Laylo Rustamova
1.4K subscribers
919 photos
396 videos
5 files
1.15K links
Head of PR at IT Education Association

Instgram: https://www.instagram.com/laylorustamova/
Facebook: https://www.facebook.com/Laylo Rustamova
Telegram: https://t.iss.one/LayloRustamova
Download Telegram
Мен ўқитувчиман. Мактабимиз директори 21 май куни барча ўқитувчиларни йиғилишга тўплади ва ҳаммага 25 май кунидан бошлаб ўқувчилар табели ва синф журналларига якуний баҳоларни қўйиш, дарсликларни йиғиб олиш, ўқувчилар ва ота-оналарни таклиф қилиб, синфхоналарни (ўз ҳисобидан) таъмирлашни буюрди. Аммо 1 июндан ҳамма таътилга кетиши керак. Бу ишлар тўғрими? Ахир, республикада карантин расмий равишда 1 июнга қадар давом этиши белгиланган.

❗️Халқ таълими вазирлигининг 2020 йил 20 майдаги 130-сонли буйруғига асосан, жорий ўқув йилининг 3 та чорак баҳолари асосида ўқувчиларнинг йиллик баҳолари чиқарилади.

Карантин чекловлари тўлиқ олиб ташланганидан сўнг санитария-гигиена қоидаларига риоя этган ҳолда йиллик баҳоларни ҳамда 4-чоракда масофавий шаклда ўтилган мавзуларни синф журнали ҳамда ўқувчиларнинг баҳолар табелида қайд этилади. Шунингдек, карантин чекловлари олиб ташланганидан сўнг санитария талабларига риоя қилган ҳолда ўқув йилини якунлаш билан боғлиқ жараёнларни мактаб ҳужжатларида (синф журнали, баҳолар табели, ўқувчилар ҳаракат дафтари ва бошқалар) қайд этилади.

@xtv_press
Шайхонтоҳур туманидаги 180-мактабнинг 3-“И” синф ўқувчиси онаси Г. Касимова томонидан “Фейсбук” саҳифасида ота-оналар қўмитаси раиси томонидан мактаб синфини таъмирлаш учун фонд пули йиғилаётгани бўйича эътироз ёзилган.

Юқоридаги масала Шайхонтоҳур тумани халқ таълими бўлими томонидан ўрганилиб, мактаб директори М.Аркадьев, 3- “И”синф раҳбари А.Мустафаева ва аризачи билан суҳбатлашиб суриштирув ўтказилди.

Натижада директор М.Аркадьев, 3-“И” синф раҳбари Аделя Мустафаева пул йиғими ҳақида хабари йўқлиги, шунингдек бундай кўрсатма бермаганликларини таъкидлади.

Г. Касимова билан боғланилиб, барча муаммолар ҳал этилди. Г.Касимова ХТБ томонидан олган жавобдан қониққанлиги ва ҳеч кимга бошқа эътирози йўқлиги ҳақида ёзма маълумот берди.

