Forwarded from SAMARQAND VILOYATI MAKTABGACHA VA MAKTAB TA'LIMI BOSHQARMASI
ZOOM дастури орқали ўтказилган онлайн видеосеминарда карантин қоидаларига риоя қилинган
Жорий йилнинг 19 май куни ижтимоий тармоқларда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси Самарқанд ҳудудий бўлими ва вилоят халқ таълими бошқармаси томонидан пандемия даврида белгиланган талабларга зид равишда ZOOM дастури орқали мажлис ўтказилгани тўғрисида маълумот тарқалди.
Дастлаб, журналист Шуҳрат Шокиржоновнинг телеграммдаги “Журналист Шокиржонов” канали орқали “#БОТГА_ЁЗИШМОҚДА” рукни остида эълон қилинган ушбу шикоятга муносабат сифатида қуйидагиларни маълум қиламиз.
Жорий йилнинг 8 май куни вилоят халқ таълими бошқармасида Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси, инспекциянинг вилоят ҳудудий бўлими ва халқ таълими бошқармаси ҳамкорлигида ZOOM дастуридан фойдаланган ҳолда “Халқаро баҳолаш дастурларига тайёргарлик кўришда таянч мактаб фаолиятини самарали ташкил этиш” мавзусида республика онлайн видеосеминари ташкил этилди. Бу ҳақда вилоят халқ таълими бошқармасининг телеграммдаги “SAMARQAND XALQ TA’LIMI” расмий канали орқали хабар ҳам берилганди (https://t.iss.one/samarqandvxtb/4451).
Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси Самарқанд ҳудудий бўлими ташаббуси билан ташкил этилган ушбу онлайн видеосеминарда республика студиясида Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғи У.Ташкенбаев, Таълим сифатини баҳолаш бўйича халқаро тадқиқотларни амалга ошириш миллий маркази директори А.Исмаилов, вилоят студиясида инспекциянинг вилоят ҳудудий бўлими бошлиғи Ғ.Бобохолов, инспекциянинг вилоят ҳудудий бўлими бош мутахассиси З.Тўраев, вилоят халқ таълими бошқармасидан эса бошлиқ ўринбосари О.Жангиров, бўлим бошлиқлари Қ.Саидов ва Х.Ҳожиқуловлар санитар-гигиеник қоидаларга қатъий риоя қилиб, оралиқ масофани сақлаган ҳолда қатнашди. Туман ва шаҳарлардан халқ таълими бўлимлари мудирлари иштирок этди.
Онлайн видеосеминарда республикамизда таълим сифати ва самарадорлигини оширишда муҳим аҳмиятга эга бўлган халқаро баҳолаш дастурларига тайёргарлик кўриш бўйича вилоятдаги таянч мактаблари педагогларининг бу борадаги кўникмаларини мустаҳкамлаш масалалари муҳокама этилиб, ўзаро тажриба алмашилди.
Карантин шароитидан келиб чиқиб, халқаро баҳолаш дастурларига тайёргарлик кўриш бўйича Самарқандда ташкил этилган мазкур онлайн видеосеминарни Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси ҳамда Миллий марказ томонидан қўллаб-қувватланди ва республика миқёсида оммалаштирилди.
Афсуски, ушбу ҳолат ўзини “Самарқанд вилояти халқ таълими бошқармаси ходими”, деб атаган шахс томонидан нотўғри талқин қилинган. Қолаверса, халқаро баҳолаш дастурларига тайёргарлик кўриш масаласи биргина вилоятда эмас, балки республикамизда таълим сифатини ошириш, мамлакатимизнинг жаҳон ҳамжамиятидаги мавқеини янада юксалтиришга бўлган хайрли саъй-ҳаракатдир.
Самарқанд вилояти халқ таълими
бошқармаси ахборот хизмати

Telegram
SAMARQAND XALQ TA'LIMI
ХАЛҚАРО БАҲОЛАШ ДАСТУРЛАРИГА ТАЙЁРГАРЛИК КЎРИШДА ТАЯНЧ МАКТАБ ФАОЛИЯТИНИ САМАРАЛИ ТАШКИЛ ЭТИШ
Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси Самарқанд вилояти ҳудудий бўлими ташаббуси билан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини…