Жорий йилнинг 10 август куни Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича Идоралараро комиссиясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.
Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, масъул вазирлик ва идораларнинг вакиллари иштирок этган мазкур йиғилишга Бош прокурор ўринбосари Светлана Артикова раислик қилди.
Комиссия йиғилишида Ўзбекистон Республикасининг соҳадаги миллий тизимини ўзаро баҳолаш ҳисоботи ва ФАТФ тавсиялари асосида миллий тизимни янада такомиллаштиришнинг устувор йўналишлари муҳокама қилинди.
Шунингдек, йиғилиш давомида Ўзбекистон Республикасининг жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш миллий тизимининг ривожига муносиб ҳисса қўшганлиги учун “Ўзбекистон прокуратурасига 30 йил” эсдалик нишони билан тақдирланган вазирлик ва идораларнинг вакилларига мукофотлар тантанали равишда топширилди.
Йиғилиш якуни бўйича Идоралараро комиссиясининг тегишли қарори қабул қилинди.
👉@Department_uz

Шаҳрисабз шаҳрида ер савдоси билан боғлиқ фирибгарлик ҳолати фош этилди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Шаҳрисабз шаҳар бўлими томонидан вилоят ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Б.А. бошқа бир фуқаро Б.ни тумандаги 17,3 сотих ер майдонини гўёки ўзининг раҳбарлигидаги МЧЖга тегишли эканлигига ишонтириб, танишлари орқали ҳужжатларини расмийлаштириб беришни ваъда қилиб, эвазига фуқаронинг 27,5 минг АҚШ долларини қўлга киритганлиги аниқланиб, олган пуллари ҳисобидан 100 АҚШ долларини қайтариб берган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Сергели туманида кредит олиб беришни ваъда қилган фирибгар ушланди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Сергели туман бўлими томонидан ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро О.Р. бошқа бир фуқаро М.нинг ишончига кириб, унга юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали банк муассасасидан 600 млн сўм кредит олиб бериши эвазига 3 800 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Forwarded from Bosh prokuratura
Президентимизнинг тадбиркорлар билан “очиқ мулоқот” тадбирига тайёргарлик кўриш жараёни алоҳида назоратда
Маълумки, 20 август куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг тадбиркорлар билан “очиқ мулоқот” тадбири ўтказилиши режалаштирилган.
Албатта, ушбу тадбир прокуратура органлари учун ҳам фавқулодда муҳим аҳамиятга эга.
Бундай мулоқотнинг муқаррар равишда берадиган натижалари, тадбиркорлик соҳасига киритиладиган янгилик ва ижобий ўзгаришлар иқтисодий-ижтимоий тараққиёт учун ҳал қилувчи омиллар эканига ҳам шубҳа йўқ.
Шу сабабли, тадбирни муносиб ташкил этиш ва ўтказиш
борасида прокуратура органлари зиммасида ҳам катта масъулият бор ва шунга мос равишда тайёргарлик ишлари амалга оширилмоқда.
Жумладан, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигида
ташкил этилган Республика штабига “call-center”лар орқали келиб тушаётган мурожаатларнинг ўз вақтида ва сифатли кўриб
чиқилишини назорат қилиш мақсадида Ҳисоб палатаси, Бизнес-омбудсман, Савдо-саноат палатаси билан ҳамкорликда “қўшма топшириқ” ишлаб чиқилиб, барча ҳудуддий штабларга юборилган.
Келиб тушаётган мурожаатларнинг масъул идоралар томонидан ҳал этилиши кундалик назоратга олинган.
Мисол учун, бугунги кунгача Республика штабига келиб
тушган 8 100 та мурожаатнинг 4 760 таси ҳал этилиши
таъминланди.
Шунингдек, тадбирга тайёргарлик давомида прокуратура
органлари фаолияти билан боғлиқ келиб тушган жами 418 та
мурожаат бевосита кўриб чиқилди.
Бундан ташқари, ҳудудларда тузилган штаблар мутасадди идораларнинг ҳисоботларида ҳал қилингани кўрсатилган мурожаатларнинг ҳақиқатда ҳал этилгани тегишли мурожаат муаллифи иштирокида назорат тартибида ўрганмоқда.
Бунда, штаб аъзоларининг мурожаат этувчи билан телефон орқали боғланиб, ҳаққоний маълумотларни олаётгани самарали бўлмоқда.
Таъкидлаш керакки, юқорида қайд этилган “қўшма топшириқ” имзоланганидан буён 1 000 дан ортиқ мурожаат штаб аъзолари томонидан худди шу тартибда ўрганиб чиқилди.
Шунингдек, ушбу тадбир давомида бугунги кунда тадбиркорлик фаолиятини юритишда юзага келаётган энг долзарб муаммолар, яъни, бизнесни молиялаштириш, солиқ, ер, инфратузилма ва тадбиркорлик фаолиятига аралашувларни қисқартириш борасидаги муаммолар тизимлаштирилиб, уларни ҳал этишга қаратилган 20 дан ортиқ таклифлар ишлаб чиқилиб, Республика штабига киритилди.
Тадбиркорлик субъектлари ҳамда кенг жамоатчилик билан самарали ҳамкорлик йўлга қўйилган ҳолда “очиқ мулоқот”ни кўтаринки кайфиятда ўтказиш борасида тегишли чора-тадбирлар давом эттирилмоқда.
Ташқи савдо, инвестициялар ва тадбиркорлик
соҳаларида қонунлар ижроси устидан назорат бошқармаси
👉@uzbprokuratura

Фуқароларни ишга киритиб қўйиш ва хорижга ишга юборишни ваъда қилган фирибгарлар ушланди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Когон шаҳар бўлими томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро А.А. ҳамда “E.E.” хорижий компаниясида ишловчи С.Г.лар ўзаро тил бириктириб, фуқаро Р.ни ушбу компанияга ишга киритиб қўйиш эвазига 600 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланганлар.
Шу каби, Департамент ҳамда ДХХнинг Қўрғонтепа тумани бўлимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Н.Х. бошқа бир фуқаро Н.ни танишлари ёрдамида Эстония давлатига ишга юбориши эвазига 800 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Жиззах шаҳрида тадбиркорнинг 600 млн сўмини ўзлаштирган фирибгарлар фош этилди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Жиззах шаҳар бўлими томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “G.m.” МЧЖ раҳбари Г.П. ва бошқалар “S.I.” МЧЖ раҳбари Б.нинг ишончига кириб, ҳақиқатда мавжуд бўлмаган савдо дўконини ер тўласи билан бирга сотишга ваъда қилиб, 600 млн сўмини фирибгарлик йўли билан қўлга киритиб, ўз эҳтиёжлари учун ишлатиб юборганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.