ERKIN VOHIDOV
4.34K subscribers
1.81K photos
491 videos
28 files
1.48K links
Erkin Vohidov hayoti va ijodiga bag'ishlangan kanal
Download Telegram
#Таъзиянома
Ўзбекистон халқ шоири, Олий Мажлис Сенати аъзоси, Ёзувчилар уюшмаси Фарғона вилояти бўлими раҳбари, шоира Энахон Сиддиқова 68 ёшида вафот этдилар.
Шоира Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Фарғона вилояти бўлими раҳбари, «Қалб садоси» ҳафталик газетасининг бош муҳаррири вазифасида хизмат қилиб келаётган, 2015 йилдан шу кунга қадар Олий Мажлис Сенати аъзоси эдилар.
Энахон Сиддиқова атоқли шоир Эркин Воҳидовнинг «Оқ йўли» (1977) билан адабиётга кириб келганлар. Шундан сўнг «Қоракўз турналар», «Суманбар насим», «Кўнгил уфқлари», «Ишқ ифори», «Сизни дедим» каби шеърий тўпламлари, «Сирли тун фарёди», «Она ҳақида қўшиқ», «Ватанга бахшида умр» каби ҳикоялар ва лиро-эпик қиссалар мажмуаси, «Қизойимларга келинлик сабоқлари», «Тиббиёт фидойилари», «Халоскорлик», «Эъзозли аёллар» каби публицистик асарлари чоп этилган.

Энахон опа самимий, бағридарё, жонкуяр аёл эдилар.

Энахон опанинг оила аъзоларига сабр тилаган ҳолда ҳамдардлигимизни билдирамиз.

Аллоҳим Энахон опамизни ғариқи раҳмат, шойистайи жаннат айласин...
😢21👍5🔥1😁1
#Таъзиянома

Бугун жуда ёмон хабар эшитдик. Ўзбекистон халқ шоири Усмон Азимнинг ўғли Улуғбек Азимов вафот этибди.
Усмон Аъзимга, шоирнинг умр йўлдоши Раъно опага, марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдирамиз.
Жаноза намози 2 февраль куни пешин намозидан сўнг "Минор" масжидида ўқилади.

Маълумот учун: адибнинг уй манзили – Шайхонтоҳур тумани "Баҳор" кўчаси 16-уй.

***
Йиқилдингми?... Кўзларингда
Бунча алам,
Бунча алам!
Усту боши чанг кўрмаган,
Дард кўрмаган
Эрка болам!
Шиддатингнинг шамолига
Ҳушинг бир зум
Шайдо бўлди...
Сенинг равон йўлларингда
Бу тош қайдан
Пайдо бўлди?
Ёки ақлинг кетганмиди,
Энди тошлар
Қолмаган деб?
Лаънатладинг, болам мени
Йўлдан тошни
Олмаган деб...
Эрка болам, кечир мени,
Оқсуягим,
Мурувват қил!
Тошли-тошли бу дунёда
Майсадай хор
Яшадим, бил.
Тошлар билан кураш тушдим
Кураш бекор
Кетмагандир,
Қолган бўлса бирор зил тош,
Болам, кучим
Етмагандир...

Ўзбекистон халқ шоири Усмон Азим
😢52👍8
#Таъзиянома

Узоқ давом этган хасталикдан сўнг Ўзбекистон халқ шоири Ойдин Ҳожиева 81 ёшида вафот этди.

Шоиранинг турмуш ўртоғи адабиётшунос олим, таржимон Иброҳим Ғафуровга, шоиранинг яқинлари ва шогирдларига Ойдин Ҳожиева вафотлари муносабати билан ўз ҳамдардлигимизни билдирамиз.

Инна лиллаҳи ва инна илайҳи ражъиййун...
😢22👍4
#Таъзиянома

Ўзбекистон халқ шоири, Ёзувчилар уюшмаси раиси Сирожиддин Саййидга онаси Саидова Холбиби Насриддин қизининг вафоти муносабати билан чуқур ҳамдардлик билдирамиз.

