Forwarded from Maktabgacha va maktab ta'limi vazirligi
#maktablarga_yordam
Учтепа туманидаги 14-сонли мактаб қайта таъмирдан сўнг замонавий қиёфада
Мазкур мактабда Инвестиция дастури доирасида бунёдкорлик ишлари амалга оширилди ва капитал таъмирдан чиқарилди.
Маълумот учун:
Учтепа туманидаги ушбу мактаб 1984 йилда қурилган бўлиб, ҳозирги кунда 1250 ўринга мўлжалланган.
Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram

Forwarded from Shavkat Mirziyoyev_press-service
Айни пайтда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг БМТ Бош Ассамблеясининг 75-сессиясидаги нутқи бошланди.
Маълумки, давлатимиз раҳбари 2017 йил сентябрда Нью-Йорк шаҳрида бўлиб ўтган БМТ Бош Ассамблеясининг 72-сессиясида қатор муҳим таклиф ва мулоҳазаларни баён этган эди. Уларнинг барчаси жаҳон ҳамжамияти томонидан кенг қўллаб-қувватланиб, амалиётга татбиқ этиляпти.
Ўзбекистон Президенти бу гал ҳам кўплаб ташаббусларни илгари суриши кутилмоқда.
—
В настоящее время на 75-й сессии Генеральной Ассамблеи ООН началось выступление Президента Республики Узбекистан Шавката Мирзиёева.
Как известно, лидер нашей страны в своей речи на 72-й сессии Генассамблеи ООН в сентябре 2017 года в Нью-Йорке озвучил важные предложения по некоторым вопросам глобального развития. Все они широко поддержаны мировым сообществом и претворяются в жизнь.
Ожидается, что и в этот раз Президент Узбекистана выдвинет ряд важных инициатив.
#Mirziyoyev #UN #birgakuramiz #смотримвместе
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twit

2020-2021 ўқув йилига дарслик тўплами учун
ижара тўлов миқдорлари белгиланди
Дарсликлар тўплами учун ижара тўловларини ҳисоблаш тизимини тубдан такомиллаштириш, соддалаштириш ва ота-оналарга қулайликлар яратиш мақсадида 2020-2021 ўқув йилидан бошлаб, бир дона дарслик ёки машқ дафтари учун ягона ижара тўлови жорий қилинди. Бунда, бир дона дарслик ёки машқ дафтари учун ягона ижара тўлови 2200 сўм ҳисобланиб, тўплам таркибидаги дарсликлар ва машқ дафтарлари сонидан келиб чиқиб, синфлар ва таълим тиллари кесимида ижара тўлови миқдорлари белгиланди.
Пандемия шароитидан келиб чиқиб, 2020-2021 ўқув йили учун истисно тариқасида умумтаълим муассасасида дарсликлар тўплами учун ижара тўловини амалга ошириш муддати жорий йилнинг 10 октябригача узайтирилди. Шу билан биргаликда, ота-оналарда мазкур тўловни амалга ошириш билан боғлиқ муаммо мавжуд бўлса, ижара тўлови муддатини узайтириш тўғрисида умумтаълим муассасасига мурожаат қилишлари мумкин. Ижара тўлови муддати узайтирилган ҳолларда, мазкур тўловнинг 50 фоизи 10 октябргача, қолган қисми эса 30 ноябргача тўланиши лозим.
Давлатимиз томонидан ижтимоий ҳимояга мухтож бўлган оилалардаги ўқувчиларни умумтаълим мактаб кутубхона жамғармаси томонидан дарсликлар тўплами билан бепул таъминлаш тартиби ўрнатилган.
Таъкидлаш жоизки, ўрнатилган тартибга асосан дарсликлар тўлиқ тўпламда ижарага берилади.
Дарсликлар тўпламлари тўлиқ берилмаган ҳолатларда ота-оналар Қорақарпоғистон Республикаси халқ таълими вазирлиги, вилоятлар халқ таълими бошқармалари ва Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармасининг қуйидаги келтирилган ишонч телефонларига мурожаат қилишлари мумкин. 👇👇👇
@xtv_press

