Laylo Rustamova
1.4K subscribers
919 photos
396 videos
5 files
1.15K links
Head of PR at IT Education Association

Instgram: https://www.instagram.com/laylorustamova/
Facebook: https://www.facebook.com/Laylo Rustamova
Telegram: https://t.iss.one/LayloRustamova
Download Telegram
Ижтимоий тармоқларда Сурхондарё вилояти, Сариосиё туманидаги умумтаълим мактаб ўқитувчиларининг бир кунлик иш ҳақи Сардобага, яна бир кунлиги мактабларни таъмирлаш учун ўтказилганлиги ҳақида тарқатилган хабар юзасидан қуйидагиларни маълум қиламиз.

Мазкур ҳолат Сариосиё тумани халқ таълими бўлими мутахассислари томонидан ўрганилди. Натижада туман халқ таълими тизимида ишлайдиган ходимлар ташаббуси билан ихтиёрийлик асосида Сирдарё вилоятидаги сув тўғонида юз берган бахтсиз ҳодиса оқибатларини бартараф этишга моддий жиҳатдан кўмаклашиш мақсадида ҳар бир ҳодимдан 10 000 мингдан 30 000 минг сўмгача пул маблағи йиғилиб, банк орқали ўтказилганлиги маълум бўлди. Мактабларни таъмирлаш учун эса ўқитувчиларнинг иш ҳақидан пул ушлаб қолинмаган.

Ҳозирда мазкур ҳолат бўйича Сариосиё туман прокуратураси томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда. Ушбу суриштурув якунланганидан кейин қўшимча маълумот берилади.

Сурхондарё вилояти Халқ талими бошқармаси Матбуот хизмати
Қўшма хат (2).pdf
149.2 KB
ЎҚИТУВЧИЛАРНИНГ ТАЪТИЛ ПУЛЛАРИ КАМАЙИБ КEТИШИ БЎЙИЧА ХАВОТИРГА ЎРИН ЙЎҚ!

Ўқув йили якунлангани муносабати билан мамлакатимиздаги таълим соҳасида фаолият олиб борадиган ходимлар, жумладан, ўқитувчиларимиз меҳнат таътилига чиқишга тайёргарлик кўриш билан бир қаторда, ҳозирги кунда вазирликка келаётган кўплаб мурожаатлардан ҳамда ижтимоий тармоқларда муҳокама қилинаётган саволлардан келиб чиқиб, ходимларга йиллик асосий меҳнат таътили учун тўловларни амалга ошириш учун ўртача иш ҳақини ҳисоблашда Директор жамғармасидан тўланган тўловлар инобатга олинмаслиги хавотир солмоқда.

Шу муносабат билан ҳамда халқ таълими тизими ходимларини моддий қўллаб-қувватлаш ва таътил пулларини камайиб кетишини олдини олиш мақсадида, тизимдаги таълим муассасалари ходимларининг меҳнат таътили тўловларида Директор жамғармасидан амалга оширилган тўловларни ҳам инобатга олиниши бўйича кўрсатма хати тақдим этилди (илова қилинади).

Ҳурматли Ўқитувчилар ёзги меҳнат таътилингиз мароқли ўтсин!

Халқ таълими вазирлиги
Мактабларда битирувчиларга аттестатлар қандай тартибда берилади?
❗️Халқ таълими вазирлиги томонидан аттестат бланкалари буюртмалар асосида ҳудудий бошқармалар ва туман (шаҳар) халқ таълими бўлимларига 1 июнга қадар етказилади.

Аттестат ва шаҳодатнома бланкаларини чоп этиш учун давлат бюджетидан маблағ ажратилади.

Туман (шаҳар) халқ таълими бўлимлари 3 тилда (ўзбек, рус, инглиз) тўлдирилган, битирувчи ҳақидаги маълумотлар компьютерда ёзиган (аввал қўлда ручка билан ёзилган), электрон тизими орқали QR-код белгиси қўйилган тайёр аттестатларини 10 июнга қадар мактабларга етказиб беради.
Мактаблар аттестатларнинг электрон (сканер) шаклини 15 июнга қадар битирувчиларга бепул етказилади.

Эслатиб ўтамиз, бу йил пандемия ҳолатини инобатга олиб, атттестат ва шаҳодатномалар битирувчиларга электрон (сканер) кўринишида берилади.

@xtv_press
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тафсилот | Республикамизда фрилансерлик соҳасини ривожлантириш

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram
Forwarded from BVMMTB.UZ | Rasmiy kanal
Данные о расследовании чиновниками ОблУно по распространенной в социальных сетях информации о поборах среди учителей по 125 000 сумов с в школах Бухарской области.

Специалистами Областного управления народного образования проведено дистанционное расследование этой информации, не нарушая правил местного карантина.
В ходе опроса выяснилось, что со стороны руководства учебных заведений области такого распоряжения учителям не давалось. Кроме того, был проведен общественный опрос в группах учителей, организованных в приложении Телеграмм, где эта информация также не нашла своего подтверждения. Вместе с этим, для предотвращения подобных случаев в будущем, была проведена разъяснительная работа с руководителями государственных органов образования и руководителями учебных заведений. Было указано, что :
- Руководители школ не имеют права собирать незаконные деньги у учащихся и их родителей, а также у сотрудников образовательного учреждения.
В эти дни в социальных сетях все чаще появляются сообщения о сборах, связанных со школой. В связи с этим было подчеркнуто, что помощь в восстановлении школы должна быть добровольной – без принуждения, если кто-то хочет создать дополнительные условия для учебы своего ребенка, отремонтировать что-либо или оказать школе какую – либо иную помощь , он может сделать это беспрепятственно. Родители хорошо осведомлены о материально-техническом состоянии школ на местах. В целях предупреждения принудительного сбора денег у учителей и родителей, при сборе денег нужно избегать одинакового подхода к положению людей, администрации школ поручено принять во внимание, что многие семьи испытывают экономические трудности в период нынешней пандемии и потому обеспечить правильный подход в решении этого вопроса.
Кроме того, были проведены разъяснительные работы о том , что школы могут привлекать дополнительные средства – через привлечение спонсоров, что спонсоры могут быть из различных компаний, а также из числа бывших выпускников, и что спонсорство должно быть организовано добровольно и на законных основаниях, чтобы средства должны быть перечислены на счёт школы и должны быть созданы условия для получения информации о расходах.

В связи с этим ОблУНО призывает СМИ и представителей общественности к сотрудничеству в деле по повышению авторитета учителя, а также выразил готовность сотрудничать с ними по любой иной информации.

Ўзбек тилида:
Forwarded from BVMMTB.UZ | Rasmiy kanal
Ижтимоий тармоқларда Бухородаги мактабларда ўқитувчилардан 125 минг сўмдан пул йиғилаётганлиги тўғрисида тарқалган маълумот юзасидан

Вилоят халқ таълими бошқармаси мутасаддилари томонидан жойларда карантин қоидаларини бузмаган ҳолда, масофадан туриб ушбу маълумот юзасидан суриштирув ўтказилди.
Суриштирув давомида вилоятдаги мактаб раҳбарлари томонидан ўқитувчиларга бундай кўрсатма берилмаганлиги аниқланди. Бундан ташқари, ўқитувчилар учун ташкил этилган телеграм гуруҳлари орқали жамоатчилик сўрови ўтказилганда ушбу ҳолат ўз тасдиғини топмаган.
Шунингдек, бу каби ҳолатларга келгусида йўл қўймаслик ҳамда олдини олиш мақсадида халқ таълими бошқарув органлари ва таълим муассаса раҳбарларига тушунтириш ишлари олиб борилди.
Ўқувчилар ва уларнинг ота-онлари ҳамда таълим муассаса ходимларидан ноқонуний пул йиғилишига мактаб раҳбарлари ҳақли эмас.
Айни кунларда ижтимий тармоқларда мактаб таъмири билан боғлиқ пул йиғимлари ҳақида хабарлар кўпаймоқда. Бу борада, мактаб таъмирига ёрдам ихтиёрий бўлиши кераклиги, агарда кимдир ўз фарзандини ўқишига қўшимча шароит яратмоқчи, ниманидир таъмирламоқчи ёки мактабга яна қандайдир ёрдам бермоқчи бўлса уни бемалол қилиши мумкинлиги таъкидланди.
Жойларда мактабларнинг моддий-техник аҳволи қандай эканлигини ота-оналар яхши билишади. Лекин ҳаммага бир хил ёндашиб, ўқитувчилар ва ота-оналардан мажбурий пул йиғиш ҳолатларини олдини олиш, ҳозирги пандемия шароитида кўпчилик иқтисодий қийинчиликни бошидан ўтказаётганлиги сабабли ҳам бу масалада мактаб маъмурияти томонидан тўғри ёндашувни таъминлаш кўрсатмаси берилди.
Бундан ташқари, мактаблар ҳомийларни жалб қилган ҳолда қўшимча маблағ топиши мумкинлиги, ҳомийлар турли корхона, собиқ битирувчилардан иборат бўлиши ҳамда ҳомийлик ихтиёрий тарзда ва қонуний ташкил этилиб, пул маблағлари мактаб ҳисобига тушиши ва маблағни сарфланиши бўйича маълумот олиши учун шароит яратилиши кераклиги тўғрисида тушунтириш ишлари олиб борилди.

Шу ўринда, ОАВ ва жамоатчилик вакилларини ўқитувчининг нуфузини ошириш борасида ишларга ҳамкорликка чақиради, шунингдек, улар билан ҳар қандай маълумот юзасидан ҳамкорлик қилишга тайёрлигини билдиради.

По Русскуму:
Forwarded from UzReport.news via @PostBot
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
UZREPORT TV telekanali barcha bolajonlarni yaqinlashib kelayotgan bayram – 1-iyun «Xalqaro bolalarni himoya qilish kuni» bilan chin dildan tabriklaydi! 🎊🎉

Shu munosabat bilan telekanalda 1-iyun kuni soat 10:00da yangi onlayn loyihani tomosha qiling!

Loyiha O'zbekiston maktabgacha ta'lim vazirligi, xalq ta'lim vazirligi va Toshkent shahar hokimligi bilan hamkorlikda tayyorlangan.

UZREPORT TV rasmiy sahifasiga a'zo bo'ling!
👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEPd-hDJujcbGD8PSQ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
100 та саволга 100 та жавоб | Эркин Муродов – Халқ таълими вазирлиги бошқарма бошлиғи

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги жамоаси барча болажонларни 1 июнь - Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни билан муборакбод этади.

Соғлом ва баркамол болалар мамлакатимизнинг асосий бойлигидир. Сизлар - мамлакатимиз келажагисиз! Шундай экан, Сиз билим олишдан, ўз устингизда ишлашдан ва янгидан янги марраларни забт этишдан тўхтаманг.

Юртимиздаги барча ўқувчиларга болалик йиллари бахтли ва қувончли ўтишини тилаб қоламиз!
Чиноз тумани 34-сонли умуми йўрта таълим мактаби рус тили фани ўқитувчиси Мелиқулов Отабекнинг Халқ таълими вазирига йўллаган мурожаати бўйича Чиноз тумани Халқ таълими бўлимининг жавоб хати.

Чиноз тумани Халқ таълими бўлими туманда фаолият кўрсатиб келаётган 47 та умумий ўрта таълим мактаблари, 1 та Сил ва нафас олиш органлари сурункали касалликлари хавфи бўлган болалар гуруҳи учун санатория турдаги ихтисослаштирилган 4-сонли мактаб интернати ва 1 та Республика қиз болалар учун ўқув-тарбия муассасаси директорларига Халқ таълими вазирининг 2020 йил 20 майдаги “Умумий ўрта таълим мактабларида 2019-2020 ўқув йилини якунлаш ҳамда ўқувчиларни аттестат (шаҳадодтнома) билан таъминлаш тўғрисида”ги буйруғи мазмуни билан таништирган, барча таълим муассасаларида журнал ёзиш, китоб топшириш, турли хил масалалар баҳонаси билан ўқувчи ва ўқитувчиларни чақирмаслик ҳамда таълим муассасаларида карантин қоидаларига тўлиқ риоя этилиши бўйича топшириқлар берилган.

