Prokuratura Departamenti
17.7K subscribers
7.68K photos
1.19K videos
1.65K links
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг расмий Telegram-канали
Download Telegram
Тупроққалъа туманида чет эл валютасини ноқонуний муомалага киритилишининг олди олинди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тупроққалъа туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, “Ҳазорасп универсал савдо” мажмуаси атрофида валюта қимматликлари савдоси билан шуғулланиб келган фуқаролар О.А. ва У.А фуқаро Г.га жами 3 200 АҚШ долларини 35,3 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 177-моддаси (валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Қибрай ва Жарқўрғон туманларида кредит маблағларини талон-торож қилиш ҳолатлари аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент органлари томонидан банкларнинг комплаенс-назорати тузилмалари билан ҳамкорлик доирасида пул маблағларининг талон-торож қилиниши бўйича аниқланган қонунбузилиш ҳолатлари юзасидан ўз вақтида қонуний чоралар кўрилмоқда.

Хусусан, Қибрай туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, фуқаро Д.Х. “F.L.” МЧЖ раҳбари Т.нинг ишончига кириб, МЧЖга ўғли К.Х.ни таъсисчи сифатида киритиб, корхонанинг 350 млн сўмлик ишлаб чиқариш ускуналарини ўғлининг номига ўтказиб олганлиги, шунингдек 3,5 млрд сўм кредит эвазига олинган товарларни ишлаб чиқариш учун ишлатмасдан нақд пулга сотиб юбориб, кредит маблағини ўзлаштиришиш йўли билан талон торож қилганлиги аниқланган.

Шу каби, Жарқўрғон туман бўлими томонидан банк филиалининг мурожаатига асосан ўтказилган терговга қадар текширувда, “O.B.” фермер хўжалиги раҳбари Х.М. лимончилик фаолиятини ривожлантириш учун замонавий иссиқхона ташкил этиш мақсадида ажратилган 90 000 АҚШ доллари кредит маблағини ўзи норасмий бошқариб келган “S.T.” МЧЖга ўтказиш орқали нақдлаштириб олиб, талон-торож қилганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ҳамда 228-моддаси (ҳужжатларни қалбакилаштириш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Ўқишга киритиш ҳамда ўқишни кўчириб бериш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатлари фош этилди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Хоразм вилоят бошқармаси томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Р.Б. бошқа бир фуқаро С.ни юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали Урганч давлат университетига ўқишга киритиб қўйиш эвазига 2 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар ушланган.

Шу каби, Боғот туман бўлими ва вилоят ДХХ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Х.М. фуқаро И.нинг Қирғизистон Республикасидаги ўқишини Тошкент тиббиёт академиясининг Урганч филиалига кўчириб бериш эвазига 3 000 АҚШ долларини олган олган вақтида ашёвий далиллар ушланган.

Департамент ҳамда ДХХнинг Бекобод шаҳар бўлимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда эса, фуқаро О.И. фуқаро С.нинг Тожикистон Республикаси олийгоҳидаги ўқишини Турин политехника университетига кўчириб бериш эвазига 2 000 АҚШ долларини олган вақтда ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Қарши ва Бахмал туманларида ер савдоси билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатлари фош этилди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қарши туман бўлими томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро А.И. “Кўчкак” қишлоғи ҳудудидан аҳолига деҳқон хўжалиги учун ажратилган 16 сотих ер майдонини фуқаро А.га 105 млн сўмга сотишга келишиб, ер майдони ҳужжатларини танишлари орқали расмийлаштириб беришни ваъда қилиб, олдиндан 10 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар ушланган.

Шу каби, Департаментнинг Бахмал туман бўлими томонидан вилоят ДХХ ва ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Н.Б. Бахмал тумани ҳудудида дам олиш маскани қуриш учун ажратилган 60 сотих ер майдонининг 20 сотихини бошқа бир фуқаро Ф.га фирибгарлик йўли билан 12 000 АҚШ долларига сотишга келишиб, шундан 10 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Бухоро вилоятида ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб беришни ваъда қилган фирибгар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Бухоро вилоят бошқармаси, ДХХ ва ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Ж.К. бошқа бир фуқаро Ж.га, танишлари ёрдамида ҳайдовчилик гувоҳномасини ўқув машғулотларига қатнашмасдан олиб бериш эвазига 2,2 млн сўм ва 200 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Этил спирти ва қалбаки алкоголь маҳсулотларини муомалага киритилишининг олди олинди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қуйичирчиқ туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “E.G.” МЧЖ томонидан лицензиясиз қонунга хилоф равишда 100 млн сўмлик 5 000 литр техник этил спирти муомалага киритиш мақсадида олиб келинганлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида олиб қўйилган.

Шу каби, Департаментнинг Термиз шаҳар бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, шаҳар ҳудудида фаолият юритувчи 7 та МЧЖга қарашли савдо дўконларида жами 1 801 дона қалбаки акциз маркали алкоголь маҳсулотлари савдога қўйилганлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) ва 186-1-моддаси (алкоголь маҳсулотини қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш ёки муомалага киритиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Вазият 24. Тадбиркорга кредит олиб беришни ваъда қилган фирибгар ушланди
Фермер хўжалиги ер майдонини сотмоқчи бўлган хўжалик раҳбари ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Самарқанд вилояти бошқармаси томонидан ДХХ ва ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, “X.S.” фермер хўжалиги раҳбари К.А. ва бошқалар ушбу хўжаликка тегишли ер майдонининг 4 гектарини фуқаро О.га 42 000 АҚШ долларига сотишга келишиб, шундан 26 200 АҚШ долларини олиб, кейинчалик фарзанди С.А. орқали яна 15 800 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Мирзо Улуғбек туманида коммунал тўловлар учун ундирилган пулларни ўзлаштирган ширкат раҳбари аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Мирзо Улуғбек туман бўлими томонидан фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “O.B.” хусусий уй-жой мулкдорлари ширкати раҳбари Б.Х. хонадон эгаларидан коммунал тўловлари учун ундирилган жами 350,6 млн сўмни банк кассасига кирим қилмасдан, ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Янгийўл туманида наслли қорамол олиш учун ажратилган кредит маблағини ўзлаштириш ҳолати аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Янгийўл туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, якка тартибдаги тадбиркор Д.А. ва бошқалар таниши А.нинг раҳбарлигидаги “A.H.” МЧЖга наслли қорамол сотиб олиш учун банк филиалидан ажратилган 500 млн сўм кредит маблағи эвазига ушбу МЧЖга 52 та наслли қорамоллар етказиб берилганлиги ҳақида ҳужжатларни расмийлаштириб, кредит маблағини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ҳамда 228-моддаси (ҳужжатларни қалбакилаштириш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президентимиз Шавкат Мирзиёев Ҳиндистоннинг Ченнай шаҳрида бўлиб ўтган 44-Бутунжаҳон шахмат олимпиадасида чемпионликни қўлга киритган жамоамиз билан телефон орқали мулоқот қилиб, уларни ушбу буюк ғалаба билан қизғин табриклади.

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Forwarded from Bosh prokuratura
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Кўплаб ҳуқуқшуносларга устоз бўлган, уларни етук малакали мутахассис сифатида шаклланишига салмоқли ҳисса қўшган, кўп йиллар давомида Тошкент Давлат юридик институтига раҳбарлик қилган, Ўзбекистон Республикаси Фан арбоби, юридик фанлар доктори, профессор Ҳалимбой Бобоевич Бобоев табаррук 80 ёшни қаршилади.

Мазкур тантанали юбилей сана муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университетида Устознинг 80 йиллигига бағишланган “Янги Ўзбекистонда давлат ва ҳуқуқ тарихининг долзарб масалалари” мавзусидаги илмий анжуман бўлиб ўтди.

Улуғ ёшингиз муборак бўлсин, Устоз!

Манба: Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети

👉@uzbprokuratura
Сирдарё вилоятида 614 млн сўмни ўзлаштирган МЧЖ собиқ раҳбари аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Сирдарё вилояти бошқармаси томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “S.O.” МЧЖ собиқ раҳбари А.Х. ва собиқ ҳисобчиси И.М.лар ойлик иш ҳақи тарқатилганлиги ҳақидаги ҳужжатларни сохталаштириш орқали МЧЖнинг жами 614 млн сўм маблағини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ҳамда 228-моддаси (ҳужжатларни қалбакилаштириш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Улуғнор туманида кучли таъсир қилувчи дори воситаларини муомалага киритилишининг олди олинди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Улуғнор туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Р.А. ва бошқалар ўзаро тил бириктириб, таркибида кучли таъсир қилувчи моддалар мавжуд бўлган 840 дона “Ilko regapen” ва 140 дона “Тропикамид” номли дори воситаларини фуқаро С.га 20,6 млн сўмга сотган вақтида ушланиб, жами 2 772 дона “Ilko regapen” ҳамда 145 дона “Тропикамид” номли дори воситалари борлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 251-1-моддаси (кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда муомалага киритиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Фуқарони ижтимоий тармоқларда обрўсизлантирмоқчи бўлган товламачи ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Касби туман бўлими томонидан вилоят ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Д.У. бошқа бир фуқаро З.нинг қадр-қиммати ва обрўсига путур етказиши мумкин бўлган фотосуратларини интернет ижтимоий тармоқлари орқали тарқатиб юбориш билан қўрқитиб, эвазига ундан 3 000 АҚШ доллари талаб қилиб, 500 АҚШ доллари ва 4 дона тилла тақинчоқларни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 165-моддаси (товламачилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, терговга тегишлилиги бўйича юборилган.

👉@Department_uz
Департамент органлари томонидан ўқишга киритиш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатлари фош этилди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Шайхонтоҳур туман бўлими томонидан ДХХ ва ИИББ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, Тошкент давлат иқтисодиёт университетнинг кабинет мудири вазифасида ишловчи С.М. фуқаро Ш.ни юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали университетнинг 2-мутахассислигига ўқишга киритиб қўйиши эвазига 3 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Шу каби, Андижон шаҳар бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Ш.А. фуқаро Д.ни юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали Андижон давлат университетининг сиртқи бўлимига ўқишга киритиб қўйиш эвазига 3 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Департаментнинг Янгиариқ туман бўлими томонидан ДХХнинг Хоразм вилоят бошқармаси билан ўтказилган тезкор тадбирда эса, фуқаро С.И. бошқа бир фуқаро З.ни танишлари орқали Урганч давлат университетига ўқишга киритиб қўйиши эвазига 2 300 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz