Hurfikr.uz
2.33K subscribers
20.7K photos
1.72K videos
24K links
Haqsizliklar oldida egilmang , chunki haqqingiz bilan birga sharafingizni ham yo'qotasiz.
Download Telegram
USAID махфий тарзда Қўштепа каналини молиялаштирган

Айтилишича, ёрдамнинг тўхтатилиши Афғонистондаги Қўштепа сув иншооти қурилишининг тўхтаб қолишига олиб келади. Маълумотларга кўра, лойиҳа Афғонистоннинг аввалги ҳукумати даврида АҚШ Халқаро тараққиёт агентлигидан яширин молиявий ёрдам олган ва ёрдам "Толибон" даврида ҳам давом этган. Лойиҳа қиймати 700 миллион долларни ташкил этади ва каналнинг 80 фоизи қуриб битказилган.

Қурилиш Марказий Осиё учун ҳаётий аҳамиятга эга бўлган Амударёдан сув оқимининг бурилиши Туркманистон ва Ўзбекистонда сув инқирозига олиб келади. USAIDнинг ушбу лойиҳани молиялаштириши Марказий Осиёдаги вазиятни беқарорлаштириш ва Кобул устидан таъсир ўтказиш учун мўлжалланган бўлиши мумкин эди.

https://t.iss.one/Hurfikruznews
Тошкент шаҳридаги туманлар йўлларининг таъмири учун 12 млрд сўм маблағ ажратилибди.

Йўл билан боғлиқ турли хил жарима ва фонд пуллари қаерга кетди?

https://t.iss.one/Hurfikruznews
ПОЙИНГГА ТИЗ ЧЎКАМИЗ, АЁЛ!

Қудрат бувижоним Шайхлар қишлоғиинг кайвони аёлларидан эди. ”Қудрат момо” деса барча танирди. Шунинг учун бўлса керак, уйимиздан одамларнинг кети узилмасди.
Бувим неваралари орасида мени кўпроқ суйиб эркалатарди. Бувим мени эркалаб Моҳим, яъни ойим дерди.
Бувим кўп воқеаларни гапириб берарди.
— Моҳим, сенлар шундай замонда яшаётганларингга шукр қилишинглар керак, — дерди бувим менга қараб. — Чунки еганларинг олдингларда, емаганларинг ортингда. Бизнинг болалигимиз яхши ўтмаган.
Вояга етганимдан сўнг, мени Шоди отангга узатишди.Бобонг билан биз ўн олтита фарзанд кўрдик. Шерзод, Бекзод, Арофат, Шарофат, Бобомурод, Анзират, Ҳасан-Ҳусан, эҳ-ҳе, ҳатто исмларини айтишда адашиб ҳам кетардим. Болаларимга қараб кўзларим тўймайди. Уларни уйлантириб, қизларимизни турмушга узатсак, ўзлариям бир қишлоқ бўлса керак деб ўйлардим.
Ўша пайтларда биз томонларда дўхтир бўлмаган.
Ўша йили қишлоғимизга ўлат ёғилгандек бўлди.Ўғилларим бу дардга дош беролмай ўз қўлимда жон беришди.
Дод солиб йиғладим. Ахир улар эрта-индин гўшангага куёв бўлишлари керак эдику! Чимилдиққа ҳам кирмай кетди-я, ўғилларим.
Қишлоғимиздан мотам аримай қолди. Ҳеч ким болам деб бўзламасин. Ўн бешта боламдан айрилдим.
Йиғлайвериб кўзларимда ёш қуриди.Эркак йиғласа жудаям ёмон бўлади.Бобонг ич-ичидан куйиб кетди шўрлик. Анор қизим бешикда чириллаб йиғлаган. Мени унга қарагим ҳам келмасди.
Шунда қўшнимиз Ҳалимахон келиб қолди. Мени койиб, Анорни бешикдан ечиб олиб кетди. Чунки унинг ҳам ёш боласи бор эди.
— Худо хоҳласа мана шу қизингиздан барчасининг орзуларини рўёбини кўрасиз. Мен бу қизни ўғлимга қўшиб бироз улғайтириб бераман. Хафа бўлманг, бандачиликда. Бу ҳам ҳаётнинг бир синови.
Ҳалима шундай дея менга тасалли берганича Анорни кўтариб чиқиб кетди. Уйга кирсам худди ташқарида болаларим мени чақиргандек ҳовлига чиқаман.
Ташқарида эса уларнинг овози уйдан келаётгандек бўларди. Ҳамма ёқдан фарзандларимнинг вағир-вуғур овозлари эшитиларди. Бу овозларга чидай олмасдан қабристонга қараб югураман. Ҳаммаси билан гўёки тирикдайин бир-бир сўзлашаман. Улар эса қаро ер тагида мени жимгина тинглашади.
Бир куни фарзандларимнинг доғига чидай олмасдан қабристонда қолиб кетдим. Йиғлаб-йиғлаб, ўша ерда ухлаб қолибман. Тонг саҳарда Шоди бобонг билан қўшни аёл келиб, мени олиб кетишди.
Бобонг роса насиҳат қилди. Худойим сабр-тоқат бераркан. Сабр қилдим. Бор аламимни даладаги меҳнатдан олдим.
Бу орада Ҳалима Анорни атак-чечак қилиб юргизиб, олдимга олиб келди. Кўзимга қизим оловдек бўлиб кўринди. Бироқ ўлиб қолган фарзандларимни эсласам, гўёки бу ҳам эрта-индин омонатини топширадигандек туюлаверарди.
Яратган Эгам биттагина қизимнинг жонини асраб қолди. Уни ўтқизгани жой топмайман. Ҳатто қўлини совуқ сувга ҳам урдиргим келмайди. Афсуски бу орада Шоди бобонг ҳам омонатини топширди. Уни ҳам болаларимнинг ёнига қўйиб келдим. Қизим отасиз қолди.
Орадан йиллар ўтди. Худога минг қатла шукр, Анор қизимни узатдим. Ёлғизгинамдан айрилиб қолмайин дея, куёв бўлмишни ичкуёв қилиб олдим.
Қизимнинг эри жудаям мўмин-қобил бўлиб чиқди. Ҳимматжон менинг кўнглимга қараб иш қиларди. Бозорга борса, албатта, менга биронта совға кўтариб келарди. Унга қараб туриб, ўғилларимни кўргандек бўлардим.
Худога шукр, куёвим билан қизим еттита фарзандли бўлишди.
Биринчи боласи туғилганида улардан ҳам кўпроқ мен қувондим. Атак-чечак қилиб юришни бошлагунича ўзим қўларимда кўтариб, юрдим. Тўнғич неварам Пирмаматни еру кўкка ишонмасдим.
Ҳақиқатдан ҳам бу дунё синовли дунё эканини англаб етдим. Худойим аёлни сабр-бардошли, иродали қилиб яратган экан. Шунча айрилиқлардан сўнг бу жудоликларга чидай олмай ўлиб қолсам керак деб ўйлагандим. Бироқ ҳаммасига чидадим, сабр-қанотли бўлдим...
Бувимнинг бошидан кечирганларини эшитиб, бу дунёда аёлдек сабрли, матонатли, буюк зот бўлмаса керак, деган хулосага келдим.
Барчамиз аёллар пойига тиз чўкамиз. Шу ўринда шоирнинг қуйидаги сатрлари ёдимга тушди:
Ҳатто зеб-зийнатни юлқиб зиёда,
Ҳайкал ҳам қўйингиз, бамисли хаёл.
Шундайлар бўлмаса агар дунёда,
Бу қадар муҳтарам бўлмасди аёл.

Хонбиби ҲИММАТ қизи, журналист

https://t.iss.one/Hurfikruznews
ХИТОЙЛИКЛАРГА ЭРГА ТЕГАЁТГАНЛАР!

