Hurfikr.uz
2.79K subscribers
20.2K photos
1.71K videos
23.4K links
Haqsizliklar oldida egilmang , chunki haqqingiz bilan birga sharafingizni ham yo'qotasiz.
Download Telegram
Жажжигина қизалоқ уйида у ёқдан бу ёққа қўлида иккита олмани кўтариб олганича югурар эди. Бир пайт онаси қизидан сўради: ўзимни асал қизим, олмаларингни биттасини менга ҳам берасанми?
Қизалоқ ўйланиб қолдида, икки олмасини ҳам бирин-кетин тишлаб олди. Онаси қизи ёш бола бўлсада қалбида "қизим қизғанчиқ бўлиб қолибди" дея ғашлик бўлди.
Бир пайт қизалоқ: ойижон, мана буниси ширин экан,- дея олмаларнинг бирини узатди.

Хулоса қилиш, фикр билдиришга келганда ҳеч қачон шошмаслик керак.

https://t.iss.one/Hurfikruznews
Мессига Мексикага кириш тақиқланди.

Қатардаги Жаҳон чемпионатида Аргентина – Мексика (2:0) ўйинидан сўнг Месси ечиниш хонасида Мексика футболкасини оёғи билан суриб қўйган ва бу Мексика парламенти томонидан миллий терма жамоани таҳқирлаш деб топилган.

Мана парламент...

https://t.iss.one/Hurfikruznews
Кун фотоси

Хайриддин, телевизорингни қўйчи...

Муаллиф  Мафтуна Тиляпова

https://t.iss.one/Hurfikruznews
Нарендра Моди Владимир Путин билан йиллик юзма-юз учрашувини бекор қилди — Bloomberg

Агентликка ҳиндистонлик юқори мартабали амалдорнинг маълум қилишича, Ҳиндистон бош вазири Россия президенти Украинадаги урушда ядро қуролини қўллаш билан таҳдид қилгани сабабли анъанавий тарзда декабрь ойида ўтказиладиган тадбирни бекор қилган.

https://t.iss.one/Hurfikruznews
https://t.iss.one/Hurfikruznews да
қор ҳақида факт

Қор парчалари 95 фоиз ҳаводан иборат.
* * *
Тоғларда ва қутбли минтақаларда баланд бўлган қор, баъзан "қор хламидомонаси" деб номланган сув ўтлари туфайли қизғиш ёки пушти рангга эга бўлади. Ушбу қор тарвузга ўхшайди.
* * *
Ерга тушаётган қор парчасининг тезлиги соатига бир километрдан кам.

https://t.iss.one/Hurfikruznews
⚡️Энергетика вазири Газлидаги газ омборининг сиғими оширилишини маълум қилди

Газлидаги газ омборининг сиғими ҳозирги 3 миллиарддан 8 миллиард куб метрга оширилади.

«Ҳозир бурғилаш ишлари кетяпти. Кейинги йилдан 4,5 миллиардга, аста-секин 8 миллиардга етказилади. Бу 2-3 йилда қилинадиган ишлар», деди энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов.

Ҳайитдан кейин хина қўйилмайди.

https://t.iss.one/Hurfikruznews
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Кнабструппер — Далматия кучукларини эслатувчи рангларга эга, ғайриоддий мўйнага эга бўлган Дания от зоти...

Хақиқатда ғайриоддий гўзаллик..!

https://t.iss.one/Hurfikruznews
Андижонда ЙҲХБ ходими ўз машинасида икки нафар фуқарони уриб юборди. Йўловчилардан бири вафот этган

ЙҲХБ ходими хизматдан сўнг “Spark” русумли автомобилида ҳаракатланиб кетаётган вақтида музламада транспорт воситаси сирпаниб кетган ва рул бошқарувини йўқотиб, қатнов қисмининг четидан кетаётган икки нафар пиёдани уриб юборган.

https://t.iss.one/Hurfikruznews
Аввал: Ҳар доим сиз учун эшигимиз очиқ, қачон хоҳласангиз ташриф буюринг, марҳабо!
Ҳозир: Келишингиздан олдин огоҳлантириб қўйсангиз бўлмасмиди!

Аввал: Ҳовли олма, қўшни ол!
Ҳозир: Сен менга тегма, мен сенга тегмайман!