Шайхонтоҳур тумани халқ таълими бўлими
​​Ижтимоий тармоқларда “Мактаб раҳбарининг ушбу хатти-ҳаракати тўғрими?” номли хабарда Тошкент вилояти Янгийўл тумани Ниёзбош қишлоғидаги 13-умумий ўрта таълим мактабидаги лотоклар ҳақида сўз боради. Ушбу лотоклар 1980-йилларда мактабда махсус тирхона қуриш учун келтирилган ва мактабнинг орқа ҳовлисига ўрнатилган эди. Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йилдаги “9-синф битирувчиларини академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежларидаги таълимга тўлиқ қамраб олиш тўғрисида”ги 473-сонли қарорига асосан мактабларда 10-11-синфлар тугатилди ва шу синфлардаги “Чақириққа ёшларни тайёрлаш” фанига тааллуқли қурол, аслаҳа, противогаз каби барча харбий анжомлар туман мудофаа бўлими томонидан марказлашган ҳолда мактабдан олиб кетилган ва мактаб балансидан чиқарилган. Жумладан, мазкур тирхона учун ўрнатилган лотоклар шулар жумласидандир. Бироқ, лотоклар олиб чиқиб кетилмаган, кўп йиллар давомида анча ерга чўкиб, яроқсиз ҳолатга кела бошлаган, маҳалла томонидан мунтазам чиқинди ташланиб келинган. Тумандаги “Авангард Агробизнес” фермер хўжалиги раҳбари Ўсканбоев Абдуваҳобнинг ушбу лотокларни ўз маблағидан ҳаражат қилиб олиб чиқиб кетиб, ўрнига мактаб таъмири учун 100 кг эмульсия билан ёрдам бериш таклифи Адлия вазирлигидан 2019 йил 11 январдаги 3118-сон билан рўйхатдан ўтган “Умумий ўрта таълим муассасасининг Кузатув кенгаши ҳақидаги намунавий низомни тасдиқлаш тўғрисида”ги Халқ таълими вазирининг 2018 йил 26 декабрдаги 16-мҳ-сонли буйруғи бўйича ташкил этилган мактаб Кузатув кенгашида мактаб директори М.Эргашеванинг ушбу кенгашга 2020 йил 11 май куни қилган мурожаат хати бўйича 2020 йил 12 майда онлайн тарзда кўриб чиқилди ҳамда ушбу 2-боб 5-бандига асосан шу лотоклар ўрнига мактаб орқа худудини ободонлаштириш ва мактаб таъмирига ёрдам кўрсатиш бўйича берилган таклифни қаноатлантиришга кенгаш қарор қилди. Маълумки, мактаб Кузатув кенгаши низомга кўра асосан ота-оналар, собиқ битирувчилар, маҳалла фаоллари ва фаҳрийлардан иборат бўлиб, улар ҳам ушбу қарор билан эскириб яроқсиз ҳолга келаётган шу лотоклар ўрнига мактаб худудини тоза ва обод қилишдек яхши ниятни ўз олдиларига мақсад қилиб қўйганлар. Бу ерда биргина мактаб раҳбарини айблаш, мактаб балансидан чиқарилган лотокни "мактаб лотогини сотди" деб ваҳима кўтариш тўғри бўлармикин? Чунки бу иш мактаб учун қайғураётган маҳалла, ота-оналар ва мактабнинг қўлни-қўлга бериб, жон куйдириб қилаётган хатти-ҳаракатларидир


Yangiyo'l tuman XTB rasmiy sahifalari👇

Telegram | Facebook | YouTube
Forwarded from Abduhoshim Ziyatov
Интернет ва ижтимоий тармоқларда тарқалган Нарпай тумани ҳокими ўқитувчиларни ҳожатхона тозалашга жалб қилгани тўғрисидаги маълумотлар юзасидан Самарқанд вилояти ҳокимлиги, вилоят халқ таълими бошқармаси, бандликка кўмаклашиш маркази ходимлари ҳамда ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.
Ушбу ҳолат юзасидан холис ўрганиш ишлари ва унинг натижаси ҳақида батафсил муносабат билдирилишини маълум қиламиз.

Самарқанд вилояти халқ таълими бошқармаси ахборот хизмати
Фрилансерларни қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида Президент қарори лойиҳаси муҳокама учун чоп этилди

Веб-фрилансерларни қўллаб-қувватлашга қаратилган Президент қарори лойиҳаси ёшларнинг замонавий касб эгаси бўлиши учун кўникма ва билимларни шакллантириш, уларни етук малакали мутахассислар даражасига етказиш учун бир қатор муҳим ўзгаришларни назарда тутади.

https://www.uzedu.uz/uz/frilanserlarni-kullab-kuvvatlas-cora-tadbirlari-tugrisida-prezident-karori-lojiasi-cop-etildi

Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
Ижтимоий тармоқда «Мактаб лаборантларидан карантин даврида тушунтириш хатлар ёздириш авжига чиқди...» мазмунда тарқатилган хабарга вилоят халқ таълими бошқармасининг
МУНОСАБАТИ