Ассалому алайкум, аслзода ўқирманлар. Охирги пайтларда, хитойликлар билан, бошқа миллат вакиллари билан турмуш қураётган ўзимизнинг аёллар ҳақидаги гаплар роса болалади. Шу мавзу ҳақида ёзмоқ истайди, бу суюқ кангул)

Шу десангиз, Японияда яшаб ХИТОЙ, КОРЕЙС, ЯПОН, каби миллатларни кузатиб шуни айтаманки, улар билан турмуш қуриш хато! Нафақат хато "Черезчур, черезнемогу" хато! Келинг, бунинг реал сабабларини келтириб ўтаман.

Биринчидан, Хитой, Корейс, Япон каби миллатнинг эркаклари Ўзбек қизларига уйланиш истагининг асосий сабаби - ўз миллатидаги аёлларнинг кучлилигида. Яъни, у Хитой, Корейс, Япон ўз миллатидаги аёлга уйланса, ҚУЛ бўлади. Бир оғиз гапи ўтмайди. Ўла-ўлгунича гап эшитиб ўтиб кетишга мажбур бўлади. Ойликларигача тортиб олиб, КУЧУКДАН кейинги ўринга тушириб қўяди. Ҳаттоки, тўшакка ҳам чақира олмайди, хотинини.

Энди, бундай травмаларни бошидан ўтказаётган эркаклар, кўзи билан кўриб юрган эркаклар, ҳов нарироғда "Итоаткор, иқтисодий қийинчиликка учраган, виза билан тилини қисиш имкони бўлган аёллар" борлигини билиб қолди. Нима қилади? Уйланади-да.  Эркаклигини тили қисиқ аёлларга кўрсатишга ҳаракат қилади. Ғинг деёлмайдиган текин қул кимга ёқмайди?
Буни устига, нармални эркак, ўз карьераси, ўз ҳаётини қура олган эркак аллақачон ўз миллатдоши билан бахтли. Жамиятда қабул қилинмаган, омадсиз бир сассиқ чол билан турмуш қуришни қабул қила олсангиз, билмадим.

Энди, ўзимизнинг эркакларнинг "Расво"лигидан қочиб, пул илинжида, яхши ҳаёт илинжида чет-эллик эркаклар билан турмуш қураётган аёллар, ҳақиқатда кўзлаган мақсадига эришадими?

Эришмайди. Иқтисодий томондан ҳеч қандай фойда топа олмайди. Топган пули Корея, Япония, Хитойдаги рўзғоридан ошмай юраверади. У эркаклар хорижлик аёлларни шунчаки, "текин фоҳиша сифатида кўриб" инсониятнинг ақлига сиғмайдиган жирканч ишлар қилишганлари ҳақида минглаган материаллар бор. Қисқаси, хор қилишади. Устидан ёзаман десангиз, хорижлик бўлганингиз учун жамиятдаги энг кучсиз қатламсиз! Бирга ўқиб, бирга ишлаб, неча йиллардир бир-бирини қадриятларини  қабул қилиб, кузатиб турмуш қурганлар бошқа масала!

Япониядаги Руслар гуруҳида, деярли ҳар куни "Япон эрим болаларимни олиб қўйди", "Паспортимни олиб қўйди", "Ўта жирканч ишларга мажбурлаябди", "политцияга айтсам, полиция менга қулоқ ҳам солмаябди" каби гапларни эшитасиз. Шахсан ўзимга Япон билан турмуш қуриб, "Хор бўлгани. Минг пушаймонда!" эканлиги ҳақида гапириб берган Ўзбек қиз бор. Рози бўлса, интервью ташкиллаштираман!

Умуман, ўз миллатидан бошқа миллатга қизиқиш ҳамма жойда бор. Япон қизлар ҳам, "Япон эркаклари бўлмайди. Чет-эллик билан турмуш қурмоқчиман!" деб қолишади. Аммо, бу нотўғри фикр. Бизда эркаклардан азият чекаётган аёллар бўлишса, бошқа миллатга эрга тегиш эмас, ўғилларимизни, йигитларимизни тарбиялаш орқали муаммога ечим топишимиз керак.