Аллоҳ таоло марҳумани мағфиратига олиб, солиҳ амалларини ўзларига ҳамроҳ қилсин. Оила аъзолари ва яқинларига гўзал сабр берсин.
😢43🙏2👍1
#Таъзиянома

Мустақил Ўзбекистон Республикасининг ягона вице-президенти Шукрулло Мирсаидовнинг аёллари Дилбар опа Мирсаидова шу йилнинг 14 июль куни оламдан ўтибдилар.

Инна лиллаҳи ва инна илайҳи ражъиййун. Жойлари жаннатлардан бўлсин.
Яқинларига ўз ҳамдардлигимизни билдирамиз.
Аллоҳ Дилбар опани, Шукрулло ака Мирсаидовни ғариқи раҳмат, шойистайи жаннат айласин.

Ниҳоятда дилбар, донишманд, раҳматли Шукрулло Раҳматович Мирсаидов ишдан олингач, бошларидан қанчадан-қанча тегирмон тоши юргизилса ҳам турмуш ўртоқларига азим чинордек тиргак бўла олган, йўлбарс юракли кучли аёл эдилар. 
Дилбар опа бошига тушган кўргиликлар ҳеч бир аёл бошига тушмасин.

***
Дилбар Юнусовна Мирсаидова Республикада иқтисодиётида ўз ўрнига эга , таниқли ИНСОН - Мирсаидов Шукурулло Раҳматовичнинг умр йулдоши, тўрт ўғилнинг севимли волидаси, 12 набира ва 17 нафар чеваранинг эъзозли  бувижони эди.
У ўзига муносиб жойларда , муносиб лавозимларда сидқидилдан меҳнат қилиб, она-юрт хизматига камарбаста бўлди.
Д.Мирсаидова Ўзбекистонда хизмат кўрсатган иқтисодчи. У Госплан бўлими Бошлиғи, Республика Савдо-саноат палатаси раиси вазифаларида ҳизмат қилганида катта ҳурмат ва эҳтиромга сазовор бўлди.
👍10🙏5😢2
#Таъзиянома

Ўзбекистон халқ ҳофизи Шерали Жўраев вафот этибдилар.

Аллоҳ раҳматига олиб, яхши амалларини ҳамроҳ этсин ва охиратларини обод айласин!

Инна лиллааҳи ва инна илайҳи рожиъуун!
Ҳасбуналлоҳу ва ниъмал вакил!
😢35👍3🔥1
#ТАЪЗИЯНОМА

   Академик, адабиётшунос олим, илмий ва оммабоп асарлар муаллифи, Беруний номидаги Давлат мукофоти лауреати, Ўзбекистон Республикаси фан арбоби Наим Каримов 90 ёшда вафот этибдилар.
Аллоҳ раҳматига олсин!
Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиъун!
😢26👏3👍1🔥1
#Таъзиянома

🕌 Инна лиллаҳи ва инна илайҳи ражъиййун... 🤲 🤲 🤲
😢56👍52🔥1
Forwarded from Erkin Vohidov ijodi
#таъзиянома

😢 24 февраль куни Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоир, моҳир ҳунарманд-кулол, рассом, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган мураббий Баҳодир Исонинг 69 ёшда вафот этдилар. Шу муносабат билан билан марҳумнинг яқинларига, оила аъзларига ҳамдардлик билдирамиз. Марҳумнинг жойлари жаннатдан, охиратлари обод бўлсин.
Баҳодир Исо 1956 йилда Риштон туманидаги Дўтир қишлоғида таваллуд топган.
Фарғона педагогика институтини 1977 йилда тугатган. Унинг шеърлари, достонлари республикамизнинг босма нашрларида, ижодий жамоа тўпламларида чоп этилган. 1988 йилда илк китоби — «Хайрли тун» шеърий тўплами нашр этилган.


👇👇👇
🌐
www.facebook.com/evohidov
🌐
https://t.iss.one/erkinvohidovijodi
🌐
www.erkinvohidov.com
😢15👍42