ERKIN VOHIDOV
4.39K subscribers
1.79K photos
482 videos
25 files
1.46K links
Erkin Vohidov hayoti va ijodiga bag'ishlangan kanal
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🎬🎬🎬

Эркин Воҳидов номидаги мемориал музейи 2019 - йилда Марғилон шаҳрида очилган. У шаҳар марказидаги "Ижодкорлар боғи" миллий маданият ва истироҳат боғида жойлашган бўлиб, Ўзбекистон халқ шоири, драматург ва давлат арбоби Эркин Воҳидовнинг ҳаёти ва ижодига бағишланган.

Шунингдек, музейда фарғоналик адабиёт ва санъат дарғаларининг суратлари ҳам бор.

Каналга уланиш:👇
https://t.iss.one/RegionF
Forwarded from Erkin Vohidov ijodi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Анвар_қори_видеоархивидан

💫 Эркин Воҳидов томонидан Шерали Жўраевга нозик лутф:
"Дунёда улуғ инсонлар пайдо бўлса, бу ўша замоннинг эҳтиёжи туфайли пайдо бўлади...

👇👇👇
🌐
www.facebook.com/evohidov
🌐
https://t.iss.one/erkinvohidovijodi
🌐
www.erkinvohidov.com
Forwarded from ERKIN VOHIDOV
☀️ Ардоқли шоиримизнинг ижод намуналаридан ушбу телеграм манзилда жойлашган саҳифада баҳраманд бўлинг:
👇👇👇
https://t.iss.one/erkinvohidovijodi
Forwarded from Erkin Vohidov ijodi
🦁 АРСЛОН ВА ЭШАК

Номард хизматини қилишинг керак,
У сени эшак деб билиши учун.
Чангал уришни ҳам билишинг керак,
Арслон деб эҳтиром қилиши учун.

Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистон халқ шоири Эркин Воҳидов, 1990 йил

📖 "Табассум" тўпламидан

👇👇👇
🌐
www.facebook.com/evohidov
🌐
https://t.iss.one/erkinvohidovijodi
🌐
www.erkinvohidov.com
Forwarded from ERKIN VOHIDOV
☀️ Ардоқли шоиримизнинг ижод намуналаридан ушбу телеграм манзилда жойлашган саҳифада баҳраманд бўлинг:
👇👇👇
https://t.iss.one/erkinvohidovijodi
Forwarded from Erkin Vohidov ijodi
🌷ЛОЛА  САЙЛИ
(Бадиҳа)

Таклиф этдим тонг билан
Дилдорни лола сайлига,
Бошим осмонларга етди
Ёр деганда «майлига».

Кенг жаҳон бўлди мунаввар
Лутфидан, эвоҳ, қани,
Сидқи дилдан юрса дилбар
Доим ошиқ майлига.

Ўйладим шу тонг, неча йил
Дашту саҳролар кезиб,
Таклифи сайл айламабдир
Не учун Қайс Лайлига!

Бу хаёлим ёрга айтсам,
Кулди-ю, берди жавоб:
Аҳли ишқ ҳам боққай албат
Ўз замонин зайлига.

Лола тердик даста-даста,
Кеч билан қайтдик шаҳар,
Йўлда бир-бир тарқатиб
Эркин муҳаббат хайлига.

Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистон халқ шоири Эркин Воҳидов, 1967 йил

👇👇👇
🌐
www.facebook.com/evohidov
🌐
https://t.iss.one/erkinvohidovijodi
🌐
www.erkinvohidov.com
Forwarded from ERKIN VOHIDOV
☀️ Ардоқли шоиримизнинг ижод намуналаридан ушбу телеграм манзилда жойлашган саҳифада баҳраманд бўлинг:
👇👇👇
https://t.iss.one/erkinvohidovijodi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#no_comment #live
🟦🟦 🟦🟦 🟦🟦🟦🟦🟦 📱
🎥“Oʻzbegim” qasidasi

🎙Xiva shahridagi Prezident maktabi o‘qituvchi va o‘quvchilari hamda Fargʻona viloyatining yosh ijodkorlari bilan birgalikda O‘zbekiston Qahramoni, xalq shoiri Erkin Vohidovning “O‘zbegim” qasidasi jo‘r bo‘lib aytildi.

Rasmiy sahifalarimizda bizni kuzating:👇
Telegram | Instagram |
Facebook | 📹 YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Forwarded from Erkin Vohidov ijodi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Кун_санаси
☀️ 26 апрель Ўзбекистон халқ артисти Ботир Зокиров таваллуд топган кун.