Хулласи калом, ҳурматли сингиллар, инстаграмдаги "Карис эрим", "Хитой эрим" деб ҳашаматли ҳаётни кўрсатишга уринаётган, аммо ҳаёти пароканда бўлиб, бахтсизлигини айтишга ғурури йўл қўймаётган аёлларнинг гапларига ишонманг. Велай агар, бахтли ва бой бўлиш имконияти жуда паст! Аҳмоқларнинг гапига ишониб, гулдек ҳаётингизни бузиб қўйманг! Ўзимизнинг Ўзбеклардан, ўзимизнинг мусулмонлардан қўймасин! Ўқимишли, зиёли, тақводор,  тутуруқли оиладан чиққан йигитларимиз жуда кўп! Барчаларингизга бахт тилайман!

Зафар Отахон

https://t.iss.one/Hurfikruznews
Кун фотоси

Тошкентда бодом гуллади

Муаллиф: Хонбиби Ҳиммат қизи

https://t.iss.one/Hurfikruznews
АҚШ Давлат котиби Марко Рубио 40 нафар уйғурни (туркий мусулмонлар) Хитойга экстрадиция қилишда иштирок этгани учун Таиланд расмийларига нисбатан санкциялар жорий этилганини эълон қилди.

https://t.iss.one/Hurfikruznews
Ли Куан Ю рағбатлар муҳимлилиги тўғрисидаги фикрларига кўра, у меритократия тамойилига амал қилган.

Меритократия бошқарув тамойилига кўра, раҳбарлик лавозимларини – ижтимоий келиб чиқиши ва молиявий аҳволидан қатъий назар – энг қобилиятли кишилар эгаллаши лозим.
Унинг фикрича, сиёсатчилар ҳокимият, куч ва маблағ билан таъминлаб қўйилса, албатта, яхши натижа беради.
Бошқарувга энг кучли одамларни жалб қилиш орқали коррупцияга барҳам бериш мумкин.

https://t.iss.one/Hurfikruznews
Дўстинг қандай ҳам ёмон дўстки, унга қуйидаги уч сўзни айтишга муҳтож бўлсанг:
● Дуода эслашини илтимос қилсанг;
● У билан муроса қилган ҳолда юрсанг;
● Унга узр-маъзур қилишга муҳтож бўлсанг.

Яҳё ибн Муъоз роҳимаҳуллоҳ (Минҳожул Қосидин)

https://t.iss.one/Hurfikruznews
Сукут жавоб беришнинг имкони йўқ дегани эмас. Сукутнинг икки мақсади бор:
– Майда-чуйда нарсаларга эътибор бермаслик;
– Гапиришдан фойда йўқ эканини ҳис қилиш.


https://t.iss.one/Hurfikruznews
Пиринг кучли бўлгунча билиминг кучли бўлсин.

Ўзбек халқ мақоллари

https://t.iss.one/Hurfikruznews
Рўза тутиш нафақат руҳий тарбия, балки жисмоний саломатлик учун ҳам жуда фойдали. Қуйида рўза тутиш жараёнида ҳужайраларингизда рўй берадиган муҳим ўзгаришларни санаб ўтамиз.

Автофагия фаоллашади – Ҳужайралар эски ва шикастланган қисмларини йўқ қилиб, янги, соғлом тўқималар ҳосил қилади. Бу қаришни секинлаштириш ва хасталикларнинг олдини олишда ёрдам беради.
Инсулинга сезувчанлик ошади – Қондаги шакар миқдори мувозанатлашиб, диабет хавфи камаяди.
Юрак ва мия саломатлиги яхшиланади – Қон айланиши яхшиланиб, юрак-қон томир касалликлари хавфи пасаяди. Шу билан бирга, рўза мия ҳужайраларини ҳимоя қилиб, хотира ва диққатни оширади.
Янги ҳужайраларнинг ўсиши тезлашади – Гормонлар фаолияти яхшиланиб, тери ва мушак тўқималари тикланади.
Илтиҳоб (воспаление) ва оксидатив стресс камаяди – Иммун тизими мустаҳкамланиб, организм инфекцияларга қарши самаралироқ кураша бошлайди.
Рўза тутганда ҳужайраларингиз ўзини ўзи "тозалайди" ва организмингиз қайта тикланади.