Telegram
Xalq ta’limi vazirligi | Rasmiy kanal | Uyda ta'lim oling
https://telegra.ph/2020-2021-%D1%9E%D2%9Buv-jiliga-darslik-t%D1%9Eplami-uchun-izhara-t%D1%9Elov-mi%D2%9Bdorlari-belgilandi-09-23
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов Ўқитувчи ва мураббийлар куни арафасида мактабдаги илк устозини йўқлаб борди ҳамда #ustozingdan_xabar_ol хештеги остида челленж эълон қилди.
Батафсил видео👇👇👇
*****
Накануне Дня учителя и наставников министр народного образования Республики Узбекистан Шерзод Шерматов навестил своего первого учителя в школе и объявил челлендж под хештегом #ustozingdan_xabar_ol (Навести своего учителя)
Подробное видео 👇👇👇

Forwarded from Sherzod Shermatov
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Байрам арафасида устозларимиздан хабар олайлик!
Синфдошлар билан биринчи синф ўқитувчимизни йўқлаб борганимизда жуда хурсанд бўлдилар. Биринчи синфга борганимизга 36 йил бўлибди. Шу баҳона синфдошлар кўришиб, мактабга ҳам эсдалик совға бериб келдик.
Ҳозирги вақтда ҳаётда эришган натижаларингизда мактабингиздаги устозларингизнинг ўрни беқиёс. 1 октябрь “Ўқитувчи ва мураббийлар куни” арафасида улардан хабар олинса, кўнгиллари тоғдек кўтарилади. Баҳонада синфдошлар билан ўқувчилик давридаги хотираларни эслашга яна бир бор имконият яратилади.
Келинг, бундай хайрли амални ҳам ўзига хос челленжга айлантирайлик! Устозларингиз билан тушган видео ва фотолавҳаларни #ustozingdan_xabar_ol хештеги билан тарқатайлик.

Forwarded from Rustam Karimjonov
Халқ таълими вазирлиги томонидан 1-октябрь
"Устоз ва Мураббийлар куни" муносабати билан
Facebook ижтимоий тармоғида Profile frame ишлаб чиқилди.
Бу frameдан Сиз ўз Facebook profile да фойдаланишингиз ва #ustozingdan_xabar_ol хештегини жойлаб Устоз ва Мураббийларни қутлашингиз мумкин.
Ушбу профилга кириб "Try it" тугмасини босинг.
https://www.facebook.com/rustamkarimjonov
"Устоз ва Мураббийлар куни" муносабати билан
Facebook ижтимоий тармоғида Profile frame ишлаб чиқилди.
Бу frameдан Сиз ўз Facebook profile да фойдаланишингиз ва #ustozingdan_xabar_ol хештегини жойлаб Устоз ва Мураббийларни қутлашингиз мумкин.
Ушбу профилга кириб "Try it" тугмасини босинг.
https://www.facebook.com/rustamkarimjonov
Forwarded from Maktabgacha va maktab ta'limi vazirligi
РЕСПУБЛИКАДА ТЎЛАҚОНЛИ ФАОЛИЯТИНИ ТИКЛАГАН МАКТАБЛАР СОНИ 7 620 ТАГА ЕТДИ
Маълумки жорий пандемия шароитида 2020-2021 ўқув йилидан мактаблар фаолияти босқичма-босқич йўлга қўйила бошлади. Мактабларнинг очилиши тўғрисидаги қарорлар ҳар бир мактаб бўйича индивидуал тарзда санитария-эпидемиологик вазият инобатга олинган ҳолда Маҳаллий Кенгаш депутатлари рухсатидан сўнг қабул қилинмоқда.
Хусусан 7 сентябрь куни мамлакатимизда 431 та (4,3%) мактаб фаолиятини бошлаган бўлса, 14 сентябрдан 2 560 та (25,6%), 21 сентябрда 4 379 та (43,9%) мактаб фаолиятини тиклади.
28 сентябрь куни фаолиятини тиклаган мактаблар сони 76,3 фоизга етди. Бугун ўз фаолиятини тўлақонли равишда олиб бораётган мактаблар сони 7 620 тани ташкил қилди.
Эслатиб ўтамиз, мактаб фаолияти тикланмаган ўқувчиларнинг таълим олиши «Онлайн-мактаб» лойиҳаси доирасидаги телевизион дарслар орқали таъминланмоқда.
@uzedu

#Cўраган_эдингиз
ФАРЗАНДЛАРИНГИЗ ТАҚДИРИГА БЕФАРҚ БЎЛМАНГ!
Боласини масофавий таълим шаклида ўқитаётган оилаларда фарзандининг онлайн ўқиши учун шароит яратиб бермаган ота-оналарга нисбатан чора кўрилиши ростми?
ЖАВОБ:
Маълумки, 28 сентябрь куни фаолиятини тўлиқ тиклаган мактаблар сони 7620 тани ташкил қилиб, 76,3 фоизга етди. Жорий ўқув йилида мамлакатдаги коронавирус инфекцияси пандемияси билан боғлиқ эпидемилогик вазиятдан келиб чиқиб, ота-оналарга ўз фарзанди учун таълим олиш шаклини иҳтиёрий танлаш имконияти берилди.
Ўз навбатида, масофавий таълим усулини танлаган ота-оналарга бу катта масъулият юклади. Яъни ота-оналар “Онлайн мактаб” лойиҳаси доирасида эфирга узатилаётган теледарсларни кузатиш ва фан ўқитувчилари томонидан баҳоланишини таъминлаши, дарслар вақтида фарзандининг бошқа ишлар билан машғул бўлишига ёки дарсларнинг трансляцияси вақтида уйдан ташқарида бўлиш ҳолатларига йўл қўймаслиги, аниқроғи фарзандини таълим олишида ўз масъулиятини ошириши лозим.
Айтиш жоизки, Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги қонунининг 3-моддасига мувофиқ умумий ўрта таълим мажбурийлиги ҳамда 30-моддасига кўра Вояга етмаган болаларнинг ота-оналари ёки қонуний вакиллари боланинг қонуний ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилишлари шарт ҳамда уларнинг тарбияси, мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими олишлари учун жавобгарлиги белгиланган. Шу билан бирга, Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 47-моддасига мувофиқ Ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар томонидан вояга етмаган болаларни тарбиялаш ва уларга таълим бериш борасидаги мажбуриятларни бажармаслик, шу жумладан вояга етмаган болаларнинг маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этишига олиб келиши ва бундан ҳолатларнинг содир этилиши ота-онага нисбатан қонунчиликда белгиланган миқдорда жарима солиниши белгиланган.
Ҳозирча мазкур ҳолатлар юзасидан ота-оналарга чора кўриш ҳолатлари юзага келгани йўқ.
Шу ўринда ҳурматли ота-оналаримиздан бугунги мураккаб вазиятда фарзандлари учун масъулиятни икки карра ҳис қилиб, фарзандларимиз тақдирига, уларнинг таълим олиш жараёнига бефарқ бўлмасликларини сўраб қоламиз.

Тошкентдаги Халқаро конгресс марказида 1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар кунига бағишланган тантанали маросим бўлиб ўтмоқда. Унда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев иштирок этяпти.
Бу йилги табрик аввалгиларидан фарқ қилиб, мурожаат тарзида бўлмоқда. Унда Президент таълим ва илм-фанни ривожлантириш йўлидаги долзарб вазифалар ҳақида сўз юритяпти.
—
В Международном конгресс-центре в Ташкенте проходит торжественное собрание, посвященное 1 октября - Дню учителей и наставников. В нем принимает участие Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев.
В этом году праздничное поздравление адресуется в формате своеобразного послания к учителям, интеллигенции. Президент говорит об актуальных задачах по развитию образования и науки.
#Mirziyoyev #murojaat #1oktabr #talim #fan
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter

Азиз ўқитувчиларимиз, сизларни ўқитувчилар ва мураббийлар куни билан табриклайман!
Сизларни касб байрамингиз билан чин қалбимдан муборакбод этаман. Сизларга узоқ умр, сиҳат-саломатлик, ҳаётда жуда кўп қувонч, фаровонлик, ақлли, миннатдор ва меҳрибон ўқувчилар тилаб қоламан.
Юракларингиз сахийлиги, чексиз сабр-тоқатингиз, фидойилик ва ўқувчиларингизга бўлган муҳаббатингиз учун ташаккур.
****
Уважаемые учителя, поздравляю Вас с Днем учителя и наставника!
Желаю вам крепкого здоровья, больше радости в жизни, личного благополучия и хороших, благодарных, любящих учеников.
Спасибо вам за щедрость ваших сердец, безграничное терпение и понимание, преданность делу и любовь к своим ученикам.

2020-2021 ўқув йилида вариатив ўқув режаларини тажриба-синовдан ўтказиш давом эттирилади
Халқ таълими вазирининг тегишли буйруғига мувофиқ, 2019-2020 ўқув йилининг 3-чорагидан бошлаб умумий ўрта таълим мактабларининг 10-11-синфларида 5 та йўналишда вариатив ўқув режалар тажриба-синов сифатида жорий этилган эди.
Вариатив ўқув режаларини жорий қилишдан мақсад ўқувчиларнинг ўзи қизиққан фанларни чуқур ўрганишига шароит яратиш, мактаб битирувчиларининг олий ўқув юртига кириш имтиҳонига тайёргарлик кўришини таъминлаш ва юқори синфларда ўқув жараёнини касбларга йўналтирилган ҳолда ташкил этишдан иборат.
Бунда, вариатив ўқув режалар доирасида мажбурий фанлар сифатида 9 та фан киритилган (Она тили ва адабиёти, Ўзбек тили/рус тили, Чет тили, Тарих, Математика, Информатика, Маънавият асослари, Жисмоний тарбия, Чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик).
2019-2020 ўқув йилининг 3-чорагидан бошлаб 5 та йўналишдаги вариатив ўқув режалар республика бўйича 627 та мактабда 1035 та синфларда (565 та 10-синф, 470 та 11-синф) тажриба-синов сифатида жорий қилинди.
Бунда, хорижий тил ва филология йўналишида 195 та синф, молия-иқтисод йўналишида 251 та синф, технология йўналишида 127 та синф, табиий фанлар йўналишида 134 та синф, ижтимоий гуманитар йўналишида 328 та синф ташкил этилди. Мазкур синфларда жами 27 166 нафар ўқувчи таълим олди.
‼️Хабарингиз бор, март ойида юртимизда пандемия бошланиб, умумтаълим муассасаларида ўқув жараёни онлайн шаклга ўтказилди ва февраль ойида жорий этилган тажриба-синов ишлари якунига етказилишининг имкони бўлмади.
2020-2021 ўқув йили эса 14 сентябрдан бошланди ва вазирликнинг тегишли буйруғи билан вариатив ўқув режаларни тажриба-синовдан ўтказиш ишларини жорий ўқув йилида давом эттирилиши белгиланди.
Жорий ўқув йилида кўп сонли ота-оналар мурожаатлари ва ўқувчиларнинг таклифлари асосида вариатив ўқув режа йўналиши 5 тадан 12 тага кўпайтирилди.
Тажриба-синов ишларининг бориши ҳақида вазирликнинг расмий саҳифалари орқали доимий равишда маълумот бериб борилади.