Аввал: қариндошлар - елкадошлар
Ҳозир: қариндошлар қориндошлар

Аввал: Мен бугун нима яхшилик қилдим?!
Ҳозир: Нимага ҳеч ким яхшилик қилмаяпти?!

Аввалги ва ҳозирги замонимиз атамалари ўзгариб кетди, аслида замон эмас, қалбларимиз ўзгариб кетган!

https://t.iss.one/Hurfikruznews
Кадастрни коррупциядан ҳоли соҳага айлантирамиз

Кадастр агентлиги ва Давлат кадастрлари палатасининг
Тошкент шаҳар бошқармалари ва унинг таркибидаги барча туман-филиал ходимлари ўртасида коррупцияга қарши муросасиз кайфиятни шакллантириш, энг муҳими тизимни “Коррупциядан ҳоли соҳа”га айлантириш бўйича бир қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, жорий йилнинг ўтган 11 ойи давомида Кадастр агентлиги Тошкент шаҳар бошқармаси комплаенс-назорат хизмати томонидан амалга оширилган тадбирларда асосий эътибор профилактик тадбирларга қаратилди. Шунингдек, коррупцион ҳолатларга йўл қўйган ходимларни аниқлаб, уларга нисбатан тегишли чоралар кўрилди.

Жумладан, ходимлар орасида 40 та умумпрофилактик тадбирлар, ҳамда 20 нафар ходимга нисбатан якка тартибда огоҳлантириш тадбирлари амалга оширилди. Ушбу тадбирлар доирасида 500 нафардан зиёд ходимлар иштирок этди.

https://t.iss.one/Hurfikruznews
Ҳозирги пайтда дунёдаги энг катта китоб — «Бу — Муҳаммад (с.а.в.)» деб номланган бўлиб, оғирлиги 1,5 тоннадир. Китоб 429 саҳифадан иборат. Уни 9 ой давомида 50 киши тайёрлаган. 2,7 миллион доллар сарфланган. Китоб Дубайдаги савдо марказида сақланади.
— Машҳур голланд врачи Герман Бурхавенинг «Тиббиёт санъатининг ягона ва теран сирлари» номли китоби муаллиф ўлимидан сўнг 1738 йили 10000 доллар олтинга аукционда сотилган. Бежирим безалган ва ғилофланган китоб очилганида унинг барча саҳифалари бўш эди. Фақатгина илк саҳифасида шундай ёзилган эди: «Бошингни совуқда қолдирсанг ҳам оёғингни иссиқ тут. Шундагина сен энг зўр врачларни ҳам камбағал қиласан».

https://t.iss.one/Hurfikruznews
Наҳотки Бермуд учбурчагига инсоф кираётган бўлса?

Oyina.uz портали Бош муҳаррири ўринбосари Инобат Аҳатова ҳамда Gazeta.uz нашри фотомухбири Шоҳруҳ Ҳайдаровнинг яқинлари ИИБ ходимлари томонидан чақирилганлиги ҳолати ўрганилди.

Маълум бўлишича, Самарқанд вилояти Нарпай тумани ҳамда Қашқадарё вилояти Қарши шаҳар ИИБ раҳбариятининг шахсий ташаббуслари билан жамоатчилик фаоллари томонидан жамиятдаги турли ҳодисаларга ҳамда вақтинчалик қийинчиликларга холис ёндашишлари сўраб, И.Аҳатова ва Ш.Ҳайдаровнинг яқинлари билан суҳбат уюштирилган.

Ҳозирги кунда жамиятда очиқлик ва шаффофликни таъминланиши, ижтимоий ҳодисаларга танқидий ёндашув фақатгина қувватланади. Айнан шуни учун жамоатчилик ва ОАВ вакиллари билан алоқаларни амалга ошириш Ички ишлар органларининг ахборот хизматлари орқали йўлга қўйилган ва таъминланиб келинмоқда.

Ҳурматли журналистлар ва жамоатчилик фаоллари,

юқоридаги ҳолат ўрганилди ва масъулларга танбеҳ берилди, келажакда Ички ишлар органлари ходимларининг жамоатчилик назорати билан боғлиқ фаолиятингиз бўйича сўровлар ёки таклифлар келиб тушганда Ички ишлар органларининг Ахборот хизматларига боғланишингизни сўраймиз.