https://t.iss.one/Hurfikruznews
ҲИСОБСИЗ МУКОФОТ

Аллоҳ таоло Мусо алайҳиссаломга: “Менинг шундай банадаларим борки, уларни охирзамонда чиқараман. Уларга Рамазон ойини туҳфа қиламан. Уларга сендан ҳам яқин бўламан. Сен билан Менинг сўзим орасида етмиш минг парда бор. Агар Муҳаммад алайҳиссаломнинг уммати рўза тутса, ифтор пайти ўша пардаларни кўтараман. Мен уларни Ўзимга йўлиқиш билан мукофотлайман. Чунки рўза Мен билан бандаларим ўртасидаги сирдир. Мен рўзадорларни ҳадсиз-ҳисобсиз мукофотлайман. Уларга жамолимни кўрсатам”, деди.

https://t.iss.one/Hurfikruznews
Сербияда ҳукуматга қарши намойишлар бошланди

Турли манбаларга кўра Сербия пойтахти кўчаларига 1 миллионгача одам чиққан

Тез орада президент Вучичнинг мурожаати кутилмоқда!

https://t.iss.one/Hurfikruznews
“Озодлик” радиосига молиялаштириш тугатилгани ҳақида расмий хабар келди

Телерадиокомпания фаолиятини назорат қилувчи АҚШнинг Глобал Медиа агентлиги амалда тугатилаётгани хабар қилинмоқда. Озодлик радиоси 1950 йилда Совуқ уруш даврида сўз эркинлиги чекланган мамлакатларга эшиттириш учун яратилган.

Ҳозирда у ерда 1000 га яқин ходим меҳнат қилмоқда.

https://t.iss.one/Hurfikruznews
Президент администрациясидаги хорижий автомобиллар ҳам сотувга қўйилмоқда

E-auksion орқали Президент администрацияси транспорт қисми балансида бўлган CADILLAC автомобили 246 млн сўм бошланғич нарх билан савдога чиқарилган.

https://t.iss.one/Hurfikruznews
Амир Тeмур Клавихо кундаликларида қайд этган «Олтин дарахт» ни қаердан олган?

Бу ҳақида Иоанн де Галонифонтибуснинг Амир Темур ҳақидаги хотираларида маьлумот мавжуд:
Темурбейнинг бойликлари хусусида
Унинг бойликларининг сон-саноғи ва миқдорини ҳеч ким билмайди... Қимматбаҳо нарсаларга келганда эса, айтишадики,— мен бунга ишонаман,— бирорта ҳам ҳукмдор, у қанчалар буюк ва қудратли бўлмасин, у қадар кўп бойлик тўплай олмаган. Яна у ўз қўл остидаги барча вилоятлардаги ерости бойликларини ҳам қидириб топдириб, уларга эга бўлди; айтишларича, ўтган йили (1401 йил) у оғирлиги юз ўн етти се ( се — тахминан бир мисқол) келадиган бир жавоҳир топганки, олти се бир унцияга тенгдир.
Сўнгра, Бағдод шаҳри олингач, у Евфрат (Фрот) дарёсига ғарқ бўлган бир кемани топди, кемага Персия қиролларининг барча бойликлари ортилган эди. Хазинадан соф ва нафис олтин дарахт чиқди.

https://t.iss.one/Hurfikruznews
Кун фотоси

Баҳор чечаги

Муаллиф: Хонбиби Ҳиммат қизи

https://t.iss.one/Hurfikruznews
Сўровларда қатнашган канадаликларнинг катта қисми АҚШнинг 51- штати бўлгандан кўра, Европа Иттифоқининг 28-аъзоси бўлишни маъқул кўради.

https://t.iss.one/Hurfikruznews
Уч нарса сабрдан саналади:
1. Мусибатинг ҳақида гапирма.
2. Оғриғингдан нолима.
3. Ўзингни оқлама.

Суфён Саврий роҳимаҳуллоҳ

https://t.iss.one/Hurfikruznews