бошлиқлари, мактаб директорлари ва ўқитувчилар иштирок этмоқда.

Соҳа вакиллари Фармон лойиҳасида жорий этилиши кўзда тутилаётган муҳим янгилик ва ўзгаришлар юзасидан ўз фикр ва мулоҳазаларини билдирмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Фармон лойиҳаси Regulation.gov.uz муҳокамалар порталига қўйилган бўлиб, бугунги кунга қадар порталда халқ таълими тизимига оид 200 га яқин таклифлар келиб тушган. Бундан ташқари Халқ таълими вазирлиги томонидан махсус сўровнома ишлаб чиқилган бўлиб, у орқали жами 500 дан ортиқ таклиф ва мулоҳазалар юборилган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони лойиҳаси 2020 йилнинг 8 ноябрига қадар давом этади.

Фармоннинг тўлиқ лойиҳаси билан ушбу ҳавола орқали танишган ҳолда у бўйича ўз таклиф ва мулоҳазаларингизни билдиришингиз мумкин. Таклифлар аниқ, халқ таълими соҳасида мавжуд тизимли муммони ҳал қилишга қаратилган бўлиши мақсадга мувофиқ.

@uzedu
Таълим-тарбия тизимини такомиллаштириш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди. Шу мақсадда ишлаб чиқилган Президент фармони лойиҳаси, соҳадаги долзарб вазифалар муҳокама қилинди.
Давлатимиз раҳбари аввало мактабларда ўқув юкламаси ва дарслар сонини қайта кўриб чиқиш, ўқувчиларни фикрлашга чорлайдиган методика яратиш зарурлигини таъкидлади.
Бу борада халқаро тажрибани ўрганиш, педагог кадрларни тайёрлаш методикасини ҳам янгилаш вазифаси қўйилди.

Состоялось видеоселекторное совещание по вопросам совершенствования системы образования и воспитания. Обсуждены соответствующий проект указа Президента, актуальные задачи сферы.
Глава государства отметил необходимость пересмотра учебной нагрузки и количества уроков в школах, создания методики обучения, ориентированной на побуждение учащихся к мышлению.
Поставлена задача изучить международный опыт, обновить методики подготовки педагогических кадров.

#Mirziyoyev #videoselektor #talim #tarbiya

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Ижтимоий тармоқларда ўқувчини ураётган ўқитувчининг ҳолати акс этган видео юзасидан

МУНОСАБАТ

Мазкур видеода акс этган ҳолат анча олдин содир бўлганини ўқувчиларнинг барчаси ниқобсиз эканлигидан ҳам англаш мумкин. Видео қачон ва қайси мактабда содир бўлгани бўйича ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.

Агарда кимда мазкур ҳолат бўйича аниқ маълумот бўлса, Халқ таълими вазирлигига юбориши мумкинлигини, ҳолат вазирлик томонидан қўшимча ўрганиб чиқилишини маълум қилади.

Шу ўринда эслатиб ўтамиз, Халқ таълими вазирлигининг “Умумий ўрта таълим муассасасининг ички тартиб ва одоб-ахлоқ қоидалари тўғрисида” 2020 йил 28 майдаги 131-сон буйруғига асосан, ўқитувчи-педагоглар жамоа аъзолари ва бошқаларнинг шахсиятини ҳамда қадр-қимматини камситиши, ўзгаларга нисбатан жисмоний куч ишлатиш ёки психологик тазйиқ ўтказиши қатъиян тақиқланади.
Forwarded from Sherzod Shermatov
Наҳотки баъзи жойлардаги мутасаддилар ўзининг бугунги муаммосини ҳал қиламан деб, Президент сиёсатига хиёнат қилаётганини тушунмаса!

Президентимиз бу йил биринчи бор “Ўқитувчи ва мураббийлар куни” байрамида ўзлари чиқиб табрик сўзи билан мурожаат қилдилар. Таълим-тарбия тизимини яхшилаш бўйича Фармон лойиҳасини тайёрлаш бўйича топшириқ бердилар, кейин яна қўшимча селектор ўтказиб, ҳар бир ҳоким энди камида 30-40 фоиз вақтини мактабга ёрдам беришга қаратсин деб айтдилар ва ҳурматли ҳокимларимиздан бу масалага чин дилдан ёндашишни, кундалик топшириқ сифатида қабул қилмасликни сўрадилар.

Куни кеча Фармонга имзо қўйишдан олдин яна бир бор таълимни кўтариш муҳимлигини қатъий таъкидладилар.

Бугун эрталабдан эса жойлардан шундай янгиликларни ўқиб турибмиз...

Бундай ҳолатларни, нафақат Президент сиёсатига хиёнат, балки атайлаб Давлат Раҳбарини имиджини дискредитация қилишга ҳаракат деб баҳолаш керак ва ҳар бир бундай ҳолат бўйича жойлардаги мутасаддиларни керак бўлса жиноий жавобгарликка тортишгача олиб бориш зарур деб ҳисоблаймиз.

Ҳурматли ҳокимлар ва сектор раҳбарларидан халқ таълими тизими ходимларини фақат таълим сифати бўйича ишлашларига шароит яратишда ёрдам беришингизни сўраймиз! Ёрдам беришга имкониятингиз бўлмаса, илтимос, жуда бўлмаса халақит қилманг!

PS. Бундай қўшимча ишларга, адашмасам, Меҳнат вазирлигидаги алоҳида фонддан маблағ олиб жойлардаги ишсизларни жалб қилса бўлади.
Batafsil: https://bit.ly/3mS133V
Forwarded from Sherzod Shermatov
❗️Матбуот анжумани — "Таълим-тарбия ва илм-фан соҳаларида қандай ўзгаришлар кўзда тутилаяпти?"

Эртага, 11 ноябрь куни соат 11:00 да АОКАда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 6 ноябрдаги "Ўзбекистоннинг янги тараққиёт даврида таълим-тарбия ва илм-фан соҳаларини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги фармонининг мазмун-моҳияти ва аҳамияти юзасидан ўтказиладиган матбуот анжуманида таълим тизими билан боғлиқ барча саволларга ойдинлик киритилади.

Иштирок этади:

🎙Халқ таълим вазирлиги;
🎙Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги;
🎙Мактабгача таълим вазирлиги;
🎙Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцяси;
🎙Давлат тест маркази раҳбарлари иштирок этади.

〰️〰️〰️〰️
📢 Матбуот анжуманига саволларни @Rasmiy_aloqabot га жўнатишингиз мумкин.

🎤 ОАВ ходимлари ва блогерлар матбуот анжуманида иштирок этиб, ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олиши мумкин.

Тадбирлар @aoka_uz, @Rasmiy_xabarlar_Official, @hudud_inform телеграм каналлари, UzReport TV ва O‘zbekiston 24 телеканаллари , АОКАнинг фейсбукдаги саҳифаси ҳамда Youtube тармоғи орқали онлайн ёритилади.

Каналга уланиш: 👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
МАКТАБЛАРДА СИНФ РАҲБАРЛАРНИ МОДДИЙ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ БОШЛАНДИ

“Ўзбекистоннинг янги тараққиёт даврида таълим тарбия ва илм-фан соҳаларини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонга асосан умумтаълим муассасаларида синф раҳбарлиги юклатилган педагог ходимларни моддий қўллаб-қувватлаш мақсадида умумий ўрта, ўрта махсус таълим муассасалари ва касб-ҳунар мактаблари педагогларига 2020 йил 1 ноябрдан бошлаб синф (гуруҳ) раҳбарлиги учун қўшимча тўловлар 1,5 бараварга оширилмоқда.

Ушбу масалага масъул бўлган Халқ таълими вазирлиги ҳамда Молия вазирлиги мазкур Фармон ижросини тезкорлик билан жойларда сифатли бажарилишини таъминлаш мақсадида тегишли кўрсатмани юборди.

Унда синф раҳбарлиги учун қўшимча тўловлар меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорига нисбатан қуйидаги фоизлар ҳисобида амалга оширилиши белгиланган бўлиб, жумладан:

☑️15 нафар ўқувчигача – 26,4 фоиз (179 343 сўм);
☑️16 нафардан 20 нафар ўқувчигача – 31,6 фоиз (214 668 сўм);
☑️21 нафардан 25 нафар ўқувчигача – 36,9 фоиз (250 673 сўм);
☑️26 нафардан 30 нафар ўқувчигача – 42,1 фоиз (285 998 сўм);
☑️31 нафар ва ундан кўп ўқувчи бўлганда – 52,8 фоиз (358 686 сўм) ташкил этади.

‼️Шунингдек, эндиликда мазкур тўловлар умумтаълим мактаблари билан биргаликда барча тип ва номдаги мактаб-интернатларида ҳам амалга оширилиши кўрсатиб ўтилган.

Маълумот учун: аввал жойларда ушбу умумтаълим муассасаларида педагог ходимларга синф раҳбарлиги белгиланган бўлсада, қўшимча тўловлар амалга оширилмасдан келинган.
Forwarded from Sherzod Shermatov
Ҳудудларда таълимни яхшилаш бўйича натижага эришиш учун энг яхши тандем: жамоани бирлаштира оладиган фидойи халқ таълими бошқармаси раҳбари ҳамда уни доим қўллаб-қувватлайдиган вилоят ҳокими

Наманган ва Хоразм вилоятларида шу каби тандем бўлгани сабабли бошқа ҳудудларга нисбатан мактаблар масаласига эътибор кучлироқ бўлиб келган. Шунинг учун ҳам, “Ўқитувчи ва мураббийлар куни” байрами арафасида қатор педагоглар билан бирга ушбу икки вилоят халқ таълими бошқармаси раҳбарлари “Содиқ хизматлари учун” медали билан тақдирланган эдилар.

Қуйидаги жадвалга эътибор берсангиз, битирувчиларнинг олий таълим муассасаларига кириш кўрсаткичлари бўйича биринчи 5 талик ҳудудлар орасида энг катта ўсиш ҳам айнан Наманган ва Хоразмда кузатилмоқда.

Барча мактабларда ОТМга йўналтириш ишларига алоҳида эътибор қаратилгани сабабли бу йил умумий битирувчиларнинг сони 1,59 баробар ортган бўлсада, ОТМга кирган битирувчилар сони 2,02 баробар ортган. Ташқи омиллар деярли барча ҳудудга бир хил таъсир қилади (давоми кейинги постда...)
Forwarded from Sherzod Shermatov
Ташқи омиллар деярли барча ҳудудга бир хил таъсир қилади (квоталарнинг ошиши, китоблар, ДТМ тестлари ва ҳ.к.), лекин айнан шу икки ҳудудда кўрсаткичларнинг ўсиш суръати бошқа ҳудудларникидан анча юқори бўлганига Наманган вилоятининг ўрни ўтган йилдагига нисбатан 4 поғонага кўтарилган, Хоразмники эса 2 поғонага.

Ушбу оддий мисолни ўзи Президентимиз томонидан вилоят халқ таълими бошқармаси раҳбарларини вилоят ҳокимининг маслаҳатчиси сифатида мавқеини кўтарилиши ҳамда ҳокимларга камида 30-40 фоиз вақтларини мактабларга ёрдамга сарфлашлари бўйича кўрсатма берилиши бежизга эмаслигини кўрсатмоқда.

Вилоят (туман) ҳокими халқ таълими бошқармаси (бўлими) раҳбарини ҳафтасига камида бир маротаба қабул қилиб, муаммоларини ечишда ёрдам берса, албатта, ўша ҳудудда таълим йўналишида ривожланиш бўлади. Ҳоким томонидан эътибор берилмаса ёки вилоят (туман) халқ таълими раҳбари муаммоларни тўғри таҳлил қилиб ҳокимга тушунтира билмаса, жойларда ижобий ўзгариш бўлиши жуда қийин.

PS.
Бу тезкор йиғилган маълумотлар. Суперконтракт ҳамда янги очилаётган хусусий ва хорижий университетлар қабуллари натижалари бўйича Тошкент шаҳри (ҳамда баъзи ҳудудлар) кўрсаткичида йил якунигача қўшимча ўзгаришлар бўлиши мумкин.

PPS. ОТМга умуман кирмаган мактаблар сони деярли 3 баробарга камайди, бу бўйича алоҳида батафсил маълумот берамиз.
Суицид ҳақидаги хабарлар ёшлар онгида тақлидий руҳ келтириб чақириши мумкин

Ҳозирги замон жамиятида оммавий ахборот воситалари инсонларнинг эътиқодлари ва хатти-ҳаракатларига таъсир кўрсатишда муҳим рол ўйнайди, шунингдек, уларнинг ўзаро муносабатларига таъсир кўрсатади. ОАВ да суицидлар ҳақидаги хабарлар суицидал хавфи бор ёш ёки ижтимоий жиҳатидан ўхшаш гуруҳларда тақлидий ўз жонига қасд қилишларни чақириши мумкин. Бу ҳолат “Юқиш эффекти” ёки “Вертер синдроми” деб аталади.

ОАВ мутахассислари учун мўлжалланган “Ўз жонига қасд қилиш превенцияси” (Жахон соғлиқни сақлаш ташкилоти, 2000 йил) номли қўлланмада “Заиф инсонни ўз жонига қасд қилишига туртки бўлувчи жуда кўп омиллар қаторида суицид ҳолатларининг оммавий –ахборот воситаларида кенг ёритилиши бўлиши мумкин”, - деб таъкидланади.

Юқоридагиларни инобатга олиб, Ўз жонига қасд қилиш, айниқса вояга етмаганлар орасида ўзига ва ўзгаларга зарар етказиш ҳодисалари тўғрисидаги хабарларни ОАВда баён қилиш, шу каби саҳналарни намойиш этиш бўйича тегишли тавсиялар ишлаб чиқиб, тасдиқлаш ва унга риоя қилинишини қатъий назорат қилиш керак.

16 ноябрь куни эрталабдан 25 ёшли йигитнинг ўз жонига қасд қилиш ҳолати ёритилган хабар айнан мактабга боғлаб берилгани, аслида эса ҳодисанинг мактабга мутлақо алоқадор эмаслиги ҳам мана шунинг яққол мисоли бўлди.

Ҳурматли ОАВ ходимларидан шу ва шунга ўхшаш хабарларни бераётганда юқоридагиларни инобатга олишларингизни сўраб қоламиз. Зеро, “Болаларни уларнинг соғлиғига зарар етказувчи ахборотдан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунида ҳам бу каби ахборотлар уларнинг соғлиғига зарар етказувчи деб белгилаб қўйилган.