ИИВ Ахборот хизмати раҳбари Ш.Ғиёсов

https://t.iss.one/Hurfikruznews
⚡️ИИВ вазири ўринбосари: "Тан оламан, бу воқеа тизимнинг кечирилмас хатоси бўлди"

Ички ишлар вазири ўринбосари, полковник Бекмурод Абдуллаев Фарғонадаги бола ўлимида айб — вазирликнинг хатоси эканини тан олди

"Тан оламан, бу воқеа тизимнинг кечирилмас хатоси бўлди. Ишонинг, агар шу боланинг ҳаётини сақлаб қолиш учун керак бўлса, мен ҳеч иккиланмай, ўз лавозимимдан воз кечардим", – деган вазир ўринбосари, полковник Бекмурод Абдуллаев

https://t.iss.one/Hurfikruznews
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
https://t.iss.one/Hurfikruznews да
дунё бўйлаб саёҳат

Индонезия, Ғарбий Папуа

Ғарбий Папуа — Янги Гвинея оролида жойлашган дам олиш маскани...

Мафтуна Тиляпова

https://t.iss.one/Hurfikruznews
"Алп тоғи сувлари"
Немис рассоми Жосеф Женсон томонидан чизилган сурат.

https://t.iss.one/Hurfikruznews
Тошкентдаги мактабда ўқувчилар шам ёруғида дарс ўтишди.

Аниқланишича, юқоридаги сурат 6-декабрь куни Тошкент шаҳар Чилонзор туманидаги 280-мактабда олинган. Ўша куни мактабдаги 66 та синфхонадан 17 тасида электр таъминоти бўлмаган. Булутли об-ҳаво туфайли эрталаб синфхоналарда одатдаги кунларга қараганда ёруғлик пастроқ бўлгани учун ўқитувчилардан бири ўз ташаббуси билан шам ёққани маълум бўлган.

https://t.iss.one/Hurfikruznews
Термиз шаҳар ҳокимига қўлланилган жазо бир кунда қайтариб олинди

Вилоят ҳокимнинг 9 декабрдаги қарори билан, топшириқларга масъулиятсизлик билан ёндашгани, ижро интизомига етарли эътибор қаратмагани учун Термиз шаҳар ҳокими Ўктам Тўраевга "ҳайфсан" интизомий жазоси қўлланилган эди.

Вилоят ҳокимининг бугунги қарори билан унинг кечаги қарори бекор қилинган. Бунга сабаб — юқорида қайд этилган камчиликлар Ў.Тўраевнинг фаолият даврига боғлиқ эмас.

Ҳалвони ҳоким ейди, деганлари бежиз эмас...

https://t.iss.one/Hurfikruznews
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Миллатчилик ҳақидаги баёнотлари учун Россия элчисини Қозоғистондан чиқариб юбориш билан таҳдид қилмоқда

Интернетда Россиянинг Қозоғистондаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Алексей Бородавкиннинг истеъфосини талаб қилган петиция пайдо бўлди. Қозоғистонликлар дипломатни мамлакатдан чиқариб юборишни талаб қилмоқда.

Элчи Қозоғистон халқи ҳақида номақбул баёнотларга йўл қўйган, мамлакат ички ишларига аралашиш эҳтимоли билан таҳдид қилган ва ҳатто “қайси тилда гапиришни кўрсатган”.

https://t.iss.one/Hurfikruznews
Машина ғилдирагини ўнгга бурганда унинг қайси ғилдираги бурилмайди?
Anonymous Poll
7%
Ўнг ғилдирак
2%
Чап ғилдирак
90%
Заҳирадаги ғилдирак
КУН  ҲАДИСЛАРИ

📚Расулуллоҳ ﷺ  дедилар: «Намоз  диннинг  устунидир. Намоз  барча  яхшиликни   калитидир»

📚Расулуллоҳ ﷺ  дедилар: «Эй Али, уч нарсани ортга сурмагин.
1.Намозни  вақти  кирганда, 
2.жанозани  ҳозир  бўлганда 
3.эрсиз   аёл, тенгини топганда»


📚Расулуллоҳ ﷺ  дедилар: «Намоз жаннатнинг калитидир»

📚Расулуллоҳ ﷺ  дедилар: «Кишининг аҳлидаги, молидаги, боласидаги ва қўшнисидаги фитнасини намоз, рўза, садақа, амр ва наҳий ўчиради»

https://t.iss.one/Hurfikruznews