Ижтимоий тармоқда «Фарғона вилояти халқ таълими бошқармаси томонидан мактаб лаборантларидан тушунтириш хатлари олиш авжига чиқди. Бундан вазирнинг хабари борми?» мазмунида бонг урилди.
Хабарингиз бор, Ўзбекистон республикасида таълим ва тарбия соҳасида тўхталиш бўлгани йўқ. Карантин даврида ҳам келажак авлодни баркамол, ҳар томонлама етук, билимли ва соғлом тарбиялаш учун бор имкониятлар ишга солинмоқда. Шу билан бирга, янги мактаблар қурилиши, таълим даргоҳларини реконструкция қилиш, таъмирлаш, жиҳозлаш бир сўз билан айтганда, янгиланиш жараёни ҳам қизғин олиб бориляпти. Ўқитувчи ишлаяпти. Соҳа фидойилари жонкуярликни давом эттиришмоқда. Мактабда фаолият олиб бораётган барча ходимлар карантин талаблари асосида, белгиланган тартибда, аниқ режа асосида ўз ишини сидқидилдан адо этишяпти. Жумладан, мактаб лаборантлари ҳам зиммаларидаги вазифаларини бажаришмоқда. Улардан Халқ таълими вазирлиги Ички аудит ва молиявий назорат хизмати томонидан Халқ таълими вазирлигининг 2019 йил 28 декабрдаги №406-сонли буйруғи ижросини таъминлаш, шунингдек, вилоятдаги умумтаълим мактабларидаги мавжуд лаборатория хоналаридан самарали фойдаланиш, хоналарнинг талаб даражасида жиҳозланганлиги, ўтказиладиган лаборатория машғулотлари учун керакли бўлган рекактивлар (зарурий моддалар) ва асбоб ускуналар билан таъминланганлигини аниқлаш мақсадида, вилоятдаги мактаблар лаборантларидан шу мазмунда онлайн тартибда тушунтириш хатлари сўралган. Бу ишлар ҳам мактабнинг янги ўқув йилига ҳар томонлама ва пухта, бекаму кўст тайёрланишининг бир йўналишидир.

Фарғона вилоят халқ таълими бошқармаси ахборот хизмати.
"Менинг юртим" телеканалининг "Марказий студия" кўрсатувида эълон қилинган "Хароба бино 20 йилдан буён 1-4 синф ўқувчилари шу ерда ўқишади" лавҳасига Қашқадарё вилояти халқ таълими бошқармаси ахборот хизмати муносабат билдирди.

Лавҳада кўрсатилган Қамаши тумани Ўртадара қишлоғида жойлашган 35-мактаб филиали 105 нафар ўқувчини қамраб олган. 2020-йилда мактаб филиали биносини қуришга инвестиция дастури доирасида 1 124 525 575 сўм маблағ ажратилган. Айни пайтда қурилиш ишлари қизғин олиб борилмоқда.

"Марказий студия" лавҳани жорий йилнинг январ ойида тасвирга олган. Ўртадара қишлоғида истиқомат қилаётган ўқувчилар янги ўқув йилини замонавий мактаб биносида бошлашади. Маҳаллий аҳоли 120 ўринга мўлжаллаб қурилаётган мактаб филиали биносини 240 ўринга етказишни ва спорт зал ҳам қуриш таклифини илгари суришмоқда. Ҳозирда қурилаётган мактаб филиали биноcи қишлоқ аҳолисининг
1-4 синфида ўқиётган болаларни бемалол қамраб олади.

Bizning kanalga ulanish 👇
https://t.iss.one/qashqadaryo_vxtb
Жорий йилнинг 28 май куни FACEBOOK ижтимоий тармоғининг “Коррупция ва ноҳақликлар” гуруҳида Отабек Нуритдинов томонидан матн эълон қилинди. Мазкур матнда Урганч шаҳридаги 28-сон мактабнинг технология фани ўқитувчиси Низамутдинова Альбина Ренатовна томонидан мактабда содир қилинаётган ноҳақликлар, қонунбузарликлар бўйича бир қанча маълумотлар келтирилган.
Ижтимоий тармоқда эълон қилинган мазкур маълумот Хоразм вилоят халқ таълими бошқармаси ишчи гуруҳи томонидан ўрганилмоқда. Ўрганиш жараёни якунига етгач, ишчи гуруҳ хулосасини эълон қиламиз.

