Hurfikr.uz
2.76K subscribers
20.3K photos
1.71K videos
23.5K links
Haqsizliklar oldida egilmang , chunki haqqingiz bilan birga sharafingizni ham yo'qotasiz.
Download Telegram
Қизи борнинг
Нози бор...

Ўзбек халқ мақолларидан

https://t.iss.one/Hurfikruznews
Нима учун оч қоринга асалли сув ичмаслик керак?

✍️ Мафтуна Тиляпова соғлом турмуш тарғиботчиси

Асал маҳсулотида кўплаб витамин, минерал, микро ва макро элементлар мавжуд. У деярли 80 фоиз углеводни ўз ичига олади: сахароза ва глюкоза. Табиий асал ажойиб антидепрессант ҳисобланади, чунки мунтазам фойдаланиш билан у ташвишдан халос бўлишга ва уйқуни нормаллаштиришга ёрдам беради. Бироқ барча компонентлар фақат оч қоринга эмас, балки алоҳида истеъмол қилинганда фойда беради.

Асалнинг доривор хусусиятлари кўп, аммо фойдаланишда салбий таъсир қилиши ҳам мумкин. Шунингдек, асал истеъмол қилишда кунлик меъёрни ошириб юбормаслик керак, чунки бу аллергияга олиб келиши мумкин.

⛔️ Қандли диабет билан оғриган беморлар учун асал тавсия этилмайди. Бундай ҳолда дастлаб шифокор билан маслаҳатлашиш зарур.

https://t.iss.one/Hurfikruznews
https://t.iss.one/Hurfikruznews да
қор ҳақида факт

1949 йилда Саҳрода қор ёғган. Бироқ, у деярли дарҳол эриб кетган.
* * *
Японияда қор парчалари музейи мавжуд.
* * *
19 январ - бутун дунё қор куни.
* * *
Финландияда яшовчи сам халқи тилида қор, муз ва уларнинг турлари учун 180 га яқин сўз бор. Эскимо тилида қорни англатувчи 20 дан ортиқ сўз мавжуд.
* * *
Бир куб метр қорга уч юз миллиондан ортиқ қор парчалари киради.
* * *
Сув юзасига тушган қор парчалари балиқларга жуда ёқимсиз бўлган юқори частотали товуш чиқаради. Одамлар бу товушни эшитмайдилар.

https://t.iss.one/Hurfikruznews
Буюк Британия собиқ бош вазири Борис Жонсон Тhe Wall Street Жоурнал нашридаги колонкасида чиқиш қилди.

“Буни қанчалик кўп қайтараётганимнинг менга фарқи йўқ: Украинадаги уруш фақат Владимир Путиннинг мағлубияти билан тугаши керак. Россия кучлари 24-февраль чегарасигача ирқитиб ташланиши керак. На Володимир Зеленский, на Украина халқи бошидан ўтказган варқарликдан сўнг бошқача якунни кутаётгани йўқ. «Тинчлик эвазига ҳудуд» қабилидаги ҳеч қандай битим тузилмайди, ҳаттоки Путин уни таклиф этган, унга ишониш мумкин бўлган тақдирда ҳам, бироқ унга ишониб бўлмайди”, — деб ёзган Жонсон

https://t.iss.one/Hurfikruznews
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
https://t.iss.one/Hurfikruznews да
дунё бўйлаб саёҳат

Хитой Харбин.                                              

Узунлиг 423 метр, баландлиги 21 метрни ташкил этадиган, бутунлай муздан ясалган сирпанчиқ.
Гўзал манзара, қиш тафти ва ажойиб адреналин... Ҳаммаси шу ерда жам...

https://t.iss.one/Hurfikruznews
Тошкентда АИ-80 бензин нархи 6000 сўмгача тушгани айтилмоқда!

https://t.iss.one/Hurfikruznews
Дубайда туман тушиши.

https://t.iss.one/Hurfikruznews
https://t.iss.one/Hurfikruznews дан тавсия

Мувозанатни сақланг.

https://t.iss.one/Hurfikruznews
Туркиялик генерал-полковник Бахтиёр Эрсай Озарбайжон мудофаа вазири маслаҳатчиси этиб тайинланди.

Айнан у Озарбайжон армиясини турк моделига мослаштириш йўлида қилинган ишларга масъулдир.

https://t.iss.one/Hurfikruznews
#Диққат

Ўзбекистон мактабларида янги йил таътиллари 28 декабрдан бошланади.


Мактаб ўқувчилари 14 кун дам олади.  Барча мактабларда учинчи чорак 11 январдан бошланади.

https://t.iss.one/Hurfikruznews
Мисрда масжид ва мактаблардан бир километр радиусда калян чекиш тақиқланди – ТАСС.

https://t.iss.one/Hurfikruznews
Викингларни бронзадан ясалган тақинчоғи. Милоддан аввалги 10-11 асрларга тегишли, ноёб артифакт.

https://t.iss.one/Hurfikruznews
АҚШ Адлия вазирлиги собиқ президент Доналд Трампдан судга ҳурматсизлик қилгани учун жавобгарликка тортилишини талаб қилмоқда, деб хабар бермоқда CNN.