🎼  Сенда хаёл

Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистон халқ шоири Эркин Воҳидов шеъри

🎤 Ўзбекистон халқ артисти Ботир Зокиров ижро қилган.

👇👇👇
🌐
www.facebook.com/evohidov
🌐
https://t.iss.one/erkinvohidovijodi
🌐
www.erkinvohidov.com
Forwarded from ERKIN VOHIDOV
☀️ Ардоқли шоиримизнинг ижод намуналаридан ушбу телеграм манзилда жойлашган саҳифада баҳраманд бўлинг:
👇👇👇
https://t.iss.one/erkinvohidovijodi
💫 Эркин Воҳидов бир куни...

😊 БАДИҲА

Бир даврада интернет ва турли гаджетлар ҳақида баҳс-мунозара авжга чиқади. Атоқли шоир Эркин Воҳидов аввалига индамай тинглаб ўтиради, улфатлар “Қани устоз, Сиз нима дейсиз?” дея юзланишганда шу лаҳзанинг ўзида ғаройиб тўртлик тўқийди.

Шовқинга дош бермас нега байт,
Шаллақини нега урмас жин?
Минг байтга тенг битта мега байт,
Минг жинга тенг битта мега жин!

👇👇👇
🌐
www.facebook.com/evohidov
🌐
https://t.iss.one/erkinvohidovijodi
🌐
www.erkinvohidov.com
Forwarded from ERKIN VOHIDOV
☀️ Ардоқли шоиримизнинг ижод намуналаридан ушбу телеграм манзилда жойлашган саҳифада баҳраманд бўлинг:
👇👇👇
https://t.iss.one/erkinvohidovijodi
Forwarded from Erkin Vohidov ijodi
😊 БИТТА КУЛДИРИНГ...

Анча йил илгари Эркин Воҳидов билан олис қишлоқлардан бирига бордик. Йўл бошловчимиз аллақандай тўйга олиб кирди. Чоғроқ хонада ўтирганларга бизни таништиришди. Содда одамлиги, бунинг устига жиндай «отиб олгани» кўриниб турган биттаси Эркин акага қараб-қараб қўйди-да, сўради:
— Акун, сиз шоирми?
Эркин ака камтарлик билан «ҳа, энди», деб гап бошлаган эди, бояги одам астойдил илтимос қилди:
— Ундай бўлса, бир кулдиринг!
Эркин Воҳидов нима дейишини билмай қолди.
— Шоир акангиз сизни кулдиришлари мумкин, — дедим жиддий оҳангда.
— Аммо жиндай оворагарчилиги бор-да. Дўхтир керак. Таниш дўхтирингиз борми?
— Бор, — деди ҳалиги одам. — Ҳамсоямиз тиш дўхтир.
— Тиш дўхтир бўлмайди, — дедим тушунтириб.
— Невропатолог керак. Аввал сизни яхшилаб текширади. Қаерингизни қитиқласа кулишингизни аниқлайди. Қўлингизга испарапка ёзиб беради. ўша испарапкани олиб келсангиз...
— Шошманг! — деди Эркин ака гапимни бўлиб.
— Укол-чи, укол? Аввал учтагина укол қилдирадилар. Кейин ангина бўлса уни олдириб ташлайдилар. Ундан кейин кўричакни кестирадилар. Яна битта шарти бор. Яқинда биттасини кулдирган эдим, қитиғи ёмон экан, ҳушидан кетиб қолди. Шунинг учун ҳар эҳтимолга қарши ёнларида тўрттагина дўхтир бўлиши керак. Бояги одам каловланиб ўрнидан турди.
— Иби! — деди эшик томон юриб. — Ундай бўлса, бу дафъа кулдирарсиз. Даврадагилар қаҳ-қаҳ уриб кулиб юборди.
— Ана! — деди бояги одам остонада тўхтаб. — Испарапкасиз ҳам кулдираркансиз-ку!