Хоразм вилоят халқ таълими бошқармаси Ахборот хизмати.
👉@Xorazm_XTB
Сурхондарё вилоят халқ таълими бошқармаси 2020 йил 22 май куни ижтимоий тармоқлар орқали “СУРХОНДАРЁ – “Ўқитувчилар: Бир кунлик иш ҳақимиз Сардобага, яна бир кунлиги мактаб таъмирига ўтказилди” мазмундаги мақола юзасидан қуйидагиларни маълум қилади.

Мазкур мурожаат Сариосиё туман халқ таълими бўлими мутахассислари томонидан ўрганилди.

Ўрганишда Сариосиё туман халқ таълими тизимида ишлайдиган ходимлар ташаббуси билан ихтиёрийлик асосида Сирдарё вилоятидаги Сардоба сув тўғонида юз берган бахтсиз ҳодиса оқибатларини бартараф этишга моддий томондан кўмаклашиш мақсадида 10-30 минггача пул маблағлари туманда фаолият юритаётган банклар орқали ўтказилганлиги маълум бўлди.

Бундан ташқари, умумтаълим мактабларини таъмирлаш учун ўқитувчиларнинг иш ҳақидан ҳеч қандай маблағ ушлаб қолинмаган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Сариосиё туман прокуратураси томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Сариосиё туман прокуратураси томонидан ўтказилаётган суриштирув ишлари якунланганидан кейин бу ҳақда вилоят халқ таълими бошқармаси томонидан маълумот берилишини маълум қиламиз.

Сурхондарё вилояти халқ таълими бошқармаси
ахборот хизмати
"Ta'lim yangiliklari" телеграм каналида "Хоразм вилояти Хива шаҳридаги 2-сонли умумий ўрта таълим мактаб директори ўқитувчиларини СМС орқали Хива шаҳридаги 56-мактаб интернатига чақиртириб, синф журналига йиллик баҳоларини қўйишни сўраганлиги, бу эса қонун қоидаларга тўғри келмаслиги" ҳақидаги маълумотга Хоразм вилоят халқ таълими бошқармаси томонидан
РАСМИЙ МУНОСАБАТ