Тумандаги 34-сонли мактаб директори Е.Шамсиевадан ҳолат бўйича тушунтириш олинди. Бунда карантин қоидаларига риоя этган ҳолда оралиқ масофаларни сақлаган ҳолда ўқув йилини якунлаш бўйича йиғилиш ўтказилган. Ушбу йиғилишда каникул даврида ўқитувчиларнинг ўз малакасини ошириши, онлайн касбий ривожлантириш дастурлари орқали ёз давомида ўз устида ишлашлари, АКТ воситаларидан эркин фойдалана олишни ўрганиш, телевизион дарслардан фойдаланган ҳолда ўзларининг малакасини ошириб бориши бўйича тавсиялар берилган. Ушбу тавсиялар ичида видеодарслар яратишни ўрганиш, масофадан ишлаш жараёнида самарали натижа бериши тажрибада синалганлиги айтилган.

Чиноз тумани Халқ таълими бўлими
Forwarded from ХТБ Тошкент тумани
Тошкент тумани халқ таълими бўлими жорий йилнинг 31 май куни t.iss.one/sizdantelegram номли телеграм каналида чиқарилган “Кошки, тилхатнинг тили бўлса!” номли мақола юзасидан қуйидагиларни маълум қиламиз.
Мазкур масалага ойдинлик киритиш бўйича жорий йилнинг 31 май куни Тошкент туманидаги 12-сонли умумтаълим мактабининг бошланғич синф ўқитувчиси Ф.Хусанованинг хонадонига ташриф буюрилиб Ф.Хусанова билан суҳбат ўтказилди.
Сухбат жараёнида Ф.Хусанова “Саховат ва кўмак” жамғармасига ойлик иш ҳақидан 30 минг сўмини ўтказиш бўйича мактаб директори номига ўз ихтиёри билан ариза ёзганлигини ва бу масалада ҳеч қандай телеграм каналлар ва ҳеч кимга бу масалада эътирозли мурожаат қилмаганлигини айтиб ўтди.
Шунингдек 12-сонли мактаб директори О.Турғунов ҳам мактаб ўқитувчиларига “Саҳоват ва кўмак” жамғармасига пул ўтказиш бўйича топшириқ бермаганлигини маълум қилди.
Юқоридаги сарлавха остида ёзилган ариза юзасидан ижтимоий тармоқларда тарқалган эътирозли маълумот ўз тасдиғини топилмаганлигини маълум қиламиз.

Тошкент тумани Халқ таълими бўлими

Каналга қўшилиш:👉
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEag0sy41IbL4PlJqQ
Ижтимоий тармоқда “Бўкадаги мактаб ўқитувчилари бир неча кундан бери мажбурий меҳнатга жалб этилмоқда” мавзусида хабар эълон қилинди.

Хабарда ёзилишича, Тошкент вилояти, Бўка тумани ХТБга қарашли 3-умумий ўрта таълим мактаби ўқитувчилари директор томонидан мажбурий меҳнатга жалб этилган. Ўқитувчиларни мажбуран уйидан чақиртирилган. Шу билан бирга, хабарда карантин вақтида заруратсиз кўчага чиқиш мумкин эмаслиги қайд этилган. Мажбурий меҳнат давлатимиз раҳбари томонидан тақиқланишига қарамай, қарорини бажарилмаётгани танқид қилинган. Хабар сўнггида ўқитувчиларни мажбуран ишлатганларга чора кўрилмайдими, дея савол билан мурожаат қилинган.

Айни вақтда мазкур хабар мутасадди ходимлар томонидан ўрганилмоқда.
Forwarded from SamTVR | MTRK
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Янгиликлар 24 ǀ Ёшларни билим олишга кенг жалб қилиш, онлайн таълимнинг самарадорлигини ошириш ва иқтидорли ўқувчиларни аниқлаш мақсадида Самарқанд вилоятида танлов ташкил этилди
2020-2021 ўқув йилидан бошлаб 1-4-синфларда жисмоний тарбия фани ҳафтасига бир мартага туширилиши бўйича мурожаатларга қуйидагиларни маълум қиламиз.

Ўзбекистон Республикаси Бош давлат санитария шифокори томонидан 2018 йил 27 апрелда тасдиқланган Санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларида 1-4-синф ўқувчиларининг ҳафталик ўқув соати жами 88 соат белгиланган.

Амалда бу соат 98,5 соатни ташкил этиб, белгиланган меъёрдан 10,5 соат ошиб кетган. Шу сабабли, бошланғич синфларнинг ўқув соатлари Санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига мувофиқлаштирилди.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати раиси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири томонидан тасдиқланган 2019 йил 30 сентябрдаги “Ўзбекистон Республикаси Президентининг 5 ташаббусини амалга ошириш тўғрисида”ги мажлис баёни ижросини таъминлаш мақсадида умумий ўрта таълим мактабларида доимий тарзда оммавий спорт турлари мусобақаларини ўтказиш орқали ўқувчиларнинг жисмоний соғлом бўлишлари, улар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш ишлари йўлга қўйилган.

Шу сабабли, 1-4-синфларда “Жисмоний тарбия” фанининг ҳафталик ўқув юкламаси 1 соатдан белгиланди.

@xtv_press
Сурхондарё вилояти Халқ таълими бошқармаси томонидан Facebook ижтимоий тармоғида гўё Музработ туманидаги 48-умумий ўрта таълим мактаби директори Норқулов Фозил Олимшоевич ва мазкур мактаб директор ўринбосари А.А.нинг овози сифатида тарқатилган аудиоёзув ва ушбу хабарда келтирилган важлар юзасидани қуйидагилар маълум қилинади.

Ушбу ҳолат юзасидан Ф.Норқулов ёзган тушунтириш хатида жумладан шундай жумлалар бор: “Ушбу аудио ёзувни қайта-қайта эшитиб, шуни сездимки, бу ёзувдаги овоз менга тегишли эмас. Мен ўринбосарим А.А.ни бундай сўзлар билан ҳақорат қилмаганман. Бу ёзув ғаразли шахслар тарафидан устакорлик билан сохталаштирилган ёки монтаж қилинган, деб ўйлайман. Кимлардир менга нисбатан ивғогарлик қилган. Мен мурожаат муаллифларидан ушбу аудио ёзув айнан менга тегишли эканлигини исботлаб беришларини сўрайман.

Шунингдек, жорий йилнинг мактабимизни аккредитациялаш жараёнида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 7 июндаги 470-сонли қарори билан тасдиқланган давлат таълим муассасалари ҳамда нодавлат таълим ташкилотларини аттестациядан ва давлат аккредитациясидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низом “ талаблари қўпол равишда бузилган. Шу боис мактаб педагогик жамоаси туман аккредитация комиссиясининг тегишли қароридан норози бўлиб, алоқадор вилоят ва Республика ташкилотларига мурожаат қилди.

Ваколатли идоралар томонидан бизнинг важларимиз ўрганиб чиқилиб, мактабимиз карантин билан боғлиқ вазият юмшагандан сўнг қайта аккредитация қилиниши ҳақида маълум қилинди.” Ушбу аудиоёзувни А.А. бундай изоҳлаган: “Бундан бир неча ой аввал мактабимиз директори Ф.Норқулов билан иш вақтидан кейин ўзаро баҳслашиб, айтишиб қолган эдик. Аммо Ф.Норқулов мени қўпол сўзлар билан ҳақорат қилган эмас. Кейинчалик бир-биримиздан кечирим сўраб , ярашиб кетдик. Мен аллақачон Ф.Норқуловни кечирганман ундан норози эмасман. Унга нисбатан ҳеч қандай эътирозим йўқ. Мен эшитган аудиоёзув менга ва Ф.Норқуловга тегишли эмас. Кимлардир бизни беобрў қилиш, орамизга низо солиш ниятида томоша кўрсатаётганга ўхшайди. “Юқорида баён этилган фикрларга қўшимча изоҳнинг ҳожати йўқ, деб ўйлаймиз. Кўриниб турибдики, ушбу аудиоёзувдаги овозлар айнан Ф.Норқулов ва А.А. га тегишли дейиш учун ҳеч қандай қонуний асос йўқ.

Сурхондарё вилояти Халқ таълими бошқармаси
матбуот хизмати
Ижтимоий тармоқда «Марғилон шаҳар халқ таълими бўлими мудири ўз амалини суистеъмол қилмоқда...» мазмундаги мурожаатга вилоят халқ таълими бошқармасининг
МУНОСАБАТИ
Ушбу мурожаат вилоят халқ таълими бошқармаси томонидан назоратга олинган. Хабар соҳа мутахаcсислари томонидан ўрганилмоқда. Шикоят атрофлича ўрганилиб бўлгандан сўнг, натижа ва хулосалар тегишли тартибда эълон қилинади.
Фарғона вилоят халқ таълими бошқармаси ахборот хизмати.

https://t.iss.one/FargonaviloyatXTB
2020 йил 31 май куни ижтимоий тармоқ орқали Бўка туманидаги мактаб ўқитувчилари бир неча кундан бери мажбурий меҳнатга жалб этилаётганлиги, Тошкент вилояти, Бўка тумани ХТБга қарашли 3-умумий ўрта таълим мактаби ўқитувчилари мактаб директори томонидан мажбурий меҳнатга жалб этилганлиги, ўқитувчиларни мажбуран уйидан судрагандек олиб келишаётганлиги юзасидан тарқалган хабарга асосан ходимлар томонидан йул қўйилган камчиликларни бартараф қилиш ва қонунийликни таъминлаш мақсадида Адлия бошқармаси, Бўка туман Адлия бўлими ва халқ таълими бўлими ходимлари ва Бўка тумани Давлат меҳнат ҳуқуқ инспектори С.Ш.Файзиев томонидан 2020 йил 01 июнь куни ўрганиш ўтказилди.

Мазкур тарқалган хабар юзасидан ўтказилган ўрганиш давомида Бўка тумани 3-умумий урта таълим мактаби директори Суннатиллаев Аҳмаджон томонидан 2020 йил 29 апрель куни мактаб ўқитувчи ходимларини мажмурий тарзда меҳнатга жалб қилган ҳолати аниқланган.
Ходимларни мажбурий меҳнатга жалб қилганлиги ҳолати юзасидан мактаб ўқитувчиларидан тушунтириш хатлари олинганида мурожаат важлари ўз тасдиғини топганлиги маълум бўлди.

Бу билан Бўка тумани 3-умумий ўрта таълим мактаби директори Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 10 май 349-сон “Ўзбекистан Республикасида мажбурий меҳнатга барҳам беришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ҳамда Ўзбекистан Республикаси Меҳнат кодексининг 7-модда талабларига риоя қилмаганлиги ҳолати аниқланган.

Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда, Бўка тумани 3-умумий ўрта таълим мактаби директори Аҳмаджон Суннатиллаевга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 51- моддаси 1-қисми билан базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 (эллик бараварича) баробари, яъни 11 150 000 (ўн бир миллион бир юз эллик минг) сўм миқдорида жарима таъсир чораси қўлланилган.

Тошкент вилояти Халқ таълими бошқармаси
матбуот хизмати
“Ишонч” газетасининг 28 майдаги 53-сонида Андижон шаҳридаги 1-сонли умумтаълим мактаби директори ва мактаб ўқитувчи ўртасида келиб чиққан можароли ҳолат ва директор ўқитувчининг дарс соатларини асоссиз олиб қуйганлиги тўғрисида эълон қилинган мақолада келтирилган ҳолатлар вилоят халқ таълими бошқармаси томонидан ўрганиб чиқилмоқда.

Ушбу мақолада кўтарилган масалалар атрофлича ўрганиб чиқилганидан сўнг, ўрганиш натижалари тўғрисида маълумотлар белгиланган тартибда эълон қилинади.

Андижон вилояти халқ таълими
бошқармаси Ахборот хизмати