Ўзбекистон халқ ёзувчиси Ўткир Ҳошимов

👇👇👇
🌐
www.facebook.com/evohidov
🌐
https://t.iss.one/erkinvohidovijodi
🌐
www.erkinvohidov.com
Forwarded from ERKIN VOHIDOV
☀️ Ардоқли шоиримизнинг ижод намуналаридан ушбу телеграм манзилда жойлашган саҳифада баҳраманд бўлинг:
👇👇👇
https://t.iss.one/erkinvohidovijodi
Forwarded from Erkin Vohidov ijodi
☀️ АЗИЗ-АВЛИЁЛИК МАҚОМИДА

1964 йил эди. Эркинжон (Воҳидов) Фарғонага келди. Унинг даъвати билан Ҳувайдо бобомизнинг қабри қаердалигини суриштирдик. Рости, ўшанда Ҳувайдо бобомизнинг қутлуғ номларини у ер- бу ерда эшитган, бироқ бирорта ғазалини ўқишга муяссар бўлмаган эдим. Иккаламиз Чимёнга бориб, таниш излаб, бозорни ёнлаб, пастдаги Чимёнсой қирғоғидаги сўлим чойхонага тушаётганимизда йўлимиз устидан эски қадрдоним, кекса муаллим Болтабой домла Эргашев чиқиб келдилар.
Эркин Воҳидовни таништирдим. Болтабой ака бизни сойнинг шундоқ тепасидаги, тагидан сув шарқираб турган сўрига бошлади.
- Эркин Воҳидов сизми, камтарлик ҳақида шеър ёзган Эркин Воҳидов сизми? – деб шоирга тикилиб, кейин менга қараб: - ҳозир кўнглим ғалати бўлиб кетди, - деди кўзлари ёшланиб, - тавба, худди ўзи!
- Тинчликми?
Болтабой ака менинг саволимга жавоб бермай, яна Эркин Воҳидовга тикилди.
- Ўқитувчилик фаолиятимни 1933 йили Олтиариқда бошлаганман, - деди у ҳаяжонини яширмай тўлқинланиб.
- Дўстингиз Чўянбой Воҳидовмиди? – деб сўради.
- Сиз унинг кими бўласиз?
- Ўғли.
- Ие, ўғлими?
- Ҳа, деди Эркинжон кўзлари ёшга тўлиб, - ҳозир дадамнинг ёшидаман.

Эркинжон ўтиролмади. У наридаги теракзор ичига кириб йиғлади, қаерда турганини ҳам унутиб, овоз чиқариб йиғлади.
Мен на йиғлайман, на бирор сўз айтиб, таскин бера оламан. Халқимизнинг энг оғриқ, армонли дардларини кўра билган, уларга катта изтироблар ичида малҳам излаб, тавозе ва тазаррулар билан бобомиз ҳузурига келган Эркин Воҳидов Болтабой Эргашев билан қайтадан қучоқлашиб кўришди.
- Ёшлар орасидан Эркин Воҳидов номли шоир бош кўтарганини, унинг шуҳрати ошиб бораётганини билар эдим. Аммо, -деди Болтабой ака овозини баландлатиб, - унинг дўстимнинг фарзандли эканидан хабарсиз эканман-а, ё тавба, худди қуйиб қўйгандайсиз-а!..
Учаламиз тепага чиқиб, ўнгга бурилиб, Ҳувайдо ҳазратларининг тиканзору янтоқлар орасида қорайиб кўринган сомон шувоқли қабрларига яқинлашдик. Кимдир унинг атрофларини тозалаяпти. У бизнинг шарпамиздан чўчигандек аланглади, кейин ўзини панага олиб, шошилиб кета бошлади.
Болтабой ака орқасидан юриб:
- Мақсум ака, ҳой Мақсум ака, - деб чақирди. Мақсум ака эса худди унинг овозини эшитмагандай узоқлашиб борарди.
- Бу киши Муқим Махсим, -деди болтабой ака буғдой ранг, кўзларида аллақандай ўкинчли, ҳадикли, пешоналари ўйчан, соқол мўйлови ярашган киши биз билан омонатгина қўл бериб кўришаётганда. – Ҳувайдо ҳазратларининг авлодларидан.
Муқим Махсим нима ишларинг бор, дегандай қараб турдилар. Назаримда биз билан ҳамсуҳбат бўлгилари йўқ эди.
Эркинжоннинг илтимоси билан ишониб-ишонмай Ҳувайдо ҳазратларининг руҳлари учун Қуръондан қисқагина тиловат қилдилар. Узр айтиб, биз билан тез хайр-хушлашдилар. Ўрилган ўт-ўланларга учаламизнинг кўзимиз тушиб, Муқим Махсимни чақириб, - “Ўроғингиз қолибди”, - дея олмадик.
- Чамамда Маҳсим амаки кўп юрак олдириб қўйганга ўхшайдилар.
- Топдингиз, - деди Болтабой Эргашев Муқим Махсим кетган сўқмоқ томонга қараб. – Ҳувайдо ҳазратларининг авлодларидан экансан, деб бошларига не шўр ишлар солишмади. Аммо укалар, бу ерга келганимиз ҳам, гапларимиз ҳам шу ерда қолсин. Сезишса, партиядан ўчириб юборишади.
- Биз унинг аъзосимиз. – Эркин Воҳидов кинояли табассум билан аввал менга, кейин Болтабой акага қаради. – Ўз бобомизни зиёрат қилганимиз учун ўчиришса, майли ўчира беришсин.
- Ахир партиядан ўчирилганимиз, ўзингиз қолиб, ҳатто бола-чақаларингизни ҳам ризқи қирқилди, дегани-ку, худо сақласин, -дедим худди шу иш ҳозир бошимизга тушадигандай қўрқиб, - улар ҳазиллашиб бўлмайди!
- Қачонгача шундай қўрқиб яшаймиз?! – Эркинжон ичини тўлдириб турган аламни ошкор этди. У сўзи, шеъри, амалий фаолияти билан ҳамиша дадилликка, ўзлигини ёдга солишга ундади...
Мухтасаргина бу сўзимда Эркин Воҳидовнинг дўстга содиқлиги, дўстлик туйғусини муҳаббат қадар, ҳаёт қадар ардоқлаши ҳақида ғурурланиб, шундай дўстим, шундай жигарбандим, жон риштам борлигидан фахрланиб, кўнгил изхори қилмоқчи эдим...

Йўлдош Сулаймон

📰 “Фарғона ҳақиқати” газетаси, 1998 йил 12-сон, 19 февраль. № 18, 20.

👇👇👇
🌐
www.facebook.com/evohidov
🌐
https://t.iss.one/erkinvohidovijodi
🌐
www.erkinvohidov.com
Forwarded from ERKIN VOHIDOV
☀️ Ардоқли шоиримизнинг ижод намуналаридан ушбу телеграм манзилда жойлашган саҳифада баҳраманд бўлинг:
👇👇👇
https://t.iss.one/erkinvohidovijodi
Forwarded from Asaxiy Books
Гулчеҳра Воҳидова: Қалбим ардоғи

✍️ Ўзбекистон халқ шоири Эркин Воҳидовнинг шеърларини ёд олмаган, ижодига қизиқмаган киши бўлмаса керак. Шоирнинг ҳаёт йўли ҳам шеърлари сингари гўзал ва мазмунга бой бўлди. Таъбир жоиз бўлса, шоир ўзининг сермазмун сатрларида, залворли достонларида иккинчи умрини яшамоқда.

Ушбу китоб Эркин Воҳидов рафиқаси Гулчеҳра Воҳидованинг умр йўлдоши билан кечирган йиллари ҳақидаги самимий, ёрқин ҳамда яқинларининг меҳрга тўла хотираларини қамраб олган.

Муқова: қаттиқ
Нашриёт: Ижод нашр
Нарх: 49 000 сўм
Саҳифа: 168 бет

📖 Шоир ҳаёти билан яқиндан танишмоқчи бўлганларга тавсия қиламиз: asaxiy.uz/u/668504a408b1b

@asaxiybooks
Forwarded from ERKIN VOHIDOV
🛍️ДОКА РЎМОЛНИНГ ҚУРИШИ

Ўтган асрнинг 80-йилларида юз берган воқеа.
Куз. Салқин шабада эсиб турибди. Якшанба. Эркин ака зерикдилар шекилли ёки уйдаги юмушлар билан тиним билмай ғимирлаб юрганимни кузатдилар шекилли, онаси, кийининг, бир магазин айлантириб келаман, деб қолдилар.
Ҳайрон бўлмадим. Чунки бундай таклиф биринчи марта эмасди. Бундай пайтларда аёл киши чунонам чаққонлашиб кетадики, асти қўяверасиз! Ишларимни йиғиштириб зумда тайёр бўлиб чиқдим. Биз борадиган магазин Чилонзор томонда, анчагина тўкин магазинлардан ҳисобланарди. Магазин мудири келинг-келинглар деб Эркин акани қучоқ очиб кутиб олди.
– Ука, қиш келаяпти, бир сидра кийиниб олсак деган ниятда келгандик.
Мудир ҳушёр йигит экан, бир зумда костюм-шим, туфли, кўйлаклар, бошқа энгил-бошларни муҳайё қилди. Ўзимизга, ўғил-қизларга лойиқ ва мос кийим-кечаклар, оёқ кийимлари харид қилдик. Эркаклар ҳисоб-китоб қилишаётганди, бехосдан кўзим яна алланимага тушиб қолди. Шуни ҳам олайлик, адаси, демоққа оғиз жуфтлаган ҳам эдим, Эркин ака “Бўлар” деган маънода ишора қилдилар.
Харид қилинган буюмларни машинага жойлаб, бахтли эр-хотин бўлиб уйга йўл олдик. Ҳалиги кўзим тушган матоҳни олсак бўларди-да, деб сўз бошлабман-да! Эркин ака индамай машинани ҳайдаб келавердилар. Мен яна ўша зормандадан сўз очдим.
– Аёл зоти сира миннатдор бўлмас экан-да! Пушкинни “Олтин балиғи”даги кампирга ўхшаманг-да!
Аёл киши эмасманми, Эркин аканинг асабийлаша бошлаётганларига эътибор бермабман. Хаёлим бояги буюмда.
– Ноёб экан-да, адаси! Бошқа жойда топилмайди. Шунча нарса олганда, ўшани ҳам олақолсак...
Машина кескин тормоз олиб тўхтади.
– Тушинг машинадан!
Ҳайрон бўлиб қолдим. Эркин акадан мутлақо кутмагандим бундай “илтифот”ни. Мен ҳам ҳеч иккиланмадим, ҳовурдан тушиш ўрнига шартта машинадан тушдим.
– Боринг-да, ўзингиз олақолинг ўша нарсани!
Эркин ака шундай дедилару машинани ғизиллатиб ҳайдаб кетдилар.
Ана шундагина қандай воқеа юз берганини, бу кўнгилхираликка ўзим сабабчи бўлганимни англаб етдим. Шуурим шиддат билан ишлаб кетди. Ёнимдан ўтиб бораётган “Жигули”га қўл кўтардим. Сўрамай-нетмай унга ўтириб олдим.
– Ҳайданг, ука! – дедим шошилиб.
– Қаёққа? – сўради ҳайдовчи ҳайрон бўлиб.
– Анави машина орқасидан юринг, – дедим. Йўлни тушунтирдим. – Фақат ундан тезроқ ҳайданг, ўзиб кетинг, тез!
Ҳайдовчи ортиқ суриштирмади, бир нафасда айтган манзилимга етказиб келди.
Уйга кирган заҳотим кийимларимни алмаштириб, ҳовли-йўлакларга шалаббо қилиб сув сепдим. Газга чой қўйдим. Қовун бор экан, уни водопровод сувига чайиб, устидан сувни жилдиллатиб қўйдим. Дарвоза ланг очиқ. Бир маҳал дарвозахонада Эркин ака пайдо бўлдилар. У кишига пешвоз чиққан бўлмасам-да, сезиб турибман: бир йўлакка, ҳовлига, бир менга – уст-бошимга ҳайрон бўлиб қарадилар. Кўча томонда на бирортаси, на машина кўринади. Эркин акадай Шоир одам ҳам сўз тополмай қолдилар.
– Яхши келдингизми, адаси? Янги олинган кийимларингизни кийиб чиқинг, мен ҳам кияман, бир байрам қилайлик!
...Айтмоқчиманки, дока рўмол ўз-ўзидан қуримайди. Бехосдан орадан қора мушук ўтдими, ҳалиям кеч эмас, буёғига уддабуронлик, топқирлик ва албатта ширин сўз нажоткор сифатида етиб келади, сиз эса ундан фойдалана билмоғингиз керак бўлади, холос.

✍️Эркин Воҳидовнинг рафиқаси Гулчеҳра Воҳидованинг "Қалбим ардоғи" китобидан

👇👇👇
🌐
www.facebook.com/evohidov
🌐
https://t.iss.one/Erkin_Vohidov
🌐
www.erkinvohidov.com
Forwarded from ERKIN VOHIDOV
☀️ Ардоқли шоиримизнинг ижод намуналаридан ушбу телеграм манзилда жойлашган саҳифада баҳраманд бўлинг:
👇👇👇
https://t.iss.one/erkinvohidovijodi