2020 йил 26 май куни "Ta'lim yangiliklari" телеграм каналида "Хоразм вилояти Хива шаҳридаги 2-сонли умумий ўрта таълим мактаб директори ўқитувчиларини СМС орқали Хива шаҳридаги 56-мактаб интернатига чақиртириб, синф журналига йиллик баҳоларини қўйишни сўраганлиги, бу эса қонун қоидаларга тўғри келмаслиги" ҳақидаги матн эълон қилинди.
Мазкур маълумот Хоразм вилоят халқ таълими бошқармаси ишчи гуруҳи томонидан тегишли тартибда ўрганилди ва ўрганиш хулосаси бўйича қуйидагиларни маълум қиламиз:
Халқ таълими вазирининг 2020 йил 20 майдаги “Умумий ўрта таълим мактабларида 2019-2020 ўқув йилини якунлаш ҳамда ўқувчиларни аттестат (шаҳодатнома) билан таъминлаш тўғрисида”ги 130-сонли буйруғида жорий йилнинг 5 июнига қадар битирувчиларга аттестат (шаҳодатнома) бланкаларига қўйиладиган якуний баҳоларни attestat.uzedu.uz электрон тизимига киритиш лозимлиги кўрсатиб ўтилган. Буйруқнинг мазкур банди ижросини таъминлаш мақсадида Хива шаҳридаги 2-сон мактаб директори телеграм гуруҳи орқали мактаб ўқитувчиларини карантин талабларига риоя қилган ҳолда келишларини сўраган. Хива шаҳридаги 2-сонли мактаб биносида қурилиш жараёнлари бўлиб турганлиги сабабли Хива шаҳридаги 56-сонли ихтисослаштирилган мактаб интернати биносида 9-, 11-синфларига фанлардан дарс берувчи ўқитувчилар томонидан карантин қоидаларига риоя қилган ҳолда синф журналлари тўлдирилган. Ўқитувчилар вазиятдан фойдаланиб, ўзлари дарс берадиган қуйи синф журналларига ҳам йиллик баҳоларини қайд қилганликлари аниқланди. Мазкур жараёнда мактаб жамоасининг карантин талабларига қай даражада амал қилганликлари бўйича ваколат доирасида ўрганиб, хулоса беришларини сўраб, Хоразм вилояти ДСЭНБ бошлиғи А.Исмаиловга Хоразм вилоят халқ таълими бошқармасининг 2020.29.05 даги 02/7-13-546–сонли хати юборилганлигини маълум қиламиз.
Бундан ташқари, телеграм каналида эълон қилинган суръатдаги синф журнали Хива шаҳридаги 2-сонли мактабга тегишли эмаслигини аниқланди.
Шунингдек, ижтимоий тармоқда тарқатилган матнда мактабдаги қурилиш ишларига эркак ва аёл ўқитувчиларининг ҳам жалб қилинганлиги бўйича маълумот келтирилган. Бу юзадан ҳозирда Хива шаҳридаги 2-сонли мактабда қурилиш ишларини олиб бораётган “Хива Пирнахос қурилиш” хусусий ширкати иш юритувчиси Ойбек Худайберганов билан суҳбатлашилганда, қурилиш ишлари олиб борилаётган майдоннинг девор билан ўралиб, кириш қисмига соқчи қўйилганлиги, ҳамда мазкур ҳудудга бегоналар кириши қатъиян тақиқланганлигини маълум қилди. Шунингдек, қурилиш жараёнига 113 нафар ишчининг жалб қилинганлигини, ёрдамчи кучга эҳтиёжи йўқлигини таъкидлаб, мазкур қурилишда ўқитувчилар аралашувига гувоҳ бўлмаганлигини таъкидлади.
Хива шаҳридаги 2-сонли мактаб ўқитувчилари билан онлайн тарзда суҳбатлашилганда, улар мактаб директори томонидан ҳеч қандай мажбурий меҳнатга жалб қилиш ҳолатлари содир бўлмаганлигини, фақат мактаб таъмирланиши муносабати билан синф хоналари жиҳозларини кўчиришда иштирок қилганликлари юзасидан онлайн тарзда тушунтириш хати тақдим қилдилар.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, мактаб директори томонидан ўқитувчилар мажбурий меҳнатга жалб қилинмаганлигини маълум қиламиз.

Хоразм вилоят халқ таълими бошқармаси Ахборот хизмати.
👉@Xorazm_XTB
FACEBOOK ижтимоий тармоғининг “Коррупция ва ноҳақликлар” гуруҳида Отабек Нуритдинов томонидан эълон қилинган маълумотга Хоразм вилоят халқ таълими бошқармаси томонидан
РАСМИЙ МУНОСАБАТ.