Гап Трампнинг махфий ҳужжатларни топшириш талабларини бажаришдан бош тортиши билан боғлиқ.

Жазо, жарима ва ҳатто бир неча ойлик муддатга қамалиши мумкин.

https://t.iss.one/Hurfikruznews
Калифорниянинг Рэйстрек-Плайя вилоятидаги ўликлар водийсида номаълум кучлар ҳеч кимни назарига тушмаган ҳолда, оғир тошларни ўнлаб километрларга силжитишади.

https://t.iss.one/Hurfikruznews
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
https://t.iss.one/Hurfikruznews да
дунё бўйлаб саёҳат

БАА Дубай.                                                    

Deep Dive Dubai сунъий сув ҳавзаси.

Дунёдаги энг баланд бино, дунёдаги энг катта савдо маркази билан фахрланаётган Дубайнинг "энг"лари сафида турувчи дунёдаги энг чуқур шўнғиш ҳовузи...
Кислороддан ташқари ҳамма нарса муҳайё...

https://t.iss.one/Hurfikruznews
Қудуқдан чиқаëтган сувга ҳисоблагич ўрнатилар экан?

Агар қудуқдан сувни сатилда олинса қайси ҳисоблагичда ўлчанади?

Қизиқ замон бўлди-ку ? Эндинги вазифа шуни мувофиқлаштирувчи ва назоратини олиб борувчи вазирлик ташкил этилар экан.


https://t.iss.one/Hurfikruznews
Comandante Ali Sher ёзяптилар:

“Мен деярли 17 йилдан бери Швейцарияда яшайман. Бу ерда «мамлакатни куз-қиш мавсумига тайёрлаш» бўйича ҳукумат комиссиялари тузилгани ҳақида эшитмаганман.

Ҳукуматда атиги 7 та вазир ва битта техник котиб бор - мана шуни ҳаммаси ҳукумат.

Қишда уйлар доим иссиқ, ток бор, транспорт тўғри ишлайди, болалар мактабга боради, шифокорлар беморларни даволлайди, полиция ва қўриқчилар тартибни таъминлайди, дўконларда товарлар бор. Амалдорларнинг фарзандлари ва ишчи-деҳқон болалари бир мактабда ўқийдилар. Бойлар кам даромадли одамлар билан бир уйда яшайдилар.

Тасаввур қилинг-а, на аёллар темир дафтари, на сув омбори бузулиши, на шаҳарни оқава сув босиши, на конституцияни ўзгартириши, на ҳашарлар, на пахта (картошка, маккажўхори) йиғиш учун комиссиялар тузулмайди, йўқ.

Ҳеч ким ҳеч кимни кераксиз нарсалар билан чалғитмайди, чунки бозор ҳаммани ўз жойига қўб-қўйган.

Ҳамма банд. Бепул меҳнат йўқ - ҳамма нарса учун пул тўланади. Aгар сиз сифатли маҳсулот ёки хизматни истасангиз - тўланг. Aгар сиз яхши маош олишни истасангиз - сифатли хизмат кўрсатинг, яхши маҳсулот ишлаб чиқаринг. Бунинг учун эса ўрганинг ва малакангизни оширинг. Ҳамма нарса бир-бирига боғлиқ.

Бу ерда амалдорлар орден ва медаллар билан тақдирланганини бирор марта эшитмаганман. Мен умуман билмайман, бу ерда кимдир бирор нарса билан тақдирланганини.

Мен бир ой олдин поездда эдим. Рўпарамда камтарин бир деҳқон ўтириб, газета ўқиб кетаётганди. Серб ҳамкасбим Иван менга қараб: бу Цюрих кантони(вилояти) парламентининг спикери эди. Раҳбар ҳамма сингари дам олишга поездда бораркан. Шунинг учун унга иқтисодиёт ва ижтимоий ҳаётнинг аҳволи ҳақида ҳисобот керак эмас - у ҳамма нарсани ўз кўзи билан кўради.

Мен Швейцарияни яхши кўраман.”

https://t.iss.one/Hurfikruznews
Вулкан чақмоғи.
У вулканнинг зарядланган  кулли булути разрядланганида юз беради.

https://t.iss.one/Hurfikruznews
Ўзбекистон паспортининг жаҳон рейтингидаги ўрни маълум бўлди

Канаданинг Arton Capital
консалтинг компанияси томонидан тузилган Passport Index халқаро паспорт мустаҳкамлиги рейтингида Ўзбекистон 97 давлат орасида 69-ўринни эгаллади.

Маълум қилинишича, мазкур рейтингни тузишда компания паспортларни уларнинг эгалари визасиз ёки мамлакатга келганида виза олиш орқали қанча давлатга бориши мумкинлигига қараб баҳолаган.

Таъкидланишича, Ўзбекистон фуқаролари 25 та давлатга визасиз ташриф буюриши мумкин, шунингдек, 44 та давлатга келгандан сўнг виза расмийлаштириш керак бўлади, яна уч давлат учун ҳудудга кутилаётган келиш вақтини кўрсатиш керак. Бошқа ҳолларда (125 та давлат) эса рухсатнома талаб қилинади.

https://t.iss.one/Hurfikruznews