Жорий йилнинг 28 май куни FACEBOOK ижтимоий тармоғининг “Коррупция ва ноҳақликлар” гуруҳида Отабек Нуритдинов томонидан матн эълон қилинди. Мазкур матнда Урганч шаҳридаги 28-сон мактабнинг тасвирий санъат фани ўқитувчиси Низамутдинова Альбина Ренатовна томонидан мактабда содир қилинаётган ноҳақликлар, қонунбузарликлар бўйича бир қанча маълумотлар келтирилган.
Ижтимоий тармоқда эълон қилинган мазкур маълумот бўйича қуйидагиларни маълум қиламиз.
А.Низамутдинова мурожаатида келтирилган маълумотлар бўйича вилоят халқ таълими бошқармаси томонидан расмий муносабат билдирилган бўлиб, фақат битта банди бўйича қуйидагиларни маълум қиламиз:
А.Низамутдинова 2020 йил 20 май куни мактаб касаба уюшмаси раиси Л.Сапарова номига Ф.Ибрагимова томонидан унга нисбатан қилинаётган ноҳақликлар юзасидан ёзма мурожаат қилган.
2020 йил 26 май куни эса Ф.Ибрагимова ўқитувчи А.Низамутдинова билан ўзаро келишмовчилик юзасидан ёзма шаклда телеграм орқали касаба уюшмаси раисига мурожаат қилган.
Мактаб касаба уюшмаси раиси Л.Сапарова мазкур мурожаатларни ёлғиз ўзи кўриб чиқа олмаслиги, карантин муносабати билан касаба уюшмаси аъзоларини йиғиш имкони йўқлигини, карантин тугагач кўриб чиқиши ҳақида мурожаатчиларни огоҳлантирган. Сўнгра, Урганч шаҳар касаба уюшмаси масъулларидан крантин талабларига риоя қилган ҳолда касаба уюшма аъзоларини ва мурожаатчиларни йиғиши мумкинлиги бўйича ижобий фикр олгач, 2020 йил 27 май куни йиғилиш ўтказишни режалаштирган. Бироқ А.Низамутдинова мазкур йиғилишга келишни рад қилганлиги сабабли йиғилиш тўхтатилган.
Хулоса ўрнида, Урганч шаҳридаги 28-сон мактаб ўқитувчилари А.Низамутдинова ҳамда Ф.Ибрагимоваларнинг мурожаати юқорида келтирилган сабабларга кўра ҳозирги кунга қадар мактаб касаба уюшмаси томонидан кўриб чиқилишининг имкони бўлмаганлигини маълум қиламиз.
Хоразм вилоят халқ таълими бошқармаси Ахборот хизмати.
👉@Xorazm_XTB
Facebook ижтимоий тармоғида Янгийўл шаҳри ҳокими ўринбосари Р.Сайлиев ўқитувчиларга ишламаяпсизлар, деган баҳона билан тазйиқ ўтказаётгани ҳақида пост эълон қилинди.

Постда ҳокимнинг мактаб фаолиятига аралашишга ҳаққи йўқлиги мазмунидаги фикрлар баён этилган.

Ҳозирда мазкур маълумотлар мутасадди ходимлар томонидан ўрганилмоқда. Ўрганиш натижалари ҳақида маълумот тақдим этилади.

@xtv_press
Самарқанд вилояти, Нарпай туманида ўқитувчилар мактаб ҳожатхонасини тозалашга мажбурланди рукни остида интернетда тарқалган хабарлар бўйича қуйидагиларни маълум қиламиз:

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазири Назорат-ҳуқуқий хизмати мазкур ишни ўрганиб чиқади.

Самарқанд вилоятида карантин тизими кучайтирилгани сабабли, ҳозирда Назорат-ҳуқуқий хизмати ходимларининг вилоятга бориш имконияти мавжуд эмас.

Вилоятда карантин тизими юмшатилгач Назорат-ҳуқуқий хизмати ходимлари Нарпай туманига бориб вазиятни ўрганади ва тегишли чораларни кўради.

Шу ўринда, Нарпай тумани Халқ таълими бўлими мудири Мирзоҳид Йўлдошевга нисбатан Самарқанд вилояти халқ таълими бошқармаси мурожаатига кўра мажбурий меҳнатга йўл қўйгани учун қонунчилик доирасида чора кўрилади.

Самарқанд вилояти ҳокимияти матбуот хизмати Нарпай туманида юзага келган вазият бўйича эълон қилган видеосида 33-мактаб директори Зуҳра Даминованинг фикрига таяниб, туманда мажбурий меҳнат ҳолатини ОАВ вакилларига Халқ таълими вазири Назорат-ҳуқуқий хизматининг Самарқанд вилоятидаги вакили эълон тарқатган деган иддао келтирилган. Мазкур иддаолар нотўғри эканлиги бўйича Халқ таълими вазирлигида далиллар мавжуд.

@xtv_press
Forwarded from Muxbir Daliev
Расмий муносабат

Ассалому алейкум хурматли блогер Хуршидбек!

Телеграмм каналингизда 2020 йил 29 май куни “Избосканда ХТБнинг асосий иши “юриш”га айланди. Таьлим эса тўхтаб қолган.” мавзусидаги хабар юзасидан Избоскан туман халқ таълими бўлими матбуот хизматининг муносабати.

Биринчидан, Мухтарам Президентимизнинг Андижон вилоятига ташрифи вақтидаги халқимизнинг соғлиги биринчи ўринда туриши, кечки пайтларда карантин қоидаларига амал қилган ҳолда оилавий пиёда юриш сайрларини уюштириш борасидаги тавсияларини инобатга олиб, кечки оилавий сайрлар бўйича тавсия берилган.

Иккинчидан, хар бир ташкилотда соат 18:00 да иш вақти тугаганидан сўнг, ўз оиласи билан карантин қоидаларига риоя қилган ҳолда кечки пиёда сайрлар тарғиботини қилиш, ҳар бир раҳбар ходимнинг оила аъзоларини соғлом турмуш тарзига етаклаш мақсадида тизим ходимларига берилган тавсияларнинг нимаси ёмон? Айниқса, ҳозирги инсон хаёти ва соғлиги қадрланадиган бир пайтда, кечки сайрдан айб топиш ўринлими?

Учинчидан, расм ёки видеоларга келсак, кечки сайрларни намуна сифатида ижтимоий тармоқларда ёритиш орқали тарғиботни кучайтириш, намуна бўлиш муҳим деб ўйлаймиз. Яна бир бор бу айнан халқимизнинг соғлигини мустаҳкамлаш мақсадида тавсия берилганлигини эслатиб ўтамиз.

Тўртинчидан, сайр, албатта, ҳоҳловчилар учун. Берилган тавсияда сайр қилиш ва ижтимоий тармоғларда ёритиш мажбурийлиги белгиланмаган.
Шунингдек, мазкур тавсия берилган кун - 29 май куни ҳолатига онлайн дарслар ва ўқув йили якунланган, лекин шунга қарамай, таълим сифатини ошириш юзасидан 11-синф битирувчиларини ОТМга кириш учун тайёрлаш ишлари бошланди. Бу жараёнда битирувчилар онлайн, офлайн, “e-Sinov” платформалари, “DTM.uz”сайтлари орқали, кириш тестларига тайергарлик кўрмоқдалар. Пандемия шароитида ўқитувчи ва ўқувчилар учун ўз билим ва тажрибаларини ошириш мақсадида танловлар, онлайн олимпиадалар, битирувчиларни олий таълимга йўналтириш учун онлайн платформалар иш фаолияти юритаётганлиги таълим тизими тўхтаб қолмаганлигининг яққол далилидир.

ИЗБОСКАН ТУМАН ХАЛҚ ТАЪЛИМИ БЎЛИМИ МАТБУОТ ХИЗМАТИ

Каналга уланиш учун:👇
https://t.iss.one/muxbir1
Президент Шавкат Мирзиёев Сергели туманининг 5А мавзесида фойдаланишга топширилган 329-умумтаълим мактаби фаолияти билан танишди.
1680 ўқувчига мўлжалланган ушбу таълим масканини ташкил этишда Президент мактаблари тажрибасидан фойдаланилган.
- Кейинчалик ижтимоий муаммоларни бартараф этишга маблағ сарфламаслик учун бугун шу маблағни мактабларга беришимиз керак, - деди Шавкат Мирзиёев танишув чоғида.

Президент Шавкат Мирзиёев ознакомился с деятельностью общеобразовательной школы №329, сданной в эксплуатацию на массиве Сергели-5А.
При создании образовательного учреждения, рассчитанного на 1680 учащихся, использовался опыт Президентских школ.
- Мы должны инвестировать в школы сегодня, чтобы завтра не приходилось тратить деньги на решение социальных проблем, - сказал Шавкат Мирзиёев.

#Mirziyoyev #safar #Sergeli #maktab

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter